uhuvvat

ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ

Ушбу мактуб икки қисмдан иборатдир. Биринчи қисм аҳли иймонни ухувватга ва муҳаббатга даъват этади. 
БИРИНЧИ ҚИСМ


Мўъминлардаги нифоқ ва шиқоққа, кин ва адоватга сабаб бўлгувчи тарафкашлик ва қайсарлик ва ҳасад ҳақиқату ҳикмат жиҳатидан ҳам, инсонийяти кубро бўлмиш Исломийят ва ҳаёти шахсийя ва ҳаёти ижтимоийя ва ҳаёти маънавийя нуқтаи назаридан ҳам чиркин ва мардуддир, зарарли ва зулмдир. Ва ҳаёти башарийя учун заҳардир. Шу ҳақиқатнинг ғоят кўп вужуҳидан олти важҳни баён этамиз.
u БИРИНЧИ ВАЖҲ. Ҳақиқат назарида зулмдир.
Эй мўъминга кин ва адоват билан қаровчи инсофсиз одам! Тасаввур қилки, сен бир кемада ё бир хонадасан. Сен билан бирга тўққиз нафар маъсум ва бир нафар жиноятчи бор. Ул кемани гарқ этишга ё ул хонани ёндиришга уринган одам на қадар зулм этаётганини биласан. Ва золимлиги ҳақида самовотга эшиттирадиган даражада бақирасан. Ваҳоланки, ҳатто биттагинаси маъсум, қолган тўққизтаси жоний бўлса ҳам, ҳеч кандай бир адолатли қонун у кемани чўктиришга буюрмайди.
Худди шунинг каби, бир хонаи Раббонийя ва бир сафинаи илоҳийя бўлмиш бир мўьминнинг вужудида иймон ва исломийят ва қўшнилик сингари тўққиз эмас, балки йигирма маъсум сифати бўлатуриб, сенга зарар етказгувчи ва ёки сен ёқтирмайдиган бир жоний сифати туфайлигина унга кин ва адоват боғлаш ила сен ул хонаи маънавийяи вужуднинг маънан гарқ бўлишини ё ёндирилишини, тахрибини ва чўкишини орзу қилишинг ва шунга ҳаракат этишинг унингдек чиркин ва гаддор бир зулмдир.
u ИККИНЧИ ВАЖҲ. Ҳикмат назарида ҳам зулмдир.
Зеро, маълумдирки, адоват ва муҳаббат худди нур ва зулмат каби ўзаро зиддирлар. Иккалови маънойи ҳақиқийсида турганда ҳеч бирга жамъ бўла олмайди. 
Агар муҳаббат ўз сабабларининг афзаллигига кўра бир қалбда ҳақиқий бўлса, у вақт адоват мажозий бўлади; ачиниш суратига инқилаб этади. Ҳа, мўьмин қардошини севади ва севиши лозим. Лекин дагаллиги учун ачинади, холос. Таҳаккум билан эмас, балки лутф билан ислоҳига интилади. Шу боис насси ҳадисга биноан: "Мўьмин муьмин ила уч кундан ортиқ аразлашиб, қатьи муколама этмасин".
Агар адоват сабаблари голиб келиб, бу адоват бир қалбда ҳақиқати билан мавжуд бўлса, унда муҳаббат мажозий бўлади; сунъий ва ясама шаклга айланади.
Эй инсофсиз одам! Мўъмин қардошингга кин ва адоват нақадар зулм эканини энди кўрдингми! Чунки, мисол учун, сен оддийкичик тошчаларни Каъбадан ҳам аҳамийятли ва Жабали Уҳуддан ҳам катта десанг, на қадар чиркин бир ақлсизлик бўлганидек, Каъба ҳурматига тенг иймон ва Жабали Уҳуд азаматига тенг Исломийят каби кўп исломий васфлар муҳаббатни ва иттифоқни тақозо этгани ҳолда, мўъминга қарши адоватга сабаб бўлгувчи баъзи қусурларни иймон ва исломийятдан афзал тутиш шу қадар инсофсизлик ва ақлсизлик ва жуда катга бир зулм бўлишини, ақлинг бўлса, англаб етарсан!..
Ҳа, тавхиди иймоний албатга тавҳиди қулубни истайди. Ва ваҳдати эътиқод ҳам ваҳдати ижтимоийяни тақоэо этади. Ҳа, инкор этолмайсанки, биров билан бирга бир қисмда хизмат қилишинг туфайли ул одамга нисбатан дўстона бир робита англайсан. Ва бир қўмондоннинг амри остида бирга бўлишинг туфайли биродарона бир алоқа талаққий этасан. Ва бир мамлакатда бирга бўлишинг ила ухувваткорона бир муносабат ҳис этасан. Ҳолбуки иймон берган нур ва шуур ила ҳамда сенга кўрсатган ва билдирган Асмои Илоҳийя ададича ваҳдат алоқалари ва иттифоқ робиталари, ухувват муносабатлари бор.
Масалан, ҳар иккаловингизнинп
• Холиқингиз бир;
• Моликингиз бир;
• Маъбудингиз бир;
• Розиқингиз бир...
Бир, бир... мингга қадар бир, бир... Ҳам:
• Пайғамбарингиз бир;
• Динингиз бир;
• Қиблангиз бир..
Бир, бир... юзга қадар бир, бир...

Сўнгра:
• Қишлоғингиз бир;
• Давлатингиз бир;
• Мамлакатингиз бир... Ўнга қадар бир, бир...
Бу қадар "бир, бир"лар ваҳдат ва тавҳидни, вифоқ ва иттифоқни, муҳаббат ва ухувватни тақозо этгани ва коинот ва курраларни бир-бирига боглайдиган маънавий занжирлар бўлгани ҳолда шиқоқ ва нифоққа, кин ва адоватга сабаб бўлгувчи ўргимчакуядек аҳамийятсиз ва саботсиз нарсаларни деб мўъминларга қарши ҳақиқий адоват этиш ва кин боглаш ул робитаи ваҳдатга қарши қай даража бир ҳурматсизлик ва ул аобаби муҳаббатга қарши бир камситиш ва ул муносабати ухувватга қарши не чогли бир зулм ва ноҳақлик бўлишини, қалбинг ўлмаган бўлса, ақлинг сўнмаган бўлса, англаб етарсан...
u УЧИНЧИ ВАЖҲ. Асл адолатни ифода этувчи  

нинг маъносига кўра, бир мўъминнинг жоний бир сифати туфайли бошқа маъсум сифатларини маҳкум этиш ҳукмида бўлган адоват ва кин қай даража ҳадсиз бир зулм эканини ва бохусус бир мўъминнинг қўпол бир сифатидан хафа бўлиб, аразлашиб, адоватини ул мўъминнинг ақрабосигада ёйиш нинг сийгои муболагаси ила ғоят азим бир зулм эканини ҳақиқат ва шариат ва ҳикмати Исломийя сенга эслатиб тургани ҳолда қандай қилиб ўзингаи ҳақ ҳисоблайсан, "Менинг ҳаққим бор" дейсан?! 
Ҳақиқат назарида, сабаби адоват ва шарр бўлмиш қўполликлар шарр ва тупроқ каби касифдир: бошқага юқмайди ва бошқада инъикос ҳам этмайди. Бошқа одам ундан дарс олиб шарр иш қилса, у бошқа масаладир. Муҳаббатнинг асбаби бўлмиш яхшиликлар муҳаббатнинг ўзи каби нурдир: юқиш ва инъикос этиш унинг шаънидир. Шундан "Дўстнинг дўсти дўстдир" мақоли, зарбулмасал бўлиб кетган. Худди шу боис 'Бир куз хотири учун кўп кўзлар севилади" мақоли ҳам умумнинг лисонида айланади.
Хуллас, эй инсофсиз одам! Ҳақиқат шундай кўргани ҳолда, ўзинг севмаган бир одамнинг суюкли, маъсум бир қардошига ва тааллуқотига адоват этиш на қадар хилофи ҳақиқат бўлишини, ҳақиқатбин бўлсанг, англаб етарсан...
u ТЎРТИНЧИ ВАЖҲ. Ҳаёти шахсийя наэарида ҳам зулмдир. Бу тўртинчи важҳнинг асоси ўлароқ бир неча дастурга қулоқ ос.
t Биринчиси: Сен маслагангаи ва афкорингни ҳақ билган чоғинг "Маслагим ҳақ ёки гўзалроқ", дейишга ҳаққинг бўлади. Лекин 'Фақат менинг маслагим ҳақдир", дейишга ҳаққинг йўқдир.

нинг маъносига кўра, инсофсиз назаринг ва тушкун фикринг ҳакам бўла олмайди. Бошқа бировнинг маслагини ботил деб ҳукм қила олмайди.
t Иккинчи Дастур: Сенинг устингдаги ҳақ шуки, ҳар сўзлаганинг рост бўлсин. Лекин ҳар ростни сўзлашга сенинг ҳаққинг йўқдир. Ҳар айтганинг тўгри бўлиши шарт. Лекин ҳар тўгрини айтиш тўгри эмас. Зеро, сенингдек нияти нохолис бир одамнинг насиҳати баъзан жиғга тегади, тескари натижа беради.
t Учинчи дастур: Адоват эттинг келса, қалбингдаги адоватга адоват этган; уни йўқ қилишга урин. Ҳам, сенга энг зиёда зарар етказадиган нафси амморангга ва ҳавои нафсингга адоват этгин; ислоҳига интилгин. Уша музир нафсни деб мўъминларга адоват этмагин. Агар душманлик этгинг келса, кофирлар ва худосизлар кўпдир, уларга адоват этгин. Ҳа, муҳаббат сифати муҳаббатга лойиқ бўлганидек, адоват хислати ҳам ҳар нарсадан олдин ўзи адоватга лойиқдир. Агар хасмингни мағлуб қилмоқ истасанг, ёмонлигига ниобатан яхшилик билан муқобала эт. Чунки, агар ёмонлик билан муқобала эпсанг, хусумат зиёдалашади. Зоҳиран маглуб бўлса ҳам, қалбан кин сақлайди, давомли адоват этади. Агар яхшилик билан муқобала этсанг, надомат қилади, сенга дўст бўлади.
нинг ҳукмига кўра, мўъминнинг шаъни - карийм бўлишдир. Сенинг икроминг туфайли сенга мусаххар бўлади. Зоҳиран разил бўлса ҳам, иймон жиҳатидан кариймдир. Ҳа, ёмон бир одамга "яхшисан, яхшисан" деяверсанг, яхши бўлиб кетиши ва яхши бир одамга "ёмонсан, ёмонсан" деяверсанг, ёмон бўлиб кетиши кўп содир бўлади. Шундай экан,
каби дасотири қудсийяи Қуръонийяга қулоқ бер; саодат ва саломат ундадир.
t Тўртинчи дастур: Кин ва адоват сақловчи кимсалар ҳам ўзета, ҳам мўъмин қардошига, ҳам раҳмати Ило ҳийяга зулм қилади, тажовуз этади. Чунки кин ва адоват ила нафсини бир азоби алиймда қолдиради. Душманига келган неъматлардан азобни ва қўрқувидан келган аламларни нафсига чектиради, нафсига зулм етказади. Агар адоват ҳасаддан келса, шуниси буткул азобдир. Чунки ҳасад авваламбор ҳасад қилгувчини эзади, маҳв этади, ёндиради. Ҳасад қилинаётган кишига зарари оз ёки йўқдир.
Ҳасаднинг чораси шуки, ҳасад қилгувчи ҳасад этаётган нарсаларининг оқибатини ўйласин; то англасинки, рақибидаги дунёвий гўзалликлар ва қувват, мартаба ва сарват фонийдир, муваққаттир. Фойдаси оз, заҳмати кўпдир. Агар ухровий устунликлари бўлса, зотан уларга ҳасад қилинмайди. Агар уларга ҳам ҳасад қилса, ё ўзи риёкордир, охират молини дунёда маҳв этгиси келади, ва ёки ҳасад қилинувчини риёкор деб ваҳима қилади; ноҳақлик этади, зулм етказади. Ҳам унга мусибатлар келса, мамнун, неъматлар келса, маҳзун бўлиб, яхшиликларни етказган қадар ва раҳмати Илоҳийядан аразлашади. Гўё қадарни танқид этади ва раҳматга эътироз билдиради. Қадарни танқид этган кимса бошини сандонга уриб, синдиради ҳисоб. Раҳматга эътироз билдирган кимса раҳматдан маҳрум бўлади.
Ажабо, бир кунлик адоватга арзимайдиган бир нарса учун бир йил кин ва адоват қилиб юришни қайси инсоф қабул этади; бузилмаган қайси виждонга сиғади бу? Ҳолбуки, мўъмин қардошингдан сенга келган бир ёмонликни бутунлай ундан деб билиб, уни маҳкум этолмайсан.
Чунки, аввало, бунда қадарнинг бир ҳиссаси бор. Уни чегариб, қадар ва қазонинг ҳиссасига нисбатан ризо ила муқобала этиш керакдир.
Сониян: нафс ва шайтоннинг ҳиссасини ҳам ажратсанг, у одамга адоват қилиш тугул, балки нафсига мағлуб бўлгани учун унга ачиниш керак ва надомат этажагани кутиш лозим.
Солисан: сен ўз нафсингда кўрмайдиган ёки кўрганг келмайдиган қусурингни кўр; бир ҳисса унга ҳам бер. Сўнгра охирида ортиб қолган кичик бир ҳиссага қарши хасмингни энг тинч ва энг тез мағлуб этадиган кечиримлилик ва олижаноблик курсатсанг, зулмдан ва зарардан қутуласан. Йўқса, шишаларни ва муз парчаларини олмос баҳосига олган сархуш ва девона жавҳарчи бир яҳудий каби, беш пулга арзимайдиган фоний, зойил, муваққат, аҳамийятсиз умури дунёвийяга гўё дунёда абадий туриб абадий бирга қоладигандай кучли бир ҳирс ва доимий бир кин ила ва давомли бир адоват ила муқобала этиш, сийгои муболага билан ашганда, бир залумиятдир ва ёки бир сархушликдир. Ва бир навъ девоналикдир.
Хуллас, ҳаёти шахсийяга татьсири жиҳатидан ғоят зарарли бўлган адоватга ва фикри интиқомга, агар шахсингни севадиган бўлсанг, йўл қўймагинки, асло қалбингга кирмасин. Агар қалбингга кириб бўлган бўлса, унинг сўзини тинглама. Боқ, ҳақиқатбин Ҳофизи Широзийга қулоқ сол: 

Яъни: "Дунё шундай бир мато эмаски, бир низога арзисин". Чунки фоний ва ўткинчи бўлганидан, қийматсиздир. Улкан дунёки бундай бўлса, дунёнинг жузъий юмушлари не чоғли аҳамийятсиз эканини англарсан!..
Яна деган:

Яъни: "Икки жаҳоннинг роҳати ва тинчини икки ҳарф тафсир этади, қозонтиради: дустларига нисбатан мурувваткорона муошарат ва душманларига сулҳкорона муомала".
Десангки, "Ихтиёр менинг қўлимда эмас, фитратимда адоват бор. Ҳам жиғимга тегашган, воз кеча олмайман".
Ал-жавоб. Суи хулқ ва ёмон хислат асари кўрсатилмаса ва ғийбат каби нарсалар ила ва уларнинг муқтазоси или амал этилмаса, қусурини ҳам англаса, зарар бермас. Модомики ихтиёр сенинг қўлингда эмас ва воз кеча олмас экансан, сенинг маънавий бир надомат, яширин бир тавба ва зимний бир истигфор ҳукмида бўлган қусурингни билишинг ва ул хислатда ноҳақ эканингни англашингнинг ўзи унинг шарридан сени қутқаради. Зотан, бу мактубнинг бу қисмини шу маънода ёздикки, то бу маънавий истигфорни таъмин этсин, ноҳақликни ҳақ деб билмасин, ҳақли рақибини ҳақсизга чиқариб оламга ёймасин.
Диққатга молик бир ҳодиса:
Бир пайтлар бундай ғаразкорона тарафкашликнинг натижаси ўлароқ кўрдимки, мутадаййин бир аҳли илм ўзининг сиёсий фикрига қўшилмаган солиҳ бир олимни кофирга чиқариш даражасида ҳақоратлади. Узига ҳамфикр бўлган бир мунофиқни эса, ҳурматкорона мадҳ этди. Хуллас, сиёсатнинг бу ёмон натижаларидан ҳуркдим,

дедим. Ўшандан бери ҳаёти сиёсийядан ўзимни тортдим.
u БЕШИНЧИ ВАЖҲ. Қайсарлик ва тарафкашлик ҳаёти ижтимоийя нуқтаи назаридан ҳам ғоят музир эканини баён этади.
Агар дейилса: "Ҳадисда дейилган. Ихтилоф эса, тарафкашликни тақозо этади. Ҳам, тарафкашлик марази мазлум авомни золим хоснинг шарридан қутқаради. Чунки бир туманнинг ва бир қишлоқнинг хослари бирлашсалар, мазлум авомни эзадилар. Тарафкашлик мавжуд бўлса, мазлум бир тарафга илтижо этади, ўзини қугқаради. Ҳам фикрларнинг туқнашувидан ва ақлларнинг ўзаро мухолифотидан ҳақиқат намоён бўлади".
Ал-жавоб. Биринчи саволга бундай деймиз: ҳадисда назарда тугилган ихтилоф мусбат ихтилофдир. Яъни, ҳар ким ўз маслагининг таъмири ва ривожига саъй этади. Бошқани тахриб этиш ва ботилга чиқаришга эмас, балки мукаммаллаштиришга ва ислоҳига интилади. Аммо манфий (яъни, ғаразкорона, адоваткорона ва бир-бирининг тахрибига уринувчи) ихтилоф эса, ҳадиснинг назарида, мардуддир. Чунки бир-бири билан талашганлар муобат ҳаракат эта олмаслар.
Иккинчи саволга деймизки, тарафкашлик агар ҳақ номидан бўлса, ҳақлиларга паноҳ бўлиши мумкин. Лекин ҳозиргидек ғаразкорона, нафс ҳисобидан бўлган тарафкашлик ноҳақларга паноҳдирки, уларга таянч нуқта яратиб беради. Чунки ғаразкорона тарафкашлик қиладиган бир одамга шайтон келса, унинг фикрига ёрдам бериб тарафкашлик кўрсатса, ҳалиги одам шайтонга раҳмат ўқийди. Агар муқобил тарафга малак каби бир одам келса ҳам, унга... ҳошо!.. лаънат ўқийдиган даражада бир ноҳақлик кўрсатади.
Учинчи саволга деймизки, Ҳақ номидан, ҳақиқат ҳисобидан бўлган фикрлар тўқнашувида мақсад ва асос бир бўлади, фақат воситалар ихтилоф этади. Ҳақиқатнинг ҳар қиррасини изҳор этиб, ҳаққа ва ҳақиқатга хизмат қилади. Лекин тарафкашона ва ғаразкорона, фиръавнлашган нафси аммора ҳисобига худфурушлик, шуҳратпарварона бир тарздаги фикрлар тўқнашувидан ҳақиқат чақмоғи эмас, балки фитна оташлари чиқади. Чунки мақсадда иттифоқ лозим бўлиб турган бир пайтда, ундайлар фикрларининг курраи арзда нуқтаи талокийси бўлмайди. Ҳақ номидан бўлмагани туфайли ниҳоятсиз туғён ичида кетади. Қайтадан боғлаб бўлмайдиган ажралишларга сабабчи бўлади. Оламнинг аҳволи бунга шоҳиддир.
Ал-ҳосил.
бўлган олий дастурлар агар ҳаракот дастури бўлмаса, майдонни нифоқ ва шиқоқ эгаллайди. Ҳа,  демаса, ул дастурларни назарга олмаса, адолат қиламан деб ҳам зулм этаверади.
Ибрат бўларли бир ҳодиса:
Бир пайтлар Имоми Али (розияллоҳу анҳу) бир кофирни ерга қулатган ва қиличини сермаб, энди кесай деб турган маҳали ҳалиги кофир унга туфлаган. Ҳазрат Али кофирни қўйиб юборган, кесмаган. Кофир унга айтганки:
- Нимага мени кесмадинг? Деди:
- Сени Аллоҳ учун кесмоқчи эдим. Лекин менга туфладинг, ғазабга тўлдим. Нафсимнинг ҳиссаси аралашгани учун ихлосим шикастланди. Шу боис сени кесмадим.
Шунда у кофир:
- Мени тезроқ кесгин деб сени ғазабга тўлдириш мақсадида туфлаган эдим. Модомики динингиз шу даража софий ва холисдир, шу дин ҳақдир, - деди.
Диққатга арзирли яна бир воқеа:
Бир пайтлар бир ҳоким бир ўгрининг қўлини кесаётиб газаб асарини ҳам курсатгани учун уни кузатиб турган одил амири уни вазифадан бўшатган. Чунки шариат номидан, Қонуни Илоҳий ҳисобидан кесганида эди, нафси унга ачиниши керак эди. Демак, нафси ҳам бир ҳисса аралашгани учун адолатла иш тутмаган.
Таассуфланарли бир ҳолати ижтимоийя ва исломий қалбни йиглатарли мудҳиш бир марази ҳаёти ижтимоийя:
Ташқи душманлар зуҳур этганида ва ҳужум қилганида ички адоватларни унугиш ва ташлаш лозимлиги ҳақидаги бир маслаҳати ижтимоийяни энг бадавий қавмлар ҳам тақдир қилиб, шунга амал қилганлари ҳолда, жамоати Исломийяга хизмат этишни даъво қилаётганларга нима бўлганким, қаршиларида доимий ҳужум вазиятида турган ҳадсиз душманлар бўлатуриб, жузъий адоватларни унутмай, душманларнинг ҳужумига замин ҳозирлайдилар?! Бу ҳол бир тушкунликдир, бир ваҳшатдир. Ҳаёти ижтимоийяи Исломийяга бир хиёнатдир.
Ибрат бўларли бир ҳикоя:
Бадавий уруғлардан Ҳасанан уруғининг ўзаро душман икки қабиласи бор эди. Бир-биридан элликдан ортиқ одам ўлдирганлари ҳолда, Сипқон ёки Ҳайдарон уругига мансуб бирор қабила рўбарўларига чиқса, ҳалиги икки душман тоифа эски адоватни унутиб, елкама-елка бўлиб, то ўша ташқи душманни даф қилгунча ички адоватни хотирларига келтирмас эдилар.
Хуллас, эй мўъминлар! Аҳли иймон уругларига қарши тажовуз вазиятини олган ғоят кўп душманлар турганини биласизми? Қаватқават доиралар каби, ичма-ич юз доирадан ҳам кўп бордир. Ҳар бирига қарши ўзаро таяниб, қўлниқўлга бериб мудофаа вазиятини олишга мажбур бўлган ҳолда, аксинча, уларнинг ҳужумини осонлаштириш, Исломийятнинг тегаб бўлмас қадриятларига уларнинг киришлари учун дарвозаларни очиш билан тенг бўлган ғаразкорона тарафкашлик ва адоватко рона қайсарлик ҳеч қандай жиҳат билан аҳли иймонга ярашадими? Етмиш хил душман бор. Ўша душман доиралар аҳли залолат ва илҳоддан тортиб, то аҳли куфрнинг оламига қадар, то дунёнинг даҳшатли ёмонликлари ва мусибатларига қадар бир-бири ичра сизга қарши зарарли бир вазият олган, кетмакет равишда сизга ҳиддат ва ҳирс билан боқиб турибди. Уларнинг ҳаммасига қарши кучли қуролингиз ва жанговар ўрнингиз ва қалъангиз -"Ухуввати Исломийя"дир. Бу қалъаи Исломийяни кичик адоватлар ва баҳоналар билан қалқитиш виждонга на қадар зид ва маслаҳати Исломийяга на қадар тескари эканини бил. Ҳушёр бўл!..
Аҳодиси шарифада келганки, охирзамонда нифоқ ва худосизликнинг бо шига ўтадиган, Суфйон ва Дажжол каби мудҳиш зарарлар етказадиган шахслар Исломнинг ва башарнинг ҳирс ва шиқоқидан фойдаланиб, оз бир қувват билан навъи башарни остин-устун қилади ва улкан Ислом оламини асо рат остига олади.
Эй аҳли иймон! Зиллат ичида асорат остига кирмасликни хоҳласангиз, ақлингизни йигингиз! Ихтилофингиздан истифода этадиган золимларга қарши қалъаи қудсийяси ичига кирингиз; сигинингиз. Йўқса, на ҳаётингизни муҳофаза қила оласиз ва на ҳуқуқингизни мудофаа эта оласиз. Маълумдирки, икки паҳлавон бир-бири билан талашаёгганда бир бола икковини ҳам ура олади. Бир тарозида икки тог бир-бири ила мувозанада бўлса, бир кичик тош бу мувозаналарини бузиб, уларни ўйнатиши мумкин - бирини юқорига кўтариб, иккинчисини пастга туширади. Хуллас, эй аҳли иймон! Эҳтиросларингиз ва хусуматкорона тарафкашликларингиз боис кучингиз йўққа чиқади; оз бир куч ишлатилсаёқ, эзилиб кетишингиз мумкин. Ҳаёти ижтимоийя билан алоқангиз бўлса, 

дастури олийяни дастури ҳаёт қилингиз; сафолати дунёвийядан ва шақовати ухровийядан қутулингиз!..
u ОЛТИНЧИ ВАЖҲ. Ҳаёти маънавийя ва сиҳҳати убудийят адоват ва қайсарлик туфайли зил кетади.
Чунки воситаи ҳалос ва василаи нажот бўлмиш ихлос зое бўлади. Зеро, тарафкаш бир қайсар ўз аъмоли хайрийясида душманидан устун бўлишни хоҳлайди. Холисан диважҳиллоҳ амалга кўпда муваффақ бўлолмайди. Ҳам ҳукм ва муомалотида тарафкашини танлайди; адолат эта олмайди. Хуллас, афьол ва аъмоли хайрийянинг асослари бўлмиш ихлос ва адолат хусумат ва адоват туфайли йўқолади.
Ушбу Олтинчи важҳ жуда узундир, лекин бу боб қисқаликни талаб этгани учун қисқа кесамиз.

ИККИНЧИ ҚИСМ


Эй аҳли иймон! Собиқан, адоват нақадар зарарли эканини англадинг. Яна англаки, ҳаёти Исломийяга адоватчалик энг мудҳиш бир зарарли касаллик ҳам ҳирсдир. Ҳирс йўқлик сабабидир, иллат ва зиллатдир ва маҳрумийят ва сафолатни келтиради. Ҳа, ҳар миллатдан зиёда ҳирс билан дунёга ҳужум қиладиган яҳудий миллатининг зиллат ва сафолати бу ҳукмга бир шоҳиди қатьийдир. Ҳа, ҳирс зиҳаёт оламида энг кенг доирадан торгиб, то энг жузъий бир фардга қадар ёмон таъсирини кўрсатади. Таваккулворий талаби ризқ эса, билъакс, сабаби роҳатдир ва ҳар ерда чиройли таъсирини кўрсатади. Хуллас, бир навъ зиҳаст ва ризқга мухтож бўлган мевали дарахтлар ва ўсимликлар таваккулворий, қаноаткорона ерларида туриб ҳирс кўрсатмаганликларидан, ризқлари уларга югуруб келади. Ҳайвонларга қараганда жуда кўп авлод ўстирадилар. Ҳайвонот эса, ризқлари кетидан ҳирс билан югурганликлари учун ризқларини жуда кўп заҳмат ва нуқсонийят билан қўлга киритадилар. Ҳайвонот орасида заиф ва ожиз лисони ҳоллари билан таваккул этган болаларнинг машруъ, мукаммал ва латиф ризқлари хазинаи раҳматдан берилиши; аксинча, ҳирс билан ризқларига ҳужум қилувчи йиртқичлар ризқларини ғайри машруъ ва жуда кўп заҳматлар билан қозонишлари кўрсатадики, ҳирс - сабаби маҳрумийятдир; таваккул ва қаноат эса - василаи раҳматдир.
Доираи инсонийя ичида ҳамма миллатдан зиёда ҳирс билан дунёга ёпишган ва ишқ билан ҳаёти дунёвийяга богланган яҳудий миллатининг кўп заҳматлар билан топган, ўзига фойдаси оз, фақат хазинадорлик этган ғайри машруъ бир сарвати рибоий билан бутун миллатлардан еган зиллат ва сафолат тарсакиси, қатлу таҳқирлар курсатадики, ҳирс - маъдани зиллат ва хасоратдир. Ҳарис бир иноон ҳамиша хасоратга тушади, бунга доир кўп воқеалар борки Зарбул масал ҳукмига ўгган, умумнинг назарида бир ҳақиқати омма бўлиб қабул қилингандир. Модомики шундай экан, агар молни кўп севар бўлсанг, молни ҳирс билан эмас, балки қаноат билан талаб қил, то кўп келсин...
Аҳли қаноат ила аҳли ҳирс шундай икки шахсга ўхшашки, улар буюк бир зотнинг девонхонасига кирадилар. Бири қалбидан дейди: "Мени фақат қабул қилсин, ташқаридаги совуқдан қутулсам менга кофийдир. Энг пойгаҳдаги курсини берсалар ҳам лутфдир".
Иккинчиси, гўё бир ҳақи бор каби ва ҳар ким уни ҳурмат қилишга мажбурдек, магрурона дейдики: "Менга энг юқори курсини бериши керак". Ул ҳирс билан кирган, шунинг учун кузини юқори мавқеъларга тикади, уларга эришгиси келади. Лекин девонхона со ҳиби уни орқага қайтариб, пастга ўгқизади. Унга ташаккур лозим, лекин ташаккур ўрнига қалбидан жаҳли чиқади. Ташаккур эмас, билъакс, хона соҳибини танқид этади. Хона соҳиби ҳам уни ёқтирмай қолади. 
Биринчи одам мугавозиъона киради, энг пастдаги курсига ўгаришни хоҳлайди. Унинг ул қаноати девонхона соҳи-бининг хушига ёқади. "Юқорироқ курсига марҳамат қилинг'', дейди. У ҳам кетгунигача ташаккуротини зиёдалаштиради, кўп мамнунийятини изҳор этади.
Хуллас, дунё - бир девонхонаи раҳмондир. Замин юзи - бир дастурхони раҳматдир. Даражоти арзоқ ва маротиби неъмат - курсилар ҳукмидадир.
Шунингдек, энг жузъий ишларда ҳам ҳар киши ҳирснинг суи таъсирини ҳис этади. Масалан, икки тиланчи бир нарса истаб турган бўлса, ҳирс билан тиланаётган тиланчини ёқтирмай унга бермаслик, аксинча, жим ўтирган иккинчи тиланчига марҳамат этиб бериш истагини ҳамма дилида ҳис этади. 
Яна бир мисол: кечаси уйқунг қочган, лекин ухлашни истасанг, бепарво бўлсанг, уйқунг келиши мумкин. Аммо агар ҳирс билан уйқу истасанг, "ухлай, ухлай" десанг, бутунлай уйқунгни йўқотасан.
Яна мисол: муҳим бир натижа учун бировни ҳирс билан кутасан. "Келмади, келмади", деб жонинг ҳалак. Энг охирида ҳирс сенинг сабрингни тугатиб туриб кетасан. Бир дақиқа ўтиб ул одам келади, лекин энди кутган ул муҳим натижанг бузилган бўлади.
Бу ҳодисалар шуни исбот этадики, бир нон дала, ҳирмон, тегирмон, тандир тартибида вужудга келганидек, тартиби ашёда бир ҳикмат таргиби бордир. Ҳирс сабабли тадбир билан ҳаракат этмагани учун ул тартиби ашёдаги маънавий босқичларни босиб ўшайди: ё сакраб йиқилади, ёки бир погонани босмай чиқмоқчи бўлади; мақсадига ета олмайди. 
Хуллас, эй дарди маишатла эсанкираган ва ҳирси дунё билан сарҳуш бўлган қардошлар! Ҳирс шунчалик зарарли ва балоли бир нарса эканига қарамай, ҳирс йўлида қандай ҳар зиллатни иргикоб этиб, ҳалолҳаром демасдан ҳар молни қабул қилаверасизлар, ҳаёти ухровийяга лозим кўп нарсаларни эса фидо қиласизлар? Ҳатто аркони Исломийянинг энг муҳим рукни бўлмиш закогни ҳирс йўлида тарк этяпсизлар? Ҳолбуки, закот ҳар шахс учун сабаби баракот ва балоларни даф қилувчидир. Закогни бермаганнинг қулидан, ҳар-ҳолда, закот қадар бир мол чиқади: ё бекорга беради, ёки бир мусибат келиб тортиб олади.
Биринчи Жаҳон урушининг бешинчи йили бир ажиб тушда мендан сўралди: "Мусулмонларга келган бу очлик, бу зойиъоти молийя ва машаққати баданийя недандур?" тушда деган эдим: 
"Жаноби Ҳақ ўзи берган айрим молдан ўндан бирини* ва ёки баъзи молдан қирқдан бирини** то бизга камбагалларнинг дуоларини қозантириш, кин ва ҳасадларини манъ этиш учун биздан истади. Биз ҳирсга берилиб очкузлик қилдик, бермадик. Жаноби Ҳақ йиғилиб қолган закотни - қирқдан ўггизини, ўндан саккизини олди.
Яна, ҳар йили фақат бир ой мобайнида етмиш ҳикмати бўлган бир очликни биздан истади. Биз нафсимизга ачиндик: вақтинчалик ва лаззатли бир очликни чекмадик. Жазосига Жаноби Ҳақ бизга етмиш жиҳатла балоли бўлган бир навъ рузани беш йил жабран туттирди.

* ҳошия. Яъни, ҳар йили янги берган бугдой каби моллардан ўндан бирини.
** ҳошия. Яъни, эскидан берган қирқданки, ҳар йил голибан ва лоақал рибҳи тижорий ва насли ҳайвоний жиҳати билан ул қирқдан ҳар йили янгадан ўн адад беради.

Ҳам, йигирма тўрт соатдан биргина соатини хуш ва улвий, нуроний ва фойдали бир навъ таълимоти Раббонийяни биздан истади. Биз танбаллик қилиб, ул намозни ва ниёзни ўрнига келтирмадик. Ўша биргана соатни қолган дамларга қушиб зое қилдик. Жаноби Ҳақ унинг каффоратига беш йил таълим ва таълимот ва югургириш билан бизга бир навъ намоз ўқиттарди".
Мен шундай дедим. Сўнгра ўзимга келиб ўйладим, тушундимки, у хаёлий тушда жуда муҳим бир ҳақиқат бордир. "Йигирма бешинчи Сўз"да маданийят билан ҳукми Қурьоннинг қиёсий баҳсида иобот ва баён қилингани каби, башарнинг ҳаёти ижтимоийсида барча ахлоқсизликнинг ва барча ихтилолотнинг манбаъи икки калимадир: 
Бириси - "Мен туқ бўлгандан кейин бошқаси очликдан ўлса, менга нима?"
Иккинчиси - "Сен ишла, мен ейман".
Бу икки калимани жараёни рибо ва тарки закот идома этади.
Бу икки мудҳиш марази ижтимоийни тузатадиган ягона чора - Закотнинг бир дастури умумий суратинда ижроси, вужуби закот ҳамда рибони ҳаром қилишдир. Ҳам, нафақат ёлгаз ашхосда ва хусусий жамоатларда, балки умум навъи башарнинг саодати ҳаёти учун энг муҳим бир рукн, балки давоми ҳаёти инсонийя учун энг муҳим бир тиргак - закотдир. Чунки башарда икки табақа бор: хос ва авом. хосдан авомга марҳамат ва эҳсонни ва авомдан хосга ҳурмат ва итоатни таъмин эттувчи амал - закотдир. Йўқса, юқоридан авомнинг бошига зулм ва таҳаккум тушади; авомдан бошларга қарши кин ва исён чиқади. Икки табақаи башар доимий бир мужодалаи маънавийяда, бир кашмакаши ихтилофда бўлади. Бора-бора то Русияда бўлгани каби, саъй ва сармоя мужодаласи суратида бўгиша бошлайди.
Эй аҳли карам ва виждон!.. Ва эй аҳли саховат ва эҳсон!..
Эҳсонлар закот номида бўлмаса, уч зарари бор. Баъзан фойдасиз ҳам кетади. Чунки Аллоҳ номидан бермаганинг учун маънан миннат этасан; бечора фақирни миннат асорати остида қолдирасан. Ҳам мақбул бўлган дуосидан маҳрум қоласан. Ҳам ҳақиқатан Жаноби Ҳақнинг молини ъибадига бериш учун бир тарқатувчи маъмур бўлганинг ҳолда, ўзингни соҳиби мол деб ўйлаб бир куфрони неъмат қиласан. Агар закот деб берсанг, Жаноби Ҳақ номидан берганинг учун бир савоб қозонасан, бир шукрони неъмат кўрсатасан. Ул муҳтож одам ҳам сенга ялтоқланишга мажбур бўлмагани учун, иззати нафси синмайди ва дуоси сенинг ҳаққингда мақбул бўлади. Ҳа, закот қадар, балки ундан ҳам зиёда молини нофила ва эҳсон деб ёки соир суратларда бериб риё ва шухрат каби, миннат ва тазлил каби зарарларни қозониш қаерда-ю, ул яхшиликларни закот номидан қилиб, ҳам фарзни адо этиш, ҳам савобни, ҳам ихлосни, ҳам мақбул бир дуони қозониш қаерда?!

ХОTИМА

Ғийбат ҳақида

"Йигирма бешинчи Сўз".нинг замм ва зажр хусусида сўз борган ўрнида келтирилган биргина оятнинг мўьжизона олти тарзда ғийбатдан нафрат эттириши ғийбат Қурьоннинг назарида нақадар шаниъ бир нарса эканини тула кўрсатганидан, бошқа баёнга эҳтиёж қолдирмаган. Ҳа, Қуръоннинг баёнидан сўнг баён бўлиши қийин; эҳтиёж ҳам йўқдир.
Хуллас,

ояти олти даражада айбни айблайди.
Ғийбатдан олти баробар куч билан қайтаради. Бу оят билфеъл ғийбат этгувчиларга мугаважжиҳ бўлса, маъноси қуйидагича бўлади. Яъни, оятнинг бошидаги "ҳамза" сўраш ("ойо") маъносида экани маълумдир. Ул сўраш маъноси эса, сув каби, оятнинг бугун калималарига киради. Ҳар калимада бир яширин ҳукм бор:
Биринчи ҳукм "ҳамза" ила дейди:   "Ойо!!!, савол ва жавоб макони бўлмиш ақлингиз йўқмики, бу даража чиркин бир нарсани англамайди?"
Иккинчиси  лафзи ила дейди: "Ойо!!!, севиш ва нафратланиш мако нингиз бўлмиш қалбингиз бузилганмики, энг манфур бир ишни севади?" 
Учинчиси  калимаси ила дейди: "Жамоатдан ҳаёт олган ҳаёти ижтимоийя ва маданийятингизга нима бўлганки, ҳаётингизни заҳарлантаргувчи бундай бир амални қабул этади?"
Тўртинчиси каломи ила дейди: "Инсонийятингизга нима бўлганки, орқадошингизни бу тахлит йиргқичдай тиш билан парчалайсиз?"
Бешинчиси   калимаси ила дейди: "Ҳеч риққати жинсийянгиз, ҳеч силаи раҳмингиз йўқмики, кўп жиҳатлар ила сизга қардош бўлган шундай бир мазлумнинг шахси маънавийясини инсофсизларча тишлайсиз? Ва ҳеч ақлингиз йўқмики, ўз аъзоингизни ўз тишингиз билан девона каби тишлаяпсиз?"
Олтинчи каломи ила дейди: "Виждонингиз қаерда? Фитратингиз бузилганмики, ҳурматга энг лойиқ бир қардошингизга қарши гуштини ейиш билан баробар бўлган энг мустакраҳ бир ишни қиляпсиз?"
Демак, бу оятнинг ифодасига ва калималарнинг айри-айри далолатларига кўра, айб топиш ва ғийбат ақлан ва қалбан ва инсонийятан ва виждонан ва фитратан ва миллиятан айблангандир. Хуллас, боқ: бу оят айб ахтаришнинг ўзини шундай бир ийжозкорлик ила олти маротаба айблаш орқали эъжозкорлик ила олти даража у гуноҳдан қайтаради.
Ғийбат адоватчи, ҳасадчи ва қайсарларнинг энг кўп истеъмол қиладиган тубан бир қуролидир. Иззати нафс соҳиби бу ифлос қуролни истеъмол қилмайди, бу даража пасткашликка бормайди. Машҳур бир зот бундай деган:

Яъни: "Душманимга ғийбат билан жазо беришдан нафсимни юксак тутаман ва таназзул этмайман. Чунки ғийбат заиф ва залил ва пасткашларнинг қуролидир".
Ғийбат шудирки, ғийбат этилаётган одам ҳозир бўлса ва эшитса эди, ёмон кўриб хафа буларди. Агар тугри айтса, зотан ғийбатдир. Агар ёлгон айтса, ҳам ғийбат, ҳам туҳматдир. Гуноҳ устига чиркин бир гуноҳдир.
Ғийбат махсус бир неча ўринда жоиз булиши мумкин.
Бириси: Шиква шаклида бир вазифадор одамга айтса, жоиз. То ёрдам зтиб, ўша мункарни, ўша айбни ҳалиги кишидан йуқ қилсин ва ҳаққини ундан олсин.
Яна бириси: Бир одам бошқа бир одам ила шериклик иш қилишни хоҳлайди. Сен билан машварат этади. Сен ҳам фақат маслаҳат тариқасида, ғоят беғараз, машваратнинг ҳаққини эдо этиш учунгина: "У билан шериклик иш қилмагин, чунки зарар кўрасан", десанг, жоиз.
Яна бириси: Таҳқирлаш ва оламга ёйиш мақсадида эмас, балки таърифлаш ва таниттириш учун: "У чўлоқ ва дайди киши фалон ерга кетди", деса, бўлади.
Яна бириси: Ғийбат этилаётган одам фосиқи мутажоҳир бўлса. Яъни, ёмонликдан уялмайди, балки қилган саййиоти билан лаззатланади, уялмасдан ошкора бир суратда қилади.
Мана шу махсус ўринларда, ғаразсиз ва фақат ҳақ ва маслаҳат учунгина ғийбат жоиз бўлиши мумкин. Акс ҳолларда, олов ўганни қандай еб тугатса, ғийбат ҳам аъмоли солиҳани шундай еб тугатади.
Бордию ғийбат этса ва ё ўз хоҳиши билан тинглаб қуйса, унда:

дейиши керак ва сўнг ғийбат қилинган одамга қачон дуч келса: "Мени ҳалол эттин", дейиши лозим.

Саид Нурсий

БУ ПАРЧА ЖУДА АҲАМИЙЙАТЛИДИР

Биринчи Нукта: Жаноби Ҳақ камоли карамидан ва марҳаматидан ва адолатидан яхшилик ичида нақд бир мукофот ва ёмонликлар ичида нақд бир мужозот дарж этган. Ҳасаногнинг ичига охиратнинг савобини эслатадиган маънавий лаззатлар; саййиотнинг ичига охиратнинг азобини ҳис эттирадиган маънавий жазолар солиб қўйган.
Масалан, мўьминлар орасида муҳаббат аҳли иймон учун гўзал бир ҳасанадир. Ул ҳасана ичида охиратнинг моддий савобини эслатадиган маънавий бир лаззат, бир завқ, бир қалб ҳузури дарж этилгандир. Ҳар ким қалбига мурожаат этса, бу завқни ҳис этади.
Масалан, мўьминлар орасида хусумат ва адоват бир саййиадир. Ул саййиа ичида қалб ва руҳни сиқинтилар билан бўгадиган бир виждон азобини олижаноб руҳларга ҳис эттиради. Мен ўзим балки юз дафъадан ортиқ тажриба этганманки, бир мўьмин қардошга адоватим вақтида ул адоватдан шундай бир азоб чекардим... шубҳа қолдирмасдики, бу саййиамга нақд бир жазодир, чектириляпти.
Масалан, ҳурматга лойиқ зотларга ҳурмат, марҳаматга лойиқ бўлганларга марҳамат ва хизмат бир ҳасанадир, бир яхшиликдир. Ушбу яхшиликда савоби ухровийни ҳис эттирар даражада шундай бир завқу лаззат бордирки, ҳаётини фидо этар даражада у ҳурматни ва у марҳаматни кўрсаттиси келади. Волида, масалан, ўзининг болага марҳаматидаги шафқат воситаси билан қозонадиган завқ ва мукофот учун ҳаётини ўша марҳамат йўлида фидо этишгача боради. Боласини қутқариш учун арслонга ташланган бир она товуқ ҳайвонот миллати ичида бу ҳақиқатга бир мисолдир. Демак, марҳамат ва ҳурматга нақд бир мукофот бор. Олиҳиммат ва олижаноб инсонлар буларни ҳис этадилар ва шу боисдан ҳам қаҳрамонликлар кўрсатадилар.
Ҳам, масалан, ҳирс ва исрофда шундай бир жазо борки, шиквали, хавотирли, маънавий ва қалбий бир жазо инсонни сарсам этади. Ҳасад ва қизғанишда ҳам шундай нақд бир жазо борки, ул ҳасад ҳасад этгувчининг ўзини куйдиради.
Ҳам, таваккул ва қаноатда шундай бир мукофот борки, ул лаззатли нақд савоб фақирликдан келадиган эҳтиёжнинг балосини ва аламини йўқотади.
Ҳам, масалан, ғурур ва кибрда шундай бир оғир юк борки, мағрур одам ҳар кимдан ҳурмат истайди ва ўша истаги туфайли одамлардан акс муносабат кўрганидан доимий азоб чекади. Ҳа, ҳурмат берилади, истанилмайди.
Ҳам, ' масалан, тавозуьда ва тарки манманликда шундай лаззатли бир мукофот борки, кишини оғир бир юкдан ва ўзини зўраки севдириш талвасаларидан қутқаради.
Ҳам, масалан, суи-зон ва суи-таъвилда бу дунёда нақд бир жазо бор. "Ман дакка дукка" қоидасига кўра, суи эон этпан киши суи-зонга дучор бўлади. Мўьмин қардошининг ҳаракотини суи зонга таъвил этганларнинг ҳаракоти тез орада суи таъвилга дучор бўлади, жазосини чекади. Ва ҳоказо... Бутун ахлоқи ҳасана ва саййиа бу муқоясага кўра ўлчаниши керак.
Мен раҳмати Илоҳийядан умид этаманки, ҳозирги замонда Қуръоннинг маънавий мўъжизаларини "Рисолаи Нур"дан таниб завқланган зотлар бу маънавий завқларни ҳис этадилар, суи ахлоққа мубгало бўлмайдилар, иншааллоҳ...
* * *

УЧИНЧИ НУКТА Инсоннинг ҳаёги ижтимоийясини фасод қилгувчи бир дасисаи шайтонийя шуки, бир мўъминнинг битгагана саййиаси билан бутун ҳасаноттини ёпади. Шайтоннинг бу дасисасига учган инсофсизлар мўъминга адоват этадилар. Ҳолбуки, Жаноби Ҳақ қиёматда ўзининг муглақ адолати билан меъзони акбаринда аъмоли мукаллафийни тортаётган пайти, ҳасаноти саййиоғидан ғолибми ё мағлубми, деган нуқтада ҳукм айлайди. Ҳам саййиогаинг сабаблари кўп ва вужудлари осон бўлганидан баъзан битта ҳасана ила кўп саййиотни ёпади. Демак, бу дунёда ул адолати Илоҳийя нуқтаи назаридан муомала керакдир. Агар бир одамнинг яхшиликлари ёмонликларидан сон ва сифат жиҳатидан зиёда келса, у одам муҳаббатга ва ҳурматга мустаҳақдир. Балки қийматли бтта ҳасанаси туфайли кўп саййиотига авф назари ила боқиш лозимдир. Ҳолбуки, инсон фитратидаги зулм то мири ила ва шайтоннинг талқини ила бир зотнинг юз ҳасанотини битта саййиа туфайли унугади, мўъмин қардошига адоват қилади, гуноҳларга киради. Бир пашша қаноти кўз устига ташланса, бир тоғни тўстани ва кўрсатмай қўйганидек, инсон ғараз томири таъсирида пашша қанотидай бир саййиа билан тоғ каби ҳасанотни ёпади, унутади, мўьмин қардошига адоват этади, инсонларнинг ҳаёти ижтимоийясида бир фасодга сабаб бўлади. 
* * *

ТЎРТИНЧИ КАЛИМА. Бутун умрим мобайнида ҳаёти ижтимоийяи башарийядан қатъий билганим ва олган ҳақиқатларим менга берган натижа шудирки, муҳаббатга энг лойиқ нарса муҳаббатдир ва хусуматга энг лойиқ сифат хусуматдир. Яъни, ҳаети ижтимо-ийяи башарийяни таъмин этадиган ва саодатга йўналтирадиган муҳаббат ва севиш сифати энг зиёда севилишга ва муҳаббатга лойиқдир. Ва ҳаёти ижтимоийяи башарийяни тормор этадиган душманлик ва адоват ҳар нарсадан зиёда нафратга ва адоватга ва ундан тортилишга мустаҳақ ва чиркин ва музир бир сифатдир. Бу ҳақиқат "Рисолаи Нур"нинг "Йигирма иккинчи Мактуби"да изоҳи билан баён этилгани учун бу ерда қисқа бир ишорат этамиз. Яъни:
Хусумат ва адоватнинг вақти битди. Ўтган иккала Жаҳон уруши адоватнинг на қадар ёмон эканини, тахриб этгувчи ва даҳшатли зулм эканини кўрсатди. Ундан ҳеч қандай фойда йўқлиги изҳор бўлди. Шундай экан, душманларимизнинг саййиоти, агар у тажовузга айланмаса, адоватингизни жалб этмасин. Жаҳаннам ва илоҳий азобнинг ўзи уларга кифоядир.
Баъзан инсоннинг ғурури ва нафспарастлиги шуурсиз ҳолда аҳли иймонга қарши ноҳақ адоват этади; ўзини ҳақли санайди. Ҳолбуки, бу ҳусумат ва адоватла аҳли иймонга ниобатан муҳаббатга васила бўлган иймон, Исло мийят ва жинсийят каби кучли сабабларни менсимасликдир, қийматларини туширишдир. Адоватнинг арзимас сабабларини муҳаббатнинг тоғ каби сабабларидан устун қўйишдек бир девоналикдир. Модомики муҳаббат адоватга зид экан, зиё билан зулмат ка-би бирга ҳақиқий жамланиши мумкин эмас. Қай бирининг сабаби голиб келса, ўшаниси ҳақиқати билан қалбда бўлади. Унинг зидди ҳақиқати билан мавжуд бўлмайди. Масалан, муҳаббат ҳақиқати билан бўлса, у пайтда адоват шафқалга, ачинишга инқилоб этади. Аҳли иймонга нисбатан вазият шудир. Ёки адоват ҳақиқати билан қалбда бўлса, унда муҳаббат хушфеъллик ва араллашмаслик, зоҳиран дўст бўлиш суратига дўнади. Бундай муносабат тажовуз этмаётган аҳли залолатга ниобатан бўлиши мумкин. Ҳа, муҳаббатнинг сабаблари Иймон, Исломийят, Жинсийят ва Инсонийят каби нуроний кучли занжирлар ва маънавий қалъалардир. Адоватнинг сабаблари аҳли иймонга қарши кичик тошчалар каби бир қисм хусусий сабаблардир. Шундай экан, бир мусулмонга ҳақиқий адоват этиш муҳаббатнинг тоғ каби сабабларини менсимасликдек бир хатодир. 
Ал-хосил. Муҳаббат, ухувват, севмак Исломийятнинг мизожидир, робитасидир. Аҳли адоват мизожи бузилган шундай бир болага ўхшайдики, йиғлагиси келса, йиғисига ҳамиша бир баҳона топа олади. Пашша қанотидай аҳамийятсиз бир нарса ҳам йиғисига баҳона бўлаверади. Ҳам инсофсиз, бадбин бир одамга ўхшайдики, ундай кишилар суи зон мумкин бўлганда ҳусни зон этмайди, бир саййиа билан ўн ҳасанани ёпади. Сажияи Исломийя бўлмиш инсоф ва ҳусни зон эса, буни рад этади.
* * *
АЗИЗ, СИДДИҚ ҚАРДОШЛАРИМ!
Дабдурустдан хаёлимга келган бир андишани баён этаман.
Аҳли залолат "Рисолаи Нур"нинг олмос қиличларига қарши тура олмаганликлари учун Нур шогардлари орасидаги дарди маишатга берилганлардан ва одатда баҳор мавсумида кечадиган ғафлатли ҳолатдан фойдаланиб, уларнинг ё феъл-ҳўйлари ва ёки ҳиссиётлари мухолафотидан заиф томирларни топиб, улар ўртасидаги боғлиқликни бузиш истагада эканларини ҳис этдим. Зинҳор! Жуда ҳушёр бўлингиз. Ичингизга бир зидлик кирмасин. Инсон хатодан холий бўла олмайди. Лекин тавба эшиги очиқдир. Нафс ва шайтон сизни қардошингизга қарши эътирозга ва ҳақли ўлароқ танқидга йўналтирганда, айтингизки: "Биз нафақат жузъий ҳуқуқимизни, балки ҳаётимизни ва ҳайсийятимизни ва дунёвий саодатимизни Рисолаи Нурнинг энг қувватли робитаси бўлган тасонудга фидо этишга мукаллафмиз. У бизга қозонтирган натижа эътибори ила дунёга, анонийятга оид ҳар нарсани фидо этиш вазифамиздир", деб нафсингизни паст қилинг. Низога сабаб бўлгувчи бир масьала юзага келса, машварат қилингиз. Кўп қатгаққўл бўлмангиз, унугмангизки, ҳар ким бир машрабда бўла олмас. Мусомаҳа бирла бир-бирига боқиш айниқса ҳозир даркордир.
Умум қардошларимизга алоҳида-алоҳида салом йўллаймиз.
Саид Нурсий
* * *

Ухувват учун бир дастурни баён этаманки, ўша дастурни жиддан назарда тугишингиз керак.

Ҳаёт ваҳдат ва итгаҳоднинг натижасидир. Тотув итгаҳод кепганда, маънавий ҳаёт ҳам кетади.

ишорат этгани каби, боғлиқлик бузилса, жамоатнинг мазаси қочади. Биласизки, уч алиф айри-айри ёзилганда қиймати учдир. Тасонуди ададий ила ёзилса, юз ўн бир қиймат қозонади. Худди шунингдек, сизларга ўхшаган уч-тўрт ходими ҳақ айри-айри ҳолда ва тақсимул аъмолсиз ҳаракат этсалар, қувватлари бор-йўғи уч-тўрт одам қадардир. Агар ҳақиқий бир ухувват ила, бир-бирининг фазилатлари билан ифтихор этадиган бир тасонуд ила, бир-бирининг айни бўлиш даражада бир тафоний сирри ила ҳаракат этсалар, у тўрг одам тўрт юз одам қувватини қозо нади.
Сизлар улкан Испартанигина эмас, балки буюк бир мамлакатни нурлантирадиган нурхоналарнинг бошқарувчилари ҳукмидасизлар. Ускунанинг чархлари бир-бирига ёрдамга мажбурдир. Бир-бирига хасад тугул, балки, аксинча, бир-бирининг ортиқча қувватидан мамнун бўладилар. Шуурли деб фараз қилинган бир чарх ўзидан қувватлироқ бир чархни кўрса, мамнун бўлади. Чунки вазифасини енгил этади. Ҳақ ва ҳақиқатнинг, Қурьон ва иймоннинг хизмати бўлмиш буюк бир хазинаи олийяни елкаларида ташийдиган зотлар қувватли елкалар остига кирган сари ифтихор этадилар, миннатдор бўладилар, шукр қиладилар.
Зинҳор бир-бирларингизга танқид эшигани очмангизлар! Танқидга лойиқ ишлар қардошларингиздан хориж доираларда кўплаб топилади. Мен сизларнинг устунликларингиздан қандай ифтихор этаётган бўлсам, ўша устунликлардан ўзим маҳрум қолганим сари сизда мавжудлигидан қандай мамнун шунингдек, сизлар ҳам бир-бирингизга устозингизнинг назари ила боқишингиз лозим; ҳар бирингиз бошқангизнинг фазилатларига ношир бўлингиз.
Қардошларимиздан Исломкўйлик Ҳофиз Али афанди ўзига рақиб бўлган бошқа бир қардошимизга ниобатан намойиш этган ухувват ҳиссини кўп қийматли кўрганим учун сизларга баён этаман.
У зот олдимга келди. Биродарининг ҳуснихати унинг хатидан яхши эканини гапирдим. У кўпроқ хизмат этади, дедим. Қарасам, Ҳофиз Али камоли самимийят ва ихлос шп биродарининг ўзиб кетганидан ифгихор этди, лаззатланди; Ҳам устодининг муҳаббат назарини жалб этани учун мамнун бўлди. Унинг қалбшв дйққат қилдам: риё эмас, самимийятни ҳис этдим. Қардошларим ичида бу олий ҳис соҳиблари борлиги учун Жаноби Аллоҳга шукр этдим. Иншааллоҳ, бу ҳис буюк хизмат этажак. Алҳамдулиллаҳ, у ҳис секин-секин бу атрофдаги қардошларга ҳам юқяпти. 
* * *


АЗИЗ, СИДДИҚ ҚАРДОШЛАРИМ!
Бу дунёда, хусусан бу замонда, хусусан мусибатга тушганларга ва билхосса Нур шоғирдлари бошига тушаётган даҳшатли сиқинтиларга ва маъюсийятларга қарши энг таъсирли чора -бир-бирига тасалли ва фараҳ бериш, қувваи маънавийясини қўллабқувватлаш ва фидокор, ҳақиқий қардош каби, бир-бирининг ғами, ҳузни ва сиқинтиларига малҳам суриш ва кадарли қалбини том шафқат ила силашдир. Орамиздаги ҳақиқий ва ухровий ухувват хафагарчилик ва тарафкашликни кугармайди. Шу боисдан мен сизларга бутун қувватим билан эътимод эпгиб бел боғлаганман ва сизлар учун нафақат ёлгиз истироҳатимни ва ҳайсийятимни ва шарафимни, балки руҳимни ҳам севинч ила фидо этишга қарор берганман, буни биласизлар, балкида куряпсизлар. Ҳатто қасам билан таъмин этаманким, мана, саккиз кундир, Нурнинг икки успуни зоҳиран бир-бирита нозланиш ва тасалли бериш ўрнига, ҳузн бераётгани ҳодисаси, қан-чалик аҳамийятсиз бўлмасин, менинг қалбимга бераётган азаби жиҳатидан: 'Эй воҳ! Эй воҳ! Ал-амон! Ал-амон! Ё Арҳамар роҳимийн, мадад! Бизларни муҳофаза айла! Бизларни жин ва инсий шайтонларнинг шарридан қугқар! Қардошларимнинг қалбларини бир-бирига том садоқат ва муҳаббат ва ухувват ва шафқат билан тулдир!" деб ҳам руҳим, ҳам қалбим, ҳам ақлим фарёд этиб йигладилар.
Эй темир каби тебранмас қардошларим! Менга ёрдам этингиз. Масъаламиз жуда нозикдир. Мен сизларга ишонганимдан, бугун вазифаларимни шахси маънавийингизга юклаган эдим. Сиз ҳам бугун қувватингиз билан менга кўмак учун югуришингиз лозим бўлади. Гарчи ўрталарингизда кечган ҳодиса жуда жузъий ва ўгкинчи ва кичик бўлса ҳам, лекин соатимизнинг қилчаси орасига ва ё кўзимизнинг қорачигига тушган ҳатго гўзал бир нарса, бир заррача ҳам инжитади.
* * *

АЗИЗ, СИДДИҚ, МУХЛИС ҚАРДОШЛАРИМ!
Бизлар имкон доирасида бугун қувватимиз билан "Ламъаи Ихлос"нинг дастурларини ва ҳақиқий ихлоснинг сиррини ўртамизда ва бир-биримизга нисбатан истеъмол қилишимиз вужуб даражасига келган. Қатъий хабар олдимки, уч ойдан бфи бу ердаги хос қардошларни бир-бирига қарши машраб ва ё фикр ихтилофига солиш орқали бир совуқлик юзага чиқариш учун уч одам тайинланган.
Ҳам метин "нур"чиларни безор қилиб силкитиш ва ншик ва таҳаммулсизларни ваҳимага солиш, хизмати Нурийядан воз кечириш учун судимизни сабабсиз чўзяптилар. Зинҳор! Зинҳор! Ўртангиздаги ҳозиргача мавжуд бўлган фидокорона ухувват ва самимий муҳаббатларингиз тебранмасин. Бир зарра қадар фугур етса ҳам, бизга буюк зарар бўлади. Хизмати Қурьонийя ва иймонийямиз бизлар бир-биримиз учун, лозим бўлса, руҳимизнида фидо этишни тақоэо этгани ҳолда, сиқинтидан ва бошқа нарсалардан келган инжиқлик ила ҳақиқий фидокорлар бир-бирларидан аразлашиш тугул, балки камоли махвийят ва тавозуь ва таслимийят ила айбни ўзига олади; муҳаббатини, самимийятини зиёдалаштиришга интилади. Йўқса, пашша филга айланиб, тузатилмас бир зарар бериши мумкин. Сизларнинг фаросатингизга ҳавола этиб, қисқа кесаман.

Саид Нурсий

ҚАРДОШЛАРИМДАН ИЛТИМОС ҚИЛАМАНКИ:
Сиқинтилардан ёки руҳ торлигидан ёки инжиқликдан ски нафс ва шайтоннинг дасисаларига берилишдан ёки шуурсизликдан биродарлардан содир бўладиган ёмон сузлар билан бир-бирларидан аразлашмасинлар ва, ҳайсиятимга тегди, демасинлар. Мен ўша ёмон сўэларни ўзимга оламан. Томирларингизга тегмасин. Минг ҳайсиятим бўлса, қардошларимнинг орасидаги муҳаббатга ва самимийятга фидо этман.
Саид Нурсий




аҳли илҳод - динсизлар
аҳодиси шарифа - шарафли ҳадислар: пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиосаломнинг сўзларидаракатлари ва амрларини билрадиган ҳақиқатлар
Авсоф - васфнинг кўплиги; сифатлар 
адовати идома - давомли адоват 
адолати маҳра - асл, cоф, холис адопат 
аэвоқ - завқлар
аксуламал - хоҳланган нарсанинг зиддининг ҳосил бўлиши
асбаб - сабаблар
ашхоси мудҳишаи муэирра - мудҳиш зарарлар етказадиган шахслар
аъзамат - букжлик, улуглик
аъмоли мукаллафин - ибодат қилиш билан вазифаланган кишилар
аъмолн оолиҳд - яхши, cолиҳ амаллар
Бориқои ҳақиқат - ҳақиқат гавҳарлари (олмослари)
Ваҳдати ижтимоийя- жамоат бирлиги 
ваҳдати эгьтнқод - эътиқод бирлиги
вифоқ - бир фикр аоосида дўстона бирлашиш; самимийона келишиш
вужуҳ - чеҳралар, суратлар, тарзлар; сабаблар, имконлар, муносабатлар
Дарж этмоқ - ичига олмоқ, қўшмсж; 
дасиса - ҳийла 
дасотир - дастурлар
Жабали ухуд- ухуд тоғи
Живар- атроф, теварак
Жоний - жиноятчи
журм - гуноҳ; айб, камчилик 
Зажр этмоқ - зўрламоқ, мажбурламоқ 
замм - айб 
зимний - яширин
зиндиқ - худосиз
Ибтол- бузиш, бскор қилиш, йўққа чиқариш » 
Иъжоз- мўъжизали, ақлни ҳайрон қолдирадиган
Изола этиш - йўқ қилиш 
имдод - мадад, ёрдам исташ
имтаэожкорона - кслишган ҳолда; бир битимга кслган, англашган ҳолда
иншироҳ - роҳат, ҳузур 
иншиқоқ - айрилмоқ, срилмоқ 
иньикос - акс этиш
инқилоб - бир ҳолдан бошқа ҳолга айланиш, ўзгариш
ислоҳ - тузатиш, ўнглаш; яраштириш 
иттиҳод - бирлик, бирдамлик; бирлашиш 
ифрот - ҳаддан ташқарилик, ҳаддан ортиқлик 
ихроқ - ёқиш, сндириш 
ихтор - хотирига cолиш; танбсҳ
Kaмоли маҳвийят - камтарликнинг энг юқори даражаси
Kacиф- қуюқ, шаффоф бўлмаган, бир нарсани ўзида акс эттирмайдиган
Мабхас- баҳс, қисм; бир масалага оид сўз
Мазийят- яхшилик; яхши, солиҳ ҳаракат ва фаолият
мазмум - ёмонланган, айбланган
манфур - нафратланган; нафрат уйготадиган жирканч ва хунук иш ва кимсалар
мардуд - рад этилган
марзиёт - рози бўлинадиган нарса; Аллоҳнинг ризосига доир бўлган ишлар
маоовб - мусибатлар, балолар
машраб - одат, хулқ, ахлоқ яраталиш, характер; маънавий файз олинадиган жой, фаҳм этиладиган макон
маъсум - гуноҳсиз, пок махсуд - ҳасад қилинувми мужоэот - жаэолар
мункар - Аллоҳ азза ва жалла рози бўлмайдиган, инкор этилган иш
муошарат - суннат доирасида одамлар ила яхши муносабат
мусаххар - қўлга киритилган. таслим булган; тобеъ этилган
мустaкраҳ - жирканиш
мутадаййин - диндор ўз динида мустаҳкам 
мутамодиян - давомли, узлуксиз 
мутахожир - чегарадан чиққан, уялмай кўйган 
муфртона - ҳаддидан ошган ҳолда 
муъажжал - тез, ҳамон
Наси ҳадис - ҳадиснинг очиқ далолати
Наси Қурьон - Қуръони Каримнинг очиқ далолати
нуқгаи талоқий - ошиқлик нуқтаси
нафся аммора - нафснинг спти даражадан энг қуйиси; инооннинг хунук ишларга ва шайтон ташвиқ этган йўлларга ҳеч қандай эътироосиз ва курашсиз рози бўлмо ги, майл кўймоғи
Pобига - алоқа; боглиқлик, бир нарсага қаттиқ богланиш
риққати жиясийя - жинсдошларга нисбатан шафқатли бўлиш
Сaжияйи исломийя - Ислом ахлоқи, исломий одоб
саййиот - гуноҳлар, маъсиятлар, ёмонликлар 
сарсам - эсанкираган, сарсон бўлпш 
сатр этмоқ - ёпмоқ
сафинаи илоҳнйя - илоҳий кема; мажозий маънода -шу дуне
сафолата дунёвийя - фақирликдан келган дунсвий қийинчиликлар
сафҳ - хатосини кечириш, хатоларни кечириш; бировларни кечириш
сийгои муболага - ҳаддан ташқари муболага этиш силан раҳм - қариндошларни зиёрат
сироят эшоқ - ўгмоқ, ичига кирибкетмоқ, сингиб кетмоқ (яхши ахлоқнинг ўгаши)
снқинти - қийналиш, сиқилиш ооир - бошқа
суи эон - бир киши яки бир нарса ҳақида ёмон фикрда бўлиш
суи таъвил - нотўгри шархлаш, ёмон талқин қилиш, тескари тушунтириш
суқут эшоқ - кж,оридан бирдан пастга тушиш; қийматини йўқотиш, бузилиш; ахлоқан бузилиш
тааллуқот - яқинлар, яқин қариндошлар, ақраболар
таввдди иймоний - бир Аллоҳга иймон
тавҳиди қулуб - қалбларнинг иттифоқ қилиши, бирлашиши
тазйиф - заифлантириш, қувватдан тушириш
Тaкмил - тамомлаш, битказиш, охирига етказиш, мукаммал қилиш
талаззуз - лаззат олиш, лаззатланиш талсқий этмоқ - қабул қилмоқ
тамаллук - сунъий ҳолатда тавозуъ ва юмшоқлик кўрсатиш; хушдмадчи, хушомадгўй
танзил - тушириш, пасайтириш
тасаннуь - сунъий, сохта, ясама ҳаракаг, бир ишни аслидан яхшироқ кўрсаташ
таоодуми афкор - фикрларнинг тўқнашуви, баҳс тасонуд - бирдамлик, ёрдамлашиш; суяш
тафоний сирри - мўьмин қардошининг нафсини ўз нафсидан устун қуйиш сирри; бир-бирида фонсъ бўлиш сирри
тафрит - меъёрдан паст бўлиш, орқада қолиш (ифротнинг зидди)
тахриб - хароб этиш, бузиш
ташмил - ихога этиш, қоплаш, ичига олиш, ўраб олиш
Ташрики масои - бирга ишлаш, шериклик қилиш 
тақвия - қувватлантириш, қувватлантирилиш
таҳахкум - такаббурлик; куч билан ҳукм қилиш, зўравонлик
таҳаммул - сабр қилиш, бардошли, чидамли бўлиш; юкланмси,, бир юкни устига олмоқ
Умуря дунёвия - дунё ишлари
ухувват - биродарлик, ака-укалик; самимий дўстлик, диний қардошлик
Фосоқи мутахожир - очиқча, уялмасдан гуноҳ қилгувчи шахс
Худфурушлик - мақганчоқлик
шақовати ухровийя - охират азоб ва қийинчиликлари
шарр - ёмонлик, гуноҳлар
шиква - шикоят
шиқоқ - нифоқ, иттифоқсизлик, келишмовчилик
шуъа - бир манбаъдан тарқалган ёруглик симлари
Эҳвол - қўрқувлар, қўрқиладиган нарсалар; фаноликлар
Қатъи муколама - гаплашишни тўхтатиш; ҳамма башари муносабатларни узиш
қобили илтийом - тузалиши, даволаниши,
яхшиланиши
қулуб - қалблар
Ғ аддор - ўлдирувчи, золим, хоин
Хадаф- нишон; мақсад
ҳайсийят - эътибор, шараф
ҳарийми Ислом - Исломнинг бузилмас, муқаддас асослари
ҳасанот - яхшиликлар, савоблар, эзгуликлар 
ҳиддат - жаҳл, қаҳр, газаб 
ҳосид - ҳасад қилгувчи 
ҳузн - ғам-ғусса, қайғу
ҳусни зон - бир киши ски бирор иш ҳақида яхши фикрда бўлиш