Tabiat Risalesi

Табиат Рисоласи

(Ушбу рисола табиатдан келувчи куфрони фикрни қайта тирилмаидиган қилиб ўлдиради, куфрнинг пойдеворини парча-парча қилади.)

Эслатма

Ушбу ишоратда табиийюннинг мункир қисми келган йўлларининг ич қиёфаси ақлдан нақадар узоқ ва нақадар чиркин ва нақадар хурофот экани мазмунан тўқсон маҳолнинг ўрнини босувчи тўққиз маҳолни кўрсатиш ёрдамида баён этилган. Бошқа Рисолаларда у маҳоллар қисман изоҳ этилгани учун бу ерда ғоят мухтасар шаклда ўрганилди, шу боис баъзи босқичлар ташлаб ўтилган. Бирдан ўйлаб қоламан: бу қадар зоҳир ва ошкора бир хурофотни бу машхур оқил файласуфлар қандай қабул қилганлар ва у йўлда кетаётирлар экан?

Ҳа, улар маслакларининг ич қиёфасини кўролмаганлар.

Маслакларининг ҳақиқати, лозими ва зарурий муқтазоси мазҳабларининг чиркин ва мустакраҳ ва ғайри маъқул хулоса натижаларидир. Бу нарса Рисолада ёзилган учала маҳолнинг ҳар бирида баён этилди. Яна шубҳаси борларга ғоят очиқ ва қатъий далиллар билан батафсил баён ва исбот қилишга тайёрман.

 

*1 Бу Рисоланинг таълиф этилиш сабаби - "ҳақоииқи иймонийя"ни ғоят тажовузона бир тарзда тахқирлао, айниган ақли етолмаган нарсани хурофот део ҳамда динсизликни табиатга боғлаб туриб Куръонга ҳужум этилаёттанидир. У ҳужумлар ҳалбга шиддатли бир ғазаб бердикрт, бу ғазаб у мулҳидларга ва ҳақдан юз ўгирган ботил мазҳаблиларга шиддатли ва қаттиқ тарсакилар едирди. Аслида эса, Рисолаи Нурнинг тутган иўли покизона ва нозикона ва мулоиим сўздир.

 

Ушбу ояти карима инкорга ўхшаб кетадиган савол сўраганларга қарши: "Жаноби Ҳақ хусусида шак ва шубха бўлиши мумкин эмас", дейди ва шу билан бирга, вужуд ва Илоҳий Ваҳдонийятни ошкор далил даражасида эканини кўрсатади.

 

Шу сирни изоҳлашдан аввал бир эслатма:

1338 йили Анқарага бордим. Ислом лашкарларининг Юнонда ғалаба қилганларидан нашъа олган аҳли иймоннинг ҳувватли фикрлари ичра ғоят мудҳиш бир динсизлик фикри уларнинг ичига кириш ва бузиш ва заҳарлантириш учун дассосона қилаётган ҳаракатини кўрдим. "Эй воҳ!" дедим. Бу аждархр иймоннинг рукнларига илашажак. Ушанда бу ояти карима вужуд ва ваҳдонийятни ошкора далиллар билан англатгани учун ундан мадад олиб, Қуръони Ҳакиймдан олинган, у динсизликнинг бошини йўқ қиладиган қувватга эга бир далилни арабий рисолада ёздим.

Анқарадаги "Янги кун" босмахонасида чоп эттирдим, лекин, афсус, арабий билганлар озлиги ва аҳамият билан қарайдиганлар ҳам ноёблиги боисидан ғоят мухтасар ва қисқа бир суратда битилган бу қувватли бурҳон ўз таъсирини кўрсатмади. Афсус, у динсизлик фикри майдонга келди ҳам, қувват топди ҳам. Мажбурият юзасидан у бурҳонни туркча қилиб, бир даража баён қиламан. Бу бурҳоннинг баъзи қисмлари бошқа айрим рисолаларда баён этилгани учун бу ерда мухтасар тарзда ёзилажакдир. Бошқа рисолаларда қисмларга ажратилган бир қанча далиллар бу ерда жисман бирлашади. Ҳар бири бунинг бир қисми ҳукмига ўтади.

 

Муқаддима

Эй инсон! Билки, инсонларнинг оғзидан чиқадиган ва динсизликни ҳис эттирадиган даҳшатли калималар бор. Ўзлари билмаган ҳолда аҳли иймон ҳам бу калималарни истеъмол қилмоқдалар. Муҳимларидан учтасини баён этамиз:

 

Биринчиси - "Авжадатҳул асбаб*. Яъни, "Бу нарсани сабаблар ижод этмоқда".

Иккинчиси - "Ташаккала бинафсиҳи". Яъни, "Ўзидан-ўзи ташаккул этмоқда, бўлмоқда, битмоқда".

Учинчиси - "Иқтазотҳут табиат". Яъни, "Табиийдир, табиат иқтизо қилиб, ижод этмоқда, битмоқда".

Ҳа, модомики мавжудот бор экан, у инкор этилмайди. Ҳар мавжуд санъатли ва ҳикматли тарзда вужудга келгандир. Ҳам модомики эски эмас, демак янгидан бўлмоқда ҳарҳолда, эй мулҳид! Ёки сен бу мавжудни, масалан, бу ҳайвонни олам сабаблари ижод этган, дейсанми? Яъни, сабабларнинг бир ерга жамланишидан у мавжуд вужуд топган ва ёхуд у ўзидан-ўзи шаклланган ва ёхуд таби-атнинг иқтизоси бўлиб, табиатнинг таъсири билан вужудга келган ва ёхуд бир Қодийри Зулжалолнинг қудрати билан ижод этилган.

Модомики ақлан бу тўрт йўлдан бошқа йўл йўқ экан, аввалги уч йўлнинг маҳол, баттол, имконсиз, ҳабул этилишга нолойиқ эканлиги қатъий исботланса, заруратан ва бшкора равишда тўртинчи йўл, яъни, Ваҳдонийят йўли шаксиз ва шубҳасиз собит бўлади.

БИРИНЧИ ЙЎЛ - Асбаби оламнинг бир ерга жамланиши туфайли нарсаларнинг ташкил топиши ва махлуқотнинг вужудга келишидир. Бу йўлнинг кўплаб маҳол ҳолатларидан фақатгина учтасини зикр этамиз:

Биринчи маҳол. Бир дорихонада юзта шиша идишда ғоят турли хил моддалардан тайёрланган дори-армон бср ва улардан жонли маъжун тайёрлаш истанилди, дейлик. Ҳам улардан ҳаётбахш хориқо бир тирёқ тайёрлаш лозим бўлди. Келдик, у дорихонада у жонли маъжуннинг ва ҳаётбахш тирёқнинг жуда кўп турларини кўрдик. У маъжунларнинг ҳар биридан бир махсус ўлчов билан бир-икки дирҳам бундан, уч-тўрт дирҳам кейингисидан, олти-етти дирҳам бошқасидан ва ҳоказо турли-туман миқдорларда дорилар олинган... Агар биридан бир дирҳам ё кам ва ёки ортиқ олинса, у маъжун зиҳаёт бўла олмайди, хосиятини кўрсата олмайди. Ҳамда у ҳаётбахш тирёқни ҳам тадқиқ этдик. Ҳар бир идишдан махсус бир ўлчов билан бир модда олинганки, зарра миқдоричалик кам ва ёки зиёда бўлса, тирёқ хоссасини йўқотади. У идишлар адади элликдан зиёд, ҳар бирисидан алоҳида бир мезон билан моддалардан олинган, бундан ташқари, яна айри-айри миқдорда дорилардан ҳам бир қисм олинган. Ажабо, ҳеч қандай жиҳатда имкон ва эҳтимол бормики, шиша идишларга ғариб бир тасодиф ва ёки тўфонли бир ҳавонинг урилиши натижасида идишлар қимирлаб, фақат жонли маъжун ва ҳаётбахш тирёқ учунгина лозим бўлган миқдорлар оқиб тушсин?! Сўнгра у оқиб тушган миқдорлар бирбири билан аралашсинда, қўшилиб, у маъжунни ташкил этсинлар?! Ажабо, бундан ҳам хурофот, маҳол, ботил бир тахмин борми? Эшак икки карра эшак бўлса ва кейин у инсонга айланса., лекин ҳатто ўша ҳам "Бу фикрни қабул этмасман", дея қочажакдир.

Хуллас, бу мисолдан кўриндики, ҳар бир зиҳаёт албатта жонли бир маъжун бўлгани каби, ҳар бир ўсимлик ҳам дорилар қисмидан, кўп турли хил моддалар ичидан ғоят ҳассос бир ўлчов билан олинган моддалардан таркиб этилган ҳаётбахш бир тирёқ кабидир. Агар бу ишлар сабабларга, моддаларга юкланса ва "сабаблар ижод этди", дейилса, бу фикр худди дорихонадаги шишаларнинг қўзғалишидан маъжун вужудга келди, деган гапдек ақлдан юз даража узоқ, маҳол ва ботилдир.

Ал-хосил. Бу оламнинг энг буюк бир дорихонасида Ҳакийми Азалийнинг қазо ва қадар мезони билан олинган ҳаётий моддалар ҳадсиз бир ҳикмат ва ниҳоясиз бир илм ва ҳар нарсани ўз ичида жамлаган бир ирода ила вужудга кела олади. Аксинча, булар "кўр, гаранг, ҳудудсиз, сел каби оқувчи унсурларнинг ва табиатларнинг ва сабабларнинг ишидир", деган бадбахт, "у ажиб тирёқ шишаларнинг қимирлаши натижасида ўзидан-ўзи пайдо бўлгандир", деган телба бир бемаъни, сархуш бир аҳмоқдан ҳам баттар аҳмоқдир. Ҳа, у куфр аҳмоқона, сархушона, девоналарча бир бемаъниликдир.

Иккинчи маҳол. Агар ҳар нарса Воҳиди Аҳад бўлган Қодийри Зулжалолга берилмаса, балки сабабларга берилса, оламнинг жуда кўп унсурлари ва сабаблари ҳар бир жонлининг вужудга келишига аралашмоғи лозим бўлади. Ҳолбуки, пашшадек бир кичик махлуқнинг вужудга келишида ҳам мукаммал интизом ила ғоят ҳассос бир мезон ва тўлиқ бир иттифоқ билан турли-туман ва бирбирига зид ва фарқли бўлган сабабларнинг бир ерга тўпланиши шунчалик очиқ бир маҳолдирки, пашшанинг қанотича шу-ури бўлган одам: "Бу маҳолдир, бўлиши мумкин эмас деяжакдир. Ҳа, бир пашшанинг кичкинагина жисми коинотнйнг жуда кўп унсурлари ва сабаблари билан алоқадордир. Балки бир хулосасидир. Агар бу ишлар Қодийри Азалийга берилмаса, бу моддий сабаблар пашшанинг вужуди ёнида шахсан ўзи ҳозир туриши, балки унинг кичкинагина жисмига кириши керак бўлади. Балки жисмининг кичик бир намунаси бўлган кўзидаги бир ҳужайрасига киришига тўғри келади. Чунки сабаб моддий бўлса, мусаббаботнинг ёнида ва ичида туриши лозим бўлади. Шундай ҳолда икки пашшанинг игна учидек бармоқлари ҳам жойлашмаган у ҳужайрачада олам рукнлари ва унсурлар ва табиатлар модда ҳолати билан унинг ичида туриб, уста каби ишлашларини тан олишга тўғри келади.

Хуллас, Сўфастоининг энг аблаҳлари ҳам бундай бир маслакдан уяладилар.

Учинчи маҳол.

 

Булган муқаррар қоидаси ила, "Бир мавжуднинг ваҳдати бўлса, албатта, бир воҳиддан, бир қўлдан содир бўла олади" Хусусан, у мавжуд ғоят мукаммал интизом ва ҳассос бир мезон ичида ва ҳар нарсани ўзида жам этгувчи бир ҳаётга мазҳар бўлса, очиқча ихтилоф ва ҳарорсизликнинг сабаби бўлган фарқли қўллардан чиқмаганини, балки ғоят Қодийр ва ғоят Ҳакийм бўлган биргина қўлдан чиққанини аниқравшан кўрсатиб тургани ҳолда, ҳудудсиз ва жонсиз ва жоҳил, тажовузкор, шуурсиз, айқаш-уйқашлик ичида кўр, гаранг, табиий сабабларнинг қўлларига ҳадсиз имконат йўллари ичида ва тўпланиш ва қоришиш билан бу сабабларнинг кўрлиги, гаранглиги ортиб боргани ҳолда, у мунтазам ва ўлчамли ва ягона бир мавжудни уларга бериш юзта маҳол бўлган нарсани бирдан қабул этиш каби ақлдан узоқдир. Майли, бу маҳолдан қатъи назар, моддий сабабларнинг таъсирлари албатта мубошарат ва тамос ила бўлади. Ҳолбуки, бу табиий сабабларнинг тамослари жонли мавжудларнинг ташлари биландир. Ваҳоланки, моддий сабабларнинг қўллари етишмаган, тамос этолмаган у жонлининг ич кўриниши ташқи кўринишидан ўн марта янада мунтазам, янада латиф, санъат эътибори ила янада мукаммалдир. Моддий сабабларнинг қўллари ва ускуналари ёрдамида ҳеч қандай жиҳатла жойлашмаган, балки ҳатто ташига ҳам тамос этолмаган жажжигина жонзотлар, жажжигина ҳайвонлар санъат тарафидан энг катта махлуқлардан ҳам зиёда ажиб, яратилиш жиҳатидан мислсиз бир суратда бўлганлари ҳолда, юз карра кўр ва минг карра гарангларгина уларни жонсиз, жоҳил, дағал, йироқ, катта ва бир-бирига зид бўлган гаранг, кўр сабабларга беради.

ИККИНЧИ МАСАЛА - "Ташаккала бинафсиҳи"цнр. Бу дегани - ўзидан-ўзи ташкил бўлади, деганидир. Мана шу жумланинг ҳам кўп маҳоллари бор.

Жуда кўп жиҳатдан ботилдир, маҳолдир. Намуна учун маҳоллардан учтасини баён қиламиз.

Биринчиси. Эй қайсар мункир! Сенинг манманлигинг сени шунчалик аҳмоқлаштирмишки, юз маҳолни бирдан қабул зтмоқликни бир хил деб ҳукм этмоқдасан. Чунки сен мавжудсан ва таркибсиз бир модда, жонсиз ва ўзгармас нарса эмассан. Балки доимо янгиланишда бўлиб, ғоят мунтазам бир ускуна ва хориқо доимо ўзгариб туришликда бир сарой кабисан. Сенинг вужудингда ҳар вақт зарралар ишламоқдалар. Сенинг вужудинг коинот ила, хусусан, ризқ мунocaбати билан, хусусан, боқийлик навъи эътиборидан алоқадор ва олишбериши бордир. Сенинг вужудингда ҳаракатланаётган зарралар у муносабатни бузмаслик ва у алоқадорликни узмаслик учун диққат қилмоқдалар. Оёқларини шу ҳолда эҳтиёткорлик билан босмоқдалар. Гўё бутун коинотга боқмоқдалар. Сенинг муносабатингни коинотдан кўриб, шундай вазият олмоқдалар. Сен ташҳи ва ички туйғуларинг билан у зарраларнинг у хориқо вазиятларига кўра истифода этурсан. Агар сен вужудингдаги зарраларни Қодийри Азалийнинг қонуни билан ҳаракат этган кичик маъмурлари ва ёки лашкари ва ёки қадар қаламининг учлари ҳамда ҳар бир зарра бир нуқта эканини қабул қилмасанг, у пайт сенинг кўзингда ҳаракатланган ҳар бир заррага шундай бир кўз лозимдирки, сенинг бутун жасадингнинг хар тарафини кўриш билан бирга, муносабатдор бўлганинг бутун коинотни ҳам кўрадиган бир кўз ҳамда бутун сенинг ўтмиш ва келажак ва насл ва аслинг ва унсурларингнинг манбаъларини ва ризқингнинг маъданларини биладиган, танийдиган юзта доҳийнинг ақличалик бир ақл бермоқ лозим бўлади. Бу масалаларда заррачалик ақли бўлмаган сенинг кабиларнинг бир заррасига минг Афлотунчалик бир илм ва шуур бериш минг даража телба бир хурофотчиликдир...

Иккинчи маҳол. Сенинг вужудинг минг қуббали фавқулодда бир саройга ўхшарки, ҳар бир қуббасида тошлар тиргаксиз равишда бирбирига бош қўйиб, муаллақда турғизилган. Балки сенинг вужудинг бу саройдан ҳам минг карра янада ажибдир. Чунки у вужуд саройинг доимо мукаммал интизом билан янгиланиб туради. Ғоят хориқо бўлган руҳ, қалб ва маънавий латоифдан қатъи назар, ёлғиз жасадингдаги ҳар бир аъзо бир қуббали манзил ҳукмидадир. Зарралар ул қуббадаги тошлар каби бирбирлари билан мукаммал мувозанат ва интизом ила бирбирига бош қўйиб, хориқо бир бино, юксак суратда бир санъат, кўз ва тил каби биттадан ажиб қудрат мўъжизасини кўрсатмоқдалар. Агар бу зарралар ҳар бири шу олам устасининг амрига тобеъ бўлган биттадан маъмур бўлмаса эди, у ҳолда ҳар бир зарра у жасаддаги барча зарраларга ҳам мутлақ ҳоким, ҳам ҳар бирисига мутлақ маҳкум, ҳам жасаддаги ҳар бир аъзонинг мисхли, ҳам ҳокимият нуқтасида бирбирига зид, хам ёлғиз Вожибул Вужудга махсус бўлган кўп сифатларнинг масдари, манбаи, ҳам ғоят муқайяд, ҳам ғоят мутлақ бир суратда бўлиши лозим бўларди. Бу иш ул зарраларнинг қўлларидан келмаслиги билан бир қаторда, сирри ваҳдад ила фақат бир Воҳиди Аҳаднинггина асари бўла оладиган ғоят мунтазам бир ягона санъатни у ҳадсиз зарраларга бермоқликни заррача шуури бўлган одам жуда очиқ бир маҳол, балки юзта маҳол эканини идрок этади.

Учинчи маҳол. Агар сенинг вужудйнг Воҳиди Аҳад бўлган Қодийри Азалийнинг қалами билан ёзилган бир мактуб бўлмаса ва, аксинча, табиатга, сабабларга мансуб матбуъ бўлса, у ҳолда сенинг у вужудингдаги тан ҳужайрангдан тортиб, то бирбирининг ичига кирган доиралар каби мингларча мураккабот сонича табиат қолиплари лозим бўлади. Чунки, масалан, бу қўлимиздаги китоб агар ёзилган бўлса, котибининг илмига таянгани ҳолда, бир дона қалам ундаги ҳамма нарсани ёзади. Агар у ёзилган бўлмаса ва Унинг каламига нисбат берилмаса, ўзидан-ўзи бўлган дейилса ва ёки табиатга нисбат берилса, у ҳолда китобни чоп этиш учун унинг ҳар бир ҳарфига биттадан темир қалам лозим бўлади. Босмахонада шундай. У ерда китобдаги ҳарфлар адади қанча бўлса, шунча миқдорда темир харф бўлади ва шундан сўнггина у китоб ҳарфлари вужудга келади. Демак, бир дона қалам ўрнига у ҳарфларнинг сонича қаламлар бўлиши керак. Балки бу ҳарфлар ичида, баъзан бўлгани каби, кичик қаламда нозик хат билан битта катта ҳарф бир саҳифа қилиб ёзилган бўлса, биргина у ҳарфни ёзиш учун мингларча ҳалам лозим келади. Балки бирбирининг ичига кириб, мунтазам бир вазиятла сенинг жасадинг каби бир шакл олаётган бўлса, у ҳолда ҳар бир қаторда ҳар бир жузъ учун у мураккабот соничалик қолиплар лозим бўлади. Майли, юз маҳол ичида бўлган бу тарзни мумкин десанг ҳам, бу мунтазам санъатли темир ҳарфларни ва мукаммал қолипларни ва қаламларни ясаш иши бошқа биргина қаламга берилмаса, у қаламлар, у қолиплар, у темир ҳарфларнинг ясалмоғи учун уларнинг соничалик яна қаламлар, ҳолиплар ва ҳарфлар лозим. Чунки улар ҳам ясалгандирлар ва улар ҳам мунтазам санъатлидирлар. Ва ҳоказо... бу иш силсила каби чексиз давом этаверади.

Хуллас, сен ҳам англа! Бу шундай бир фикрдирки, у сенинг зарраларинг сонсаноғичалик маҳоллар ва хурофотлар ичидадир. Эй қайсар муаттил, сен ҳам уял, бу залолатдан воз кеч!

УЧИНЧИ КАЛИМА - "Иқтазотҳут табиат". Яъни, табиат иқтизо этмоқда, табиат яратмоқда, демак. Бу ҳукмнинг ҳам кўп маҳоллари бордир. Намуна учун учтасини зикр этамиз.

Биринчи маҳол. Агар мавжудотда, хусусан, жонзотларда кўринган басирона, ҳакимона бўлган санъат ва ижод Шамси Азалийнинг қадар ва қудрат қаламига нисбат берилмаса, аксинча, кўр, гаранг, тушунчасиз бўлган табиатга ва қувватга нисбат берилса, табиат бир нарсани ижод этиши учун у нарсаларда ҳадсиз маънавий ускуна ва босмахоналарни бунёд этиши ва яна у нарсаларни ижод этиши учун коинотни яратадиган ва идора этадиган бир қудрат ва ҳикматни ўз ичига олиши лозим бўлади. Чунки қуёшнинг жилвалари ва акслари ер юзига сочилган шиша зарраларида ва қатраларида қандай кўринса ва агар у мисолий ва аксий қуёшчалар скмондаги ёлғиз қуёшга боғланмаса, бир гугурт чўпининг учидан ҳам кичик шиша заррасида табиий, фитрий бўлган ва қуёшнинг хосиятларига эга, кўринишидан кичик ва маънан жуда чуқур бир қуёшнинг ташқарига оид бўлган борлииғни қабул этиб, шиша зарраларининг саноғича табиий қуёш мавжуд деб қабул қилмоққа тўғри келади. Айнан бу мисол каби мавжудот ва жонзот тўғридан-тўғри Шамси Азалий исмларининг жилвасига нисбат берилмаса, ҳар бир мавжудда, хусусан, ҳар бир жонлида ҳадсиз бир қудрат ва ирода ва ниҳоясиз бир илм ва ҳикматга эга бўлган бир табиати, бир қуввати, худди ичида бир илоҳ бўлганини қабул этишга тўғри келади. Бундай фикрлаш тарзи эса коинотдаги маҳолларнинг энг ботили, энг хурофотидир. Коинот холиқининг санъатини мавҳум, аҳамиятсиз, шуурсиз бир табиатдан деб билган инсон, албатта, юз карра ҳайвондан ҳам ҳайвон ҳамда шуурсиз эканини кўрсатади.

Иккинчи маҳол. Агар ғоят интизомли, мезонли, санъатли, ҳикматли бўлган бу мавжудотни ниҳоясиз Қодийр, Ҳакийм бир Зот эмас, балки табиат яратган дейилса, табиат ҳар бир қисм тупроқда Оврупанинг барча босмахоналари ва фабрикалари соничалик ускуналарни, чопхоналарни ҳозир қилиш керак бўлади. Токи у қисм тупроқ ҳадсиз чечак ва меваларга маскан ва тазгоҳ бўлиб, уларнинг етишишларига ва ташкил бўлишларига сабаб бўла олсин. Чунки чечаклар учун гултувак вазифасини бажарган бир коса тупроқ ичида навбат билан уруғлари ташланган барча чечакларнинг бирбиридан жуда айри бўлган шакл ва ҳайъатларини ташкил ва тасвир эта оладиган бир қобилияти у тупроқда феълан кўринади. Агар бу ҳол Қодийри Зулжалолга нисбат берилмаса, у вақт косадаги тупроқда ҳар бир чечакни ижод этиш учун маънавий, айри, табиий бир ясовчиси бўлмаса, бу ҳол вужудга келмас. Чунки уруғларнинг ҳам нутфалар ва тухумлар каби, моддалари бирдир. Яъни, Муваллидул маа, Муваллидул ҳумуза, карбон, азотнинг интизомсиз, шаклсиз, хамир каби қоришмасидан иборатдир. Айни чоқда ҳаво, сув, ҳарорат, зиё ҳам ҳар бири таркибсиз ва шуурсиз ва ҳар нарсага қарши селдек бир тарзда кетганидан у ҳадсиз чечакларнинг ташкил бўлишлари, бошқа-бошқа ва ғоят мунтазам ва санъат ила у тупроқдан униб чиқиши косадаги тупроқда маънан Оврупа қадар маънавий ва кичик миқёсда чопхоналар ва фабрикалари бўлишини очиқ-ошкора ва заруратан иқтизо этади. Токи бу қадар ҳаётдор газмолларни ва минглаб айри-айри нақшли матоларни тўқий олсин.

Хуллас, табиийюнларнинг куфроний фикрлари ақл доирасидан қанчалик ташқарига чиқиб кетганини ўзинг қиёс эт. Ва табиатни яратувчи деб ўйлаган инсон суратидаги аҳмоқ сархушларнинг "мутафаннин ва ақллимиз" дея даъво этишлари аҳл ва фандан нақадар узоқлигини, имконсиз ва ҳеч бир жиҳатла мумкин бўлмаган бир хурофотни ўзларига маслак қилиб олганларини кўр, кул ва туфур!..

Aгар айтсангки: мавжудотнинг яралишини табиатга нисбат берилса, шундай ғалати маҳоллар бўлади, рад этилар даражада мушкилот ўртага чиқади, аммо, ажабо, Зоти Аҳад ва Сомадга нисбат берилган вақтда у мушкилот қандай қилиб йўқолади? Ва у қийин инкор бу осон вужубга қандай қилиб айланади?

Ал-жавоб. Биринчи маҳолда кўрганимиздек, қуёшнинг жилваи инъикоси мисолий қуёшчалар ёрдамида ўз файзини ва таъсирини ғоят осонлик ва машаққатсизлик билан энг кичик шиша заррачасидан тортиб то энг катта денгиз юзасигача ҳам кўрсата олади ва агар бу мисолий қуёшчаларнинг Қуёшдан боғлиқлиги узилса, у ҳолда хар бир заррачада табиий ва бевосита оир қуёшнинг хорижий вужуди инкор даражасида бир қийинчиликда қолишини кабул этиш лозим бўлади. Шунга ўхшаб, ҳар бир мавжуд тўғридан-тўғри Зоти Аҳад ва Сомадга боғланилса, вужуб даражасида бир осонлик ва қулайлик, бир интисоб ва жилва ила ҳар бир мавжудга керакли барча нарса унга етиштириб берилади. Агар у боғлиқлик узилса ва ул маъмурият бошибузуқликка дўнса ва ҳар бир мавжуд ўз бошига ва табиатга ташлаб қўйилса, у ҳолда имтиноъ даражасида юз минг мушкилот ва қийинчилик ила пашша каби бир тирик жоннинг коинотнинг кичик бир мундарижаси бўлган ғоят хориқо вужуд ускунасини ижод этган унинг ичидаги кўр табиатни коинотни яратадиган ва идора қиладиган бир қудрат ва ҳикмат соҳиби деб фараз этишга тўғри келади. Бу эса бир эмас, балки минглаб маҳоллардир.

Ал-хосил. Зоти Вожибул Вужуднинг шерик ва ўхшаши бўлиши қанчалик мумкин эмас ва маҳол бўлгани каби, Рубубийятида ва нарсаларни ижод этишида бошқаларнинг аралашиши, Зоти Вожибул Вужуднинг шериги ва ўхшаши бўлиши ҳам шунчалик мумкин эмас ва маҳолдир.

Иккинчи маҳолдаги мушкилот борасида. Бошқа Рисолаларда исбот этилганидек, агар ҳамма нарса Воҳиди Аҳадга нисбат берилса, ҳамма нарса бир нарса каби осон ва қулай бўлади. Агар сабабларга ва табиатга нисбат берилса, биргина нарса ҳамма нарсаларчалик мушкилотли эканлиги бир қанча ва қатъий далиллар билан исбот этилган. Исботланган бир далилнинг хулосаси будир:

Бир одам бир подшоҳга аскарлиги ва ёки маъмурияти тарафидан богланса, у маъмур ва ул аскар у боғлиқликнинг қуввати билан шахсий қувватидан юз минг марта ортиг бўлган кўп ишларга ҳам васила бўла олади. Ва баъзан подшоҳи номидан бир шоҳни асир олади. Чунки бажарган ишларининг, қилган асарларининг жиҳозоти ва ҳуввати ўзининг зиммасида бўлмайди, балки у қувват ва жиҳозот ул боғлиқлик туфайли подшоҳнинг хазиналари ва орқасидаги таянч нуқтаси бўлган лашкарларининг зиммасида бўлади. Демак, бажарган ишлари шоҳона ўлароқ бир подшоҳнинг иши каби ва кўрсатган асарлари бир лашкарнинг асари каби хориқо бўла олади. Яъни, чумоли ўшандай амр туфайли Фиръавннинг саройини хароб этади... Пашша у боғлиқлик туфайли Намрудни ақлдан оздиради. Ва шул боғлиқлик туфайли бугдой донасича келадиган бир арча гулининг уруғи каттакон арча дарахтининг бутун жиҳозотини етиштиради.

Агар ул боғлиқлик кесилса, ул маъмуриятдан четлатилса, қиладиган ишларнинг жиҳозотини ва кувватини белида ва билагида кўтарио юришга мажбурдир. У ҳолда унинг кичкинагина билагида жойлашган қуввати миқдоричалик ва белидаги аскарий жиҳозоти соничалик иш бажара олади.

 

*2 Ҳа, агар боғлиқлик бўлса, у уруғ тақдири илоҳийдан бир амр олади ва у фавҳулодда ишларга сазовор бўлади. Агар у боғлиқлик узилса, у уруғнинг яратилиши каттакон арча дарахтининг яратилишидан ҳам зиёда жиҳозот ва иқтидор ва санъатни иқтизо ҳилади. Чунки тоғдаги қудрат асари бўлган мужассам арча дарахти бутун аъзолари ва жиҳозоти ила у уруғдаги тақдир асари булган маънавий дарахтда мавжуд булишига тўғри келади. Чунки у каттакон дарахтнинг гоҳи ул уруғдир. Ичидат тақдирии дарахт қудрат ила ташқарида намоен бўлади, жисмоний арча дарахти вужудга келади.

 

Аввалги вазиятда ғоят қулайлик билан бажарган ишларини бу вазиятда ундан бажариш истанилса, албатта, билагига бир лашкар қувватини ва белига бир подшоҳнинг ҳарбий жиҳозот тазгоҳининг ишини юклаши лозим бўлурки, бу хаёлдан азбаройи кулдириш учун телба-тескари хурофот ва масалларни ҳикоя қиладиган масхарабозлар ҳам уяладилар!..

Ал-хосил. Ҳар мавжудни Вожибул Вужудга бермоқликнинг вужуб даражасида бир қулайлиги бор ва яратилишини табиатга боғлаш қабул этилмас даражада мушкул ва ақлдан узоқдир.

Учинчи маҳол. Баъзи рисолаларимизда баён этилган икки мисол бу маҳолни изоҳлайди.

Биринчи мисол. Бир саҳрода қурилган, танҳо қад кўтартирилган, бутун маданият асарлари ила мукаммаллаштирилган ва зийнатлантирилган бир саройга ғоят ваҳший бир одам кириб, назар солибди... Мингларча мунтазам санъатли нарсаларни кўрди... Ваҳшатидан, аҳмоқлигидан: "Бутун муштамийлоти билан бу саройни четдан бир кимса таъсир этмасдан, шу сарой ичидаги нарсалардан бири бунёд этгандир", дея излашга тушди. Қайси нарсага назар солса, буларни шу сарой ичидаги бир нарса ясаганини ваҳшатли ақли ҳам қабул қилмайди. Сўнгра у саройнинг ташкилот дастури ва мавжудот ' мундарижаси ва идора қонунлари ёзилган бир дафтарни кўрди. Дархақиқат, қўлсиз ва кўзсиз ва болғасиз бўлган у дафтарнинг ҳам бошҳа нарсалар сингари ул саройни ташкил ва тазйин эта оладиган ҳеч ҳандай қобилияти йўқдир. Бироҳ ночор қолиб ва мажбуриятан бошҳа нарсаларга нисбатан илмий қонунларнинг бир унвони бўлиш жиҳатила у саройнинг мажмуасида бу дафтарни муносабатдор кўргани учун: "Бу саройни ташкил, танзим ва тазйин этиб, бу нарсаларни ясаган, таққан ва жойлаштирган - мана шу дафтардир", деб ваҳшатини аҳмоқларнинг, сархушларнинг беҳуда сўзларига айлантирмиш.

Худди мана шу мисолдаги каби, ҳадсиз даражада мукаммал саройдан ҳам янада мунтазам, янада мукаммал ва бутун атрофи мўъжи она ҳикмат ила тўлган бу олам сарсйининг ичига Улуҳийятни инкор қилиш даражасигача бориб етадиган, "табиийюн" фикрига эга бўлган ваҳший бир инсон кирди, дейлик. У мумкинот доирасидан ташқарида бўлган Зоти Вожибул Вужуднинг санъат асари эканини тафаккур этмасдан ва ундан юз ўгириб, мумкинот доираси ичида тақдири илоҳийнинг ёзадиган, бузадиган бир лавҳаси ҳукмида ва қудрати Илоҳийянинг ижроат қонунларига алмашган ва ўзгарган бир дафтаргина бўлган ва жуда янглиш ва хато ўлароқ "табиат" номи берилган бир одати илоҳийя қонунларининг мажмуасини ва бир Раббоний санъат мундарижасини кўради. Ва дейдики: "Модомики бу нарсалар бир сабаб истайди, уларга ҳеч бир нарсанинг бу дафтар каби муносабати кўринмайди. Чиндан ҳам ҳеч бир жиҳатдан ақл қабул этмаски, кўзсиз, шуурсиз, қудратсиз бу дафтар Мутлақ Рубубийятнинг иши бўлган ва ҳадсиз бир қудратни иқтизо этган ижодни қила олмас. Аммо модомики Сониъи Қадиймни қабул этмаётирман, шувдай бўлгач, энг муносиби - бу дафтар буни ясаган ва ясайди, дейман", дер.

Биз ҳам айтамизки:

Эй аҳмоқул ҳумақодан ҳам аҳмоқлашган сархуш аҳмоқ! Бошингни табиат ботқоқлигидан чиқар, орқангга назар сол. Зарралардан сайёраларгача бўлган бутун мавжудот айри-айри забонлар ила бир Сониъи Зулжалол бўлган ул Зотнинг вужудига шаҳодат этганлари ва бармоҳлари ила ишорат этганларини кўр ва у саройни қурган ва у дафтарда саройнинг дастурини ёзган Наҳҳоши Азалийнинг жилвасини томоша ҳил, фармонг э боқ, Қуръонини тингла. У бемаъни сўзлардан халос бўл!..

Иккинчи мисол. Ғоят ваҳший бир одам муҳташам бир аскарий доирага кирди, дейлик. Ғоят мунтазам бир лашкарнинг умумий, биргаликдаги таълимларини, мунтазам ҳаракатларини кўради. Бир аскарнинг ҳаракати билан бир қисм, бир гуруҳ, бир фирқа туради, ўтиради, юради; Бир "Ўт оч!" амри ила ўт очганликларини ўз кўзи билан кўради. Унинг дағал, ваҳший ақли давлатнинг низомоти билан ва подшоҳий қонуни билан бир қўмондоннинг буйруғини англамасдан инкор этгани учун ул аскарлар бирбирлари бирла иплар билан боғлиқ бўлсалар керак, деб хаёл қилади. У хаёлий ип нақадар фавқулодда бир ип эканини фикр қилади, ҳайратда қолади. Сўнгра кетади. "Авлиё София" каби ғоят муаззам бир жомеъга Жума куни кириб боради. У жамоати муслимийннинг бир одамнинг овози ила туриб, эгилиб, сажда қилиб, сўнг ўтиришларини ўз кўзи билан кўради. Маънавий ва самовий қонунларнинг мажмуидан иборат шариатни ва шариат соҳибининг амрларидан келган маънавий дастурларни англамагани учун у жамоатни ҳам моддий иплар билан ўзаро боғланган ва у ғалати иплар уларни асир этиб, ўйнатяпти, деб хаёл қилади ва энг ваҳший инсон суратидаги жонивор ҳайвонларни ҳам кулдирадиган даражада масхарали бир фикри билан чиҳиб кетади...Худди мана шу мисол каби, Азал ва Абад Султонининг сонсаноқсиз аскарлари жойлашган муҳташам бир аскарий доира бўлган шу оламга ва у Маъбуди Азалийнинг интизомли бир масжиди бўлган шу коинотга гирт ваҳшатдан иборат инкорли табиат фикрига эга бўлган бир мункир киради. Ул Султони Азалийнинг ҳикматидан юзага келган коинот низомотининг маънавий қонунларини моддий жисм деб тасаввур этиб ва Рубубийят салтанатининг эътиборий қонунлари ва у Маъбуди Азалийнинг энг буюк фитрий шариатининг маънавий ва ёлғиз илмий вужуди жамланган аҳкомларини ва дастурларини бирон ташқи борлик ва моддий бирон жисм суратида хаёл этиб, Илоҳий қудратнинг ўрнига ул илм ва каломдан юзага келган ва ёлғиз илмий борлиги бўлган у қонунларни ул Илоҳий қудратнинг ўрнига қўйиш ва қўлларига ижод имконини бериш, кей-ин эса уларга "табиат" исмини бериш ва ёлғиз бир Раббоний қудратнинг жилваси бўлган бир қувватни бир қудрат соҳиби ва мустақил бир қодир деб қабул этиш мисолдаги ваҳшийликдан ҳам минг карра тубан бир ваҳшатдир...

Ал-хосил. Табиийюнларнинг мавҳум ва ҳақиқатсиз "табиат" деган нарсалари хорижий ҳакиқат соҳиби бўла олса, жуда нари борганда, бир санъат бўлар. Сониъ бўла олмас. Бир нақшдир, Наққош бўла олмас. Аҳкомдир, Ҳоким бўла олмас. Бир фитрий шариатдир, Шариъ бўла олмас. Махлуқ - бир иззат пардасидир, Холиқ бўла олмас. Мунфаъил бир фитратдир, Фотир ва Фоил бўла олмас. Қонундир, Қудрат эмасдир, Қодир бўла олмас. Мистардир, масдар бўла олмас...

Ал-хосил. Модомики мавжудот бор экан, Ўн Олтинчи Ишоранинг бошида айтилгани каби, мавжуднинг борлигига ақлий тақсим билан тўрт йўлдан бошқа йўл хаёл қилинмас. Ул тўрт йўлдан учтасининг ботил эканлиги қатъий бир суратда, ҳар бири уч зоҳир маҳоллар билан исбот этилди. Албатта, тўртинчи йўл бўлган ваҳдат йўли биззарурийя ва билбадоҳа қатъий бир суратда исботланди. Бу тўртинчи йўл рисоланинг бошида келтирганимиз:

 

ояти карима орқали шаксиз ва шубҳасиз, ошкора тарзда Зоти Вожибул Вужуднинг Улуҳийятини ва ҳар нарса тўғридан-тўғри Унинг дасти қудратидан юзага келганини ва осмон ва ер Унинг қабзаи тасарруфида эканини кўрсатади...

Эй сабабларга ва табиатга топинган бечора одам! Модомики ҳар нарсанинг табиати ҳар нарса каби махлуқдир, чунки улар санъатлидир ва янгиланиб туради... ҳам ҳар мусаббаб каби зоҳирий сабабида маснуъдир ва модомики ҳар нарсанинг мавжудлиги жуда кўп жиҳоз ва асбоб-ускунага муҳтождир, у ҳолда у табиатни ижод этган ва у сабабларни яратган бир Қодийри Мутлақ бор! Ва ул Қодийри Мутлақнинг қандай эҳтиёжи бордирки, ожиз сабабларни ўзининг Рубубийятига ва ижодига шерик қилсин! Хошо....Балки тўғридан-тўғри мусаббабни сабаб билан бирга яратиб, исмларининг жилвасини ва ҳикматини кўрсатиш учун бир тартиб ва танзим ила зоҳирий бир сабабийят, бир яқинлик кўрсатиш ила нарсалардаги зоҳирий қусурларга, марҳаматсизликларга, нуқсонийятларга марказ бўлиш учун сабабларни ва табиатни ўзининг қудрат қўлига парда қилгандир ва иззатини шу шаклда муҳофаза этгандир. Ажабо, бир со-атсоз аввал соатнинг мурватларини ясасада, кейин соатнинг мурватларини тартиб билан тузатса, шуниси унга қулайми ёки фавқулодда бир ускунани у мурватлар ичида ясаб, кейин соатнинг ясалишини у ускунанинг жонсиз қўлларига топширса - бу кўпроқ қулайми? Ажабо, бу имкондан ташқаридаги иш эмасми? Қани, у инсофсиз ақлинг билан сен айт-чи... Сен ўзинг ҳукм қил! Ва ёки, дейлик, бир котиб сиёҳ, қалам, қоғоз келтирди. Улар ёрдамида шахсан ўзи ул китобни ёзса қулайроқми ёки у қоғоз, сиёҳ, қаламнинг ичида у китобдан янада санъатли, янада заҳматли, фақат у китобгагина махсус бўлган бир ёзув ускунасини ижод этиб, кейин ул онгсиз ускунага: "Қани, сен ёз!*' деб айтса ва ўзи аралашмаса - бу унга қулайроқмидир? Ажабо, юз карра ёзишдан ҳам янада мушкул эмасми бу?

Агар айтсангки: ҳа, бир китобни ёзадиган ускунани ижод этиш у китобни ёзишдан юз карра кўпроқ мушкулдир, лекин у ускуна айни китобнинг бир қанча нусхаларини ёзиши учун восита бўлиш жиҳатидан балки бир қулайлиги бордир?

Ал-жавоб. Наққоши Азалий ўз қудрати ила ниҳоясиз Исмларининг жилвасини ҳар вақт янгилаб туради, шу билан бирга, уларни бошқабошқа шаклда кўрсатиш учун ашёдаги белгиларни ва хусусий сиймоларни шундай бир суратда яратгандирки, ҳеч бир мактуби Самадоний ва ҳеч бир китоби Раббоний бошқа китобларнинг айнан ўхшаши бўла олмайдй. Ҳарҳолда бошқа маъноларни ифодалаш учун бошқа бир сиймоси топилажак. Агар кўзинг бўлса, инсоннинг сиймосига боқ, кўрки: Одам Ато замонидан то ҳозиргача, балки абадгача бу кичик сиймо аъзо сифатида асосан бир хил бўлиши билан бирга, ҳар бир сиймода умумсиймоларга нисбатан биттадан фарқли аломати борлиги ҳам қатъийян собитдир. Шунинг учун ҳар бир сиймо алоҳида бир китобдир. Фақат санъатнинг интизом билан тузилиши учун бошқа бир ёзув усули ва бошқа бир тартиб ва таълиф истайди. Ва моддаларни ҳам келтириш, ҳам ўрнаштириш ва ҳам вужудига лозим бўлган ҳар нарсани ичига олиш учун бутунлай бошқа бир дастгоҳ истайди. Хўш, фаразий бир маҳол ўлароқ табиатга бир босмахона назари билан боқдик. Лекин бир босмахонага оид тартиб ва чоп этишдан, яъни, муайян интизомни қолипга жорий этишдан ташқари, у тартибнинг ижодидан ҳам ижоди юз даража янада мушкул бир жонзотнинг жисмидаги моддаларни оламнинг ҳар тарафидан махсус мезон ва хос бир интизом ила яратиш ва келтириш ва тақдирини босмахонанинг қўлига бериш учун яна ул босмахонани яратган Қодийри Мутлақнинг қудрат ва иродасига муҳтож бўлади. Демак, бу босмахона ўзи ижод қила олади дегандек эҳтимол ва фаразлар бутунлай маъносиз бир хурофотдир.

Хуллас, бу соат ва китоб мисолларида кўрилганидек, сабабларни Сониъи Зулжалол, Қодийри Кулли Шай яратган, мусаббаботни ҳам ўзи яратади. Ҳикмати ила мусаббаботни сабабларга боғлайди. Коинот ҳаракатининг тартибига доир одатуллоҳ қонунларидан иборат бўлган энг буюк Илоҳий фитрий шариатнинг бир жилвасини ва нарсалардаги ул жилвасига бир ойина ва бир аксгина бўлган нарсалар табиатини иродаси ила тайин этгандир. Ва у табиатнинг зоҳирий вужудга ноил бўлган тарафини қудрати ила ижод этган ва нарсаларни шу табиат асосида яратмиш... бирбирига аралаштирган...

Ажаб, ғоятда маъқул ва чексиз далилларнинг натижаси бўлган бу ҳақиқат қабул қилинса, кўпроқ қулай эмасми? Ҳатто вужуб даражасида лозим эмасми? Йўқса, ҳар бир нарсанинг яралишига лозим бўлган беҳисоб жиҳозот ва асбобларни жамид, шуурсиз, махлуқ, маснуъ, басит бўлган сабаб ва табиат деган моддаларингизга бериб, ҳакимона, басирона бўлган ишларни ўз-ўзларига қилдириш кўпроқ қулайроқми? Ажабо, бу иш ақлга зид, имкондан хориж иш эмасми? Бу ёгини сенинг бу инсофсиз ақлингнинг инсофига ҳавола этамиз.

Мункир ва табиатпараст кимса бундай дейди: модомики мени инсофга чақирар экансан, мен ҳам айтаман: шу вақтгача янглиш кетган йўлимиз юз карра маҳол ва жуда зарарли ва бениҳоя чиркин бир маслак эканини эътироф этаман. Сабабларга, табиатга яратувчи номини бериш имконсиз ва маҳол бир иш эканини ва ҳар нарсани тўғридан-тўғри Вожибул Вужудга бериш вожиб ва зарурий эканини заррача шуури бўлган одам ўтган тадқиқларингиздан англаб етади... "Алҳамдулиллаҳи ъалал ийман", деб иймон келтираман. Фақат, бир шубҳам бор. Жаноби Ҳақнинг Холиқ эканини қабул этаман, лекин айрим аҳамиятсиз нарсаларнинг яратилишига баъзи арзимас сабабларнинг аралашиши ва озгина мадҳу санога сазовор бўлиши Салтанати Рубубийятга қандай зарар беради? Салтанатига нуқсоният етказадами?

Ал-жавоб. Баъзи рисолаларда ғоят қатъий исбот этганмизки, ҳокимиятнинг шаъни ўз ишига бировларнинг аралашишини рад этишдан иборатдир. Ҳатто энг қуйидаги бир ҳоким, бир маъмур ҳам ҳокимиятига ўз ўғлининг хам аралашишини кўтармайди. Баъзи диндор подшоҳлар халифалик чоқларида ҳокимиятларига аралашишидан хавфсираб ҳатто маъсум болаларини қатл этганликлари ҳам бу "Радди мудохала қонуни"иинг ҳокимиятда нақадар асосли ҳукм сурганини кўрсатади. Бир ноҳияда икки мудирдан тортиб то бир мамлакатда икки подшоҳга қадар мустақил ҳукм юргизиш талабидан пайдо бўлган "манъи иштирок қонуни" инсоният тарихида жуда ҳайратланарли тарзда ўз қувватини кўрсатган. Э воҳ, ожиз ва ёрдамга муҳтож инсонлардаги амирлик ва ҳокимиятнинг бир сояси бу даражада мудохалани рад этишни ва ишларига бегонанинг аралашишини манъ этишни, ҳокимиятида бировларнинг иштирокини қабул этмасликни ва мақомида мустақиллигини ғоят таассублик билан муҳофаза этишга ҳаракат қилишини кўр-у, сўнгра Рубубийяти даражасида мутлақ ҳоким, Улуҳийяти даражасида мутлақ амир ва Аҳадийяти даражасида мутлақ мустақил ва Қодирийяти мутлақ даражасида мутлақ эҳтиёжсиз бўлган бир Зоти Зулжалолга бу радди мудохала ва манъи иштирок ва шерикдан холилик қонунлари қай даражада у ҳокимиятнинг зарурий бир лозими, вожиб бир муқтазоси эканини солиштира олсанг, солиштир.

Энди иккинчи шубҳанг масаласига келсак, айрим жузъиётнинг убудийятларига баъзи сабаблар марказ бўлса, Маъбуди Мутлақ бўлган у Зоти Вожибул Вужудга юзланган ҳар заррадан то сайёраларгача барча махлуқотнинг убудийятларига биронбир зарар етадими?

Ал-жавоб. Шу коинотнинг Холиқи Ҳакийми коинотни бир дарахт ҳукмида яратиб, шуур эгаларини коинотнинг энг мукаммал меваси, инсонни эса шу-ур эгалари ичра энг меваларнинг меваси қилгандир. Ва инсоннинг нафақат энг аҳамиятли, балки яратилиш натижаси, фитратининг ғояси ва ҳаётининг самараси бўлган шуур ва ибодатни ул Ҳакийми Мутлақ ва Амири Мустақил, ўзини севдириш ва таниттириш учун коинотни яратган ул Воҳиди Аҳад бутун коинотнинг меваси бўлган инсонни ва инсоннинг энг юксак меваси бўлган шукр ва ибодатини бошқа қўлларга бериб қўядими? Бор ҳикматига зид ҳаракат этиб, натижаи хилқатини ва самараи коинотни ўзи инкор этадими? Асло ва ҳеч қачон!..

Ҳам ҳикматини ва Рубубийятини инкор эттирадиган бир тарзда махлуқотнинг ибодатларини бошқаларга бермоққа рози бўладими, бунга ҳеч изн берадими?

Ва ҳам ҳадсиз бир даражада ўзини севдиришни ва таниттиришни ҳаракатлари ила кўрсатгани ҳолда, энг мукаммал махлуқотининг шукр ва миннатдорликларини, муҳаббат ва убудийятларини бошқа сабабларга бериш билан ўзини унутдириб, коинотни яратишдан кўзлаган олий мақсадлаларини инкор эттирадими? Эй табиатпарастликдан воз кечган биродар! Энди сен гапир. У дейди: Алҳамдулилллаҳ, бу икки шубҳам ҳал этилди, бунинг устига, Илоҳий Ваҳдонийятга доир ва Маъбуди Билҳақ У эканига ва Ундан бошқалари ибодатга лойиқ эмаслигига бу қадар порлоқ ва қувватли икки далил кўрсатдингки, уларни инкор этиш қуёшни еа кундузни инкор этиш каби бир кибрлиликдан далолатдир.

 

 

Хотима

Табиатга алоқадор куфроний фикрини тарк этган ва иймонга келган зот бундай дейди: Алҳамдулиллаҳ, менинг шубҳаларим ҳолмади. Фақат, ўзимни қизиқтираётган бир нечта саволим бор.

Биринчи савол. Кўп танбаллардан ва намозни тарк этган кимсалардан эшитамиз, улар бундай дейдилар: Жаноби Ҳақнинг бизнинг ибодатимизга нима эҳтиёжи борки, ибодатни тарк этганни Қуръонда жуда қаттиқ ва изчиллик билан жаҳаннам каби даҳшатли бир жазо ила қўрқитади. Аҳамиятсиз бир кичик хатога ҳам шунчалик ҳаттиқ таҳдид қилиш ўртача ва барқарор ва адолатли бўлган қуръоний ифодага ҳеч ярашадими?

Ал-жавоб. Ҳа, Жаноби Ҳақ нафақат сенинг ибодатингга, балки ҳеч бир нарсага муҳтож эмас, ибодатга фақат сен ўзинг муҳтожсан, чунки сен маънан хастасан. Ибодат эса маънавий яраларингга малҳам ҳукмида эканини кўп рисолаларда исбот этганмиз. Ажабо, шафқатли бир ҳаким унинг хасталигига нафи тегадиган дармонларни ичириш учун зўрлашига қарши у хаста ҳакимга: "Мени бунчалар тиришиб даволаяпсан, бундан сенга нима фойда бор?" деса, унинг сўзлари нақадар маъносиз эканини англайсан.

Аммо ибодатни тарк қилганни Қуръоннинг қаттиқ қўрқитишлари ва даҳшатли жазолар масаласига келсак, бу шунга ўхшайдики, бир подшоҳ фуқаросининг ҳуқуқини муҳофаза этиш учун фуқаросининг ҳуқуқига зарар берган оддий бир одамни унинг хатосига нисбатан қаттиқроқ жазога йўлиқтиради. Демак, ибодатни ва намозни тарк этган одам Азал ва Абад Султонининг фуқароси ҳукмида бўлган барча мавжудотнинг ҳуқуқига катта бир тажовуз ва маънавий бир зулм ўтказади. Чунки Мавжудотнинг камоли Сониъга қаратилган юзларида тасбиҳ ва ибодат ила намоён бўлади. Ибодатни тарк этувчи кимса мавжудотнинг ибодатини кўрмайди ва кўролмайди, балки инкор ҳам этади. Ва бу билан ибодат ва тасбиҳ масаласида юксак мақомли, ҳар бири биттадан мактуби Самадоний ва биттадан Раббоний исмлар ойинаси бўлган мавжудотни олий мақомларидан туширади ва аҳамиятсиз, вазифасиз, жонсиз, паришон бир вазиятда қабул этиб, мавжудотни тахқирлайди. Камолотини инкор этади ва унга хавф солади.

Ҳа, ҳар ким коинотни ўз ойинаси ила кўради. Жаноби Ҳақ инсонни коинот учун бир миқёс, бир мезон суратида яратгандир. Ҳар инсонга бу оламдан бўлак яна бошқа бир олам бергандир. Бу оламнинг рангини у инсоннинг қалбий эътиқодига кўра намоён этади. Масалан, ғоят маъюс ва мотамли ҳолатда йиғлаган бир инсон мавжудотни ҳам йиғлоқ ва маъюс суратда кўради. Ғоят сурурли ва нашъали, севинчли ва камоли нашъасидан кулган одам коинотни ҳам нашъали, кулар ҳолатда кўради. Шунингдек, мутафаккирона ва жиддий бир суратда ибодат ва тасбиҳ этган одам мавжудотнинг ҳақиқатан ҳам мавжуд ва муҳаақ бўлган ибодат ва тасбиҳотларини бир даража кашф этади, кўради. Ғафлат ила ва ёки инкор ила ибодатни ғарк этган одам мавжудотнинг ҳақиқати камолотига тамоман зид ва хилоф ва хато бир суратда ваҳима этади ва маънан уларнинг ҳуқуқига тажовуз қилади.

Ҳам намозни тарк этган ул кимса ўзига ўзи молик бўлмагани учун ўз моликининг бир бандаси бўлган нафсига зулм қилади. Молики эса, ул бандасининг ҳаққини унинг нафси амморасидан олмоқ учун даҳшатли равишда қўрқитади.

Ҳам натижаи хилқат ва ғояи фитрат бўлган ибодатни тарк этгани илоҳий хикматга ва Раббоний иродага қарши бир тажовуз ҳукмига ўтади. Шунинг учун жазога йўлиқади.

Ал-хосил. Ибодатни тарк этган кимса ҳам ўз нафсига зулм этади, нафс эса, Жаноби Ҳақнинг қули ва хизматкор бандасидир ва ҳам коинот камолотининг ҳуқуқига қарши қилинган бир тажовуз, бир зулмдир. Ҳа, куфр мавжудотга қарши қандай бир тахқир бўлса, ибодатни тарк этиш ҳам коинотнинг камолотини шундай инкор этишдир. Ҳам Илоҳий Ҳикматга қарши бир тажовуз бўлганидан даҳшатли таҳдидга, қаттиқ жазога лойиқ кўрилади.

Хуллас, бу ҳуқуқни ва мазкур ҳақиқатни ифодалаш учун Қуръони Мўъжизул Баён мўъжизона бир суратда у таҳдидли ифода тарзини ихтиёр этиб, том маънода етук ҳақиқат бўлган эҳтиёжга мувофиқ йўл тутган.

Иккинчи савол. Табиатдан воз кечган ва иймонга келган зот бундай дейди: ҳар жиҳатДа ва ҳар ишда ва ҳар нарсада ва ҳяр шаънда ҳар мавжуднинг Илоҳий ирода ва Раббоний қудратга тобеъ бўлиши жуда азим бир ҳақиқатдир. Азамати жиҳатидан бизнинг тор зеҳнларимизга сиғишмайди. Ваҳоланки, биз кўзимиз билан кўриб турган бу бениҳоя мўллик, ҳам хилқат ва нарсаларни яратишдаги ғоят осонлик, ҳам аввалги далилларингиз билан ҳақлиги кўринган ваҳдат йўлидаги ижоди ашёда ниҳоят даражада қулайлик ва осонлик, ҳам насси Қуръон ила баён этилган

 

каби оятлар очиқ-ойдин намоён этган бениҳоя қулайлик ул азим ҳақиқатни энг мақбул ва энг маъқул бир масала эканини кўрсатади. Бу қулайликнинг сири ва ҳикмати нимада?

Ал-жавоб. Йигирманчи Мактубнинг Ўнинчи Калимаси бўлган    изоҳида у сир ғоят очиқ ва қатъий ва ишонарли бир тарзда баён этилган. Хусусан, у мактубнинг иловасида янада зиёда ойдинлик билан исбот этилганки, бутун мавжудот Сониъи Воҳидга берилган вақтда биргина мавжуд ҳукмида қулайлашади. Агар Воҳиди Аҳадга берилмаса, биргина махлуқнинг ижоди бутун мавжудотнинг ижоди қадар мушкуллашади ва бир уруғ бир дарахт қадар машаққатли бўлади. Агар Сониъи Ҳақиқийсига берилса, коинот бир дарахт каби ва дарахт бир уруғ каби ва жаннат бир баҳор каби ва баҳор бир чечак каби қулайлашади, енгиллик пайдо қилади. Ва кўзга кўринган чексиз мўллик ва арзонликнинг, ҳар турнинг осон мўлкўл бўлишининг ва жуда енгиллик ва тезлик билан интизомли, санъатли, қийматли бўлган мавжудотнинг қулайгина вужудга келиши сирларини очиқлайдиган сабаб бўлган ва ҳикматларини кўрсатадиган, бошқа рисолаларимизда батафсил баён этилган юзлаб далиллардан бир-иккитасига мухтасар ишора қиламиз. Масалан, юз аскарнинг бир зобит иродасига топширилиши бир аскарнинг юз зобит иродасига топширилишидан юз даража қулайроқ бўлгани каби, бир лашкарнинг аскарий жиҳозоти бир марказ, бир қонун, бир фабрика ва бир подшоҳнинг амрига топширилса, худди сон жиҳатдан бир аскарнинг жиҳозоти қадар қулайлашади. Аксинча, бир аскарнинг аскарий жиҳозоти бошқа марказларга, бошқа фабрикаларга, бошқа қўмондонларга ҳавола этилиши худди лашкарнинг жиҳозоти қадар сон жиҳатдан мушкулотли бўлади. Чунки биргина аскарни таъминлаш учун бутун лашкарни таъминлай оладиган фабрикалар керак бўлади.

Ҳам бир дарахтга унинг ваҳдат сири жиҳатидан бир илдизда, бир марказда, бир қонун ила ҳаёт моддаси берилгани сабабли у дарахт минглаб мева етиштиради ва бу иш унга бир мева етиштирганчалик осон бўлганини ҳатто кўз ила кўрса бўлади. Агар бирликдан ке-чиб кўпликка юзланилса, ҳар бир мевага лозим бўлган ҳаёт моддаси бошқа-бошқа жойдан берилса, ҳар битта мева бир дарахт каби мушкилот пайдо қилади. Балки дарахтнинг бир анмузажи ва мундарижаси бўлган биргина данак ҳам у дарахт каби мушкилотли бўлади. Чунки бир дарахтнинг ҳаётига лозим бўлган бутун ҳаётий моддалар бир дона данак учун ҳам лозим бўлади.

Хуллас бу каби юзлаб мисоллар бор. Улар кўрсатадики, ваҳдатда ниҳоят даражада қулайлик ила вужудга келган мингларча мавжуд ширкдаги ва касратдаги биргина мавжуднинг ижодидан ҳам қулай бўлади. Бошқа Рисолаларда бу ҳақиқат икки карра икки тўрт бўлишини билиш даражасида равшан исбот этилгани учун уларга ҳавола этиб, бу ерда фақат бу осонлик ва қулайликнинг, илм ва тақдири Илоҳий ва Қудрати Раббония нуқтаи назаридан ғоят муҳим бўлган бир сирини баён этажакмиз.

Сен бир мавжудсан. Агар ўзингни Қодиийри Азалийга боғласанг, сени ҳечликдан, йўқдан бир амр ва чексиз қудрати ила бир гугуртни чаққандек бир онда яратади. Агар сен ўзингни Унга боғламай, моддий сабабларга ва табиатга боғласанг, у ҳолда сен коинотнинг мунтазам бир хулосаси, меваси ва кичик бир мундарижаси ва рўйхати бўлганинг сабабли сени яратиш учун коинотни ва унсурларни элак-элак қилиб, ҳассос ўлчовлар билан оламнинг ҳар тарафидан сенинг вужудингдаги моддаларни тўплаш керак бўлади. Чунки моддий сабаблар фақатгина таркиб этади, тўплайди., холос. Ҳечликдан, йўқликдан барпо қилиш қудрати уларда йўқлиги бутун аҳли ақлнинг ҳузурларида тасдиқ бўлгандир. Шундай экан, кичик бир жонзотнинг жисмини оламнинг чор тарафидан тўплашга мажбур бўладилар.

Хуллас, ваҳдатда ва тавҳидда нақадар қулайлик, ширкда ва залолатда на-қадар мушкилот борлигини англа!

Иккинчи савол. Илм нуқтасида чексиз бир қулайлик ,бордир. Яъни, қадар - илмнинг бир тури бўлиб, ҳар нарсага маънавий ва махсус қолип қилиб бир миқдор тайин этади. Ва ул тақдирий миқдор у нарсанинг яралиши учун бир режа, бир тузилиш ҳукмига ўтади. Қудрат ижод этаётган вақтда у тақдирий миқдор устида ғоят қулайлик билан ижод этади. Агар у нарса чексиз азалий бир илмнинг соҳиби Қодийри Зулжалолга берилмаса, бошда айтганимиздек, минглаб мушкилот эмас, балки юзлаб маҳоллар ўртага чиқади. Чунки у миқдори қадарий ва миқдори илмий бўлмаса, мингларча ташқи ва моддий қолиплар кичкинагина бир ҳайвоннинг жасадида истеъмол этилмоғига тўғри келади.

Шундай, Ваҳдатда ниҳоясиз қулайлик ва залолату ширкда чексиз бир мушкилот борлигининг яна бир сирини англа,

 

ояти нақадар ҳақиқатли, тўғри ва юксак бир ҳақиқат ифода этганини бил!..

Учинчи савол. Аввалдан душман, ҳозир эса дўст бўлган, ҳидоятга эришган инсон бундай дейди: замонамизда жуда илгарилаб кетган файласуфлар: "Ҳечдан ҳеч нарса ижод қилмайди ва ҳеч нарса йўқ қилинмайди. Фақат, бир таркиб бир таҳлилдирки, Коинот фабрикасини шу ишлатиб турибди", дейдилар.

Ал-жавоб. Мавжудотга Нури Қуръон ила назар солмаган файласуфларнинг энг илгарилаб кетганлари ҳам бу мавжудотнинг табиат ва сабаблар воситаси ила ташаккул этилишини ва вужудга келишини юқорида исботлаганимиздек, қабул этиб бўлмас даражада мушкилотли кўрганларидан икки қисмга айрилдилар.

Бир қисми сўфастоий бўлиб, инсоннинг хоссаси бўлган ақлдан чекинганлари туфайли аҳмоқ ҳайвонлардан ҳам тубан кетиб, Коинотнинг вужудини, ҳатто ўзларининг вужудларини ҳам инкор этиб, яъни, залолат маслагида сабабларнинг ва табиатнинг ижод соҳиби бўлмоғини кўп ўнғай кўрганликлари боис ўзларини ҳам, Коинотни ҳам инкор этиб, мутлақ жаҳолатга тушганлар.

Иккинчи гуруҳ ҳам қараса, залолатда, сабаблар ва табиатнинг яратувчилигида бир пашша ёки бир данакнинг ижод ҳилинишида ҳам ҳадсиз мушкилот бор. Ва уларни аҳл йўлидан ташҳарида бир иқтидор келтириб чиқаради. Шунинг учун мажбуран ижодни инкор этарлар. "Йўқдан бор бўлмайди", дерлар ва йўқ бўлишни ҳам маҳол кўрарлар: "Бор нарса йўқ бўлмайди", дея ҳукм этарлар. Фақат зарраларнинг ҳаракатлари ва тасодифий шамоллар туфайли бирикиш, тарқалиш ва тўпланиш шаклида бир эътиборий вазият бор, дея хаёл қиладилар. Хуллас, сен кел, аҳмоқликнинг ва жаҳолатнинг энг тубида ўзини энг юксак ақлли деб ўйлаган одамларни кўр ва залолат инсонни нақадар масхара ва тубан ва ўта илмсиз қилганини бил, ибрат ол! Ажабо, ҳар йили тўрт юз минг навни бирдан замин юзида ижод этган ва осмон билан ерни олти кунда ва олти ҳафтада яратган, ҳар баҳорда коинотдан янада санъатли, ҳикматли жонли коинотни иншо этган бир Қудрати Азалий, бир Илми Азалийнинг доирасида режаларни ва миқдорларни майдонга чиқарган мавжудоти илмийяни кўздан нихон ҳилгувчи бир ажзо билан ёзилган ва кўринмас ёзувни кўрсатиш учун сурилган бир дори мисолидек, ғоят қулай у маъдумоти хорижий бўлган илмий мавжудотга зоҳирий вужуд бермоқни Қудрати Азалийядан узоқ деб билиш ва ижодни инкор этиш аввал кўрганимиз сўфастоилар гуруҳи ишидан ҳам баттар аҳмоқона ва жоҳилона ишдир. Бу бадбахтларнинг қўлларида мутлақ ожиз ва ёлғиз бир жузъий ихтиёрдан бошқа нарса йўқ, уларнинг фиръавнлашган нафслари ҳеч бир нарсани йўқ эта олмагани ва ҳечликдан яратиш улар ишонган сабабларнинг ва табиатнинг қулидан келмаслиги учун аҳмоқ бўлиб: "Иўқдан бор бўлмас, бор нарса йўқ бўлмас", дейдилар ва бу ботил, хато дастурни Қодийри Мутлаққа тўнкашни истайдилар. Ҳа, Қодийри Зулжалолнинг икки тарз ижоди бор:

Бири - ихтиро ва ибдоъ биландир. Яъни, ҳечликдан, йўқдан вужуд яратади ва унга лозим бўлган барча нарсани ҳечликдан ижод этиб, қўлига тутқизади.

Бошқаси - иншо ва санъат иладир. Яъни, камоли ҳикматини ва кўп исмларининг жилваларини кўрсатишдек жуда нозик ҳикматлар учун коинот унсурларидан бир қисм мавжудотни иншо этади. Ҳар амрига тобеъ бўлган зарротларни ва моддаларни Раззоқийят қонуни ила уларга юборади ва уларда ишлаттиради. Ҳа, Қодийри Мутлақнинг икки тарз - ҳам ибдоъ, ҳам иншо суратида ижоди бор. Борни йўқ этмок ва йўқни бор этмоқ Унинг энг қулай, энг осон, балки доимий ва умумий бир қонунидир. Бир баҳорда уч юз минг зиҳаёт навли махлуқотнинг шаклларини, сифатларини, балки, зарротларидан бошқа бутун кайфият ва аҳволларини ҳам йўқдан бор этган бир қудратга қарши, йўқни бор этолмайди, деган одам ўзи йўқ бўлиши керак.

Табиат фикридан воз кечган ва ҳақиқат тарафига ўтган зот бундай дейди: "Жаноби Ҳаққа зарралар сонсаноғи қадар шукр ва ҳамду сано айтаманки, камоли иймонни қозондим. Баҳима ва залолатлардан халос бўлдим. Ва ҳеч қандай бир шубҳам ҳам қолмади...

 

 

 

Ажзо- 1) парчалар, қисмлар, бўлаклар; 2) доридан бир қисм

анмузаж - намуна, мисол, ўрнак

Асбаб - сабаблар

Асбаби олам - Олам сабаблари

басир - 1) ҳақиқатни англаган, идрок соҳиби; 2) қалб кўзи билан кўра олиш қооилиятига эга шахс

биззот - шахсан ўзи, зотан иштирок

ботил - хурофот, сохта, ёлгон, уйдирма, беҳуда сафсата

бурҳон - далил, ҳужжат, исбот воситаси, гувоҳлик

Ваҳдат - бирлик, ягоналик, Оллоҳга хос яккалик

Вожибул Вужуд - вужуди мутлақ бор булган, йўқлиги мумкин бўлмаган Оллоҳ (ж.ж.)

вужуб - 1) вожиб ва лозимлик; 2) собитлик, барқарорлик

зиҳаёт - жонли, жонзот

ибдаъ - Оллоҳнинг моддасиз, олатсиз, сабабсиз, замонсиз, маконсиз яратмоғи ва ижоди

имконат - бор бўлиши ҳам, йўқ бўлиши ҳам мумкин бўлган нарсалар; бор булишда бошқасига муҳтож бўлганлар

имтинаъ - рад, инкор; имконсизлик

интисоб - боғлиҳлик, алоқадорлик

исрор - бир фикрдан ёки шаръийдаъводан қайтмаслик, сабот ва матонат кўрсатиш

истиҳқоқ - қозонилган ёки эришилган нарса

иъдом - йўқ қилиш, йўқотиш; ўлдириш

иқтизо - лозим, керак бўлишлик; ишга ярамоқ; келтириб чиҳармоқ

латоиф - гўзал, нозик, ажойиб ҳолатлар

мазҳар - 1) зоҳир бўлиш, чиқиш, пайдо бўлиш ўрни 2) эришиш, муваффақ бўлиш, кўриниш

маржиъ - нарсаларнинг тўпланадиган, уюшадиган, ҳўшиладиган маркази

масдар - манбаъ, бир нарсанинг чиққан (содир бўлган) жойи

маснуъ - 1) қилинган, яратилган; 2) санъатли, санъаткорона юзага келтирилган

матбуъ - чоп этилган маҳсулот, китоб

маҳол - мумкин бўлмаган иш, ҳолат, ҳодиса

маъдумоти хорижий - Оллоҳнинг илмида бор бўлиб, моддий вужуди бўлмаган нарсалар

маъжун - дори; паста

маъкас - бирон нарсанинг акс этган жойи

маъмур - вазифаланган, бирор ишга оу-юрилган

муаттил - ташланган, тарк этилган, истеъмолдан қолдирилган, ташландиқ, ҳеч нарса қилолмайдиган

мункир - инкор этувчи; Оллоҳни инкор этган, Ундан юз ўгирган шахс

муваллидул маа - сувни ҳосил қиладиган модда - водород

муваллидул ҳумуза - нордон оксидланмани майдонга келтирадиган модда

мудохала - аралашиш, орага суқилиш

мулҳид - динсиз, кофир, иймонсиз, диндан қайтган

мусаббабот - бир сабаб билан майдонга келганлар

мунфаъил - ташқи бир сабаб ё таъсир натижасида ҳосил бўлган ҳол ва ҳаракат; таъсир натижасида ҳаракатга келган жисм, ҳодиса

мусаддақ - тўғрилиги ва садоқати тасдиқ этилган, исбот бўлган

муқайяд - боғланган, банд этилган, уланган

насси Қуръон Қуръоннинг жуда очиқ, қатьий, кескин ифодаси, соғлом маънога эга бўлган лафзи

Одати Илоҳийя - Жаноби Ҳақ иродаси ила коинотда давом эттирган усули, қонун ва низоми

одатуллоҳ - Оллоҳ қонуни; хоҳ башарият ва махлуқот оламида, хоҳ коинотнинг таквиний ҳодисаларида Оллоҳ изни ила давом этадиган одат

суҳулат - осонлик, енгиллик, қулайлик

сўфастоий - коинот яратувчисини қабул этмагани учун ҳар қандай инкордан тап тортмайдиганлар тоифаси

Tабиийюн - таби-X атчилар, ҳар нарсани табиат яратади деб эътиқод қилувчи натуралистлар

тазйин - зийнатланиш, безаниш

тамос - тегиш; бир нарсанинг бир нарсага бевосита ўзи тегиши

танзим - тартиблаш, интизом асосига олиш, низомлашташмил - қоплаш, ихота қилиш

тирёқ - заҳарланишга ва бошқа оғир касалликларга қарши ишлатиладиган дори

Фитрат - яратилиш,

фоил - иш бажарувчи; феъл (иш-ҳаракат) эгаси

фотир - ўхшаши йўқ нарсаларни яратган, мислсиз нарсаларни юксак санъати ила яратган Оллоҳ (ж.ж.)