% Title = ""%>
УНИВЕРСИТЕТДА ЎҚИЛГАН БИР НУТҚ
"Рисолаи Нур"нинг дарси ила ва азиз, қийматли устозим Бадиуззамоннинг ҳиммати ила ҳозирланган бу маъруза Рисолаи Нур ҳақида тотли ва завқли бир суҳбатдир, "Рисолаи Нур"нинг қиймат ва аҳамиятини ифода этиш эмасдир, бунга жасоратим йўқдир. Чунки мен "Рисолаи Нур"нинг энг мубтадий, энг ожиз бир талабасиман. Миллатлар ичида шуҳрат қозонган шоҳасарнинг қийматини англатишга савиям кифоя эмас. Бу буюк шараф "Рисолаи Нур"нинг мунаввар идрокли ва тақдиркор ўқувчиларига махсусдир.
Мен "Рисолаи Нур"га етишгунимга қадар матбуотимизда ва китобларимизда Қуръони Кариймнинг қийматини англатадиган бирор нарса ўқимаган эдим. Кейинроқ англадимки, Қуръони Кариймни ярим асрдан бери бизнинг адибларимиздан кўра кўпроқ ажнабий улуглари тақдирлашаётир экан. Амриқода Оқ Уйда бутун дунёнинг ва коинотнинг қуёши бўлган Қуръони Ҳакийм яшил ипаклилар орасида ўзи лойиқ бўлган юксак мавқеларни эгаллаб турибди экан. Мужидлар, файласуфлар, руҳийшунос, жамиятшунос, мураббий Қуръони Карийм асосида ёзилган асарларни ўқимоқдалар, бу муқаддас китобдан олган маълумотлари ила асарлар битиб, дунё миқёсида шуҳрат қозонмоқдалар. Инсониятга, миллатларга хизмат қилмоқдалар. Шветсия, Норвегия ва Финландия энг буюк илм эгаларидан муташаккил бир ҳайъат майдонга келтирганлар. Ёшларга нажот бера оладиган халоскор бир китобни йилларча излашган, ниҳоят, ёшликни энг юксак ахлоқ ила безантириш ва дунёда очиқ фикрли, мустақийм илм эгаси қилиш учун Қуръони Кариймни ўқитмоқ ягона чора эканига амин бўлишган.
Исломиятни ва Қуръонни қадрлаган чет элликлар бисёрдир. Бу ҳақда кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Хуллас, мусулмон бўлмаган кимсалар Ислом Китобининг қийматини тақдир этиб, ундан истифода қилишаётган бир пайтда уйғоқ мусулмон турк ёшлари, ажабо, бунга бефарқ қараб тура оларми?! Қатъийян ва асло тура олмас ва хотиржам ухлай олмас.
Маъбуди Зишонимиз бўлган Жаноби Ҳақ ёшлигимизнинг энг улвий ва энг қудсий эҳтиёжларига том жавоб берадиган бир илми ҳақиқат хазинасини йигарманчи асрда ҳам майдонга келтирди. Ана шу бой дафинаи илмия Қуръони Кариймнинг ҳақиқий ва порлоқ бир тафсири бўлмиш "Рисолаи Нур"дир. Бу асарлар Қуръони Ҳакиймдан сизиб чиққан ва унинг асосида ёзилгандир. Асарни таълиф этган Бадииуззамондир. Жами ҳақиқий илм эгалари муттафиқан "Рисолаи Нур"нинг бу муҳташам муаллифи "Базиуззамон" дейилишга лойиқ бир шахсият эканини тасдиқлашгандир. "Рисолаи Нур" асарлари миллат ва ёшликни залолат ва бузилиш гирдобларидан қутқарадиган бир тафсири Қуръон эканини тақдир ва таҳсинлар-ла тасдиқлашгандир. Аммо бу айтилганларга қарамай, бу қадар буюк бир шоҳасарнинг муаллифини бугун ҳар ким ҳам том танийди, деб бўлмайди. Ҳа? дўстлар, ичимизда ўн беш-йигирма йилдир, коммунйстлар ва динга душман жараёнлар кўплашиб ҳаракат қилмоқдалар. Улар бундай доҳийларимизни миллатга танитиш у ёқда турсин, ҳар турли иснодлар-ла ёмонлаб келмоқдалар. Бунга муваффақ бўлмоқ учун эса, бор имкониятлардан истифода этишга киришганлар. Ҳақиқий ва мужоҳид илм одамларимизни миллатга ёмон кўрсатиш учун бор ғайратларини ишга солганлар. Узоқ йиллар биз алданган ва алдатилган эканмиз.
Ҳозирга қадар дин одамларимиз ҳақида бизга қилинган уйдирма талқинотларни ва ёлғон-яшиқ ташвиқотларни бу аламли ҳақиқатлардан воқиф бўлгандан сўнггина бошимиздан чиқара олдик. Манфий тушунчаларимизни тарк этдик, ҳақиқий мунавварлар истифода этадиган қудсий китобимиз Қуръонга ёпишдик ва Қуръони Ҳакиймнинг бу асрда юксак бир тафсири бўлган "Рисолаи Нур" орқали Қуръон ва иймон ҳақиқатлари-ла мунаввар бўла бошладик.
Ҳа, Абдулқодир Гийлоний, имоми Ғаззолий ва Мавлоно Жалолиддин Румий каби, Исломиятнинг биттадан қуёши ҳукмида бўлган доҳий буюкларимизнинг асарларини ва ҳақиқий қийматларини бугунги ёшлар нақадар била олмаётган бўлса, Бадиуззамон Саид Нурсийдек мисилсиз бир муфассири Қуръонни шу қадар том таний олмаяпти. Уларнинг танишга, асосан, хуфяю ошкор дин душманлари махсус майдон бермаслар. Аммо, шунга қарамай, бундай бир муфассирнинг ва бир ИCЛОМ доҳийсининг бу асрда ҳам мавжуд эканини шахсий ғайратлари ила ўрганганлар Бадиуззамоннинг тарихий ва жаҳоншумул қийматини дарҳол идрок этиш ва асарларидан фойдаланиш учун ҳол-жонларини фидо қилмоқдалар.
Ҳа, дўстлар! Қахъий ва комил бир қаноат-ла дея оламизки, бу асрдаги инсонларни саодатга эриштирадиган, уларни ақлан ва қалбан иқно этадиган асар фақат "Риоолаи Нур"дир. Бу ҳукм "Нур Рисолалари"ни ўқиган мунаварларнинг қатъий бир ҳукмидир. Ҳам бу қаноатнинг ҳақлиги "Рисолаи Нур"даги илмий қудрат ва ўзига хослик очиқ кўрсатиб турибди.
Дўстлар!
Модомоки Қуръони Кариймга ёпишганлар дунё ва охират саодатига эришар эканлар, унинг порлоқ тафсири бўлган "Рисолаи Нур"ни ўқиб, шунга кўра амал қилганлар ҳам ҳақиқий саодатни - Қуръоний ҳаётни топажаклар, иншааллоҳ. Бу иймоний асарларни ўқиган ёшларнинг иймони қувват-ланади. Истиқболлари порлайди, илм ва ирфон соҳиби бўладилар. Ўзларини ҳам ватанга, ҳам миллатга, ҳам ота-оналарига фойдали юксак ахлоққа соҳиб ёшлар сифатида намоён этадилар. Аллоҳнинг холис бир қули, Пайғамбарнинг (с.а.в.) ҳақиқий бир уммати ҳолига келмоқ бахтига ноил бўладилар.
"Рисолаи Нур" ҳақида маълумот сўраган дўстларимизга келсак, бу хусусда бир фикр билдириш учун бирон жойдан изоҳот олишнинг ҳожати йўқдир. Сиз бу файёз асарларни ўқинг, бевосита ўз жаҳд ва шахсий ғайратингиз ила уни англашга ва танишга киришинг. У илм ва ирфон хазинасига ўзингиз киринг, ўшанда орзу этган маълумотингизни чинакам қўлга киритган бўласиз. Ҳа, "Рисолаи Нур"ни ўқиган сари, Қуръон нури ичингизга тўлади. У Қуръоний ҳақиқатлар ичингизни ва ақлингизни ва қалбингизни танвир этажак ва иймонингизни инкишоф эттириб қувватлантиражакдир. "Нур Рисолалари"ни ўқиган сари, илоҳий бир файз руҳоний ва маънавий оламингизни қоплаяжакдир. Ҳаётда сизга бир ҳузур ва саодатнинг фароғати ичида яшай олишнинг эшиклари очилажакдир. Дунё охиратнинг бир экинзори экан бу фоний дунёга абадий бир ҳаётни қозониш учун келганингизни ўрганажаксиз, бундай иймон жиҳатидан дунёнинг жаннатдан ҳам завқли эканини ҳис этажаксиз. Сўнгсиз ва маънавий бир шавқ ва ишқ-ла дунёни бу ўткинчи ҳаёт учун эмас, балки абадий бир ҳаётни ва боқий бир саодатни қозониш учун севажаксиз.
Ҳам, намоз ўқиш ва ибодат буюк ва қудсий бир завқ эканини яна бир бор англайсиз. Намозда Робби Роҳиймимизнинг, Аллоҳимизнинг ҳузурида турмоқдан шу қадар теран ва илоҳий бир завқ туя бошлайсизки, намозсиз ўтган кунларингиз изтироб ва сиқинтилар-ла тўлади, энг севинчли, энг масъуд онларингиз Аллоҳга ибодатда ва таотда ўтган дамларингиз эканини биласиз.
Дўстлар!
'Рисолаи Нур" йигирманчи аср мусулмонларини ва бутун инсонларни фикр қоронғуликларидан ва мудҳиш залолат йўлларидан қутқармоқ учун муаллифнинг ихтиёри ила эмас, балки бир эҳсони илоҳий ўлароқ ёзилган илҳомий бир асардир. Хуллас, инсонга таъсири бениҳоя катта бўлган бу асарни давомли равишда ва таанний ила, лугатларнинг маъноларини ўрганиб, диққат-ла ўқиёлсангиз, кечаюкундуз шуғулланган Нур талабалари каби, сиз ҳам катта бир ҳузур ва саодатга эришасиз. Ҳам ғоят жаввол ва фаол бир ҳолга келасиз. Бу қудснй асарларни кунларча ўқишдан келадиган илоҳий роҳат сизни шодлантиради. Ҳақиқий қийматини ҳеч бир мезон ила ўлчаб бўлмайдиган бу асарлар билан машғул бўлишга беш дақиқангизни ҳам бекорга кетказмассиз. Доимо чўнтангизда, ёнингизда Нурларни олиб юриш, ўқиш. доимо ўқиш учун вақтларингизни буюк бир қиймат-ла қийматлантиражаксиз. "Нурлар"ни ўқимоқ севгиси ила, Нурларни ўқимоқ ҳаяжони ила, Нурларни ўқимоқ эҳтиёжи ила ёнажаксиз.
Ҳа, дўстлар, "Рисолаи Нур" шундай жозибадор бир асардирки, у билан Қуръонга ва иймонга хизмат этишнинг қудсиятини ва буюклигини англаган, дунёдалигингизда сизларни жаннатта даъват этсалар ҳам, бундай муқаддас бир вазифани, бундай улвий бир саодатни энди ташлаб кетишни истамассиз. Иймон жиҳати ила ва иймонни қутқармоқ даъвосига хизмат этиш ғояси ила дунё бир маънавий жаннат ҳукмида эканини ҳис этажаксиз.
"Рисолаи Нур" сари ҳаракат қилганлар иймон ва исломият хизмати йўлида шундай бир фароғат ва фидокорлик соҳиби бўлганларки, уларда манфаати шахсия дейилган оддий ва тубан мақсадлар жой топиб, ўрнаша олмаган. Зеро, Нур талабаларида энг биринчи мақсад ва энг буюк ғоя Ризои Илоҳийдир. Аллоҳга ҳадсиз шукрлар бўлсинки, "Рисолаи Нур" сари ҳаракат қилиш муқаддас китобимиз Қуръони Азимушшонга хизмат эканини билган уйғоқ ва қийматдор ва фидокор дўстларимиз милёнлардан ошгандир. Ақли жойида бўлганларга ғоят ошкор кўриниб турган бу ҳақиқатни ҳеч бир инсон инкор этолмайди. Аллоҳ учун бир ҳаракат бўлган "Рисолаи Нур" фаолиятларида Илоҳий бир ишқ ва шафқ-ла, қалбий ва руҳий бир севги ила тун-уйқуларини ҳам фидо этаётганлар кўплаб топилади.
Қаранг! "Рисолаи Нур"га хизмат этаётган шундай талабалар борки, улардан бирига: "Рисолаи Нур ўрнига мана бу китобларни кўчирсанг, сенга амриқолик миллиардер Форднинг сарватини берамиз". дейилса, у бахтиёр талаба "Рисолаи Нур" сатрларидан ҳатто қаламининг учини кўтармай, шундай жавоб беражакдир:
"Дунёни бор сарвати ва салтанати ила берсангиз ҳам, қабул этмасман. Чунки Жаноби Ҳақ бизга "Рисолаи Нур"нинг мутолааси ва хизмати ила туганмас, боқий бир хазина беражакдир. Ажабо, сизнинг бу дунёвий сарватингиз мени масъуд этадими? Бу даргумон. Аммо Роббимиз эҳсон этадигаи боқий сарват ила ҳақиқий саодатга эришишимизга шак ва шубҳа йўқдир".
Қийматли қардошларим!
"Рисолаи Нур"нинг юксак қийматини англашда ва ё уни эшитиб танишда бир оз кечиккан ёшлар ичлари сирқираб-сирқираб шундай деяётирлар: "Кеч уйғонган қийматдор бу ёшлигимни фоний, ўткинчи нарсалар билан зое этмасман ва фақат Қуръонга ва иймонга хизмат йўлида севикли Аллоҳим ва севикли Пайғамбаримнинг амрларига итоат йўлидаги хизматларга вақф этаман. Фақат шу тарздагина бу муваққат ёшлигим эвазига боқий бир ёшликни қўлга киритган бўламан". "Рисолаи Нур"га бу қадар боғлиқликни кўриб, булар дунёдан алоқаларини узган экан, деган фикрга борилмасин. Билъакс, бу жиҳат қуйидагича хатти-ҳаракатимиздан ойдинлашади: Ёлғиз бўлсак, ишларимизни; талаба бўлсак, дарсларимизни; маъмур бўлсак, вазифаларимизни; тужжор бўлсак, тижоратимизни қилмоқдамиз. Дунёмиз машғулотимиз нақадар кўп бўлса ҳам, дарс ва имтиҳонларимиз қай даража оғир бўлса ҳам, "Рисолаи Нур"ни ўрганишга ва хизматга барибир вақт топмоқдампз ва топа оламиз. Вақт ажратмоқдамиз ва ажрата оламиз. Зеро, ҳар куни нон, сув ва ҳаво эҳтиёж бўлганидек, ҳар куни Қуръон ва Иймон ҳақиқатларидан маънавий озуқалар олишга булардан кўра кўпроқ муҳтожмиз.
Ҳа, "Рисолаи Нур" ила машғулотларимиз иш ва дарсларимиздаги муваффақиятни қат-қат орттириб, бизга қувват ва ҳавас бермоқдадир. Бизда дунёда дин учун ишлаш фикрини уйғотмоқдадир. Бизга вақтнинг қийматини идрок эттирмоқда, тақвим варақларини орқага қайтмаслигини ва қалб ва ақлимизга таъсирли бир суратда хотирлатиб, умр сармояси бўлган вақтимизни қийматлантириш шавқи ва азмини бермоқдадир. Иш вақтларида у ёқ-бу ёқда бекордан-бекорга санқиш ва ёки лозим деб ўйлаганимиз, аслида эса, биз учун фойдасиз нарсалар билан вақтларимизни ўтказишдан бизни қутқармоқдадир. Ҳатто, истироҳат вақтларида ҳам иймон ҳақиқатларига хизмат қилиш севгисини уйғотиб, Раҳмати Илоҳий томонидан ҳаракат ичига дарж этилган фаолият завқини тоттирмоқда, шундай фоний бир умрда боқий бир ҳаётни қозониш йўлидан юргизмоқда.
Қийматли қардошларим!
"Рисолаи Нур"нинг юксак қийматини том баён этиш ғоят мушкулдир. Унинг қиймати уни доимий ва садоқат билан ўқиганларни руҳини шу қадар қамрамоқдаки, шу қадар ўзига ром ва мафтун этмоқдаки, таҳқиқий иймон мартабаларида тараққий этган у фидокорлардан бирининг бошига бутун дин душманлари тўпланиб, "Рисолаи Нур"дан воз кечиришга уринсалар ҳам, муваффақ бўла олмаслар ва бўла олмадилар.
Мен "Рисолаи Нур"нинг таълифи ила вазифалантирилган ва истехдом этилган Устознинг хизматчиси бўлишни энг буюк бир неъмат деб биламан. Хизматчисининг хизматини қилиб юришни бир шараф деб ҳисоблайман. Бу қалбий ва самимий боғлиқликни кўп ҳисобловчилар бўлиши мумкин, аммо ҳеч ҳам ҳаддан ташқари деб билмаслиги керак.
Масалан: қийматли бир асар ўқиганимизда муаллифга нисбатан ичимизда озмикўпми бир тақдирлаш ҳисси пайдо бўлади. Молйернинг, Ҳугонинг, Ҳётенинг асарларига нисбатан бир ҳайрат туямиз. Ажабо, Ислом динининг раҳбари бўлган Қуръони Ҳакиймни тафсир этган бир Ислом доҳийсининг шахсига нисбатан боғлиқлик даражаси нима учун бўлмаслиги керак? У машҳур шахслардан бирининг асари қоғозга ёзилса, Бадиуззамон Саид Нурсийнинг Қуръон тафсири бўлган "Нур Рисолалари"ни олтин саҳифаларга нақш этиш лозимдир. Динга зид бўлмаган мустақийм файласуфнинг асарини тадқиқ учун соатларча ҳаракат қилинадиган бўлса, икки жаҳоннинг саодатини дарс берган Бадиуззамон асарларини ўқимоқ учун уйқуларимизни тарк этиш керакдир. Ҳа, дунёвий бир китобга беш лира тўласак, "Рисолаи Нур" каби дунё ва охиратда инсонни масъуд қиладиган ва энг юксак бир мавқеъ ва шарафга ноил бўлган бир тафсири Қуръонга юз, .лира берамиз ва бераётирмиз. Керак бўлса, унинг нашри йўлида сарватимизни ҳам фидо этмоқ Ислом жанговарларини набиралари бўлган биз ёшларга лозим ва алзамдир, биродарлар!
Шундай экан, келингиз, қардошларим! Нурларнинг дарсида тиззани тиззага, хизматида қўлни қўлга, жиҳоди динияда елкани елкага берайлик. Нурлардан нур, иймоний дарсларидан дарс олишга қаттиқ муҳтож бўлганимиз "Нур рисолалари"га биргаликда интилайлик, курашайлик, гаплашайлик. Аллоҳ йўлида, дин йўлида чопайлик. Динсизларга қарши мужодала байроғини очиб, жиҳоди диния майдонларида, хизмати иймония муҳитларида тотли жонларимизни фидо этайлик.
Қийматли қардошларим! "Рисолаи Нур"да кўп устун фазилат ва хусусиятлар бордир. У мумтоз ва мустасно хосиятлар ҳозирга қадар таълиф этилган ҳеч бир асарда кўрилмаган. Умрини ўқиш ила кечирган ҳақиқий илм одамларидан "Рисолаи Нур"ни ўқиганлари бу ҳақиқатни изҳор этаётирлар. Ва бу қадршунос ва устун шахсиятлар бу замонда яшаган инсонларнинг илми нақадар бой бўлса ҳам "Рисолаи Нур"ни ўқишга муҳтож эканликларига қаноат ҳосил қилмоқдалар. Аноният ва илмий қизганчиқлик каби хасталикларга мубтало бўлишдан қўрққан фазилатли олим ва мунавварлар "Рисолаи Нур'та дарҳол отилмоқдалар. Баъзилари олтмиш-етмиш ёшда бўлсалар ҳам, "Нур Рисолалари"га талаба бўлиш шарафи ва неъматини қозонишга ҳаракат қилмоқдалар.
Бадиуззамон Саид Нурсий ҳазратлари дерларки: Рисолаи Нур бошқа китоблар каби фақатгина илм бермайди, унинг маънавий дарси ҳам бордир". Мана шу маънавий дарснинг таъсиридирки, "Рисолаи Нур"ни ўқиганларнинг руҳ ва қалблари, виждон ва латоифи ул файзбахш дарсдан хиссаларини ва озуқаларини олаётирлар. Бу маънавий дарснинг нуфузи эмасмидирки, "Нур Рисолалари"ни ўқиганларнинг маънавий оламлари Илоҳий Нурлар-ла ювилаётир. Ва илоҳий бир жозиба ва Илоҳий бир таъсир ила иймон ҳақиқатларига мусаххар ва мафтун ва мажлуб бир ҳолга келиб, Аллоҳ ва Расулуллоҳ йўлида юксалаётирлар. Илми иймон ошиқлари 'Рисолаи Нур" ўқиётир. Диний маълумот истаганлар Рисолаи Нур ўқиётир. Ҳақиқат изловчилар "Рисолаи Нур" ўқиётир. Мужодалачи мужоҳид фитратлар "Рисолаи Нур" ўқиётир. Ҳамосат, баҳодирлик ва қаҳрамонликнинг чўққисига эришишни истаган қобилиятлар "Рисолаи Нур" ўқиётир. Миллатпарварлар "Рисолаи Нур" ўқиётир. Фан ва санъат арбоби "Рисолаи Нур" ўқиётир. Мусбат илм ҳавасмандлари "Рисолаи Нур" ўқиётир. Аҳли тасаввуф Рисолаи Нур ўқиётир. Адабиёт иҳлосмандлари "Рисолаи Нур" ўқиётир. Демак, ҳар бир табақаи инсонийя "Рисолаи Нур"га нисбатан руҳида буюк бир эҳтиёж туймоқда ва ундан истифода этмоқдадир. Биродарлар!
"Рисолаи Нур"ни ўқиганларнинг иқно қобилияти ортади, ақл ва мантиқи ишлай бошлайдй ва қувват топади. Ҳар қандай бир мавзуни савияси нисбатида ишонтирарли бир суратда ифода эта олиш фазилатига соҳиб бўлади. Зеро, у нурчи бошдан-охиригача ақлий, мантиқий, муқний бўлган бир шоҳасарнинг шоҳона дарслари ила танаввур ва тафайюз этмоқдадир.
Ҳақиқий маданиятнинг ва юксак ижтимоиятнинг ва инсонлик қонунларининг манбаи ва асоси Қуръондир. Қуръон умум навъи башарга хитоб этган бир хатиби умумийдир. Қуръони Ҳакиймнинг ҳақиқий ва барроқ ва порлоқ бир тафсири бўлган "Рисолаи Нур"да сиз излаган иймоний ва исломий, ақлий ва фикрий, қалбий ва руҳий ғоят кўп эҳтиёжларингизнинг татмин этилганини кўражаксиз. Бошингиздаги айрим истифҳомларни тўлиқ иқно этадиган бир тарзда жавоблантирилганини буюк бир ҳайрат ва шукр ҳислари ичида мушоҳада этиб ва "Рисолаи Нур"нинг ўзингизга хитоб этаётган илоҳий ҳақиқатлар мажмуаси эканига қаноат қилиб, сўнгсиз бир ҳузур ичида маъсудона бир ҳаёт кечиришни бошлайсиз. У Нурларни такрор-такрор ва ҳатто бир умр ўқимоқ завқи ва севгисидан ўзингизни тўхтата олмайсиз.
'Рисолаи Нур" мавзуини кучли бир алоқа ила таъқиб этаётган зийрак дўстларим!
Қуръони Кариймнинг маъноси тушунилмаса ҳам, ўқилган ва тингланган вақт руҳларда маънавий ва чуқур бир таъсир вужудга келади. Чунки калом - Аллоҳ каломидир. Каломуллоҳдаги ва Исломиятдаги маънонинг қудсиятидандирки, турклар исломият-ла жаҳонгир бўлдилар, қитъалар, шаҳарларни фатҳ қилдилар. Минг йилдан бери исломиятнинг байроқдорлигини қилмоқдадирлар.
Айнан шунингдек, Қуръоннинг бу асрдаги тафсири бўлган "Рисолаи Нур"даги баъзи баҳсларни дастлаб тамоман англай олмасангиз ҳам, унинг маънавий таъсири ва маънавий файзи руҳ ва қалбингизга нуфуз этади, маъно оламингизни истило қилади, қатъийян истифодасиз қолмайсиз. Ва қолмаётирмиз. Ҳам инсон фақатгина ақлдан иборат эмасдир, қалб, руҳ, сир ва виждон каби маънавий латоиф ва жиҳозотга ҳам моликдир. Ақлингиз ҳар бир масалаи иймонияни биринчи ўқишда ҳаққи ила қамраб олмасада, қалб ва руҳ ундан ҳиссасини олади. "Рисолаи Нур"нинг бу маънавий таъсиридан, "Рисолай Нур"нинг илк таълифи замонида саккиз-ўн нафар Нур талабаси бор бўлган бўлса, ҳозир миллионларга етган. Дунё фикр жараёнлари ичида энг қувватли бир иймон жараёни ўлароқ Онадўлини истило этди. Оврўпа, Амриқо, Осие қитъаларигача ҳам ўзининг мавжудлигини ва қувватини қабул эттирди, дин душманларини даҳшатга тушириб. мағлубиятга дучор қилди, иймон ва исломиятга ҳаёт ва ҳаракат берди, янги наслни фарақлантирди ва қаҳрамон ва жанговор фитратларни инкишоф эттириб, жиҳоди исломия майдонларида ҳар нарсани иймон йўлида фидо эттиражак даражада ҳаракатга келтирди ва ҳаракатлантирмоқдадир. Ниҳоят дунёнинг ва олами Исломнинг фавқулода тақдирлаш ва ҳайратланишга мазҳар бўлди ва бўлмоқдадир.
Шунинг учун мунтазам ўқишда давом этинг. Ўзини такрор-такрор, шавқ ва завқ-ла ўқитган шоҳасар куллиётини ўқиган сарингиз англашингиз зиёдалашади. Англашнинг ёлғиз чораси - Нурлар-ла яккама-якка қолиб, зеҳний жаҳд сарф этиб, такрор-такрор ўқимоқ севгиси-ла собит бўлмоқдир.
Муҳтарам дўстларим!
"Рисолаи Нур"нинг услуби амсолсиз ва ҳеч бир услуб-ла қобили қиес бўлмаган жозибадор бир услубдир. Бадиуззамон Саид Нурсий бир муфассири Қуръон бўлишлик билан бирга, асримизнинг энг буюк адиби ва кучли бир болигидир. Аммо лафзини кўзкўз қиладиган ва тантанасига қиймат берадиган адиблардан эмасдир. Билъакс, асосан, маъноға аҳамият ва қиймат бериб, лафзнинг хотири учун маънони фидо қилмаган, либосни келиштириш учун вужуддан кесмаган бир муаллифдир. У ўзига хос ва ғоят муассир ва ғоят жозибадор бир услуби баёнга соҳибдир.
Шунинг учун "Нур Рисолалари"да Қуръон ва иймон ҳақиқатлари энг барроқ ва мукаммал, энг жозиб ва энг муассир бир тарзда изоҳ ва исбот этилгандир.
"Рисолаи Нур" жомеъ ҳақиқатлар ва важиз сўзлар хазинасидир, бир жумлада бир саҳифалик, бир саҳифада ўн саҳифалик, бир рисолада бир китоблик маънолар ифодасини топган ва жомеъ улкалим хусусиятига молик бўлган бир шоҳасардир. Шунинг учун дарслари жуда таъсирлидир ва ғоят нофиздир. Мутахассис зотларнинг хулосасидан маълумдирки, иймоний масалаларда ортиқча тафсилот дарснинг таъсирини ва тушунилишини қийинлаштириш мумкин. Ундай дарслар қаноаткорлик ва татминкорлик жиҳатидан ҳар тарафлама фойдали бир натижа бермайди. Бу ҳақиқатга биноан, билҳосса, иймоний ҳақиқатларнинг қисқа-лўнда ўлароқ дарс берилиши янада таъсирли ва янада унумли ва янада тушунарли бўлади ва бўлмоқдадир. Бу дастурга истинодан, "Рисолаи Нур" тафсилотга ва тафарруотга берилмаган, Зеҳнни тафарруот билан тарқатмаслик услубини асос тутгандир.
Иймон илмига муштоқ дўстларим!
Бадиуззамон Саид Нурсий "Ихлос рисоласи"нинг сўнггида бизларга жуда катта бир мужда беради. Бу қадар хориқо бир қулайликни башарга тақдим эта олиш асримизга қадар ҳеч бир муаллифда кўрилмаган деган қаноатдамиз.
Дейдики: "Бу Рисолаларни англаб ва қабул этиб бир йил ўқиган зот бу замоннинг ҳақиқий бир олими бўла олади".
Ҳа, фан бор тезлиги ила ривожланмоқдадир. Маънавиятда юксалиш ҳам бунга тенг даражададир. Моддий майдонда бир соатлик йўл бир сонияга туширилган даврда яшаяпмиз. Маънавият соҳаси эса, янада суръатли ва янада вусъатлидир. Эски замонда ярим асрда қўлга киритилган илми ҳақиқат ҳозир қисқа бир замонда қозонила олмоқда. Балки янада оз муддатда айни самара ва натижа ҳосил бўлаётир. Жаноби Ҳақнинг раҳмат ва карами ила бу аср мусулмонларига ва инсонларига лутф қилинган бу қадар соғлом ва осон қўлга кири