????? ??????????? ???? ?????? ??????????????

РАМАЗОН РИСОЛАСИ 

Ушбу рисола Рамазони Шарифнинг жуда кўп ҳикматларидан тўққизтасини баён этгувчи туққиз НУҚТАдан иборатдир.

n БИРИНЧИ НУҚТА. Рамазони Шарифдаги рўза Исломийятнинг беш рукни ичида дастлабкиларидандир. Ҳам Исломийлик аломатларининг улуғларидандир..

Рамазони Шарифдаги рўзанинг ҳикматлари кўп: ҳам Жаноби Ҳақнинг рубубийятига, ҳам инсоннинг ҳаёта ижтимоийясига, ҳам нафснинг тарбиясига, ҳам Илоҳий неъматларнинг шукрига қараган ҳикматлари бор.

Жаноби Ҳақнинг рубубийяти нуқтаи назаридан кўп ҳикматларидан бири будир:

 Жаноби Ҳақ замин юзини бир дастурхони неьмат суратида яратгани ва барча анвои неьматани ул дастурхонда

тарзда тизгани жиҳати билан камоли рубубийятини ва раҳмонийятйни ва роҳиймийятани ифода эгади. Инсонлар ғафлат пардаси остида ва сабаблар доирасида ўралашиб, бу вазият ифода этган ҳақиқатни тўлиқ кўролмайди. Баьзан унутади.

Рамазони Шарифда аҳли иймон бирдан мунтазам бир лашкар ҳукмига ўтади. Султони Азалийнинг зиёфатига даьват эгилган бир тарзда шомга яқин "Марҳамат қилинглар!" амрини кутаётгандай, бир ибодат намунасини кўрсатадилар у шафқатли ва ҳашаматли ва куллийятли раҳмонийятга қарши кенг, улуғ ва интизомли бир қуллик билан келадилар. Ажабо, бундай улвий убудийятдан ва икромли шарафцан четда қоладиган инсонлар инсон исмига лойиқ-мидириар?

n ИККИНЧИ НУҚТА. Рамазони Муборакнинг рўзаси Жаноби Ҳақнинг неъматларига қараган жиҳати билан кўп ҳикматлари бор, бири будир:

"Биринчи Сўз"да айтилганидек, бир подшоҳнинг ошхонасидан бир воситачи савдогар келтирган таомлар бир ҳақ истайди. Воситачи савдоғарга бахшиш берилгани ҳолда, кўп қийматли булмиш ул неъматларни қийматсиз ҳисоблаб, уни ином қилган зотни танимаслик ниҳоят даражада бир аблаҳликдир. Худди шунингдек, Жаноби Ҳақ неъматларининг ҳадсиз навъларини навъи башар учун замин юзига сочган ва бунинг эвазига ул неьматларнинг ҳақи ўларок шукр сурайди. Ул неъматларнинг ташқи сабаблари ва етиштирувчилари воситачи савдогар ҳукмидадирпар. Шу юситачи савдоғарпарга бир ҳақ тўлаймиз, улардан миннатдор бўламиз, ҳатто ўзлари лойиқ бўлмасаларда, уларга жуда кўп ҳурматлар кўрсатамиз, ташаккурлар айтамиз. Ҳолбуки, Муньими Ҳақиқий ул берган неьмати туфайли шукрга у сабаблардан кўра ҳадсиз даражада лойиқдир. Хуллас, Унга ташаккур айташ у неьматларни тўғридан-тўғри Ундан деб билиб, у неъматларнинг қийматига яраша тақдирлаш ва у неъматларга ўзининг эҳтаёжини ҳис эташ билан бўлади.

Хуллас, Рамазони Шарифдаги рўза ҳақиқий ва холис, улуг ва умумий бир шукрнинг калитидир. Чунки бошқа вақтларда - мажбурийят остида булмаган инсонларнинг кўпи ҳақиқий очликни танларида ҳис этмаганликлари учун, кўп неьматнинг қийматани идрок этолмайдилар. Бир тўғрам қотган ноннинг неьматлик даражаси тўқ одамларга, айниқса улар бой бўлсалар тушунилмайди. Ҳолбуки, ифтор вақтида у қотган нон бир муьминнинг назарида кўп қийматли бир неьмата Илоҳийя бўлишига қувваи эоиқаси шаҳодат этади. Подшоҳдан то энг камбағалгача ҳар ким Рамазони Шарифда ул неъматларнинг қийматларини англаш орқали бир шукри маьнавийга саэовор бўлади.

Ҳам кундузи ейиш-ичишдан мань этилиши жиҳати билан: "Ул неъматлар менинг мулким эмас. Мен буларнинг тановулида ҳур эмасман. Демак, бошқанинг молидир ва инъомидир. Унинг амрини кутмоқдаман", деб неьматни неьмат билади. Маьнавий бир шукр этади.

Мана шу ҳолата билан рўза кўп жиҳатдан ҳақиқий вазифаи инсонийя бўлган шукрнинг калити ҳукмига ўгади.

n УЧИНЧИ НУҚТА. Рўза инсоннинг ижтимоий ҳаётига қарагани жиҳати билан кўп ҳикматларга эга, шулардан бири будир:

Инсонлар маишат жиҳатидан турли-туман ҳолда яратилгандирлар. Жаноби Ҳақ бу турпиликка биноан бойларни камбағалларга ёрдам беришга даьват этади. Чунки бойлар камбагалларнинг ачинарли аччиқ ҳолларини ва очликларини рўзадаги очлик туфайли тўлиқ ҳис қила оладилар. Агар рўза бўлмаса эди, нафспараст кўп бойлар пайдо бўлардики, очлик ва камбағаллик нақадар аламли ва шафқатга нақадар муҳтож бўлишини идрок эта олмасдилар. Бу жиҳатдан, инсониятдаги ҳамжинсига шафқат ҳисси - шукри ҳақиқийнинг бир асосидир. Қайси кимса бўлмасин, ўзидан бир жиҳатда янада камбағалини топа олади. Унга нисбатан шафқатли бўлишга мукаллафдир. Агар нафсига очлик тортдириш мажбурийяти бўлмаса эди, шафқат воситаси орқали муованатга мукаллаф бўлган эҳсонни ва ёрдамни қила олмас эди. Қилса ҳам, тўлиқ бўла олмасди. Чунки ҳақиқий ул ҳолатаи ўз нафсида ҳис этмайди.

n ТЎРТИНЧИ НУҚТА. Рамазони Шарифдаги рўза нафснинг тарбиясига қарагани жиҳатидан кўп ҳикматларга эга, шулардан бири будир:

Нафс ўзининг ҳур ва эрясин бўлишини истайди. Ва ўзини шундай ҳис этади. Ҳатто мавҳум бир рубубийятни ва ўзи истаган ҳаракатни табиатан орзу қилади. Ҳадсиз неьматларла тарбия қилинганини ўйлашни истамайди. Хусусан, дунёда сарвати ҳам, иқтидори ҳам бўлса, устига ғафлат ҳам кўшилган бўлса, оч ўгри каби, неъмати Илоҳийяни ҳайвондай ютади.

Хуллас, Рамазони Шарифда энг бойдан энг камбағалга қадар ҳар кимнинг нафси англайдики, ўзи молик эмас, мамлукдир. Ҳур эмас, қулдир. Буйруқ берилмаган бўлса, энг оддий ва энг роҳат ишни ҳам ўзи қила олмас. Қўлини ҳатто сувга чўза олмас. Шу тариқа мавҳум рубубийяти синади, ҳақиқий вазифаси бўлмиш шукрга убудийят ҳолати билан киради.

n БЕШИНЧИ НУҚТА. Рамазони Шариф рўзаси нафснинг ахлоқини тузатиши ва саркашона муомалаларини ўнглаши жиҳати билан кўп ҳикматларга эга, шулардан бири будир:

Инсоннинг нафси ғафлатда ўзини унутади. Моҳиятидаги ҳадсиз ожизлигини, ниҳоясиз фақирлигини, ўта қусурли эканини кўра олмайди ва кўргиси келмайди. Ҳам нақадар заиф заволга дучор мусибатларга нишон ва, айни чокда, тез бузиладиган, парчаланадиган гўшт ва суякдан иборат эканини ўйламайди. Худди пўлатдан бир вужуди бордай, ўзини ўлмайдиган, абадий яшайдигандай хаёл этиб дунёга ташланади. Қаттиқ бир ҳирс ва тамаь билан, шиддатли алоқа ва муҳаббат билан дунёга ёпишади. Лаззатли, манфаатли ҳар нарсага ўзини отади. Ҳам ўзини мукаммал бир шафқат билан тарбиялайдиган Холиқини унутади, ҳам натижаи ҳаётини ва ҳаёти ухровийясини ўйламай, ёмон ахлоқ ичида булғаланади.

Хуллас, Рамазони Шарифдаги рўза энг ғофилларга ва қайсаряарга ҳам заифлигини, ожизлигини ва фақирлигини ҳис этгаради. Одам очлик воситаси билан меьдасини ўйлайдиган, меъдасининг эҳтиёжини тушунадиган бўлади. Заиф вужуди нақадар чирик-лигини эслайди. Нақадар марҳаматга ва шафқатга муҳтож эканини идрок этади. Нафснинг кибрини ташлаб, камоли ажз ва фақр билан даргоҳи Илоҳийяга сигинмоққа бир орзу ҳис эгади. Ва бир шукри маьнавий қўли билан раҳмат эшигини қоқмоққа ҳозиргсанади. (Албатга, агар қалбини ғафлат бузмаган бўлса...)

n ОЛТИНЧИ НУҚТА. Рамазони Шарифнинг рўзаси Қуръони Ҳакиймнинг нузулига алоқадорлиги ва Рамазони Шариф Қуръони Ҳакиймнинг энг муҳим нузул замони эканлиги жиҳатидан кўп ҳикматлари бор, шулардан бири будир:

Қуръони Ҳакийм модомики шаҳри Рама-зонда нузул бўлган экан, Қуръоннинг нузул замонида ҳозир бўлиб, ул самовий хитобни чиройли қаршилаш учун Рамазони Шарифда нафснинг тубан ҳожатларию бекорчи ишларидан холи ҳамда ейиш ва ичишни тарк этиш билан фаришталарнинг вазиятига ўхшаш... ва шу ҳолатда Қуръонни янги нозил бўлаётгандек ўқиш ва тинглаш ҳамда ундаги Илоҳий хитобларни гўё келган онида тинглаш ва ул хитобни Расули Акрамдан эшитаётгандек тинглаш, балки Ҳазрати Жаброилдан, балки Мутакаллими Азалийдан тинглаётгандек бир қудсий ҳолатта сазовор бўлади. Гўё ўзи таржимонлик қилиб бошқаларга эшиттираёттандай ва Қуръоннинг нозил бўлиш ҳикматини кўрсатаётгандай бўлади!

Ҳа, Рамазони Шарифга гўё Ислом олами бир масжид ҳукмига ўтади. Шундай бир масжидки, милёнларча ҳофизлар бу масжиди акбарнинг бурчакларида Қуръоннинг самовий хитобини ер аҳлига эшитгирадилар Ҳар йилги Рамазон

оятини нуроний, порлоқ бир тарзда кўрсатади. Рамазон - Қуръон ойи экаиини исбот этади. Бу жамоати азимдаги кишиларнинг баьзилари хушуъ билан ул ҳофизларни тинглайдилар бошқалари ўзлари ўзларига ўқийдилар. Шундай бир вазийятдаги бир масжиди муқаддасда нафси суфлийнинг ҳавасларига тобеъ ўлароқ еб-ичиш билан ул вазията нуронийдан чиқмоқ нақадар чиркин ва ул масжиддаги жамоатаинг маьнавий нафратига нақадар нишон бўлса, худди шунинг каби, Рамазони Шарифда рўза аҳлига қарши келганлар ҳам шу қадар умум у Ислом оламининг маънавий нафратига ва таҳқирига нишондирлар.

n ЕТТИНЧИ НУҚТА. Рамазоннинг рўзаси дунёда охират учун зироат ва тижорат қилишга келган навъи инсонга фойдалилиги жиҳатидан кўп ҳикматларга эга, шулардан бири будир:

Рамазони Шарифда савоби аьмол бирга мингдир. Ҳадиснинг очиқ хабарига кўра, Қурьони Ҳакиймнинг ҳар бир ҳарфи ўн савобга эга, ўн ҳасана ҳисобланади, ўн меваи жаннат келтиради. Рамазони Шарифда эса, ҳар бир ҳарфнинг ўн эмас, минг ва Оятул Курсий каби оятларнинг ҳар бир ҳарфининг минглаб савоби бор Рамазони Шарифнинг жумьаларида ундан ҳам зиёдадир. Ва Лайлатул Қадрда ўтгаз минг ҳасана ҳисобланади. Ҳа, ҳар бир ҳарфи ўттиз минг боқий мевалар берган Қурьони Ҳакийм шундай бир нуроний шажараи Тубо ҳукмига ўтадики, миллионлаб ул боқий меваларни Рамазони Шарифда мўьминларга такдим этади.Хуллас, кел, бу қудсий, абадий ва фойдали тижоратга боқ, томоша қил ва бу ҳарфларнинг қийматини тан олмаганлар нақадар чексиз бир хасоратда эканликларини англа.

Хуллас, Рамазони Шариф худди бир охират тижорати учун ғоят фойдали бир кўргазма, бир бозор ва ухровий ҳосилот учун ғоят ҳосилдор бир заминдир. Ва нашву намои аъмол учун кўклам ёмгиридир. Салтанати рубубийяти Илоҳийя кўригидан убудийяти башарийянинг намойиш қилиб ўтадиган энг порлоқ, қудсий бир байрам ҳукмидадир. Ва шунинг учун нафс ғафлатла еб-ичиш сингари ҳайвоний ҳожатга ва бекорчи ишларга, ҳавойи иштаҳа берувчи лаззатли нарсаларга кирмасин деб рўза тутишга даьват этилган. Гўё муваққатан ҳайвониятдан чиқиб фаришталик вазиятига ва ёхуд охират тижоратига киргани учун дунёвий ҳожатани вақтинчага ташлаш билан ухровий бир одам вазиятига, жасад қиёфасида намоён бўлувчи бир руҳ вазиятига кириб, рўзаси билан Сомадийятга бир навъ оинадорлик қилсин.

Ҳа, Рамазони Шариф бу фоний дунёда, фоний умр ичида ва қисқа бир ҳаётда боқий бир умр ва узун бир ҳаёти боқийяни ўз ичига олади, қозонтиради.

Ҳа, биргина Рамазон саксон йиллик умр самараларини қозонтира олади. Лайлатул Қадр эса, Қуръоннинг очиқ далолатига кўра, минг ойдан хайрли экани бу сирга бир қатьий ҳужжатдир.

Ҳа, дейлик, бир подшоҳ подшоҳлиги даврида, балки ҳар йили ё жулусу ҳумоюн номи билан, ёки тантанали жилваи салта-натига сазовор бошқа баьзи кунларни байрам қилади. Ўша куни аҳолисини умумий қонунлар доирасида эмас, балки хусусий эҳсонотига ва пардасиз ҳузурига ва хос илтифотига ва фавқулодда ижроатига, лойиқ ва содиқ миллатини хос таважжуҳига тўғридан-тўғри сазовор қилади. Худди шунингдек, Азал-Абад султони, ўн саккиз минг оламнинг Подшоҳи Зулжалоли ул ўн саккиз минг оламга қаратилган, юз кўрсатган Фармони Олишони бўлмиш Қуръони Ҳакиймни Рамазони Шарифда нозил этган. Албатта, Рамазон махсус бир байрами илоҳий ва бир машҳари Раббоний ва бир мажлиси руҳоний ҳукмига ўтишини ҳикмати тақозо этади. Модомики Рамазон байрам экан, албатта, бир даража тубан ва ҳайвоний машғулийятлардан инсонларни тортиш учун рўзага буюрилади. Ва рўзанинг энг комили - худди меъда сингари, барча туйгуларни: кўзи, қулоғи, қалби, хаёли, фикри каби инсоний жиҳозларига ҳам рўза туттирмоқдир. Яъни, ҳаром этилганлардан, бекорчи ишлардан тортиш ва уларни ўзларига хос ибодатта йўллашдир.

Масалан, тилини ёлғондан, гийбатдан ва ғализ таъбирлардан ажратиш орҳали унга рўза тутгириш. Ва ул лисонни тиловати Қуръон ва зикр ва тасбиҳ ва салавот ва истигфор каби нарсалар билан машғул қилиш.

Кўзини номаҳрамга қарашдан ва қулоғини ёмон гап-сўзларни эшитишдан манъ этиб, кўзини ибратга ва қулоғини ҳақ сўз ва Қуръон эшитишга сарф қилганидек, бошқа аъзоларга ҳам бир навъ рўза туттиришдир.

Зотан, меьда энг буюк бир фабрика булгани учун рўза унинг машғулиятларига бир таьтал экан, унда бошқа кичик дастгоҳлар осонгина унга тобеь бўла олади.

n САККИЗИНЧИ НУҚТА. Рамазони Шариф инсоннинг шахсий ҳаётига ҳам дахлдорлиги жиҳатидан кўп ҳикматларга эга, шулардан бири будир: Инсонга энг муҳим дорилардан бири -моддий ва маьнавий бир парҳездир. Ҳам таббий бир парҳездирки, инсоннинг нафси еб-ичиш хусусида ўз истаганича ҳаракат этса, шахснинг моддий ҳаётига тиббан зарар бергани каби, ҳалол-ҳаром демасдан дуч келганга ҳужум қилиш маьнавий ҳаётни ҳам заҳарлайди. Қалбга ва руҳга итоат этиш ундай нафсга оғир келади. Саркашона тизгинини қўлига олади. Ҳам инсон уни жиловлай олмайди, у инсонга минади.

Рамазони Шарифда эса, рўза воситаси билан бир навъ парҳезга кўникади. Риёзатга интилади. Ва амр тинглашни ўрганади. Бечора заиф меъдани ҳам аввалги овқат ҳазм бўлмаёқ яна овқат ила тўлдириб, хасталикларга дучор этмайди. Ва амр воситаси ила ҳалолни тарк этганидек, ҳаромдан торганиш учун ақл ва шариотдан келган амрни танглашга қобилийят пайдо этади. Ҳаёти маьнавийяни бузмасликка ҳаракат қилади.

Инсоннинг мутлақ аксарияти очликка кўп дафъа мубтало бўлади. Сабр ва чидам учун бир машқ берган очлик риёзатга муҳтождир. Рамазони Шарифдаги рўза ўн беш соат, саҳарликсиз эса йигирма тўрт соат давом этадиган бир очлик муддатига сабр ва таҳаммул, бир риёзат ва бир машқдир.

Демак, башарнинг мусибатини оширувчи сабрсизликнинг ва чидамсизликнинг бир дориси ҳам рўзадир.

Ҳам ул меъда фабрикacининг ходимлари кўп. Ҳам унга алоқадор кўп инсоний жиҳозлар бор. Нафс агар муайян бир ойнинг кундуз қисмида машғулийятларидан озод бўлмаса, ул фабрика ходимларининг ва ул жиҳозотнинг хусусий ибодатларини уларга унутгиради, ўзи билан машғул қилиб кўяди, ҳукмига бўйинсундиради. Бошқа инсоний жиҳоэотини ҳам ул маьнавий фабрик даст-гоҳларининг тутуни ва чанги ила ташвишга солади. Диққат назарларини доимо ўзига жалб этади. Улуг вазифаларини вақтинчага унуггаради. Шундай экан, қадимдан бери кўп аҳли валийлар камолотга эришиш учун риёзатга, кам ейиш ва кам ичишга ўзларини кўниктирганлар.

Лекин Рамазони Шариф рўзаси билан ул фабрикнинг ходимлари фақат ул фабрик учун яратилмаганларини англайдилар. Ва бошқа жиҳоэот ўша фабрикнинг тубан эрмаклари ўрнига Рамазони Шари(|да малакий ва руҳоний эрмаклар билан лаззатланадилар назарларини уларга тикадилар. Шунинг учундирки, Рамазони Шарифца мўьминлар ўз даражаларига кўра турли-турли нурпарга, файзларга, маьнавий сурурларга мазҳар бўладилар. Қалб, руҳ, ақл ва сир каби латоифнинг ул муборак ойда рўза воситаси ила кўп тараққиёт ва файз олиши бордир. Меъданинг йиғисига қарамай, улар маьсумона куладилар.

n ТЎҚҚИЗИНЧИ НУҚТА. Рамазони Шарифнинг рўзаси тўгридан-тўғри нафснинг таваҳҳумий рубубуйятини синдириш ва ожизлигини кўрсатиш орқ-али убудийятини ўзига билдириши жиҳатидан кўп ҳикматлари бор, шулардан бири будир:

Нафс Роббисини танишни истамайди, фирьавнона ўзи рубубийят истайди. Қанча азоб берилса ҳам, ул ҳис қонида қолади. Лекин очлик билан бу ҳис таслим бўлади.

Хуллас, Рамазони Шарифдаги рўза тўгридан-тўгри нафснинг фирьавнлик жабҳасига зарба уради, синдиради. Ожизлиги, заифлиги ва фақирлигини кўрсатади. Банда эканлигини билдиради.

Бир ҳадисда шундай ривоят бор:

Жаноби Ҳақ нафсга деганки: "Мен кимман, сен нимасан?" Нафс деган: "Мен менман, сен сенсан". Азоб берган, жаҳаннамга ташлаган, яна сўраган, яна деган:

"Ана ана, анта анта". Ҳар қанақа йўл ила азоб берган, барибир худбинлигидан юз кечмаган. Сўнгра очлик билан азоб берган, яъни, оч қолдирган. Ва сураган: "Ман ана ва ма анта?" Нафс шунда:

 

Яъни: "Сен менинг Робби Роҳиймимсан, мен Сенинг ожиз бир бандангман",деган.

 

ИЪТИЗОР: Ушбу рисола қирқ дақиқада суръат билан ёзилгани ҳамда мен ҳам, мусвадда (хомаки) нусхани ёзган котиб ҳам икковимиз касал бўлганимиз боис, албатта, ичида мушаввашийят ва қусур топилади. Ихвонларимиздан назари мурувват ила қорашингизни ихвонларимиздан кутамиз. Муносиб топганларини тасҳиҳ этишлари мумкин.

 

Азиз, сиддиқ қардошларим!

Аввало, сизнинг лайлаи-Баротингизни ва келажак байрамингйзни табрик этиб, бу келажак Лайлаи Қадрнинг ҳаққингизда ва ҳаққимизда минг ойдан ҳам хайрли булишини ва дафгари аьмолингизга шундай ўгашини Жаноби Ҳақдан ниёз этамиз ва шундай байрамга қадар

 

дуосини қилишга ният этдик.

Ҳам сизнинг мўъжизакор икки Қуръонни бизларга бу муборак ойларда жўнатганингиз, иншааллоҳ, ғоят кўп баракот, савоб ва ҳасанотга мадор бўладики, ҳаққимизда бу Рамазоннинг ҳар бир куни бир Лайлаи Қадр ҳукмига ўтишини раҳмати Илоҳийядан умид этамиз.

Ҳозирдан биз тадбир топдикки, бу икки Қуръонни Рисолаи Нурнинг бу ердаги хос талабалари Рамазони шарифҳа ҳар бири ҳар куни бир порани сиз билан бирга ўқиб, Рамазоннинг ҳар кунида бир хатмаи Қурьонийя ўлароқ, маьнавий ва жуда кенг бир мажлисда, яъни, Испарта ва Қастамў-нуни ўраган бир ҳалқада, марказида сизлар-у атрофимизда Рисолаи Нур талабалари давра қурган ҳолда, Нақшийда хатмая ҳожагон тарзида, лекин жуда катта бир миқёсда Рисолаи Нурнинг барча шоғирдлари у даврада маьнан ҳозир бўлганлик нияти билан тасаввур ила ўқишларини ва ул қудсий хатмани адо эгишларини Жаноби Ҳақнинг раҳматидан тавфиқ ниёз этамиа

 

Саид Нурсий

 

* Ҳошия - Вилоят, туман, ноҳия ва қишяоқларда Рисолаи Нурнинг янги ва эски хос талабаларидан ҳар бири рамазоннинг ҳар кунида Қуръони Каримнинг биттадан порасини ўқишади. Бу билан ҳар ким ўз мамлакатида устодлари Бадиуззамон ҳазратларининг кўп савобли ва нурли тавсиясига итоат этиб, Рамазоннинг ҳар кунида бир хатмаи Қуръонийя қилишдек азим бир неъматга ноил бўлишади.

 

ИҚТИСОД РИСОЛАСИ

 [Иқтисод ва қаноат, исроф ва табзир хусусида]

 

 

Бу ояти карима тежашга қатъий амр ва исррфдан очиқ қайтариқ суратида ғоят муҳим бир дарси ҳикмат беради. Бу борада етти нуқта бор.

u БИРИНЧИ НУҚТА. Холиқи Роҳийм навъи башарга берган неъматлар-ига муқобил шукр истайди. Исроф, шукрга зиддир, неъматта нисбатан хасоратли бир истихфофдир.

Иқтисод (тежаш) эса, неъматга нисбатан тижоратли бир эҳтиромдир. Ҳа, иқтисод - ҳам бир шукри маънавий, ҳам неъматлардаги раҳмати Илоҳийяга нисбатан бир ҳурмат, ҳам қатъий бир суратда сабаби баракот, ҳам баданга парҳез каби бир мадори сиҳҳат, ҳам маънавий тиланчилик зиллатидан қутқарадиган бир сабаби иззат, ҳам неъмат лаззатини ҳис этишга ва зоҳиран лаззатсиз кўринган неъматлардаги лаззатни тотишга кучли бир сабабдир. Исроф мазкур ҳикматларга мухолиф бўлганидан, унда ваҳим натижалари бордир.

u ИККИНЧИ НУҚТА. Фотири Ҳакийм инсоннинг вужудини мукаммал бир сарой суратида ва мунтазам бир шаҳар мисолида яратган. Оғиздаги қувваи зойқани бир дарвозабон, асаб толаларини ва томирларни телефўн ва тилгироф қилган... (қувваи зоиқа билан маркази вужуддаги меъда ила бир мадори мухобараларидир ки) ул томирлар оғиэга келган модда тўғрисида хабар бе-ради. Баданга, меъдага лузуми бўлмаса, "Ичкарига йўл йўқ!" дейди, ташқарига отади. Юзига туфлайди.

Хуллас, оғиздаги қувваи зоиқа маьнан бир дарвозабондир меьда жасаднинг идораси нуқтасида бир жаноб ва бир ҳокимдир. Ул саройга ёки ул шаҳарга келган ва саройнинг ҳокимига берилган ҳадянинг юз даража қиймати бўлса, дарвозабонга шундан беш даражасигина мувофиқ бўлади, оргиқча була олмайди. Токи дарвозабон ғурурланиб, итоатдан чиқиб, вазифани унугаб, оргаги билан бахшиш берган ихталолчиларни сарой до-хилига киргизмасин.

Хуллас, шу сирга биноан, энди икки хил таомни фараз қилайлик. Пишлоқ ва тухум каби муғаззий моддадан иборат бўлган бир таом қирқ тийин туради. Бошқа луқма -энг аьло бақлава қирқ сўм туради. Оғизга кирмасдан аввал, тан эътибори ила, бу икки таомнинг фарқлари йўқдир мусовийдир. Томоқдан ўтгандан сўнг, жасадни ўстиришда яна тенвдирлар. Ҳатто баьзан қирқ тийинлик пишлоқ яхшироқ ўстиради. Аммо оғиздаги қувваи зоиқани сийпалаш нуқтасида - ярим дақиқалик оралиқ муддатда бир фарқ бор. Ярим дақиқани деб қирқ тийин ўрнига қирқ сўм сарфлаш на қадар маьносиз ва зарарли бир исрофгарлик экани қиёс қилинсин.

Энди, сарой ҳокимига келган ҳадя қиймати қирқ тийин бўлишига қарамай, дарвозабонга ўн баробар кўп бахшиш бериш дар-возабонни итоатдан чиқаради: "Ҳоким менман', дейди. Ким оргақча бахшиш ва лаззат берса, уни ичкарига киргизади; ихталол бе-ради, ёнгин чиқаради; "Омон табиб келсин, ҳароратимни туширсин; оташимни сўндирсин'', дейишга мажбур этади.

Хуллас, иқтисод ва ҳаноат ҳикмати Илоҳийяга тавфиқи ҳаракатдир. Қувваи зоиқани дарвозабон ҳукмида тутаб, унга яраша бахшиш беради. Иcpoф эса, ул ҳикматга зид ҳаракат этгани учун тез дакки ейди, меъдани бузади, асил иштаҳани йўқотади. Таомларнинг хилма-хиллигидан келган суньий бир ёлғончи иштаҳа билан едиради, ҳазм бўлмаслигига сабабият беради, хаста қилади.

u УЧИНЧИ НУҚТА. Иккинчи нуқтада қувваи зоиқани дарвозабон деб айтдик. Ҳа, аҳли ғафлат учун, руҳан тараққий этмаган ва шукр маслагида илгар» кетмаган инсонлар учун бир дарвозабон ҳукмидадир Унинг талаззузини деб исрофларга ва бир даражадан ўн даража нархга чиқмаслик керак. Лекин чинакам аҳли шукрнинг ва аҳли ҳақиқатнинг ва аҳли қалбнинг қувваи эоиқаси, "Олтинчи Сўз"даги мувозанада баён этилгани каби, раҳмати илоҳийянинг матбахларига бир нозир ва бир тафтишчи ҳукмидадир. Ва у қувваи зоиқада таомлар ададича таьм билиш мезончалари бўлиб, уларнинг вазифаси - неьмати Илоҳийянинг навларини тотиш ва фарқлаш ҳамда бир шукри маьнавий суратида жасадга, меьдага хабар беришдир.

Хуллас, бу ҳолати билан қувваи зоиқа фақат моддий жасадгагина қарамайди. Балки қалбга, руҳга, ақлга ҳам қарагани жиҳати билан мезданинг устидан ҳукмрондир мақоми баланддир. Исроф қилмаслик шарга билан, фақат вазифаи шукронийяни ўринлаташ ва Илоҳий неъматларнинг навъларини ҳис этаб таниш шарти билан, ҳалоллиги ва зиллату тиланчиликка васила бўлмагани шарти билан лаззатини кўзлайди. Ва ул қувваи эоиқа жойлашган тилини шукрга истеьмол этиш учунгина лазиз таомларни танлаши мумкин. Бу ҳақиқатга ишорат этгувчи бир ҳодиса ва бир каромати Ғавсийя бор:

Бир пайтлар Ҳазрати Ғавси Аьзам Шайх Жийлоний (қуддиса сирруҳу) тарбиясида ноздор ва кекса бир аёлнинг битгагина боласи бор экан. Ул муҳтарам кекса она бориб ўглининг ҳужрасига қараса, ўғли бир тўғрам қотган қора нон ейди. Камовқатликдан озгин бўлиб кетгани волидасининг шафқатини жалб этган, унга раҳми келган. Кейин шикоят учун Ҳазрати Ғавснинг олдига борган. Қараса, Ҳазрати Ғавс қовурилган товуқ еяпти. Ноздорлигидан: "Ё устоз! Менинг ўғлим очликдан ўлмоқда. Сен товуқ ейсан", деган. Ҳазрати Ғавс товуқга қараб: "Қум би изниллоҳ!" деди. Ул пишган товуқнинг суяклари тўпланиб, товуқ ўлароқ овқат идишидан сакраб туриб кетган. Бу воқеа каромоти хориқоға мазҳарияти дунё бўйича машҳур бўлмиш Ҳазрати Ғавсдек бир зотнинг бир каромати ўлароқ муътамад ва мавсуқ кўп эотлардан маьнавий тавотур билан нақл этилган. Ҳазрата Ғавс у хотинга деганки: "Не вақт сенинг ўглинг ҳам бу даражага етса, ўшанда у ҳам товуқ есин". Хуллас, Ҳазрати Ғавснинг бу амрининг маьноси шудирки, қачон сенинг ўғлинг ҳам руҳи жасадига, қалби нафсига, ақли меъдасига ҳоким бўлса ва лаззатни шукр учун истаса, ўшанда лазиз нарсаларни ейди.

u ТЎРТИНЧИ НУҚТА. "Тежаган киши маишат нуқтаи назаридан оила балосини чекмас", мазмунидаги Ҳадиси Шарифнинг далолатича, иқтисод қилган оила маишат жиҳатидан заҳмат ва машаққатни кўп чекмайди. Ҳа, иқтисоднинг қатъий бир сабаби баракот ва мадори ҳусни маишат эканига шу қадар кўп қатъий далиллар борки, сон-саноғи йўқ. Жумладан, мен ўз шахсимда кўрганимни ва менга хизмат этган ва ўртоқлик қилган зотларнинг шаҳодатларини айтаманки, тежаш йўли билан баьзан бирга ўн баракот кўрдим ва ўртоқларим кўришди. Ҳатто тўққиз йил аввал мен билан бирга Бурдурга сургун этилган раислардан бир қисми, пулсизликдан зиллат ва сафолатга тушмаслигим учун, закотларини менга қабул қилдиришга жуда кўп уринишди. Ул бой раисларга айтдим: "Гарчи пулим жуда кам бўлсада, лекин иқтисодим бор; қаноатта кўникканман. Мен сиздан ҳам зиёда бойман". Мукаррар ва мусиррона таклифларини рад этдим... Диққатни тортувчи томони шуки, менга закотларини так-лиф этганларнинг бир қисми икки йил ўгаб тежамсизлик туфайли қарздор бўлдилар Лиллаҳилҳамд, улардан етти йил кейин ҳам ул оз пул иқтасод баракоти билан менга кофий келди; менинг юз сувимни тўктирмади; мени халойиққа арзи ҳожат этишга мажбур қилмади. Ҳаётимнинг бир дастури бўлмиш "инсонлардан истигно" деган маслагимни бузмади.

Ҳа, иқтисод қилмаган кимса зиллатта ва маънан тиланчиликка, сафолатга тушишга номзоддир.

Бу замонда исрофатга сабаб бўладиган пул жуда қиммат. Муқобилида баъзан ҳайсият, номус пора олинади. Баъзан муқаддасоти диния муқобил олинади. Кейин манҳус бир пул берилади. Демак, маънавий юз сўм зарари эвазига моддий юз сўмлик бир мол олинади.

Агар тежаб-тергаб ҳожоти зарурийяга қадар қисқартириб, оэ-оздан, фақат бир нарсага йўналтириб сарфласа, ризқи ҳам

   нинг далолати ва 

 

нинг сароҳати ила яшашига етарпи бўлади. Чунки бу оят шуни ваьда беради. Ҳа, ризқ икки хилдир:

Бири - ҳақиқий ризқдирки, одам у билан яшайди. Бу оятнинг ҳукми билан ул ризқ тааҳҳуди Раббоний осгидадир. Башарн-инг суи ихтиёри аралашмаса, ул зарурий ризқни ҳар ҳолда топа билади. На динини, на номусини, на иззатини фидо этишга мажбур бўлмайди.

Иккинчиси - ризқи мажозийдирки, суи истеъмол ила ҳожоти ғайри зарурийя ҳожоти зарурийя ҳукмига ўгиб, урф- одат балосига банди бўлиб, тарк этолмайди. Хуллас, бу ризқ тааҳҳуди Раббоний осгада бўлмагани учун уни ҳосил этиш айниқса бу замонда жуда қимматдир. Бошда иззатини фидо қилиб зиллатни қабул этиш, баьзан пасткаш инсонларнинг оёқларини ўпиш даражасида маьнан бир тиланчилик вазиятага тушиш, баьзан ҳаёта абадийясининг ну-ри бўлган муқаддасоти динийясини фидо қилиш ҳолатада ул баракотсиз, наҳс босган молни олади. Ҳам бу фақирлик ва йўқлик замонида оч ва муҳтож бўлганларнинг аламларидан аҳли виждонга риққати жин-сийя воситаси билан келган хомушлик ул ғайри машруь бир ҳолатда қозонган пули орқали олган лаззатни, виждони бўлса, аччиқлаштаради.

Шундай ажиб замонда шубҳали молларда зарурат даражасида кифояланиш лозимдир. Чунки  

нинг далолатича, ҳаром молдан мажбурийят остида зарурат даражасини олиши мумкин, ортиқчасини ололмайди. Ҳа, музтар одам дин ифлос ҳисоблаган гўштдан тўйгунча ея олмайди. Балки ҳаётни са
қлаб қоладиган даражада ея олади. Ҳам юз одамнинг ҳузурида камоли лаззат билан ортиқча ейилмайди.

Иқтисод иззат ва камол сабаби эканига далолат қиладиган бир воқеа:

Бир замон дунёча саховат билан машҳур Хотами Тоий муҳим бир зиёфат беради. меҳмонларига ғоят оргиқча ҳадялар беради. Ўша чоқда чўлга айлангани чиқади. Қараса, бир кекса, камбагал одам бир боғлам тиканли бутани ва янтоқни белига ортиб келяпти. Тиканлари баданига ботяпти, қонатяпти. Хoтам унга:

- Хотами Тоий ҳадялар билан бирга муҳим бир зиёфат беради. Сен ҳам ўша ерга бор беш тийинлик бута юкига бадал беш юз сўм оласан, - дейди.

Шунда ул тежамкор чол деганки:

- Мен бу тиканлик юкимни иззатим билан тортаман, кўтараман. Хотами Тоийнинг миннатини олмайман.

Кейинчалик Хотами Тоийдан:

- Сен ўзингдан ҳам жавонмард, азиз кимни кўргансан? - деб сўраганларида, у:

- Ҳов саҳрода дуч келганим ул тежамкор чолни ўзимдан кўра азиз ва жавонмард кўрдим, - деган.

u БЕШИНЧИ НУҚТА. Жаноби Ҳақ камоли карамидан энг камбағал одамга ҳам энг бой одам каби ва гадоға ҳам подшоҳ каби лаззати неьматини ҳис этгаради.

Ҳа, бир камбагалнинг қотган бир тўграм қора нондан очлик ва иқтисод воситаси билан олган лаззати бир подшоҳнинг ва бир бойнинг исрофдан келадиган зерикиш ва иштаҳасизлик билан еган энг аъло бақлавадан олган лаззатидан кўра зиёда лаззатлидир.

Ҳайратланадиган жойи шундаки, баьзи исрофгар ва муваззир инсонлар шундай тежамкорларни хасис деб туҳмат қилишади. Йўқ... Иқтисод - иззат ва сахийликдир. Хасислик ва зиллат аҳли исроф ва табзирнинг зоҳирий мардона кайфиятларининг ички юзидир.

Ушбу рисоланинг таълиф этилаётган йили Испартада ҳужрамда рўй берган бир воқеа ушбу ҳақиқатни қувватлайди.

Қоидамга ва дастури ҳаётамга мухолиф бир суратда бир талабам икки ярим ўққа*га яқин бир асални менга ҳадя сифатида қабул қилдиришга уринди. Шунча қоидамни илгарига сурдим, кўнмади. Билмажбурийя, ёнимдаги уч қардошимга едиришга ва Шаьбони Шариф ва Рамазонда ул асалдан тежаб-тергаб ўттиз-қирқ кун уч одам есин ва келтирган ҳам савоб қозонсин ва ўзлари ҳам ширинликсиз қолмасин, деб "олингиз" дедим.

Бир ўққа* асал ўзимда ҳам бор эди. Ҳалиги уч орқадошим, гарчи ўзлари мустақим ва иқтисодни тақдир этганлардан эдилар, лекин нима бўлса ҳам бирбирига икром қилиш ва ҳар бири бошқасининг нафсини силаш ва ўз нафсига устун кўйишдек олий бир хислат билан иқтисодни ун-утдилар. Уч кечада икки ярим ўққа асални битириб кўйдилар. Мен очиқ чеҳра билан:

- Сизларни ўттиз-қирқ кун ул асал билан ширинлантирмоқчи эдим. Сизлар ўттиз кунни учга туширдиларингиз. Офият бўлсин! дедим.

Аммо ўзим ул бир ўққа асалимни тежаб сарф қилдим. Бутун Шаьбон ва Рамазонда ҳам мен едим, ҳам, лиллаҳилҳамд, ул орқадошларимнинг ҳар бирисига ифтор вақтада бир қошиқдан1-хошия бериб, муҳим савобга сабаб бўлди.

 

* Ўққа - оғирлик ўлчови; 1 ўққа 1 килою 282 грамга тенг (Таҳр)

1-ҳошия. Яъни каттагина чой қошигида.

 

Менинг ҳолимни кўрганлар ул ишни балки зиқналик деб қабул қиларлар. Лекин, аслида, ул эоҳирий зиқналик яширин улвий бир иззат ва катга бир баракот ва юксак бир савоб ётганини кўрдик. Уларнинг жавонмардлиги ва исрофи остида эса, агар вақтида воз кечилмаса эди, бир тиланчилик ва бошқасининг қўлига тамаькорона ва мунтазирона қараш каби хиссатдан ҳам кўп паст бир ҳолатни натижа қилиб берар эди.

u ОЛТИНЧИ НУҚТА. Тежаш билан хасисликнинг кўп фарқи бор. Масалан:

Тавозуь билан тазаллул ўзаро маьнан айри ва суратан ўхшаш бўлишига қарамай, тазаллул - ахлоқи саййиадир тежаш - хислата мамдуҳадир. Виқор ҳам ёмон хислатлардан бўлмиш такаббурдан маьнан айри ва унга суратан ўхшаш бўлган бир хислати мамдуҳадир.

Худди шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг олий ахлоқидан бўлмиш ва эҳтимол коинотдаги низоми ҳикмати Илоҳийянинг сабабларидан бўлмиш иқти-соднинг ҳам сафиллик ва бахиллик билан, тамаькорлик ва ҳирснинг қоришмаси бўлган хиссат билан ҳеч қандай муносабати йўқ... Ёлғиз бир ўхшашлиги бор. Бу ҳақиқатни қувватлайдиган бир воқеа будир:

Саҳобаларнинг машҳур Абодилаи сабъаларидан бири ҳамда халифаи Расулуллоҳ бўлмиш Форуқи Аьзам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг энг муҳим ва катга ўғли ва саҳоба олимларининг ичида энг мумтозларидан ҳисобланган Абдуллоҳ ибни Умар ҳазратлари бозор ичида савдо-сотикда иқтисод ниятида ва тижоратнинг мадори бўлмиш хотиржамликни ва адолатни муҳо-фаза этиш учун қирқ тийинлик бир масьалада қатгақ баҳс қилганлар. Бир саҳоба бу воқеани кўрган ва рўйи заминнинг халифаи Зийшони бўлмиш Ҳазрати Умарнинг ўгли қирқ тийин устида тортишаётганини ажаб бир зиқналик деб ваҳима қилиб, .ул имомнинг кетига тушиб, аҳволини англашни истаган. Кўрса, Ҳазрати Абдуллоҳ хонаи муборакига кирди. Эшикда бир камбағални кўриб, у ерда озгина тўхтаб, сўнг ажралди. Кейин хонанинг иккинчи эшигидан чиқиб, у ерда бошқа бир фақирга дуч келди. Унинг ҳам ёнида озгина тўхтаб, сўнг ажралди. Йирокдан буларни кўриб турган ул саҳоба қизиқиб қолди. Бориб, ҳалиги фақирлардан сўради:

- Имом сизларнинг ёнингизда турди, нима қилди?

Ҳар бири айтдики:

- Мгнга бир олтан берди.

Шунда ул саҳоба: "Фасубҳоналлоҳ... Бо-эорда қирқ тийин учун шундай талашиб-тортишса-ю, кейин уйи олдида икки юз сўмни ҳеч кимга сездирмасдан камоли ри-зои нафс билан берса!" деб ҳайратланди. Ҳазрата Абдуллоҳ ибни Умарнинг ёнларига борди. Деди:

- Ё Имом! Бу мушкулимни ҳал қил. Сен боэорда шундай қилдинг, уйинэда эса бундай қиляпсан?

Унга жавобан дедики:

- Бозордаги вазият иқтисоддан ва камоли ақлдан ва савдо-сотиқнинг асоси ва руҳи бўлган хотиржамликнинг, садоқатнинг муҳофазасидан келган бир ҳолатдир, хиссат эмасдир. Уйимдаги вазият, қалбнинг шафқатидан ва руҳнинг камолидан келган бир ҳолатдир. Униси хиссат эмас, буниси исроф эмас.

Имоми Аъзам бу сирга ишора қилиб:

 

деганлар. Яъни, "Хайр ва эҳсонда (лекин мустаҳақларга) исроф булмаганидек, исрофда ҳам ҳеч қандай бир хайр йўкдир".

u ЕТТИНЧИ НУҚТА. Исрофнинг натижаси ҳирсдир. Ҳирс уч натижани беради:

Биринчиси - қаноатсизликдир. Қаноат-сизлик, ўз навбатида саъйга, ишлашга бўлган шавқни синдиради. Шукр ўрнига шикоят қилдиради. Танбалликка ташлайди. Ва машруъ, ҳалол оз молни2ҳошия тарк этиб, ғайри машруъ, кулфатсиз бир молни ахтаради. Ва бу йўлда иззатини, балки ҳайсиятини фидо қилади.

 

2-ҳошия. Тежамсизлик туфайли тугатадиганлар кўпаяди, ишлаб чиқарадиганлар камаяди. Ҳар ким кўзини ҳукумат эшигига тикади. У вақт ҳаёти ижти-моийянинг мадори бўлган "Санъат, Тижорат, Зироат" камаяди. Ундай миллат таназзулга кетади, овози сунади. Фақир ҳолга тушади...

 

Ҳирснинг иккинчи натижаси - йўқлик ва хасоратдир. Мақсудини бой бериш ва истисқолга маьруз қолиб, тасҳилот ва муованатдан маҳрум қолиш, ҳатто   яъни: "ҳирс - хасорат ва муваффақиятсизликнинг сабабидир", деган зарбул масалга мос келади.

Ҳирс ва қаноатнинг таъсироти зиҳаёт оламида ғоят кенг бир дастур билан рўй беради.

Жумладан, ризқга муҳтож дарахтларнинг фитрий қаноатлари ризқларини уларга йўллагани каби, ҳайвонларнинг ҳирс билан машаққат ва нуқсонийят ичида ризқга чопишлари ҳирснинг буюк зарарини ва қаноатнинг азим манфаатини кўрсатиб турибди.

Барча заиф болаларнинг лисони ҳол ила қаноат этишлари туфайли сут каби латиф бир озуқанинг уларга кугалмаган бир жойдан етказилиши ҳамда йиртқичларнинг ҳирс билан нуқсон ва мулаввас ризқларига ташланишлари 'даьвоимизни порлоқ бир суратда исбот этаб турибди.

Яна. Семиз балиқларнинг қаноаткорона вазияти уларнинг мукаммал ризқларига сабаб бўлади. Тулки ё маймун каби закий ҳайвонлар эса, ризқлари кетидан ҳирс билан изғишларига қарамац ўзларига кифоя этадиган даражада тополмасликларидан озғин ва заиф қоладилар. Бу ҳоллар ҳам ҳирснинг на даража сабаби машаққат эканини, қаноат эса нақадар мадори роҳат эканини кўрсатади.

Яна. Яҳудий миллати ҳирс билан, рибо билан, ҳийла ўйинлари билан ризқларини зиллатли ва сафолатли, ғайри машруъ ва абадий яшайдигандай бир ҳолатда излашлари, аксинча, саҳронишинларнинг, яъни, бадавийларнинг қаноаткоряик туфайли иззат билан яшашлари ва етарли ризқни топишлари мазкур даьвоимизни исбот этади.

Яна. Кўп олимларнинг3~ҳошия ва адибларнинг 4-Ҳошия заковатлари берган бир ҳирс сабабидан фақир ҳолга тушишлари, аммо кўп тентак ва иқтидорсизларнинг фитрий қаноатли эканлари туфайли бойиб кеташлари қатьий бир суратда исбот этади-ки, ҳалол ризқ иқтидор ва ихтиёр билан эмас, балки ажз ва фақрга кўра келади. Ҳатто ул ризқи ҳалол иқтидор ва ихтиёрга тескари мутаносибдир. Чунки болаларга иқтидор ва ихтиёр келганда ризқлари озаяди, уэоқлашади, топиш оғирлашади

 

ҳадисининг далолатига кўра, қаноат - бир дафинаи ҳусни маишат ва роҳати ҳаётдир. Ҳирс эса - бир маъдани хасорат ва сафолатдир.

 

3-ҳошия. Эроннинг одил подшоҳларидан Нуширавони Одилнинг вазири, оқилликда машҳур олим бўлмиш Бузуру Жумҳур (Бузургмеҳр)дан сўрашган: "Нимага уламо умаро эшигада кўринади-ю, умаро уламо эшигида кўринмайди? Ҳолбуки, илм аморатнинг устида-ку?" Жавобан деганки: <гУламонинг илмидан, умаронинг жаҳлидандир". Яъни, умаро жоҳиллиги боис илмнинг қийматини билмайдики, уламонинг эшигига бориб илм изласинлар. Уламо эса, маърифатли бўлганлари ва молларининг қийматини ҳам билганлари учун умаро эшигида излайдилар. Хуллас, Бузуру Жумҳур уламон-инг орасида фақирлик ва зиллатларга сабаб бўладиган заковатларидан келувчи ҳирсларини зариф бир суратда таъвил этиб, нозикона жавоб берган (Ҳусрав*).

4-ҳошия. Буни далиллайдиган бир ҳодиса: Фаранцияда адибларга яхши тиланчилик қилганликлари учун тиланчилик васиқаси берилади (Сулаймон Рушди*).

* Хусрав билан Сулаймон Рушди Устоднинг шоғирдларидандирлар. (Тарж.)

 

Учинчи натижа - ҳирс ихлосни синдиради... Амали ухровийяга зиён етказади. Чунки аҳли тақводаги ҳирс инсонларнинг таважжуҳини истайди. Инсонларнинг таважжуҳини кутган одам эса, ихлоси томни топмайди. Бу натижа кўп аҳамиятли, кўп диққат жалб қиладигандир.

Ал-хосил. Исроф қаноатсизликни тугади. Қаноатсизлик эса, ишлашга шавқни синдиради. Танбалликка ташлайди, ҳаётидан шиква эташга эшик очади, давомли равишда шиква қилдиради.5"ҳошия Ҳам ихлосни синдиради, риё эшигини очади. Ҳам иззатини синдиради, тиланчилик йўлига бошлайди.

 

5-ҳошия. Ҳа, қачон бир мусриф билан кўришсанг, шикоятлар эшитасан. Қанчалик бой бўлса ҳам, тили шикоят қилаверади. Энг камбагал, лекин қаноаткор бир одам билан кўришсанг, шукр эшитасан

 

Иқтисод эса, қаноатни туғдиради.

ҳадисининг далолат этишича, қаноатнинг натижаси иззатдир. Ҳам саъйга ва ишлашга шижоатлантиради. Шавқини зиёдалаштиради, ишлатади. Чунки, дейлик, бир кун ишлади. Оқшомда олган озгина бир ишҳақига қаноат этгани учун, иккинчи кун яна ишлайди. Мусриф эса, қаноат қилмагани учун иккинчи кун яна ишламайди. Ишласа ҳам, шавқсиз ишлайди.

Ҳам иқтисоддан келган қаноат шукр эшигини очади. Шикоят эшигини ёпади. Ҳаётадан доимо шокир булади.

Ҳам қаноат воситаси билан инсонлардан истиғно қилгани учун уларнинг таважжуҳларини кутмайди. Ихлос эшиги очилади, риё эшиги ёпилади.

Иқтисодсизлик ва исрофнинг даҳшатли зарарларини кенг бир доирада кузатдим, яъни:

Тўққиз йил аввал мен муборак бир шаҳарга келдим. Қиш муносабати билан ул шахарнинг сарват манбаьларини кўра олмадим. Оллоҳ раҳмат этсин, у ернинг муфгиси бир неча марта менга: 'Аҳолимиз камбағалдир" деди. Бу сўз менинг раҳмимни келгирди. Беш-олти йил доимо ул шаҳар аҳолисига ачиниб юрдим. Саккиз йилдан кейин ёзда яна ул шаҳарга келдим. Узумзорларини кўрдим. Марҳум муфтининг сўзи эсимга келди, "Фасубҳоналлоҳ", дедим. Бу узумзорларнинг маҳсулоти шаҳарнинг ҳожатидан жуда ортиқчадир. Бу шаҳар аҳолиси ғоят бой бўлиши лозим эди. Ҳайратга тушдим. Мени алдамаган ва ҳақиқатларни идрок қилишимда бир раҳбар булган бир хотираи ҳақиқат билан тушундимки, иқтисодсизлик ва исроф туфайли бу ердан баракот кўтарилган ва шу боисдан бениҳоя бойлик сарватлари бўлишига қарамай, ул марҳум муфти "Аҳолимиз камбағалдир" деган эди.

Ҳа, тажрибадан аёнки, закот бериш ва иқтисод қилиш молнинг баракотига сабаб бўлганидек, исроф қилиш билан закот бермаслик баракотнинг кўтарилишига сабаб бўлади. Бунга доир кўп воқеъалар бор.

Ислом ҳукамосининг афлотуни ва ҳакимларнинг шайхи ва файласуфларнинг устоди, доҳийи машҳур Абу Али ибн Сино    оятини фақат тиб жиҳатидан бундай тафсир қилган, деганки:

 

Яъни: "Илми тибни икки сатрда тўплайман. Гапнинг гўзаллиги - қисқ-алигидадир. Еган вақтингда оз егин. Егандан сўнгра тўрт-беш соат емагин. Шифо ҳазмдадир. Яъни, осон ҳазм бўладиган миқдорингни егин... Нафсга ва меъдага энг оғир келувчи ва чарчатувчи ҳол - таом устига таом ейишдир6-ҳошия

 

6-ҳошия. Яъни, вужудга энг зарарли ҳол туртбеш соат фурсат ўтказмасдан овқат ейиш ва ёки талаззуз учун турли хил овқатларни меъдага тулдиришдир.

 

Жойи ҳайрат ва мадори ибрат бир тавофуқ:

Иқтисод Рисоласини уч. нафари тажриба-сиз, жамьи беш-олти бошқа-бошқа котиб турли ерларда, фаркли нусхалардан нусха кучирганларида, улар бир-биридан уэоқ, хатлари бир-бирлариникидан айри бўлишига ва ҳеч бирлари алифларни ўйламасдан ёэганларига қарамай, ҳар бир нусханинг алифлари, дуо матнидан ташқари жойларда, эллик битга, дуодаги алифлар билан биргаликда эса, эллик учта тавофуқ этди. Бу рақамларга Иқтисод Рисоласи таьлиф қилинган ва нусха кўчирилган йилларнинг - румий тақвим бўйича эллик бир ва арабий тақвим бўйича эллик учинчи йилларнинг мувофиқ келиб қолиши, шубҳасиз, тасодиф бўла олмайди. Иқтисоддаги баракотнинг каромат даражасига етганига бир ишоратдир Ва бу санага "Санаи Иқтисод" тасмияси лойиқдир.

Ҳа, орадан икки йил ўгаб, бу каромата иқтисодийяни Иккинчи Жаҳон уруши ҳар тарафдаги очлик ва тахрибот ва исрофот билан ҳамда навъи башар ва ҳар ким иқтасодга мажбур булиши билан исботлади...

 

"Йигирма иккинчи Мактуб"дан

ИККИНЧИ БАҲС

 

Эй аҳли иймон! Собиқан, адоват нақадар зарарли эканини англадинг. Яна англаки, ҳаёти Исломийяга адоватчалик энг мудҳиш бир зарарли касаллик ҳам ҳирсдир.. Ҳирс йўқлик сабабидир иллат ва зиллатдир ва маҳрумийят ва сафолатни келтаради. Ҳа, ҳар миллатдан зиёда ҳирс билан дунёга ҳужум қиладиган яҳудий миллатининг зиллат ва сафолатга бу ҳукмга бир шоҳиди қатьийдир Ҳа, ҳирс зиҳаёт оламида энг кенг доирадан тортиб, то энг жузьий бир фардга қадар ёмон таьсирини кўрсатади. Таваккулворий талаби ризқ эса, билъакс, сабаби роҳатдир ва ҳар ерда чиройли таьсирини кўрсатади. Хуллас, бир навъ зиҳаёт ва ризқга муҳтож бўлган мевали дарахтлар 6а ўсимликлар таваккулвориц қаноаткорона ерларида туриб ҳирс кўрсатмаганликларидан, ризқлари уларга югуруб келади. Ҳайвонларга қараганда жуда кўп авлод ўстарадилар. Ҳайвонот эса, ризқлари кетидан ҳирс билан югурганликлари учун ризқларини жуда кўп заҳмат ва нуқсонийят билан қўлга киритадилар Ҳайвонот орасида заиф ва ожиз лисони ҳоллари билан таваккул этган болаларнинг машруь мукаммал ва латиф ризқлари хазинаи раҳматдан берилиши; аксинча, ҳирс билан ризқларига ҳужум қилувчи йиргқичлар ризқларини ғайри машруь ва жуда кўп заҳматлар билан қозонишлари кўрсатадики, ҳирс - сабаби маҳрумийятдир; таваккул ва қаноат эса - василаи раҳматдир.

Доираи инсонийя ичида ҳамма миллатдан зиёда ҳирс билан дунёга ёпишган ва ишқ билан ҳаёти дунёвийяга боғланган яҳудий миллатининг кўп заҳматлар билан топган, ўзига фойдаси оз, фақат хазинадорлик этган ғайри машруъ бир сарвати рибоий билан бутун миллатлардан еган зиллат ва сафолат тепкиси, қатлу таҳқирлар кўрсатадики, ҳирс - маъдани зиллат ва хасоратдир. Ҳарис бир инсон ҳамиша хасоратга тушади, бунга доир кўп воқеалар борки:

 

зарбул масал ҳукмига утган, умумнинг назарида бир ҳақиқати омма бўлиб қабул қилингандир. Модомики шундай экан, агар молни кўп севар бўлсанг, молни ҳирс билан эмас, балки қаноат билан талаб қил, то кўп келсин...

Аҳли қаноат ила аҳли ҳирс шундай икки шахсга ўхшашки, улар буюк бир зотнинг девонхонасига кирадилар. Бири қалбидан дейди: "Мени фақат қабул қилсин, ташқаридаги совуқдан қутулсам менга кофийдир. Энг пойгакдаги курсини берсалар ҳам лутфдир".

Иккинчиси, гўё бир ҳақи бор каби ва ҳар ким уни ҳурмат қилишга мажбурдек, мағрурона дейдики: "Менга энг юқори курсини бериши керак". Ул ҳирс билан кирган, шунинг учун кўзини юқори мавқеьларга тикади, уларга эришгиси келади. Лекин девонхона соҳиби уни орқага қайтариб, пастга ўтқизади. Унга ташаккур лозим, лекин ташаккур ўрнига қалбидан жаҳли чиқади. Ташаккур эмас, билъакс, хона соҳибини танқид этади. Хона соҳиби ҳам уни ёқтирмай қолади.

Биринчи одам мутавозиъона киради, энг пастдаги курсига угаришни хоҳлайди. Унинг ул қаноати девонхона соҳибининг хушига ёқади. "Юқорироқ курсига марҳамат қилинг" дейди. У ҳам ташаккуротини зиёдалаштиради, кўп мамнунийятини изҳор этади.

Хуллас, дунё - бир девонхонаи раҳмондир. Замин юзи - бир дастурхони раҳматдир. Даражоти арзоқ ва маротиби неъмат - курсилар ҳукмидадир.

Шунингдек, энг жузъий ишларда ҳам ҳар киши ҳирснинг суи таьсирини ҳис этади. Масалан, икки тиланчи бир нарса истаб турган бўлса, ҳирс билан тиланаётган тиланчини ёқтирмай унга бермаслик, аксинча, жим ўгарган иккинчи тиланчига марҳамат этиб бериш истагини ҳамма дилида ҳис эгади.

Яна бир мисол: кечаси уйқунг қочган, лекин ухлашни истасанг, бепарво бўлсанг, уйқунг келиши мумкин. Аммо агар ҳирс билан уйқу истасанг, "ухлац ухлай" десанг, бутунлай уйқунгни йўқотасан.

Яна мисол: муҳим бир натижа учун бировни ҳирс билан кутасан. "Келмади, келмади", деб жонинг ҳалак. Энг охирида ҳирс сенинг сабрингни тугатаб туриб кетасан. Бир дақиқа ўтиб ул одам келади, лекин энди кутган ул муҳим натижанг бузилган булади.

Бу ҳодисалар шуни исбот этадики, бир нон дала, ҳирмон, тегирмон, тандир тартибида вужудга келганидек, тартиби ашёда бир ҳикмат тартиби бордир. Ҳирс сабабли тадбир билан ҳаракат этмагани учун ул тартиби ашёдаги маьнавий босқичларни босиб ўтмайди: ё сакраб йиқилади, ёки бир поғонани босмай чиқмоқчи бўлади; мақсадига ета олмайди.

Хуллас, эй дарди маишатла эсанкираган ва ҳирси дунё билан сарҳуш бўлган қардошлар! Ҳирс шунчалик зарарли ва балоли бир нарса эканига қарамай, ҳирс йўлида ҳар қандай зиллатни иртикоб этиб, ҳалол-ҳаром демасдан ҳар молни қабул қилаверасизлар, ҳаёти ухровийяга лозим кўп нарсаларни эса фидо қиласизлар? Ҳатто аркони Исломийянинг энг муҳим рукни бўлмиш закотни ҳирс йўлида тарк этяпсизлар? Ҳолбуки, закот ҳар шахс учун сабаби баракот ва балоларни даф қилувчидир. Закотни бермаганнинг қўлидан, ҳарҳолда, закот қадар бир мол чиқади: ё бекорга беради, ёки бир мусибат келиб тортиб олади.

Биринчи Жаҳон урушининг бешинчи йили бир ажиб тушда мендан сўралди: "Мусулмонларга келган бу очлик, бу эойиъоти молийя ва машаққати баданийя недандур?" Тушда деган эдим:

"Жаноби Ҳақ ўзи берган айрим молдан ўндан бирини7ҳошия ва ёки баъзи молдан қирқдан бирини8ҳошия то бизга камбагалларнинг дуоларини қозантириш, кин ва ҳасадларини манъ этиш учун биздан истади. Биз ҳирсга берилиб очкўзлик қилдик, бермадик. Жаноби Ҳақ йиғилиб қолган закотни - қирқдан ўттизини, ўндан саккизини олди.

 

7-ҳошия. Яъни, ҳар йили янги берган бугдой каби моллардан ўндан бирини.

8-ҳошия. Яъни, эскидан берган қирқданки, ҳар йил ғолибан ва лоақал рибҳи тижорий ва насли ҳайвоний жиҳати билан ул қирқдан ҳар йили янгидан ўн адад беради.

 

Яна, ҳар йили фақат бир ой мобайнида етмиш ҳикмати бўлган бир очликни биздан истади. Биз нафсимизга ачиндик: вақтинчалик ва лаззатли бир очликни чекмадик. Жазосига Жаноби Ҳақ бизга етмиш жиҳатла балоли бўлган бир навъ рўзани беш йил жабран туттирди.

Ҳам, йигирма тўрт соатдан биргина соатини хуш ва улвий, нуроний ва фойдали бир навъ таълимоти Раббонийяни биздан истади. Биз танбаллик қилиб, ул намозни ва ниёзни ўрнига келтирмадик. Ўша биргина соатни қолган дамларга қўшиб зое қилдик. Жаноби Ҳақ унинг каффоратига беш йил таълим ва таълимот ва югуртириш билан бизга бир навъ намоз ўқиттирди".

Мен шундай дедим. Сўнгра ўзимга келиб ўйладим, тушундимки, у хаёлий тушда жуда муҳим бир ҳақиқат бордир. "Йигирма бешинчи Сўз'да маданийят билан ҳукми Қуръон нинг қиёсий баҳсида исбот ва баён қилингани каби, башарнинг ҳаёти ижти-моийсида барча ахлоқсизликнинг ва барча ихтилолотнинг манбаьи икки калимадир:

Бириси - "Мен тўқ бўлгандан кейин бошқаси очликдан ўлса, менга нима?"

Иккинчиси - "Сен ишла, мен ейман".

Бу икки калимани жараёни рибо ва тарки закот идома этади.

Бу икки мудҳиш марази ижтимоийни тузатадиган ягона чора - Закотнинг бир дастури умумий суратинда ижроси, вужуби закот ҳамда рибони ҳаром қилишдир. Ҳам, нафақат ёлгиз ашхосда ва хусусий жамоатларда, балки умум навъи башарн-инг саодати ҳаёти учун энг муҳим бир рукн, балки давоми ҳаёти инсонийя учун энг муҳим бир тиргак - закотдир. Чунки башарда икки табақа бор: хос ва авом. хосдан авомга марҳамат ва эҳсонни ва авомдан хосга ҳурмат ва итоатни таъмин этгувчи амал - закотдир. Йўқса, юқоридан авомнинг бошига зулм ва таҳаккум тушади; авомдан бошларга қарши кин ва исён чиқади. Икки таба-қаи башар доимий бир мужодалаи маънавийяда, бир кашмакаши ихтилофда бўлади. Борабора то Русияда бўлгани каби, саъй ва сармоя мужодаласи суратида бўгиша бошлайди.

Эй аҳли карам ва виждон!.. Ва эй аҳли саховат ва эҳсон!..

Эҳсонлар закот номида бўлмаса, уч зарари бор. Баьзан фойдасиз ҳам кетади. Чунки Аллоҳ номидан бермаганинг учун маьнан миннат этасан; бечора фақирни миннат асорати остида қолдирасан. Ҳам мақбул бўлган дуосидан маҳрум қоласан. Ҳам ҳақиқатан Жаноби Ҳақнинг молини ъибадига бериш учун бир тарқатувчи маьмур бўлганинг ҳолда, ўзингни соҳиби мол деб ўйлаб бир куфрони неъмат қиласан. Агар за-кот деб берсанг, Жаноби Ҳақ номидан берганинг учун бир савоб қозонасан, бир шукрони неъмат кўрсатасан. Ул муҳтож одам ҳам сенга ялтоқланишга мажбур бўлмагани учун, иззати нафси синмайди ва ду-оси сенинг ҳаққинвда мақбул бўлади. Ҳа, закот қадар балки ундан ҳам зиёда молини нофила ва эҳсон деб ёки соир суратларда бериб риё ва шуҳрат каби, миннат ва таз-лил к#би зарарларни қоэониш қаерда-ю, ул яхшиликларни закот номидан қилиб, ҳам фарзни адо этиш, ҳам савобни, ҳам ихлосни, ҳам мақбул бир дуони қоэониш қаерда?!

 

"Ал-ҳужжатуз-заҳронинг Иккинчи Мақоми"дан

ЕТТИНЧИ, САККИЗИНЧИ ДАЛИЛ

 

дир

Яъни, аҳамиятли бир ҳикмат учун, зоҳир назарда мубҳам ва ғайри муайян таваҳҳум этилган ажаллар ва ризқлар; мубҳамлик пардаси остида Қаэо ва Қадари Азалийнинг дафтарида, муқаддароти ҳаётийя саҳифасида ҳар бир зиҳаётнинг ажали муқаддар ва муайяндир тақаддум ва тааххур этмайди. Ва ҳар зируҳнинг ризқи таьйин ва тахсис қилиниб, Қаэо ва Қадар лавҳасида ёзилганига ҳадсиз далиллар бор Масалан, улкан бир дарахтнинг ўлиши, унинг ўзига хос бир руҳи бўлган данагини унинг ўрнида вазифа кўриш учун қолдириши бир Алийми Ҳафизнинг ҳикматли қонуни билан бўлиши... ва бир болан-инг ризқи бўлган сутнинг, кўкракдан ке-лиши... ва қон билан ифлослик ичидан чиққанлигига қарамай, булғанмасдан, софий, тоза бўлиб оғзига оқиши тасодиф эҳтимолини қатьий бир тарзда рад этади ва бу ишлар бир Рaззоқи Алийми Роҳиймнинг шафқатли дастурлари билан бўлишини ғоят қатьий кўрсатади. Бу икки жузъий мисолга барча зиҳаёт, зируҳ қиёслансин.

Демак, ҳақиқатда ҳам ажал муайян ва муқаддардир, ризқ ҳар кимга кўра бир тааййун ичида муқаддарот дафтарида қайд эталгандир. Лекин ғоят муҳим бир ҳикмат учун ажал ҳам, ризқ ҳам пардаи гайбда, мубҳам, ғайри муайян бўлиб ва зоҳиран тасодифла боғлиқ каби кўринади. Агар ажал қуёшнинг боташи каби муайян бўлса эди, ярим умри мутлақо ғафлатда ва охиратга ҳаракат қилмасдан эое бўлиб, ярим умрдан кейинги ҳар кун ўлим дорининг ёғочи сари бир қадам каби даҳшатли бир қўрқинч оларди ва ажалдаги мусибат юз даража зиёдалашар эди. Шу боисдан бошга келган мусибатлар ва ҳатто дунёнинг ажали бўлмиш қиёмат ҳам пардаи ғайбда марҳаматан қолдирилган. Ризқ эса - неъматларнинг ҳаётдан кейинги энг буюк бир хази-наси... шукр ва ҳамднинг энг бош бир манбаи... убудийят, дуо ва илтимосларнинг энг жомеъ бир маьдани бўлганидан, зоҳиран мубҳам ва тасодиф^а боғлиқ қилиб кўрсаталган. ёки Разэоқи Кариймнинг даргоҳига илтижоь ва илтимос ва ёлвориш ва ҳамд ва шукр шафоата ила ризқ исташ эшиги ҳеч қачон ёпилмасин. Аксинча, муайян бўлса эди, моҳияти бутунлай ўзгарарди. Шокирона, миннатдорона убудийят эшиклари ёпиларди.

 

"Оятул Кубро"дан

ТЎРТИНЧИ ҲАҚИҚАТ БЎЛМИШ ЎТТИЗ УЧИНЧИ МАРТАБА

 

Ушбу мартаба Роҳиймийят ва Раззоқийят ҳақиқатини баён этади. Яъни, умум замин юзидаги ва ичидаги, ҳавосидаги ва денгизидаги, бутун зиҳаётнинг, билхосса зируҳнинг ва билҳосса болаларнинг моддий ва мевдавий ризқларининг ҳам, барча маь-навий ризқларнинг ҳам шафқаткорлик ила қуруқ ва оддий бир тупроқдан, жонсиз ва суяк каби қуруқ ўган парчаларидан ясалиши... ва билхосса улардан энг латифи қон билан ифлослик ўртасидан келиши.. ва тирноқдек битга данакдан вужудга келтирилган минглаб кило таомларнинг босқичмабосқич тартибли бир суратда, ҳеч бирини унутмасдан ва адашмасдан кўз ўнгимизда бир гайбий кўл тарафидан берилиши Раҳмонийят ва Раззоқийят ҳақиқатидир.

Ҳа,

 

ояти иоша ва инфоқ Жаноби Ҳаққа хос эканини баён этади;

 

ояти ҳам барча инсонларнинг ва ҳайвонларнинг ризқлари Аллоҳнинг аҳди ва кафолати остида эканини эълон қилади;

 

ояти ризқини ўзи топа олмайдиган, ожиз ва иқтадорсиз заиф бечораларнинг ризқларини умид қилинмаган ердан, балки ғайбдан, балки ҳечдан етказилиши хабарини беради. Масалан, денгизнинг тубидаги жонзотларга ҳечдан... ва барча болаларга кугалмаган ерлардан... ва бутун ҳайвонларга ҳар баҳорда худди фақат гайбдан тирикчиликларини билфеъл такаффул этаб билмушоҳада бериш билан ризқни У бераётганини ҳатто аобоб-параст инсонларга ҳам сабаблар пардаси остида исбот ва эълон қилади. Худди шун-июдек, жуда кўп ойоти Қуръонийя ва ҳадсиз шавоҳиди кавнийя бир овоздан, ҳар бир зиҳаёт битта Раззоқи Зулжалолнинг роҳиймийяти билан озуқалантирилишини кўрсатади.

Ҳа, бир навъ ризқ талабидаги дарахтлар иқтидорсиз ва ихтиёрсиз бўлганлари учун ҳар қайсиси ўз жойида таваккул қилгандай турсалар ризқларнинг ўзи уларга югуруб ке-лиши; ожиз болалар нафақаларининг ҳайратли насосчалардан оғизларига оқиши ва у болаларга бир озгина иқтидор ва озгина ихтиёр келиши билан сутнинг кесилиши, айниқса, инсон болаларига оналарининг шафқатлари ёрдамчи қилиб берилиши каби ҳолатлар очиқ-равшан исбот этадики, ҳалол ризқ иқтидор ва ихтиёр билан келмайди, балки таваккул берган заифлик ва ожизлик туфайли келади.

Кўпинча, сабаби хусрон бўлган ҳирсни ҳаракатга келтирган иқтадор ихтиёр ва заковат айрим буюк адибларни бир навъ тиланчиликка элтиши, аксинча, заковатсиз, кўпол кўп омий одамларнинг таваккулворий иқтадорсизликлари уларни бойликка етказиши... ва

 

зарбул масали исбот этадики, ризқи ҳалол иқтидор ва ихтиёр қуввати билан қозонилмайди, вужудга келтирилмайди, балки ишлашини ва саъйини қабул этувчи бир марҳамат тарафидан берилади. Эҳтиёжига раҳм қилган бир Шафқат жонибидан эҳсон этилади.

Лекин ризқ икки хилдир:

Бири - яшаш учун ҳақиқий ва фитрий ризқдирки, бу хил ризқ Тааҳҳуди Раббоний остидадир. Ҳатто шу қадар мунтазамдирки, баданда ёғ ва соира суратида йигилган фитрий ризқ одам камида йигирма кундан ортиқ бир нарса емаса ҳам яшатади. Ҳаётини давом этгаради. Демак, йигирма-ўтгаз кундан аввал, яъни, баданда йиғилган фитрий ризқ битмасдан гўё очликдан вафот этганлар ризқсизликдан эмас, бал-ки ёмон ўрганиб қолинганликдан ва шу кўникмани тарк этиш туфайли тугилган бир хасталикдан вафот этадилар.

Иккинчи хил ризқ эса - кўникма, ис-роф ва суи истеьмолот билан тарёки бўлиб зарурат ҳукмига ўтган мажозий ва сунъий ризқдир. Бу хил ризқ тааҳҳуди Раббоний остида эмас, балки эҳсонга тобеьдир. Гоҳи беради, гоҳи бермайди. Бу иккинчи хил саодат ва лаззатнинг сабаби бўлмиш тежамкорлик ва қаноатни ўзига шиор қилган, саъйи ҳалолни бир навъ ибодат ва ризқ учун бир феълий дуо билиб, ул эҳсонни муташаккирона ва миннатдорона қабул этиб, ҳаётини саодатли кечирган одам бахтиёрдир.

Аксинча, шақоват, хасорат ва аламларнинг сабаби бўлмиш исроф ва ҳирсга берилиб, саъйи ҳалолни ташлаб, ҳар эшикка бош уриб, танбаллик, золимлик ва шикоятчилик билан ҳаёт кечирган одам бадбахтдир. Бундай одам ҳаётини сўндирган бўлади.

Меъда ризқ истаганидай, инсоннинг қалб, руҳ, ақл, кўз, қулоқ ва оғиз каби латифалари ва туйгулари ҳам Раззоқи Роҳиймдан ризқларини истайдилар ва шукроналик билан оладилар. Ҳар бирисига бошқабошқа, ўзларига муносиб ва уларни мамнуну муталаззиз этадиган ризқ хазинаи раҳматдан эҳсон қилинади. Балки Раззоқи Роҳийм уларга кенгроқ ризқ бериш учун кўз, қулоқ, қалб, хаёл ва ақл каби ул латифаларининг ҳар бирини хазинаи раҳматнинг бир калити ҳукмида яратгандир. Масалан, кўз коинот юзидаги ҳусн ва жамол сингари қийматбаҳо жавҳар хазиналарининг бир калити бўлганидек, бошқалари ҳам ҳар бири биттадан оламнинг калити бўлади; иймон билан истифода этади.

***

Эй исрофгар, иқтисодни билмайдиган... эй зулмли, адолатсиз... эй ифлос, нопок, бадбахт инсон! Бутун коинотнинг ва бутун мавжудотнинг ҳаракат дастури бўлган иқтисодга, покликка ва адолатга риоя этмаганингдан, умум мавжудотга мухолафат қиляпсан ва бу билан уларнинг маьнан нафратларига ва ҳиддатларига дучор бўляпсан: зулмингла, мезонсизлигингла, исрофингла, нопоклигингла умум мавжудотнинг жаҳлини чиқаряпсан!

Ҳа, исми Ҳакиймнинг жилваи аъзамидан бўлган ҳикмати оммаи коинот иқтисод ва исрофсизлик устида ҳаракат қилади. Иқтисодни амр этади.

***

 

"Иқтисод, қаноат ва исроф мавзуида Устодимиз Бадиуззамон Саид Нурсий ҳазратлари бир мактубда баён айлаган бир ҳақиқат".

"Сен илгари Шарқдаги бадавий юртларда саёҳат этган чоғинг уларни маданийят ва тараққиётга ташвиқ қилар эдинг. Нимага қирқ йилдан бери ўзинг маданийяти ҳозирани "мимсиз"* деб ҳаёти ижтимоийядан тортилдинг, инзивоға кирдинг?"

 

* Араб тилида "Маданийят" сўзининг биринчи ҳарфи бўлмиш "мим" ҳарфи олиб қўйилса "данийят" сўзи қоладики, бунинг маъноси пасткашлик деганидир. Шунга ишора этиляпти. (Тарж.)

 

Ал-жавоб. Маданийяти ҳозирайи Ғарбийя самовий асосий қонунларга мухолиф ўлароқ ҳаракат этгани учун гуноҳлари фазилатларидан, хатолари ва зарарпари фойдаларидан устун келди. Маданийятдаги мақсуди ҳақиқий бўлган истироҳати умумийя ва саодати ҳаёти дунёвийя бузилди. Иқтисод, қаноат ўрнига исроф ва сафоҳат, саьй ва хизмат ўрнига танбаллик ва истироҳат майли галаба этиб, бечора башарни чҳам ғоят фақир, ҳам ғоят танбал айлади. Самовий Қуръоннинг қонуни асосийси бўлмиш ушбу

 

деган фармони асосий билан: "Башарнинг саодати ҳаётийяси иқтисод ва саьйга ғайратдадир. Шундай қилсагина, Башарнинг хос ва авом табақаси бирбири билан чиқи-ша олади", деб Рисолаи Нурнинг бу асоси иэоҳига биноан қисқа бир-икки нукта сўзлайман:

Биринчиси. Бадавийликда башар уч-тўрт нарсага муҳтож бўлар эди. Шу уч-тўрт ҳо-жатининг ўндан икки қисминигина тадорик этмасди. Ҳозирги Ғарбнинг мавжуд золим маданийяти суи истеъмоллар ва исрофлар ва ҳавасотни эҳтирос ҳукмига, ғайри зарур эҳтиёжларни эса зарурий ҳожатлар ҳукмига келтириб, одатланиб ва шунга мук кетгани учун, ҳозирги ул маданий инсон ўзи том муҳтож бўлган тўрт ҳожат ўрнига бу замонда йигирма нарсага муҳтож бўлади. Ул йи-гирма ҳожатдан фақат иккисигина том ҳалол бир тарзда тадорик этилади, холос. Ўн саккизи муҳтож ҳукмида қолади.

Демак, бу маданийяти ҳозира инсонни кўп фақир қилади. Ул эҳтиёж боисидан башарни зулмга ва бошқа ҳаромларни қо-зонишга қизиқтиради. Бечора авом билан хос табақаларини доимо ўзаро жангга ташвиқ қилади. Қуръоннинг қонуни асосийси бўлган "закотнинг вожиблиги, рибонинг ҳаромлиги" воситаси билан авомнинг хосга қарши итоатини ва хоснинг авомга қарши шафқатини таьмин этувчи бу қудсий қонунни ташлаб, буржуаларни зулмга, фақиртарни эса исёнга одатланишга мажбур қилади. Истироҳоти башарийяни остин-устун этади.

Иккинчи нукта. Бу маданийята ҳози-ранинг хориқоларидан ҳар бири башарга биттадан неъмати Раббонийядир ва улар ҳақиқий бир шукрни ва манфаати башарда истеъмолни тақоэо қилади. Бунинг ўрнига, ҳозир биз кўряпмизки, аҳамиятли бир қисм инсонни танбалликка ва сафоҳатга одатлантирмоқда; саьйни ва ишлашни ташлатиб, истироҳат ичида ҳой-ҳавасларга қулоқ солиш майлини бергани учун ҳаракатнинг шавқини синдирмоқда. Ва қаноатсизлик ва иқти-содсизлик йўлида сафоҳатга, исрсфа, зулмга, ҳаромга одатлантирмоқда. Масалан, Рисолаи Нурдаги "Нур калитида айтилганидек, радио буюк бир неъмат экан, маслаҳати башарийяга сарф этиш билан бир маъ-навий шукрни тақозо қилади. Аммо бешдан тўрт қисм вақти ҳавасларга, лузумсиз бекорчи нарсаларга бағишлангани учун одамни танбалликка, радио тинглаш билан ҳаваслантиришга одатлантириб, саъйнинг шавқини синдиради. Вазифаи ҳақиқийясини ташлайди. Ҳатто кўп манфаатли бўлган бир қисм хориқо васиталар саьйга, амалга ва ҳақиқий маслаҳати эҳтиёжоти башарийяга истеъмоли лозим бўлишига қарамай мен ўзим кўрдимки, ўндан бири ё иккисигина зарур эҳтиёжларга сарф этилаётганига муқобил ўндан саккизи кайф-сафоға, ҳавасотларга, таназзуҳга ва танбалликка мажбур қилаётир.

Бу икки жузьий мисолга ўхшаш минглаб мисоллар бор.

Ал-хосил. Маданийяти Ғарбийяи ҳозира самовий динларни 1ўла тингламагани учун башарни ҳам фақир қилиб, эҳтиёжла-рини зиёдалаштирди. Иқтисод ва қаноат асосини бузиб, исроф ва ҳирс ва тамаьнинг зиёдалашувига, зулм ва ҳаромга йўл очди. Ҳам башарни сафоҳат воситаларига ташвиқ этиш билан бечора муҳтож башарни том танбалликка дучор қилди. Саьй ва амалнинг шавқини синдирди! Ҳавасларга, сафоҳатга одатлантариб, умрини фойдасиз, эое этди.

Ҳам ул муҳтож ва танбаллашган башарни хаста қилди. Суи истеьмол ва исро-фот билан юз навъ хасталикнинг воқишига, кўпайишига васила бўлди.

 

 

ШУКР РИСОЛАСИ

 

 

Қуръони Мўъжизул Баён такрор-такрор:

 

 

каби оятлар билан кўрсатадики, Холиқи Раҳмоннинг бандасидан истаган энг муҳим иши - шукрдир. Фурқони Ҳакиймда ғоят аҳамиятла шукрга даъват этади ва шукр қилмасликни неъматларни ёлғонлаш ва инкор этиш суратида кўрсатиб:

 

фармони ила "Сураи Раҳмон"да ўттиз бир маротаба шу оят билан қаттиқ ва даҳшатли бир тарзда таҳдид этади. Шукрсизликнинг бир такзиб ва инкор эканини кўрсатади.

Ҳа, Қуръони Ҳакийм шукрни натижаи хилқат сифатида таькидлаганидақ Қуръони Кабийр бўлган шу коинот ҳам' натижаи хилқати оламнинг энг муҳими шукр эканини кўрсатади. Чунки коинотга диққат қилинса, кўринадики, коинот ташкилотининг натижаси - шукрдир; ҳар бир нарса бир даража шукрга боқади ва унга мутаважжиҳ бўлади. Гуё шу шажараи хилқатнинг энг муҳим меваси - шукрдир. Ва шу коинот фабрики ишлаб чиқарган маҳсулотнинг энг аълоси - шукрдир.

Чунки хилқати оламда кўрамизки, мавжудоти олам бир доира тарзида ташкил қилиниб, ичида марсазий нуқта ўлароқ ҳаёт халқ этилган. Барча мавжудот ҳаётга боқади, ҳаётта хизмат этади, ҳаётнинг лавозимотини етиштиради. Демак, коинотни халқ этган эот ундан ул ҳаётни танлайди.

Сўнгра кўряпмизки, зиҳаёт оламларини бир доира суратида халқ этаб, инсонни нуқтаи марказийяга кўйган. Худди зиҳаётлардан мақсуд бўлган ғоялар унда марказийлашаётгандек, бутун зиҳаётни унинг атрофига тўплаб, унга хизматкор ва мусаххар этади; уни уларга ҳаким этади. Демак, Холиқи Зулжалол зиҳаётлар ичида инсонни танлаган, оламда уни ирода ва ихтиёр этган.

Яна кўряпмизки, олами инсонийят ҳам, балки ҳайвон олами ҳам бир доира ҳукмида ташкил қилингандир. Ва нуқтаи марказийяга ризқ қўйилган... Бутун навъи инсонни ва ҳатто ҳайвонотни ризққа худди ошиқ қилдириб, уларни умуман ризққа ходим ва мусаххар этган. Уларга ҳукм этаётган нарса - ризқдир. Ризқни ҳам шу қадар кенг ва бой бир хазина қилганки, ҳадсиз неъматларнинг жамъидир. Ҳатто ризқнинг кўп навъларидан биргина навъин-инг мазасини фарқлаш учун лисонда қувваи эоиқа деган бир жиҳоз бўлиб, унга ейиладиган нарсалар ададича маьнавий нозик меэончалар кўйилган. Демак, коинот ичида энг ажиб, энг бой, энг гариб, энг ширин, энг жомеъ, энг бадиъ ҳақиқат ризқдадир.

Ҳозир кўряпмизки, ҳар нарса ризқнинг атрофида қандай тўпланган ва унга қандай боқаётган бўлса, худди шундай ризқ ҳам барча навълари билан маьнан ва моддатан, ҳолан ва қолан шукр билан қоимдир; шукр ила бўлади; шукрни етиштиради; шукрни кўрсатади. Чунки ризққа бўлган иштаҳа ва иштиёқнинг ўзи бир навъ шукри фитрийдир Талаззуз ва завқ ҳам ғайри шуурий бир шукрдирки, бутун ҳайвонотда бу шукр бордир. Ёлғиз инсон залолат ва куфрга кетаб, ул фитрий шукрнинг моҳиятини ўзгаргаради; шукрдан ширкка кетади.

Ҳам, ризқ бўлган неъматларда ғоят гўзал безакли суратлар ғоят гўзал ҳидлар, ғоят гўзал тотишлар - шукрнинг даьватчиларидир. Зиҳаётни шавққа даьват этади ва шавқ билан бир навъ истиҳсон ва иҳтиромга таргиб қилади. Неъматлари уни иҳтиромга ташвиқ этади. Унинг билан қолан ва феълан шукрга иршод этади ва шукр қилдиради ва шукр ичида энг олий ва ширин лаззатни ва завқни унга тотгаради. Яъни, кўрсатадики:

Шу лаззатли ризқ ва неьмат қисқа ва му-ваққат бир лаззати зоҳирийяси билан баробар доимий, ҳақиқиц ҳадсиз бир лаззатни ва завқни ташувчи илтафоти Раҳмонийни шукр орқали қозонтиради. Яъни, раҳмат хазиналарининг Молики Кариймининг ҳад-сиз лаззатли илтафотини ўйлатиб, шу дунёда ҳам Жаннатнинг боқий бир завқини маьнан тотгиради. Хуллас, ризқ шукр юситаси билан бениҳоя қийматдор ва бой бир хазинаи жомиъа бўлса, шукрсизлик билан ниҳоят даражада тубанга кетади.

"Олтинчи Суз"да баён қилингани каби, лисондаги қувваи зоиқа Жаноби Ҳақнинг ҳисобига, яъни, маьнжий вазифаи шукронийя билан ризққа мутаважжиҳ бўлса, унда талдаги ул қувваи эоиқа Pаҳмати Бениҳояи Илоҳийянинг ҳадсиз матбахларига шокир бир муффаттиш; ҳомид бир нозири олиқадр ҳукмида бўлади.

Агар нафс ҳисобига бўлса, яъни, ризқни инвом этганнинг шукрини ўйламасдан мутаважжиҳ бўлса, тилдаги ул қувваи зоиқа бир нозири олиқадр мақомидан ботин фаб-рикининг тақиқчиси, меъда охурининг бир дарвозабони даражасига суқут этади. Энг юксак мақомдан энг адно мақомга тушади. Коинот Холиқининг ҳикматига зид ва мухо-лиф бир вазиятга тушади.

Шукрнинг миқёси - қаноатдир ва иқтисоддир ва ррзодир ва мамнунийятдир...

Шукрсизликнинг мезони - ҳирсдир ва исрофдир, ҳурматсизликдир; ҳаром-ҳалол демасдан дуч келганни ейишдир.

Ҳа, ҳирс шукрсизлик бўлгани каби, сабаби маҳрумийят ҳамдир воситаи зиллат ҳамдир Ҳатто ҳаёти ижтимоийяга соҳиб муборак чумоли ҳам ҳирс орқасидан оёқлар осгида қолади, эзилади. Чунки қаноат этмайди, бир йилда бир неча бугдой донаси кифоя бўлсада, иложини қилса-ю минглаб дона тўпласа... Муборак ари эса қаноати ту-файли бошлар узра учади. Қаноат этгани учун асални инсонларга амри илоҳий билан эҳсон этади, едиради.

Ҳа, Зоти Ақдаснинг зотий шиори ва энг аъзамий исми бўлмиш "Аллоҳ" лафзидан кейин турадиган энг аъзам ис-ми Раҳмондир ва у ризққа боқади. Ва унга ризқдаги шукр билан етилади. Ҳам, Раҳмоннинг энг зоҳир маъноси - Раззоқдир.

Ҳам шукрнинг навълари бор. У навъларнинг энг жомеи ва мундарижаи умумийяси - намоздир.

Ҳам, шукр ичида софий бир иймон бор; холис бир тавҳид бор. Чунқи бир олмани еган ва 'Алҳамдулиллоҳ" деган одам, шу шукри билан эълон этадики: "Ул олма бевосита дасти қудратаинг ёдгори ва тўғридан-тўғри хазинаи раҳматнинг ҳадясидир" дейди ва шунга эътиқод этади. Бу билан, жузьий бўлсин, куллий бўлсин, ҳар нарсани Унинг дасти қудратига таслим этади. Ва ҳар нарсада раҳматнинг жилвасини билади. Ҳақиқий бир иймонни 'ва холис бир тавҳидни шукр билан баён этади. Ғофил инсон куфрони неьмат қилиш билан қай даража хасоратга тушишининг кўп жиҳатлари бор, шулардан фақат бир важҳини айтамиз. У ҳам бўлса, будир:

Лаззатли бир неьматни инсон егач, агар шукр этса, ул еган неьмати шукр воситаси ила бир нур бўлади; ухровий бир меваи жаннат бўлади. Берган лаззати билан Жаноби Ҳақнинг илтифоти раҳматининг асари эканини эслатади, буюк ва доимий бир лаззат ва завқ беради. Бундай маьнавий моҳият ва хулосаларни ва маьнавий моддаларни ул-вий мақомларга йўллаб, моддий ва суфлий ва қишрий (яъни, вазифасини битирган ва лузумсиз қолган) моддаларнинг яроқсиз ҳолга кеяиб, аслига, яъни, унсурларга инқилоб этишга кетади.

Агар шукр этмаса, ул муваққат лаззат завол ила бир алам ва таассуф қолдиради... ва ўзи ҳам қазурат бўлади. Олмос моҳиятли неьмат, кўмирга айланади. Шукр билан зоил ризқлар доимий лаззатлару боқий мевалар беради. Шукрсиз неъмат эса, энг гўзал бир суратдан чиркин бир суратга айланади. Чунки ул ғофил ўйича ризқнинг оқибати - муваққат бир лаззатдан кейин келадиган фузулотдир.

Ҳа, ризқнинг ишққа лойиқ бир сурати бор. Ул сурат ҳам шукр билан кўринади. Йўқса, аҳли ғафлат ва залолатнинг ризққа ишқлари бир ҳайвонликдир. Яна бунга аҳли залолат ва ғафлат қай даража хасорат қилишларинида қиёс эт. <