Nur

Нур оламининг бир калити.

Азиз, Сиддиқ, Муборак Қардошларим! 
Аввало Мадрасатуз-Заҳро арконлари бўлган асосий талабаларининг орзуларига кўра берилган дарснинг бир хулосасини сизларга ҳам сўйламоқни муносиб кўрдик. У дарснинг мавзуси шудир:
Коинотнинг барча мавжудоти номидан, Меърож кечасида, Фахри Коинот ва олам яратилишининг натижаси бўлган Пайғамбар Алайҳиссалоту Вассалом, ҳузури Илоҳийда инсон навининг, балки умум жонзотлар, балки барча махлуқот номидан салом ўрнида 
дейиши;
ва унинг ичида умумий бир маъно бор бўлгани учун, бутун уммат ҳар куни намозларида кўп марталаб зикр этиши;
ва аҳли иймон ичра ҳар бир мартаба соҳибининг ундан бир ҳиссаси борлиги;
ва бундан аввал "Ҳува Нуктасининг Изоҳи"да, ҳаво зарраларидаги хориқо бўлган қудрат мўъжизасини радио мисолида кўрсатиш жиҳатида қалбга эслатилдики:
Бир аҳли иймоннинг, абадий бир саодатда дунё катталигидаги бир боқий мулкни қозонтирадиган бу қисқагина дунёдаги умри давомида қилган ибодатида, бир умумий ибодат... бамисоли ўз хусусий дунёси ила ибодат қилганидек, ўз хусусий дунёсичалик бир мукофот олиши, Қуръон ишораларидан англашилади деб, Хужжатуззаҳронинг Иккинчи Мақомида, Илоҳий Илм хақидаги баҳсда (охиригача)нинг умумий маънолари руҳимга келиб, ўша ҳолда ташаҳҳудда: дер эканман, бирдан ҳаёлимга хусусий дунёимнинг тўрт унсури бўлган "тупроқ, сув, ҳаво, нур" унсурлари тўртта умумий тил ҳолига келдилар. Ҳар бир тил, миллиардлаб, ҳатто триллионлаб, катриллионлаб калималарини ўз ҳолати билан сўйлаётганини ҳаёлан кўрдим.
Бу унсурлардан "тупроқ" унсури бир тил бўлиб, барча жонзотларнинг ҳар бири эса, у тил билан айтилган бир жонли калима бўлиб дейдилар. Чунки ҳар бир ховуч тупроқ аксарият ўсимликларга туваклик қила оладиган ва замин бўла оладиган бир вазиятдадир. Шу ҳолда ҳар бир ховуч тупроқда ё бутун инсониятнинг қурган барча фабрикалари ададича кичик миқёсдаги маънавий фабрикалар бўлмоғи шарт. Бунинг эса ҳеч қандай имкони йўқ.... Ва ёхуд, бир Қодийри Мутлақнинг ҳадсиз қудрати, бениҳоя илми ва иродаси билан бўлмоғи лозим. Демак, тупроқ унсури барча қисмлари ва зарралари билан буни ўзида кўрсатгани учун беҳисоб "Аттаҳиёту лиллоҳ" дейди. ёъни, азалдан абадга қадар барча жонзотларнинг ҳаётлари билан қилган ҳадялари Зоти Вожибул-Вужудга, яъни мавжудлиги муқаррар бўлган Зотга хосдир. 
Сўнгра ҳар кимнинг хусусий дунёсида бўлганидек, менинг ҳам хусусий дунёимнинг иккинчи унсури бўлган "сув" унсури ҳам, умумий бир тил ўлароқ барча зарралари билан, хусусан жонзотларнинг юзага чиқиш ва яшашлари учун қилган хизматлари нуқтаи назаридан триллионлаб, катриллионлаб "Алмуборакот" муборак калимасини ўз ҳолати билан бутун коинотда таратмоқда.
Чунки, сув қатраларининг бажарган вазифалари, хусусан нутфаларнинг ва данакларнинг ва уруғларнинг униб чиқишида ҳамда уйғониб фитрий вазифаларига киришмоғида ҳам ғоят ажиб ҳам хориқо бўлган у кичкинагина махлуқларнинг ва чақалоқларнинг буюк ва ғоят интизомли ва мукаммал вазифаларга сазоворлигини барча онг эгаларига табрик ила "Боракаллоҳ!" деб айтдирган ва беҳисоб "Боракаллоҳ, Мошоаллоҳ" дейишига сабабчи бўла олган у муборакларнинг у вазиятларга эришмоғи учун, сув унсурининг ҳар бир заррасининг минглаб Афлотунчалик илми ва минглаб Ҳакийми Луқмончалик ҳикмати ва иродаси бўлмоғи лозим. Бу эса, сув зарраларининг ададича амри маҳолдир. 
Шундай экан, бир Қодийри Зулжалолнинг ва бир Раҳмони Раҳиймнинг ҳадсиз қудрат ва раҳмат ва ҳикмат ва иродаси ила у муборакларнинг, ўша ҳадсиз мўъжизаларга сазоворлиги жиҳатидан барча у мубораклар ададича калимасини бирдан сўйлаганларидан, барча махлуқот номидан, Меърож Кечасида, олам яратилишининг натижаси бўлган Пайғамбаримиз Алайҳиссалоту Вассалом: деган. ёъни, барча бу табрикка лойиқ ва мошоаллоҳ ва боракаллоҳ деб айттирган барча ҳолатлар ва санъатлар, Зоти Зулжалолнинг қудратига махсус бўлганидан, ўша барча беҳисоб ларни Жаноби Хаққа, ҳузурида туриб ҳадя этмоқда.
Сўнгра, ҳар кимнинг хусусий дунёсидаги "ҳаво" унсури ҳам, бир ҳува лафзичалик, ҳар бир ховуч ҳаводаги ҳар бир зарранинг, у зарра сазовор бўлган боғловчилик, қабул қилувчилик ва ўтказувчилик вазифалари ичида барча дуолар ва салавотлар ва илтижолар ва ибодатлар борлигини ифодалаган жумласини ўз ҳолати билан айтаётганлари учун; ҳаво унсури умумий бир тил ўлароқ, у ҳадсиз калималарни катриллионлар, балки кентриллионлар ададича сўйлаб Сониъларига, Холиқларига тақдим қилаётгани учун, уларнинг номидан у умумий маъно ила Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалом Жаноби Хаққа, дея тақдим қилган. Яъни: "Барча дуолар ва эҳтиёждан келиб чиққан илтижолар ва неъматдан келиб чиққан шукрлар ва ибодатлар ва намозлар, Холиқи Кулли Шайга, яъни барча нарсаларнинг Кратувчисига хосдир."
Чунки "Ҳува Нуктасининг Изоҳи"да айтилганидек, ё ҳува лафзичалик бир ховуч ҳавонинг ҳар бир зарраси, барча тилларни билмоғи ва сўйловчиларнинг жойини кўрмоғи ва узоқ-яқиндаги ҳар нарсани эшитмоғи, ҳар шевани ва ҳар ҳарфнинг талаффуз тарзини тўлиқ билмоғи ва кўплаб ишларни бирданига, чалкаштирмай қила оладиган чексиз бир қудрат ва тўлиқ иродага эга бўлмоғи лозим. Бу эса ҳаво зарралари ададича амри маҳол бўлганидан, албатта ва албатта шубҳасиз ва қатъий бир зарурат ила у зарраларнинг ҳар бири, Сониъи Ҳакиймни барча сифатлари ила кўрсатиб шаҳодат келтиради. Гўёки у зарраларда кичик бир миқёсда, оламнинг буюк шаҳодати қадар шаҳодатлари бор. 
Демак ҳаво зарралари ададича салавотларни ифодалаган Меърожи Аҳмадийда Алайҳиссалоту Вассалом дейилгандир..

Сўнгра калимаи-тоййиба сўйланган вақт, бирдан "нор" (олов) ила "нур" унсури, яъни ҳароратли ва ҳароратсиз моддий ва маънавий нур унсури бир умумий тил ўлароқ битмас-туганмас бир суратда ўз ҳолатининг ҳадсиз тиллари ила дейди. Яъни, "барча гўзал сўзлар, гўзал маънолар, хориқо гўзал жамоллар ва бутун коинотнинг юзида жамоллари кўринган азалий Аллоҳнинг гўзал исмларининг жилвалари ва бошда анбиёлар, авлиёлар, асфиёлар ўлароқ барча аҳли иймоннинг иймонлари ила ва коиноту-махлуқотнинг кўринган гўзалликлари ва аҳли иймоннинг иймонларидан келиб чиққан гўзал сўзлар, ҳамдлар, шукрлар, тавҳидлар, таҳлиллар, тасбеҳлар, такбирлар сирига кўра арши аъзам тарафига кетган у калимаи тоййибаларни (ибратли сўзларни) ва дунёнинг уч хил юзининг ғоят гўзали бўлган Илоҳий исмларга ойналик қилган биринчи юзидаги ҳадсиз гўзалликлар, тоййибалар; ҳамда дунёнинг охират экинзори бўлган иккинчи юзидаги ҳадсиз ҳасанотлар, хайрлар ва маънавий мевалар ва гўзалликлар, тамоман азал ва абад Султони бўлган Қодийри Зулжалолга хосдир," дея нор ва нур унсурининг бир умумий тили билан бу умумий ибодатларни Маъбуди Зулжалолга тақдим этмоқ маъносида, Фахри Коинот Алайҳиссалоту Вассалом барча махлуқот номидан деган.

Чунки моддий ва маънавий нур унсурининг сазовор бўлган вазифаларининг барчаси ҳам бараварига, ҳам алоҳида-алоҳида Зоти Вожибул-Вужудга ишора қилиб, шаҳодат келтирганининг миллиардлаб намуналари бор.
Ҳа, нур ва нор (олов) унсури тупроқ, ҳаво ва сув унсурларидек қатъий, яққол ва зарурий суратда ўша намуналар ила кўсатадики: Барча сабаблар бор-йўғи бир пардадир. Барча ижодлар ва таъсирлар Зоти Қодийри Зулжалолникидир.
Чунки нур, айнан вужуд ва ҳаёт каби, Илоҳий қудрат билан пардасиз юзма-юз келгани учун, сабаблар ҳеч бир жиҳатда парда бўлолмаганидан, воҳидият ичра аҳадиятни кўрсатади. оят жузъий ва кичик вазифада, умумий ва кенг бир аҳадият далилига ишора қиладики, "Ҳува Нуктаси" изоҳлари ила буни ғоят қисқача тарзда исботлайди. Бунинг миллиардлаб намуналаридан икки кичик намунаси:
Биринчиси. Маънавий нурнинг, илм суратида, инсон ақлидаги жилвасининг бир бўлаги, тирноқдек ерда жойлашган хотирага эга бўлган бир одамнинг бошида тўқсонта китоб калималарининг ёзилганидир. Ва у одам уч ойда, ҳар куни уч соат машғул бўлгани ҳолда, хотира сахифасининг бор йўғи ўша қисминигина зўрға тамомлай олган. 
Айнан шу одам, саксон йиллик умри давомида кўрган ва эшитган ва уни қизиқтирган ва унга ёққан маъноларни ва калималарни ва суратларни ва товушларни, ўша тирноқчалик хотирасининг саҳифасига, истаган вақтда мурожаат қилганда, улкан бир кутубхона катталигидаги бутун хотираларининг айни шаклларини у ерда мавжуд ва мунтазам ҳолда ёзилган ва тизилганини кўрмоқда.
Мана бу тирноқ катталигидаги хотиранинг океан каби бир кенглиги, қуёш каби ҳар тарафни қамраб олган бир нури ва бир маънавий зиёси ва ер юзичалик кенг саҳифалари бўлмаса, бу ҳол вужудга келмасди. Бу эса юз минг даража амри маҳол ва мумкин бўлмаганидан, албатта ва албатта бу кичкинагина тирноқдек хотира, лавхи маҳфуз тақдири ва қудратининг бир сахифаси бўлган Олийми Мутлақнинг илм ва ҳикмат ва қудрати ила, у лавхи маҳфузнинг бир намунасини инсоннинг миясида яратиб жойлаштирганига бир муқаддас шаҳодат келтиради.
Иккинчи кичик намунаси — Электр. Бир одам электр чироғининг ажиб вазиятини тадқиқ этган. Қараса, юзлаб тугмалардаги ва марказлардаги ва темир ва ингичка симлардаги зарралар ва моддалар жонсиз, онгсиз, ҳаракатсиз бўлгани ҳолда... бор-йўғи салгина тегиш натижасида, ўн километрлик масофани тўлдириб турган қоронғулик дарҳол кетади ва ўрнини ярим секундда тўлдирган бир нур вужудга келади. Шу кўриниб турган қоронғиликни бирдан йўқолиши ва яна кўриниб турган шу зулмат миқдорича нурнинг вужудга келиши албатта бир хаёл эмас. Ё ўша бир-бирига тегаётган жонсиз, онгсиз моддалар ўзларида ҳадсиз бир қувватни ва бир нурни ташиш билан бирга, бирдан юз километрлик масофага қўлини узатиб, қоронғиликни супуриб, тозалаб нур билан тўлдиради. Бу эса барча шайтон ва динсизлар, моддапарастлар тўплансалар; буни бир сўфастоийга* ҳам қабул қилдира олмайдилар. (Изоҳ)
Ва ёҳуд бутун коинотда ҳукми ўтган ва барча нурлар унинг "Нур" исмидан файз олган ва "Нуран-Нур ва Холиқан-Нур ва Мудаббиран-Нур" бўлган Қодийри Зулжалолнинг ва Алломул-уюбнинг ва Олийми Мутлақнинг қудрати ила ва ҳикмати ила бўлади. Ушбу икки намунага ўхшаган ҳадсиз намуналар бор.

Шу бутун коинотдаги нурларни, гўзалликларни, яхшиликларни ва чиройли калималарни ва
------------------------------------------ 
(Изоҳ): Фақат алдаш учун баъзи чуқур ва аҳамиятли ҳақиқатларга бир исм бериб гўё у ҳақиқат англашилгандек оддийлаштирадилар. Масалан: "Бу электр қуввати экан," дея у нозик ва теран ҳақиқатни аҳамиятсиз, оддий қилиб кўрсатадилар. Ҳолбуки қудратнинг у мўъжизасининг ҳикматлари икки саҳифа ила зўрға ифодалангани ҳолда, биргина исм бериш билан у ҳақиқатни ва у улкан ҳикматни яшириб, ғоят кичик ва оддий бир пардани ўрнига тиклаб, у мўъжизали асарни, кўр қувватга ва бебош тасодифга ва мавҳум табиатга боғлаб, Абу Жаҳлдан ҳам жоҳилроқ бир даражага тушадилар.
Хуллас, Иродаи Илоҳия қонунларининг унвонлари бўлган Одатуллоҳ қоидаларидан бирига, инсон ожизлигидан мохиятини билолмагани туфайли у қоиданинг мохиятига электр номини бериб, ёритишдаги Аллоҳ қудратининг хориқо мўъжизасини оддийлаштириш билан ва маълум бир нарсадек "электр қуввати" дея бир исм бериш билан, булар каби кўплаб Илоҳий Қудратнинг жуда ажойиб мўъжизаларини нодонларча оддийлаштирадилар.
хайрларни ва камолотларни Зоти Зулжалолга, нур унсурининг тили билан коинот тақдим этгани каби, коинотнинг яратилишидан кўзланган натижа ва олам яратилишининг сабаби бўлган Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассалом ҳам коинотдаги барча мавжудот номидан вакил бўлгани учун, уларнинг номидан Меърож Кечасида у умумий ва кенг маъно ила деган.

Расули Акрам (Алайҳиссалоту Вассалом биъадади зарротил-анам) бу тўрт гўзал калималарни салом ўрнида сўйлаганидан сўнг, Рисолаи Нурда изоҳланганидек, Жаноби Ҳақ дейиши билан, бутун умматни шундай дейишига ишора ва маънавий амр ва фармон ва қабул ҳукмида қаршилаган. Шу он пайғамбар: дея, у муқаддас саломни ҳам ўзига, ҳам умматига, ҳам барча ўзидан аввалги пайғамбарларга умумлаштириб, куллий ва умумий бир салом тарзида кўрсатиб, барча махлуқотнинг вакили бўлгани учун, бу салом уларга ҳам тегишли эканини билдирган.
Умматнинг ҳар намозда дейишлари эса бу Илоҳий саломдаги амр ва фармонга бир бўйсунишдир. 
Ҳам унинг олдида байъат (аҳд) қилишдир... Ва ҳар куни байъатини, яъни маъмуриятини (Аллоҳнинг амрларини бажарувчи эканини) қабул қилиш ва келтирган фармонларига итоатларини қайта-қайта янгилаб туришдир.
Ҳам элчилигини табрикламоқдир.
Ҳам бутун Ислом олами ҳар куни сўйлаган ушбу калима ила ул Зотга (А.С.М.) келтирган абадий саодат хушхабари учун бир ташаккурдир. 
Ҳа, ҳар бир инсон, ўз вужудининг йўқ бўлишидан алам чекканидек, хонадонининг хароб бўлишидан ҳам алам чекади. Ҳамда ватанининг бузулишидан ғоят таъсирланади. ёхши кўрганларининг фироқ ва вафотидан қалбининг ич-ичидан ачинади. Дунёдек улкан, ўзигагина хос ва хусусий дунёсининг завол топишини ва фироқини ва охир-оқибат тамоман йўқ бўлишини ўйлаш, худди маънавий бир жаҳаннам каби, руҳини ва виждонини ёндиради.
Хуллас, ақли жойида бўлган ҳар бир одам, агар руҳсиз, қалбсиз, ақлсиз бўлмаса, биладики:
Муҳаммади Арабий Алайҳиссалоту Вассаломнинг Меърож Кечасида кўзи билан кўрган абадий саодатнинг хушхабари;
ва аҳли иймоннинг жаннатдаги боқий ҳаётларининг башорати; 
ва инсон боғланиб қолган севганлари йўқ бўлиб кетмагани;
ва улар завол топгандан сўнг яна кўришишларининг қатъийлиги, ғоят севинчли, маънавий бир ҳадядир.
Бу ҳадяга жавобан бутун Ислом Олами ҳар куни кўп марталаб дегани каби, У келтирган маънавий ҳадяси ила коинот саҳифалари ва табақалари ҳам Самадоний мактублар даражасига чиққанига, ҳам махлуқотнинг ҳақиқий қиймати ва камолоти Унинг юборилиши билан юзага чиққанига жавобан барча махлуқот, юқорида зикр қилинган ҳақиқат тили билан маънан дейдилар. Ва уммат ўртасида Исломий шиорлардан бўлган бир-бирига дейишнинг суннат бўлгани, бу улкан ҳақиқатнинг шуъласидандир.
Саид Нурсий.
* * *
Азиз, Сиддиқ, Мутафаккир Қардошларим!
Аввало, кўп аломатларидан қатъий қаноат ҳосил қилдимки, яширин динсизлар баъзи расмий давлат ходимларини алдаб, Нурнинг маҳрам катта рисолаларининг ичидан фақат "Ёшлик Раҳбари"ни тинимсиз баҳона қилиб, мени айблашларининг ва бир ярим йилдан бери сиқишларининг сабаби "Раҳбар"даги "Ҳува нуктаси" эканини қатъиян билдим.
Чунки "ҳува" кашф этган тавҳид сири жуда қатъий ва ошкор бир суратда куфри мутлақни синдираётир. Ҳатто бир қисмида ҳеч қандай шубҳа ва васвасага ўрин қолдирмайди. Кширин динсизлар бунга қарши чора тополмаганидан, унинг тарқалишини расман тақиқлаш билан тўсиқ қўйишга уриндилар. Бу "Ҳува нуктаси"нинг бир кун аввал мадрасатуззаҳро арконларига (Нурнинг катта талабаларига) бир дарс тарзида сўйлаган кўп нуқталаримдан ёлғиз "Уч Нуқта"сини баён этаман.
Биринчи Нуқта: Ҳаво унсурининг юксак ва аҳамиятли бир вазифаси, оятининг сирига кўра гўзал ва маънодор ва иймоний ва ҳақиқатли калималарнинг, тақдир қаламининг кўпайтириши ва изни Илоҳий ила атрофга ёйиши орқали, бутун ҳаво оламида малоика ва руҳонийларга эшиттириш ва арши аъзам тарафига йўналтириш учун Илоҳий қудрат қаламининг ўзгариб турувчи бир саҳифаси бўлишдан иборатдир.
Модомики, ҳавонинг муқаддас вазифасининг яратилишидаги ҳикматининг энг муҳими бу экан ва рўйи заминни радиолар воситаси ила биргина манзил ҳолига келтириб, башариятга жуда буюк бир неъмат бўлмоқ экан.
Албатта ва албатта инсон, бу жуда буюк неъматга жавобан бир умумий шукр ўлароқ у радиоларни ҳар нарсадан аввал калимоти тоййиба (ибратли калималар) бўлган бошда Қуръони Ҳакийм ва унинг ҳақиқатлари ила ва иймоннинг ва гўзал ахлоқларнинг дарслари ва башариятнинг энг лозим ва зарурий манфаатларига доир калималар билан тўлдирмоғи керакки, у неъматга шукр бўлсин. Йўқса неъмат бундай шукр кўрмаса, башарият учун зарарли бўлади.
Ҳа, инсон ҳақиқатга муҳтож бўлгани каби, баъзи лаззатли ҳавасларга ҳам эҳтиёжи бор. Бироқ бу лаззатли ҳаваслар бешдан бир қисмини ташкил этмоғи керак. Йўқса ҳаво ҳикматининг сирига зид бўлади.
Ҳамда, инсоннинг танбаллигига ва гуноҳларига ва керакли вазифаларининг нуқсонли ҳолда қолишига сабабчи бўлади. Инсон учун буюк бир неъмат экан, буюк бир аянчга айланади. Инсон учун лозим бўлган меҳнатга нисбатан шавқини синдиради.
Энди, кўз ўнгимиздаги радио қутиси хонамга Қуръонни тинглаш учун келтирилган эди. Қарасам ўн ҳиссадан бир ҳисса ибратли калималарга бериляпти холос. Бу эса инсоннинг бир хатоси эканини англадим. Иншоаллоҳ, башарият бу хатосини тузатади ва бутун замин юзини бир мунаввар мажлис, бир олий манзил ва иймон мактаби ҳолига келтиришга сабабчи бўлган бу радио неъматига бир шукр ўлароқ, инсоннинг абадий саодатига сарф этиладиган ибратли калималар бешдан тўрт бўлади.
Иккинчи Нуқта: Нур рисолаларида дейилганки, коинотни яратолмаган, бир заррани яратолмайди. Фақат, коинотни яратган Зотгина бир заррани яратиб, ўз ўрнида мунтазам вазифалари ила ишлата олади. 
Бу жумланинг умумий ҳужжатларидан бир кичик ҳужжати шудир:
Барча калималар турларининг сандиғи ва сақловчиси бўлган ёнимдаги радио қутисидаги бир ҳовуч ҳаво қатъиян кўрсатадики: Ҳозир қўлимиздаги радио, радиостан>иялар жадвали номли рўйхатда ёзилган икки юзга яқин марказдан, бир соатдан бир йилга қадар узоқ ва мухталиф масофалардан айни дақиқада биргина Қуръон калимаси, масалан "Алҳамдулиллоҳ" каломи, тамоман ҳарфлари ила ва шеваси ила ва сўйловчининг махсус садоси ила, бу қутидаги бир ҳовуч ҳавонинг зарралари ёрдамида, ҳеч ўзгармай қулоғимизга етиб келмоғи учун ва Қуръоннинг мухталиф калималарини бошқа-бошқа садо ила, хилма-хил шева ила, ва яна ҳеч ўзгармай ва бузулмай, бизнинг қулоғимизга эшиттирмоқ учун, у бир ховуч ҳавонинг ҳар бир заррасида шундай ҳадсиз бир қувват ва кенг қамровли бир ирода ва бутун рўйи заминдаги марказларда Қуръонни ўқиган ҳофизларнинг бошқа-бошқа шеваларини биладиган даражада кенг қамровли бир илм ва уларни барчасини кўрадиган муҳит бир кўз ва ҳар нарсани бир онда эшита оладиган бир қулоқ бўлмаса, албатта бу қудрат мўъжизаси вужудга келмасди. 
Демак, бу бир ҳовучдаги ҳаво зарралари, фақат ва фақат бутун коинотни қамраб олган бир илм ва ирода ва қулоқ ва кўз соҳиби бўлган бир зотнинг ва ҳеч нарса унга оғир бўлмаган ва энг буюк нарса энг кичик нарсадек қудратига осон бўлган бир Қодийри Мутлақнинг қудрати ва иродаси ва илми ила бу қудрат мўъжизасига сазовор бўлмоқдалар. Йўқса, ҳаво тўлқинларида, янглиш ўлароқ, мавжуд деб ўйланган бебош тасодифнинг ва кўр қувватнинг ва кар табиатнинг ижодига бериб қўймоқ, ҳар бир заррани, бутун ер юзидаги ҳаво оламида мавжуд бўлган ҳар бир нарсани кўрадиган, биладиган ва қила оладиган ҳокими мутлақ даражасига чиқариб қўйиш деганидир. Бу эса юз минг даража ақлдан узоқ, амри-маҳоллар ичра бир хурофотдир. Аҳли залолат келсинлар, мазҳаблари нақадар ақлдан узоқ ва хурофот эканини кўрсинлар.
Учинчи Нуқта: Бу радио қутисида ва маънавий калималар гулларига туваклик қилган бу сандиқчадаги бир ҳовуч ҳавонинг кўрсатган қудрат мўъжизасидан шу ҳақиқат англашиладики, ҳар бир зарра, Жаноби Ҳақни зоти ва сифатлари ила таърифлайди ва исботлайди.
Бутун коинотни тафтиш этган ҳукамолар ва уламолар, улкан ва кенг далиллари билан Зоти Вожибул-Вужуднинг борлигини ва бирлигини исбот этмоқ учун бутун коинотни назарга оладилар. Шундан сўнг маърифатуллоҳни тўлиқ қўлга киритадилар.
Ҳолбуки, қуёш чиққан вақт бир шиша зарраси, айнан денгиз юзасидек, қандайин қуёшни кўрсатса ва у қуёшга ишора этса, шунингдек, бир ҳовуч ҳаводаги ҳар бир зарра ҳам мазкур ҳақиқатга биноан айнан коинот денгизидаги тавҳид жилвасини, камолий сифатлари ила ўзларида кўрсатадилар.
Хуллас, Қуръони Ҳакиймнинг маънавий мўъжизасининг бир ёғдуси бўлган Рисолаи Нур, бу ҳақиқатни, изоҳлари билан, исботлагани туфайли диққатли бир Нурчи доимий ҳузурни қозонмоқ ва маърифатуллоҳни ҳар вақт эсда тутиб юриш учун "Ла мавжуда илла ҳу" дейишга мажбур бўлмайди. Ва яна бир қисм аҳли ҳақиқатнинг доимий ҳузурни топиш учун, "Ла машҳуда илла ҳу" деганлари каби, у Нурчи бундай дейишга ҳам мажбур бўлмайди. Балки порлоқ ҳақиқатининг муқаддас эшиги унга кифоя қилади.
Бу муқаддас Арабий жумланинг қисқагина бир изоҳи қуйидагича: Ҳа, ҳар кимнинг бу оламда ўзига хос олами бор, ўзига хос коиноти бор. Балки онг эгалари ададича бир-бири ичра ҳадсиз коинотлар, оламлар бор. Ҳар кимнинг хусусий оламининг ва коинотининг ва дунёсининг устуни ўз ҳаётидир.
Дейлик, ҳар кимнинг қўлида биттадан ойна бўлса ва уни бир саройга қарата тутса, ҳар ким ўз ойнаси ичидаги бир саройга соҳиб бўлади.
Шунинг каби, ҳар кимнинг хусусий бир дунёси бор. Бир қисм аҳли ҳақиқат шу хусусий дунёсини "Ла мавжуда илла ҳу," дея инкор қилиш билан, тарки мосиво, яъни яратилган ҳар нарсани тарк қилиш сирига кўра Жаноби Ҳақ олдидаги доимий ҳузурни ва Илоҳий маърифатни топади. Ва бошқа бир қисм аҳли ҳақиқат эса, доимий маърифат ва ҳузурни топиш учун, "Ла машҳуда илла ҳу," дея, ўз хусусий дунёсини нисён ҳибсига тиқади, яъни унутади. Устига фонийлик пардасини тортади. Ҳузурни топиш билан бутун умрини бир навъ ибодат ҳукмига келтиради. 
Ҳозирги замонда, Қуръоннинг маънавий мўъжизаси ила билинган сирига кўра, яъни зарралардан юлдузларга қадар ҳар нарсада бир тавҳид дарчаси бор. Ва тўғридан-тўғри Зоти Воҳиди Аҳадни сифатлари ила билдирган оятлари, яъни далиллари ва ишоралари бор.
Хуллас, "Ҳува нуктаси"да шу мазкур муқаддас ва иймоний ва ҳузурий ҳақиқатга қисқача ишоралар бор. Рисолаи Нур бу ҳақиқатни изоҳлари билан исботлаган. Эски замондаги аҳли ҳақиқат бир даража мужмал ва қисқагина баён қилганлар. Демак бу даҳшатли замон бу ҳақиқатга янада кўпроқ муҳтождирки, Қуръони Ҳакиймнинг мўъжизаси ўлароқ бу ҳақиқат тафсилоти билан эҳсон этилган. Нур Рисолалари эса бу ҳақиқатга бир ношир, яъни нашр қилувчи бўлган...

Қардошингиз Саид Нурсий.

* * * 

Ўн Тўртинчи Сўз қўшимчасининг қисқагина 
бир илова ва бир бўлагидир.

Олтинчи Саволнинг қўшимчаси ва изоҳи.
Аҳли залолат ва динсизлар, маслакларини муҳофаза қилмоқ ва аҳли иймоннинг уйғонишларига тўсиқ бўлиш учун шундайин ғариб бир қайсарлик ва ажиб бир аҳмоқлик қиладиларки, инсонни инсон бўлганига пушаймон едиради.
Масалан, охирги пайтларда башариятнинг бар даража оммавий шакл олган зулмли, зулматли исёнидан барча унсурлар ғазабга келганидан ва Еру Кўкнинг ёратувчиси ҳам, хусусий бир Рубубияти (тарбиягардалиги) билан эмас, балки бутун коинотнинг, бутун оламларнинг Рабби ва Ҳокими бўлган жиҳати билан, умумий ва кенг кўламда ўзини билдириб, бутун коинотда ва Рубубиятнинг умумий доирасида инсониятни уйғотмоқ ва даҳшатли туғёнидан воз кечирмоқ ва танишни истамаган коинот Султонини таниттирмоқ учун, бемисл, тўҳтатиб бўлмайдиган сув, ҳаво ва электрдан зилзилани, бўронни ва жаҳон урушидек умумий ва даҳшатли офатларни чиқариб, улар билан инсониятнинг юзига уриб, бу билан Ҳикматини, Қудратини, Адолатини, Қайюмиятини, Иродасини ва Ҳокимиятини жуда зоҳир бир суратда кўрсатгани ҳолда, инсон суратидаги бир қисм аҳмоқ шайтонлар, у доимий Раббоний ишораларни ва Илоҳий тарбияни аблаҳона бир инкор ила қаршилаб шундай дейдилар:
"Бу табиат бўлиб, бир модданинг портлашидир, у тасодифийдир. Қуёшнинг ҳарорати ва электр билан тўқнашуви бўлиб, Амриқода барча машиналарни беш соат тўхтатиб қўйибди ва Қастамўну вилоятида ҳавода осмонни қизартириб, ёнғин суратини берибди," деб бемани сафсата сотадилар.
Залолатдан келган ҳадсиз бир жаҳолат ва динсизликдан келиб чиққан жирканч бир инкор туфайли билмайдиларки, сабаблар бор-йўғи бир баҳонадирлар, биттадан пардадирлар. Тоғдек бир арча дарахтининг жиҳозларини тўқимоқ ва етиштирмоқ учун бир қишлоқ катталигидаги юз фабрика ва дастгоҳ ўрнига кичкинагина уруғини кўрсатади:
"Ушбу дарахт бундан чиққан," деб, Сонеъининг (санъатнинг асл эгасининг) ўша арчада кўрсатган минглаб мўъжизаларини инкор этгандек, баъзи зоҳирий сабабларни кўрсатади. Холиқнинг ихтиёр ва ҳикмат билан юритаётган жуда буюк бир Рубубият фаолиятини йўққа чиқаради.
Баъзан ғоят чуқур ва билинмайдиган ва жуда аҳамиятли минглаб ҳикмати бўлган бир ҳақиқатга, илмий бир ном беради. Гўё у ном ила моҳияти англашилиб, оддийлашиб, ҳикматсиз, маъносиз бўлиб қолгандай.
Хуллас кел, аблаҳлик ва аҳмоқликнинг ниҳоясиз даражаларига боқки, юз саҳифа ила таърифланса ва ҳикматлари баён этилса ҳам, тамоман билиниши қийин бўлган чуқур ва кенг бир номаълум ҳақиқатга бир ном бериб, маълум бир нарсадек "Бу фалон нарсадир," дейди. Масалан, Қуёшнинг бир моддаси билан электрнинг тўқнашувидир.
Ҳамда, бир умумий ирода ва ихтиёр ва барча навларга ҳокимиятининг унвонлари бўлган ва "Одатуллоҳ" номи билан ёдга олинадиган фитрий қонунларнинг бирини, хусусий ва қасдий бир рубубият ҳодисаси қилиб кўрсатиб, уни умумий қонунлардан ажратиб қўяди. Бу ажратиш орқали, ихтиёрий иродадан унинг муносабатини кесади. Сўнгра тутиб тасодифга, табиатга ҳавола этади. Абу Жаҳлдан ҳам зиёда жоҳиллик қилади. Бамисоли, бир аскарнинг ва ё бир қўшиннинг жангда қозонган зафарини, фақат ҳарбий низом ва қонунга боғлаб, қўмондонидан, подишоҳидан, ҳукуматидан ва мақсадли ҳаракатлардан алоқасини кесиб кўрсатган одам сингари, осий бир девона бўлади.
Ҳамда, мевадор бир дарахтнинг бир уруғдан яратилгани каби, тирноқча бир ўтин парчасидан, ғоят мўъжизакор бир уста, юз килолик турли хил таомларни, юз метрлаб хилма-хил матоларни чиқарса, бир одам келиб ўша ўтин парчасини кўрсатиб: "Бу ишлар табиий ва тасодифий тарзда бундан чиққан," деб, ул устанинг хориқо санъатларини, ҳунарларини йўққа чиқарса, қай даража бир аҳмоқликдир. Айнан шунингдек... (сукут.!)
(Сукутнинг сабабини ҳозир сўйлаб бўлмайди...)

Саид Нурсий

* * *

Азиз Сиддиқ Қардошларим;
Аввало, саксон йиллик бир маънавий боқий умрни қозонтирган уч ойингизни ва муборак муқаддас кечаларингизни ва Лайлатул Рағоибингизни ва Лайлатул Меърожингизни ва Лайлатул Баротингизни ва Лайлатул Қадрингизни руҳу-жонимиз билан табриклаймиз ва ҳар бир Нурчининг маънавий қозончлари ва дуолари барча қардошлари учун мақбул бўлишини раҳмати Илоҳиядан умид қиламиз ва Нур хизматидаги муваффақиятларингиз билан табриклаймиз.
Иккинчидан, Заҳарланганим туфайли мутлақ унутувчанлик хасталигининг мусибати мен учун бир неъмат ва марҳамат бўлди ҳам баъзи ҳақиқатларнинг кашф этилишига бир калит бўлганини менга кўп ачинмасликларинг учун хабар беряпман. Бироқ, ҳали ҳам дуоларингиздан руҳу-жонимла умидворман. 
Ҳа, ҳозир Сирожин-Нурнинг бошидаги муножотни ўқидим. Улфат (кўникиб кетишлик) ва одатийлик ва турғунлик пардалари остида кўп хориқо ҳақиқатлар яширин қолиб кетишини кўрдим. Хусусан аҳли ғафлат ҳамда аҳли табиат ва фалсафанинг динсиз қисми бу одатуллоҳ қонунларининг пардаси остида Илоҳий қудратнинг кўп мўъжизаларини кўрмай, тоғ каби бир ҳақиқатни зарра каби бир оддий сабабларга боғлайди, юклайди. Қодийри Мутлақнинг ҳар нарсадаги маърифат йўлини тўсади. Ундаги неъматларни кўр бўлиб кўрмай, шукр ва ҳамд эшигини беркитади.
Масалан, Қудрат жилваси биргина калимани айни онда миллион, балки миллиард ўлароқ, ҳаво саҳифасида кўпайтиргани каби оятининг рамзи ила ҳар бир ибратли калима, бутун атмосферада бирданига, гўё замонсиз, қудрат қалами ила кўпайтирилгани каби, маънавий ва мақбул ҳақиқатларни ёзиб-ўчириладиган бир тахтаси ҳукмида бўлган ҳаво оламида, қудратнинг ажиб бир мўъжизасининг Одам (А.С.) замонидан бери улфат (кўникиб кетишлик) пардаси остида аҳли ғафлат назарида яширингани каби, ҳозир радио номи берилган айни ҳақиқат ила собит бўлганки,
Ичида ҳадсиз бир илм ва ҳикмат ва ирода бўлган битмас бир азалий қудратнинг жилваси, ҳар ҳаво заррасида ҳозиру-нозирдирки, ҳадсиз алоҳида-алоҳида калималар ҳар бир ҳаво заррасининг кичкинагина қулоғига кириб, нозик тилидан чиққани ҳолда аралашиб, бузулиб, адашиб кетмайди.
Демак, барча сабаблар тўпланса, биргина зарранинг бу фитрий вазифасидаги муқаддас қудрат жилвасини ҳеч бир жиҳатда қилолмагани; ва бу ҳар бир зарранинг ҳадсиз кичкинагина нозик қулоғидаги ва тилидаги ғоят хориқо санъатга ҳеч бир жиҳатда ҳеч бир бармоқ аралашмагани учун, аҳли залолат ва аҳли ғафлат улфат, одат, қонунийлик, турғунлик пардаси билан яшириб, оддий бир исм бериб, вақтинчалик ўзларини алдайдилар.
Масалан, Ўн Тўртинчи Сўзнинг Қўшимчасининг изоҳида дейилганиде,: ўта мўъжизакор бир уста тирноқдек бир ўтин парчасидан юз кило хилма-хил матоларни тўқиса, бир одам у ўтин парчасини кўрсатиб деса: "Бу ишлар табиий ва тасодифий ўлароқ бундан чиққан." У устанинг хориқо санъатларини, ҳунарларини йўққа чиқарса, нақадар аҳмоқона залолат ичра бир хурофот ва сафсата бўлади.
Худди шуиингдек, арча ва анжир дарахтидек минглаб хориқо санъатларни ўзида жамлаган бир қудрат мўъжизасини, нўхотдек икки данакни кўрсатиб: "Булар бундан чиққан," дейишлик ва ёхуд ҳаво оламининг бир конференция майдони ва ер юзини бир дарсхона ва бир маърифат мактаби ҳолига келтирган ва ҳадсиз неъматларни ўзида жамлаган ва ҳадсиз шукрлар ила қаршиланмоғи лозим бўлгани ҳолда; ва инсоннинг абадий саодатидаги Илоҳий эҳсонларнинг тезлик билан берилган намунаси; (Изоҳ) ва ҳеч қандай шубҳа қолдирмаган ва тўғридан тўғри раҳмат хазинасидан эҳсон этилган бир Раҳмоний ҳадяга радио номини бериш билан, "бу электр ва ҳавонинг тўлқинланиши" деган таъриф бериб, у юз минглаб неъматларга куфрон пардасини тортиш, айнан у мисол каби, моддапарастларнинг ва аҳли залолатнинг ҳадсиз бир девоналигидирки; ҳадсиз жиноят бўлиб, уларни ҳадсиз азобга лойиқ қилади.
Қардошларим, ҳақиқатан бугун "Сирожин-Нур"нинг бошидаги муножотни тасҳиҳ қилиш ниятида ўқидим. Хотирам бутунлай сўнгани туфайли бирдан у муножотнинг 

--------------------------------
(Изоҳ): Бу калимада буюк бир ҳақиқат хазинасининг калитига ишора бор. ҳақиқатларига нисбатан, саксон ёшда бўлсам ҳам, гўё энди дунёга келгандек, улфат ва одатларни билмайдигандек, у маълум одатлар тўсиқ бўлолмади. Камоли шавқ ила истифода қилиб ўқидим. Жуда хориқо деб топдим. Ва англадимки, яширин душманларимиз бир қисм расмий давлат ходимларини алдаб, "Сирожин-Нур"нинг охирини баҳона қилиб, мусодара қилишидан мақсад, аслида бошидаги муножотнинг ёйилмаслигига уриниш эканига қаноат ҳосил қилдим. Ёшлик Раҳбаридаги "Ҳува Нуктаси" каби бу муножот ҳам "Сирожин-Нур"га динсизлар тарафидан ҳужум қилинишининг бир сабабидир.
Учинчидан, Сизга бутун руҳу жонимизла хушхабар берамизки, Нурчиларнинг тўлиқ ихлос ва ҳақиқий садоқати, тебранмас ўзаро суянчи туфайли бошимизга келган барча мусибатлар иймон хизматимиз нуқтасида буюк неъматларга айланган ва парда остида Нурнинг ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ютуқлари содир бўлмоқда.
Масалан, Испартадан бу ерга маҳкамага келишимиз учун автомобилга мажбуран юз банкнот берилди. Сизни ишонтириб айтаманки, шу масаланинг ўзида ва фақат "Раҳбар"га оид ва фақат менинг шахсимга оид ҳосил бўлган ва ҳосил бўла бошлаган хизматимизнинг натижасида икки минг банкнот берсайдим барибир арзонга тушди деган бўлардим. Умумга оид натижаларни ҳам бунга қиёс этилсин...


Дуоингизга муҳтож 
хаста қардошингиз 
Саид Нурсий.



"Ҳува" Нуктаси
("Ҳува" лафзининг нозик сири).


Жондан азиз ва сиддиқ қардошларим!
Қардошларим, фикрий ва хаёлий бир саёҳат ила ҳаво саҳифасини мутолаа қилаётганимда, бир онда ва даги ( ) "Ҳу" лафзининг фақатгина моддий жиҳатида, тавҳиднинг бир нозик нуктаси кўринди. Шунда: 
Иймон маслаги, бениҳоя қулай ва зарурат даражасида осон эканини; ширк ва залолат маслагида эса ҳадсиз мушкулликлар ва мумкин бўлмаган минглаб амри-маҳол борлигини мушоҳада қилдим. Ўша кенг ва узун бўлган нозик сирни ғоят қисқа бир ишора ила баён этаман.
Ҳа, шундай бўладики, бир ҳовуч тупроқ юзлаб хил гулларга бирин-кетин гултуваклик қилади. Агар бу ишлар табиатга, сабабларга ҳавола этилса, ё у тувакда кичик миқёсдаги юзлаб, балки гуллар миқдорича маънавий ускуналар, фабрикалар бўлиши лозим. Ёки у тупроқдаги ҳар бир зарра хилма-хил гулларнинг турли-туман хосиятларидан тортиб жонли аъзоларигача ясашни билиши керак. Худди бир илоҳ каби, ҳадсиз илмга ва бениҳоя иқтидорга эга бўлиши лозим. 
Айнан шунингдек, амр ва ироданинг бир арши бўлган ҳавонинг ва шамолнинг ҳар бир парчасида ва бир нафас ва тирноқча келадиган ( ) "Ҳу" лафзидаги ҳавода, бутун дунёда мавжуд телефонларнинг, телеграфларнинг, радиоларнинг, ҳадсиз ва турли-туман сўзлашувларнинг кичкина бир миқёсда марказлари, ўзаклари, микрофон ва узаткичлари бўлиши лозим, токи у ҳадсиз ишларни бараварига ва бир онда қила олсин. Ва ёҳуд ( ) "Ҳу"даги ҳавонинг, балки ҳаво унсурининг ҳар бир парчасининг ҳар бир зарраси, барча телефончилар ва телеграфчилар ва радио орқали сўзлаётганлар қадар маънавий шахсиятларга ва қобилиятларга эга бўлиши, уларнинг барча тилларини билиши ва айни чоғда бошқа зарраларга ҳам билдириши, ёйиши керак. Чунки амалда бу вазият қисман кўрилмоқда. Ва ҳавонинг барча зарраларида бу қобилият бор. Бундан, аҳли куфрнинг ва табиатпараст ва моддапарастларнинг маслакларида битта амри-маҳол тугул, зарралар ададича амри-маҳоллар, имконсизликлар ва мушкулликлар ошкора кўриниб турибди. 
Агар Сонеъи Зулжалолга ҳавола этилса, ҳаво барча зарралари билан бирга унинг итоаткор аскари бўлади. Ҳадсиз умумий вазифаларини, биттагина зарранинг биргина вазифани енгиллик билан бажаргани каби Холиқнинг изни ва қуввати ила, Холиққа боғланиш ва суяниш ила ва Сонеънинг жилваи қудрати ила бир онда, яшин тезлигида ва ( ) "Ҳу" лафзини айтиш ва ҳавони тебрантиришдек осонлик билан қилинади. ёъни, қудрат қаламининг ҳадсиз ва хориқо ва мунтазам ёзувлари учун бир саҳифа бўлади. Ва зарралар — у қаламнинг учлари, зарраларнинг вазифалари эса тақдир қаламининг нуқталари бўлади. Бир зарранинг ҳаракати сингари осон ишлайди.
Хуллас, мен ва даги фикрий саёҳатимда ҳаво оламини томоша ва у зарралар саҳифасини мутолаа қилар эканман, бу мужмал ҳақиқатни, жуда яққол ва батафсил суратда айнал-яқийн (кўз билан кўриб) мушоҳада этдим. Ва ( ) "Ҳу" лафзида ва ҳавосида шундай порлоқ бир далил ва бир Воҳидият ёғдуси бор бўлганидек, маъносида ва ишорасида ҳам нуроний бир Аҳадият жилваси ва жуда қувватли бир Тавҳид ҳужжати борлиги ва ул ҳужжатда "( ) "Ҳу" олмошининг бу эгасиз ва ноаниқ ишораси қайси зотга қарайди?" деган саволга аниқлик киритадиган нуқта бор бўлгани учун, ҳам Қуръони Мўъжизул Баён, ҳам аҳли зикр тавҳид мақомида бу муқаддас калимани кўп такрорлайдилар, дея илмал-яқийн (илм билан) билдим. 
Ҳа, масалан: 
бир нуқта қўйилган оқ қоғозга яна икки-уч нуқта қўйилса, қоришиб кетади; 
ва бир одам турли-туман кўп вазифаларни бараварига бажара бошласа, чалкаштириб юборади; 
ва бир кичик жонзотга кўп юклар юкланса, остида эзилиб қолади;
ва бир тил ва бир қулоқдан бир пайтнинг ўзида кўп калималар кириб чиқса, интизомни бузиб аралаштириб юборади.
Ҳолбуки, мен ( ) "Ҳува"нинг калити ва кўрсатмаси ила ҳаво зарраларида фикран саёҳат қилганимда кўрдимки, ҳавонинг ҳар бир парчаси, ҳатто ҳар бир зарраси:
ичига турли-туман минглаб нуқталар, ҳарфлар, калималар ёзилгани ва ё ёзила олажаги ҳолда қоришиб кетмаётир ва интизомини бузмаётир;
ҳамда алоҳида-алоҳида ва жуда кўп вазифалар бажаргани ҳолда ҳеч чалкаштирмай амалга оширмоқда;
ва у парчага ва заррага жуда кўп оғир юклар юклангани ҳолда ҳеч заифлик қилмай, орқада қолмай, интизом ила ташимоқда;
ҳамда минглаб хилма-хил калималар, хилма-хил тарзда ва хилма-хил маънода кичкинагина қулоқ ва тилларга камоли интизом ила келиб, чиқиб, ҳеч аралашиб кетмай, бузилмай ўша кичкинагина қулоқларга кириб, ўша ғоят нозик тиллардан чиқмоқда;
ва ўша ҳар бир зарра ва парча бу ажиб вазифаларини адо этиш билан бирга, ниҳоятда эркин ҳаракати билан, жозибали ҳолати билан ва мазкур ҳақиқатнинг шаҳодати ва тили билан ва деб кезмоқда;
ва довул, яшин, чақмоқ ва момақалдироқ каби ҳаво зарраларида улкан тўқнашувлар ҳосил қиладиган тўлқинлар ҳам, уларнинг интизомини ва вазифаларини ҳеч ҳам бузмаётир ва чалкаштирмаётир; 
ва бир иш бошқа бир ишга моне бўлмаётир.
Буни мен айнал-яқийн (кўз билан кўриб) мушоҳада этдим. 
Демак, ё ҳар бир зарра ва ҳар бир парча ҳавода, бениҳоя бир ҳикмат ва бениҳоя бир илм, ирода ва бениҳоя бир қувват, қудрат ва бутун зарраларга мутлақ ҳокимлик хусусиятлари бўлиши лозимки, бу ишларга бош бўла олсин. Бу эса, зарралар ададича амри-маҳол ва ботилдир. Ҳатто шайтон ҳам буни хаёлига келтиролмас. Шундай экан, ҳаққал-яқийн, айнал-яқийн, илмал-яқийн даражасида яққол маълум бўладики, бу ҳаво саҳифаси — Зоти Зулжалолнинг ҳадсиз, бениҳоя илм ва ҳикмат ила ишлатаётган қудрат ва тақдир қаламининг ўзгарувчан саҳифаси ва лавҳи маҳфузнинг ўзгаришлар оламидаги ва ўзгартириб турадиган ишларидаги бир "Лавҳи маҳв ва исбот" номидаги ёзиб-ўчириб турадиган тахтаси ҳукмидадир.
Хуллас, ҳаво унсури биргина овоз узатиш вазифасида мазкур Ваҳдоният жилвасини ва мазкур ажойиботни кўрсатади ҳамда залолатдаги ҳадсиз амри-маҳолларни ошкор этади. Бундан ташқари, ҳаво унсурининг бошқа аҳамиятли вазифаларидан яна бири — электр, тортиш ва итариш кучи, зиё каби бошқа латиф унсурларни узатишда ҳам чалкаштирмай мунтазам равишда овоз узатиш вазифасини бажараётган айни дамда бу вазифаларни ҳам бажаришидир. Ҳам яна, айни шу дамда ўша ҳаво унсури бутун ўсимлик ва ҳайвонотга, нафас олиш ва чангланиш каби ҳаёт учун зарур эҳтиёжларини камоли интизом ила етиштирмоқда. Илоҳий амр ва ироданинг бир арши эканини қатъий бир суратда исбот этмоқда ва гаранг табиат ва қоришиқ, мақсадсиз сабаблар ва ожиз, жонсиз, жоҳил моддалар, бу ҳаво саҳифасининг китобатига ва вазифаларига аралашмоғининг ҳеч бир жиҳатла эҳтимоли ва имкони йўқлигини айнал-яқийн даражасида исбот этганига қатъий қаноат ҳосил қилдим. Ва ҳар бир зарра ва ҳар бир парча ҳаво, ўз ҳолати билан ва деётганини билдим. Ва бу ( ) "Ҳува" калити ёрдамида ҳавонинг моддий жиҳатидаги бу ажойиб ҳолни кўрганим каби, ҳаво унсурининг ўзи ҳам бир ( ) "Ҳу" ўлароқ олами мисол ва олами маънога бир калит бўлди.
Кўрдимки, олами мисол сон-саноқсиз фотоаппаратлардан иборат бўлиб, ҳар бири дунёдаги ҳадсиз ҳодисаларни айни дамда, ҳеч қориштирмай суратга олмоқда. Дунёдан минг марта катта ва кенг бўлган охират киноси: фонийларнинг фоний ва заволли ҳолларини ва вазиятларини ва ўткинчи ҳаётларининг меваларини доимий томошагоҳларда ва Жаннатда, абадий саодат соҳибларига, дунё можароларини ва эски хотираларини лавҳа қилиб кўрсатиш учун ўрнатилган жуда катта бир суратгир аппарат деб билдим. (Изоҳ)
Ҳам лавҳи маҳфузнинг, ҳам олами мисолнинг икки ҳужжати ва икки кичик намунаси ва икки нуқтаси бўлмиш инсон бошидаги хотира ва хаёл туйғулари ўзи мошдек кичик жой эгаллаганига қарамай, ичларига ҳеч чалкаштирилмай, камоли интизом ила катта бир кутубхонага сиғадиган маълумотнинг ёзилиши қатъиян шуни исботлайдики, бу икки туйғунинг буюк ва улкан намунаси олами мисол билан лавҳи маҳфуздир.
Ҳаво ва сув унсурининг, хусусан нутфаларнинг суви ва ҳаво унсури, тупроқ унсуридан кўра кўпроқ ва устун бир Ҳикмат ва Ирода ила, ва Тақдир ва Қудрат қалами билан ёзилгани;
-------------------------------------------
(Изоҳ): Аммо зоҳир ҳақиқатлар каби, кучли далил ва ҳужжатлар билан исботлашга вақт ва жой, ҳол ва вазият йўл қўймаганидан қисқа қилинди. 
ҳамда тасодифнинг ва кўр қувватнинг ва гаранг табиатнинг, жонсиз ва мақсадсиз сабабларнинг аралашмоғи юз даража амри-маҳол ва ҳеч бир жиҳатла мумкин эмаслиги; 
ва Ҳакийми Зулжалолнинг тақдир қалами ва ҳикматининг саҳифаси эканлиги, илмал-яқийн ва қатъиян билинди.

(Давоми ҳозирча ёздирилмади. 
Барчага минглаб саломлар.)

Қардошингиз
Саид Нурсий.

* * *


Нур Оламининг Калитининг 
бир Изоҳи 

Бу Нур Калитининг радио баҳсига доир. Бир куни икки университет талабаси билан бирга кетаётиб, автомобилнинг ичидаги ҳеч қандай симга боғлиқ бўлмаган радиода узоқ бир ерда бўлаётган мавлуди-шарифни тинглаб борардик. Университетлик у икки нурчига дедим: 
Нурда ҳам ҳаёт ва вужуд каби тўғридан-тўғри қудрати Илоҳиянинг пардасиз намоён бўлиши яққол кўриниб турганига бир далил шуки, ҳозир шу қутичадаги тирноқчалик бир ҳаво, маънавий оз бир нур, фақат бу мавлуддан келган калималарни тинглаб, сўйлабгина қолмай, балки минглаб, миллионлаб калималарни ҳам айни онда тинглайди ва сўйлайдики, минглаб стан>иялардан келган хилма-хил калималарни, ҳозир эшитиб турган калималаримиздек эшитади ва эшиттира олади, бизга сўйлаб бера олади. Демак, энг кичик энг катта бўлади.
Ҳам у озгина, бир парча ҳаво, ҳаво олами қадар вазифа бажаради. Энг кичик ҳаво зарраси, энг буюк ҳаво олами қадар катталашади.
Агар бу ишлар Қудрати Азалиянинг жилвасига берилмаса, ҳеч кимнинг хаёлига келмайдиган ажиб бир хурофотли зиддият келиб чиқади. Бир нарсанинг ўз зиддига айланиши мумкин бўлмаганидан, бундай минглаб даража энг жузъий, ўзининг зидди бўлган энг куллийга... энг кичик, энг буюкка айланиши... энг жонсиз, жоҳил, онгсиз, ожиз энг иқтидорли, энг заковатли ва иродали ва онгли бўлмоғи лозим бўладики, юзлаб зиддият ва амри-маҳоллар ва хурофотлар ичра тенги йўқ бир хурофотдир.
Демак, яққол кўринадики, бу Қудрати Азалиянинг бир жилвасидир. Ва у жилванинг ҳаво оламидаги умумий тимсолини кўрсатган қуйидаги ҳадиси шарифнинг мазмуни шуни ифодалайди:
Бир малоика бор. Қирқ минг боши бор. Ҳар бошида қирқ минг тил бор. Ҳар тилда қирқ минг тасбеҳот айтади. Олтмиш тўрт триллион тасбеҳотни айни онда сўйлайди. Демак, ҳаво олами шу малоикага ўхшайди. ёъни, шу малоиканинг тасбеҳоти ададича ҳар бир калимаи тоййиба (ибратли калима) ҳаво саҳифасида ёзилади.
Ҳаво олами дейди: "Бу ҳадис мендан ва ё назоратга буюрилган малоикадан хабар беради. Чунки, инсондаги барча суҳбатлар ва бошқа барча сон-саноқсиз товушлар, аралаш-қуралаш бўлганига қарамай, бир-бирига аралашиб кетмай, ҳар бир ҳарфлари ва сўйловчиларнинг шевалари билан, бир-бирига ўхшамайдиган овозлари билан сўйланмоги шуни кўрсатади: Юксак бир шуур билан қилинаётган бу биргина зарранинг вазифасини, на менга (яъни ҳаво оламига) ва на барча сабабларга берилмоғининг ҳеч бир имкони йўқ. Демак бу иш, ҳар ерда ҳозиру-нозир бўлган аҳадият жилваси билан кенг қамровли бир иродаси ва чексиз бир илми бўлган азалий қудратнинг жилвасидир. Бунинг миллионлаб шоҳидларидан бири радиодир."
"Ўн учинчи Сўз"да Қуръон ҳикмати ила фалсафа ҳикматининг мувозанаси баҳсида айтилган масаланинг мазмуни шуки: Инсоният фалсафаси, ғоят ажойиб бўлган қудрати Илоҳиянинг раҳмат мўъжизасининг устига оддийлик пардасини тортади. У оддийлик остидаги ваҳдоният далилларини ва у хориқо неъматларни кўрмайди, кўрсатмайди. Бироқ одатдан ташқарига чиққан хусусий баъзи майда ҳолларни кўради, аҳамият беради.
Масалан, Инсоннинг яратилишидаги қудрат мўъжизаларини кўрмайди, аҳамият бермайди. Бироқ, қоидадан чиққан, икки бошли, уч оёқли бир инсонни кўриб, таажжуб ва ниҳоятда ҳайрат ила диққат назарини унга жалб қилади Куллий, умумий мўъжизаларни одатийлик пардаси билан беркитади. Айрим ва қонундан чиққан ва ўз тоифасидан айрилган моддаларни ибратомуз қилиб кўрсатади.
Ҳам, масалан, ҳайвоний ва инсоний чақалоқларнинг жуда ажойиб, жуда мўъжизона ризқланишларини оддий деб билиб аҳамият бермайди. Бироқ бир вақтлар Амриқода бир газетанинг чоп этгани каби, ўз тоифасидан ажраган, миллатидан айрилган, денгизнинг тубига тушган бир қўнғизнинг оғзига бир яшил япроқни ризқ ўлароқ берилганини кўрган балиқчилар йиғлаганлар, шов-шув билан эълон қилганлар.
Ҳолбуки, энг кичик чақалоқ учун кўкракдаги оби кавсар каби ризқида, унинг каби минглаб раҳмат ва эҳсон мўъжизалари бор. Башарият фалсафаси буни кўрмайдики, шукр қилса. У Раҳмони Раҳиймни таниса. Шукр ила жавоб қайтарса.
Хуллас, Қуръон ҳикмати ул оддийлик пардасини йиртади. Ўша куллий, умумий хориқо мўъжизаларни ва фавқулодда неъматларни инсонга дарс беради. Аллоҳни таниттиради. Куллий шукр номидан ибодатга чорлайди.
Хуллас, инсон фалсафасининг энг ажиб, энг антиқа хатосидан бири шуки: Ихтиёри ва иродаси, энг зоҳир ва кичик феъл бўлган "гапирмоқ"қа ҳам кифоя қилмайди, ижод этолмайди. Бор-йўғи, ҳавони ҳарфларнинг махражига жойлайди холос. Бу жузъий касб ила Жаноби Ҳақ унинг ўша касбига биноан у калималарни яратади. Ҳавода ҳам минглаб нусҳа ёзади. Инсон бу қадар яратишдан узоқ бўлгани ҳолда, бутун коинот сабаблари ожиз бўлган ажойиб бир куллий қудрат мўъжизасини, инсоннинг ижоди деб айтмоқ нақадар буюк бир хато эканини заррача онги бўлган англайди. 
Мана бунинг бир мисоли: Юз минг ажойиботларни ўзида жамлаган бир Илоҳий қонунни башариятнинг истифодасига восита бўлиш учун бир кашфиёт ила, яъни амалий дуоларни бир нави қабул қилмоқ ҳукмида бўлган бир Илоҳий илҳом ила кашф бўлган радио билан башариятнинг истифодасига восита бўлган бечора ва мутлақо ожиз бир инсон ҳақида: "Воҳ!.. Радиони фалон кашшоф яратди ва электр қувватини топди. Ва баъзи кашшофлар эса инсоннинг миясини ўқимоқ учун бир моддани ижод қилишга уринмоқдалар!" демоқдалар.
Ҳа, Жаноби Ҳақ бу коинотни инсонга лозим ва лойиқ ва ҳар нарсаси ичида бор бўлган бир меҳмонхона суратида яратган. Шунинг учун баъзи вақтларда ва асрларда зиёфатлар тарзида яширин қолган неъматларини амалий дуо бўлмиш фикрларнинг жамланишидан келиб чиққан изланишлар натижасида, қўлларига эҳсон қилади. Бунга жавобан шукр қилмоқ лозим экан, бу неъматга куфр келтириш тарзида, унга оддий, ожиз бир инсоннинг ижоди, ҳунари деб қараб, сўнгра у куллий бир шуур ва илм ва ирода ва раҳмат ва эҳсоннинг натижаси бўлган у ажойиботларни униттириб, бор-йўғи нозик бир пардасини кўрсатиб, шуурсиз тасодифга, табиатга ва жонсиз моддаларга ҳавола қилиб, аҳсани тақвимда (яъни коинотнинг энг гўзал мундарижаси) бўлган инсониятнинг моҳиятига зид бўлган Мутлақ жаҳолат эшигини очишдир.
Шундай экан, 

дастури ила, махлуқотга маънои ҳарфий* ила боқмоқ жуда лозимдирки, инсон инсон бўла олсин.



* * * 


Бу мактуб собиқ мактублар каби Мадрасатуз-Заҳро арконларига (асосий талабаларига) айни вақтда берилган дарслардан бўлгани туфайли орқасига илова этилди.



Азиз, Сиддиқ Қардошларим;
Аввало: Мавлуди Шарифингизни руҳу-жонимизла табриклаймиз. Сизларга муваффақиятингизни ва Нурларнинг фавқулодда таъсирли ёйилаётганининг хушхабарини берамиз... Ва Нурчиларни табриклаймиз. 
Иккинчидан: Бу муборак кечада қалбимга шиддатли бир эслатма келдики: Истамбулдаги университет талабалари, эски Саид билан янги Саиднинг ҳаёти давомидаги ғайритабиий ҳодисаларни ёзганлари туфайли икки фикр ҳосил бўлибди.
Биринчиси: Дўстларда мен ҳақимда ҳаддан ташқари, фавқулодда, бир нави валийга бўлгандек, бир ҳурмат ҳосил бўлибди. Душманларда ва фалсафа аҳлида эса, ўта ажиб бир даҳо деб ўйлаш ва ҳатто баъзиларида, қувватли бир сеҳр деб ваҳима қилиш билан, ҳаддимдан минг даража ортиқ бир таваҳҳум ҳосил бўлган. Ва бу маънога доир кўп ерларда мендан: "Бунинг ҳақиқати недур?" дея, моддий ва маънавий изоҳ сўралди. Мен ҳам бу кечадаги шиддатли эслатма учун, кўп муқаддималардан иборат бир ҳақиқатни баён этишга мажбур бўлдим."
БИРИНЧИ МУҚАДДИМА: Бир арча дарахтининг буғдой донидек бир уруғи, у улкан арча дарахтининг бир манбаи бўлади. Қудрати Илоҳий, ул ажиб дарахтни шу данакдан яратади. Миллиондан ёлғиз бир ҳисса ўша данакда бўлгани ҳолда, шу данак тақдир қалами билан ёзилган маънавий бир мундарижадир. Йўқса, бир қишлоқ катталигидаги фабрикалар лозимдирки, ул ажиб дарахт шоҳ-шаббалари билан бирга ташкил қилинсин.
Хуллас, Азамат ва Қудрати Илоҳийнинг яна бир далили шуки, бир заррадан тоғ каби нарсаларни яратади.
Айнан шу каби, ҳеч бир камтарлик ва тавозу ниятида бўлмай, бутун қаноатим билан эълон этаманки: Менинг хизматим ва ҳаёт саргузаштим бир нави данак ҳукмига ўтган. Инояти Илоҳия ила бу замонда аҳамиятли бир иймон хизматига манба бўлиш учун Қуръондан келган ва мевадор олий бир дарахт бўлган Нур Рисолаларини эҳсон этган. 
Мен қасам билан ишонтириб айтаманки: Бутун ҳаётим давомида бўлиб ўтган у хориқо ҳодисалар туфайли мен ўзимда қатъиян бир қобилият ва бир фазилат ва ғайриоддийликка бир лаёқат кўрмасдим. Ҳайратланиб юрардим. Ўзимда фавқулодда бир даҳо ва ёҳуд валийлик у ёқда турсин, балки ўзимни ўзим бошқара оладиган ва ижтимоий ҳаёт билан муносабатдор бўладиган бир қобилият ҳам кўрмасдим. Гарчи зоҳирда ўзни кўрсатишга ўхшаш баъзи ҳолатлар ҳаётим давомида кўринганди. У ҳам бўлса, беихтиёр бир тарзда халқнинг ҳурматини ёлғонга чиқармаслик учун бир нави худфурушлик, яъни ўзни кўрсатаётгандек бўларди. Бироқ ҳақиқатда халқ ўйлаганчалик ҳурматга лойиқ эмаслигимнинг ҳикматини билмаганимдан ва дунёга яроқсиз бўла туриб, бундайин минг даража ҳаддимдан ортиқ бир эътиборга сазовор бўлганимни, бутунлай ҳақиқатга зид деб ўйлардим. Бироқ Жаноби Ҳаққа юз минглаб шукрлар бўлсинки, етмиш-саксон йиллик ҳаётимнинг сўнгида Унинг ҳикматини эҳсони Илоҳий ила бир даража билдик. Бир қисмига қисқача ишора қиламан. Кўп намуналаридан бир қисмини баён этаман.
Биринчи Намуна: Мадраса усулига кўра, дин ҳақиқатларини ва Ислом илмларини тўлиқ қўлга киритиш учун ҳеч бўлмаса ўн беш йил илм таҳсил қилиш керак эди. Ўша пайтларда Саидда ажиб бир заковат ва ё маънавий бир қувват у ёқда турсин, балки бутун истеъдод ва қобилиятидан устун бўлган ажиб бир тарз ила, бир-икки йил "Сарф ва Наҳв" асосларини ўрганганидан сўнг, уч ой давомида, ажиб бир тарзда, қирқ-эллик китобни гўё ўқиган ва ижозат олгандек бир ҳолат кўринди. Бу ҳол олтмиш йил сўнгра тўғридан-тўғри шуни кўрсатдики, ул вазият иймон илмларини уч-тўрт ой ичида — қисқа бир замонда — қўлга киритилиши мумкин бўлган Қуръон тафсири чиқажак. Ул бечора Саид эса, унинг хизматида бўлажак деган ишора ила ҳамда бир даврлар келадики, ўн беш йил у ёқда турсин, балки мадрасаларда бир йил ҳам иймон илмларидан дарс оладиган ўқиш имкони бўлмайди ва ёки камайиб кетади. Шундай бир даврларнинг келишига бир нави ғайбий ишоралар каби маънолар хотирга келади. 
Иккинчи Намуна: Авваллари — Саиднинг болалик даврларида — буюк олимлар билан мунозарасини ва у олимларнинг саволларига жавоб беришини, ҳатто ўзи ҳеч савол бермай, олимларнинг энг мушкул саволларига тўғри жавоб беришини мен қатъиян эътироф этаман ва эътиқод қиламанки, у ҳол ажиб заковатимдан ҳам, ажиб истеъдодимдан ҳам келиб чиққан эмас. Мен ўшанда, чорасиз, ўспирин, шўх, тўпалончи бир бола бўлиб, бундай буюк олимларга жавоб бериш тугул, балки кичик домлаларга, ҳатто кичик талабаларга ҳам мағлуб бўладиган бир ҳолда эканман, тўғри жавоб берганим, асло ўз истеъдодимдан ва заковатимдан эмаслигига қатъий қаноат ҳосил қилганман. Етмиш йилдан бери бунга ҳайратланиб келардим. Ҳозир эҳсони Илоҳий ила бир ҳикматини англадимки, данак каби мадраса илмларига бир дарахт эҳсон этилади. Ва ул дарахтнинг хизматида бўлган зотнинг жуда кўп рақиблари ва душманлари бўлади. 
Ушбу замонда мусулмонлар орасида хилма-хил машраб ва маслак соҳиблари, бир-бирини танқид қилиш ва асарига қарши асарлар нашр этиш; Мўътазила ва Аҳли Суннат ўртасидагидек бир-бирини синдириш одати билан, бу замонда ул "НУР" дарахти хизматкорининг бошига урадиган ҳамда рақобат ва ё машраб мухолифати ила энг таъсирлиси ва энг мудҳиши мадраса домлалари бўлмоғи лозим экан, Жаноби Ҳаққа юз минглаб шукрлар бўлсинки, қадимдан бери давом этиб келаётган у одатга мухолиф ўлароқ, "РИСОЛАИ НУР" уламоларнинг жиғига энг кўп теккани ҳолда домлалар Нурларга қарши танқидкорона асарлар ёзолмаганининг сабаби Саиднинг болалик даврларида уламоларнинг саволларига тўғри жавоб бериши, уламоларнинг жасоратини синдирганки, ҳеч бир ерда ҳасадгўй домлалардан ҳеч бири, ҳам маслак жиҳатидан Саидга жуда мухолиф бўлганлари ҳолда Нур Рисолаларига қарши чиқмагани, бу ҳолнинг бир ҳикмати эканига қаноат ҳосил қилганман. Йўқса, бундай ажиб бир замонда мадраса аҳли эътироз қила бошласайди, динсизлик аҳлига тарафдор бўлган яширин душманларимиз, ҳам Нурларни, ҳам уламоларни бадном қилиш учун, бундай бир ҳодисани ўзларига қўл келган бир восита қилиб ишлатарди. Жаноби Ҳаққа беҳисоб шукрлар бўлсинки, Нурларнинг танқидига учраган расмий уламолар унга қарши чиқолмадилар.
Учинчи Намуна: Эски Саиднинг болалик давридан бери, ҳам ўзи, ҳам отаси фақир бўлгани ҳолда, бошқаларнинг садақа ва ҳадяларини олмаганининг ва ололмаганининг ва шиддатли муҳтож бўлса-да ҳадяларнинг ҳаққини бермай қабул қилмаганининг ва Курдистон одатига кўра талабаларнинг маоши аҳолининг уйларидан берилгани ва барча эҳтиёжлари закот билан таъминлангани ҳолда, Саид ҳеч қачон маош олиш учун бормаганининг ва закотни ҳам билиб туриб олмаганининг бир ҳикмати, ҳозирги қатъий қаноатимга кўра шуки: Умримнинг охирида РИСОЛАИ НУР каби фақат иймоний ва ухровий бир муқаддас хизматни дунёга қурол қилмаслик ва шахсий манфаатларга восита қилмаслик учун, у мақбул ва зарарсиз одатга нисбатан менга бир нафрат ва ундан қочиш ва шиддатли фақирлик ва муҳтожликка рози бўлиб, қўлини инсонларга очмаслик ҳолати берилган эди, токи РИСОЛАИ НУРнинг ҳақиқий бир қуввати бўлган ҳақиқий ихлос синмасин. Ва бундан маънавий бир ишорани ҳис қилардимки, келажак замонда тирикчилик дардида юрган аҳли илмнинг бу эҳтиёжи, мағлубиятига сабаб бўлади.
л Тўртинчи Намуна: ёнги Саид кексалигида, бутунлай сиёсатдан ва дунёдан ўзини тортишга урингани ҳолда аҳли дунёнинг қонунга ва инсофга ва виждонга, ҳатто инсонийликка бутунлай зид бир тарзда, ашаддий зулм ила, йигирма саккиз йил исканжалар билан эзганига ва бир чивиннинг чақишига чидаб турмайдиган у бечора Саиднинг болталар билан бошига урганига ва туҳматнинг энг ёмонларини қилганига жавобан, унга мислсиз бир сабр ва бардош эҳсон этилиши ҳамда ғоят асабий бўлганидек; фитратан қўрқоқ бўлмагани ҳолда "Ажал бирдир, ўзгармас," ҳақиқатига иймонидан чиққан катта жасорат билан бирга энг қўрқоқлар, энг мискинлар вазиятида сукут сақлаб сабр қилиши, ҳатто бир оз кейинроқ у исканжаларнинг сўнгида унинг руҳига бир севинч берилишининг бир ҳикмати, қатъий қаноатим ила шуки:
Қуръони Ҳакиймнинг иймоний ҳақиқатларини тафсир қилган Рисолаи Нурни ҳеч нарсага ва шахсий манфаатларига ва маънавий камолотларига қурол қилмаслиги ва ҳақиқий ихлосни синдирмаслиги ва динни сиёсатга қурол қилмаслиги учун, тақдири Илоҳий аҳли сиёсатга "Саид динни сиёсатга қурол қилган", деган гумонни берган. Исканжалар билан, ҳибслар билан, аҳли сиёсатнинг золимона ҳукмлари остида, тақдири Илоҳий, Нурдаги ҳақиқий ихлосни синдирмаслиги учун Саидга шафқатли тарсакилар урган. "Зинҳор-базинҳор иймоний ҳақиқатларнинг тафсири бўлган Рисолаи Нурни ўз шахсий манфаатларингга, ҳатто маънавий камолотларингга ва балолардан ва зарарли нарсалардан қутулишингга восита қилма. Токи Нурнинг энг буюк қуввати бўлган ҳақиқий ихлос задаланмасин," дея тақдири Илоҳийнинг шафқатли тарсакилари эканига қатъий қаноат ҳосил қиляпман. Ҳатто қачонки, фақат охиратимга, шахсий ибодат ила машғул бўлганим туфайли Нурнинг хизматини ташлаган вақтимда, аҳли дунё менинг қаршимга чиқиб, менга азоб берганига қатъий қаноат ҳосил қилганман.
Бу тўртинчи намунанинг изоҳини, энг сўнгги ёзилган мактублардан аҳли сиёсат Саидни "Динни сиёсатга қурол қилади," дея қамоқларга тиқиши ва сўнгра Саид уни ҳикматини, яъни тақдирнинг шафқатли тарсакилари эканини англаб етганидан сўнг уларни кечиргани ва ўз бардошининг ҳикматини англаганига доир ёзилган у мактубга ҳавола қиламиз. 
л Бешинчи Намуна: Бу бечора Саид ғоят муҳтож бўлгани; ва етмиш йилдан бери биргина иш билан машғул бўлиши; ва баъзи кунларда икки юз саҳифагача тасҳиҳ қилишга мажбур бўлиши билан бирга, ўн ёшдаги заковатли бир боланинг ўн кунда муваффақ бўлган хатичалик бир хатга эга бўлмаганига ҳайратланилар эди. Ҳолбуки Саид бутунлай истеъдодсиз эмасдир. Ҳамда, туғишган ака-укаларининг ҳаммаси ҳам гўзал хатга эга бўлгани ҳолда, ўзи эса шунчалик хатга муҳтож бўлганида, бундай ярим уммий вазиятининг ҳикмати, қатъий қаноатим ила, шудирки:
Бир вақтлар келадики, жузъий ва шахсий иқтидорлар ва қувватлар бас келолмайдиган даҳшатли маънавий душманларнинг ҳужуми замонида, ҳусни хат соҳибларини руҳу жони ила излашлик ва хизматига шерик қилиш ва у данакнинг атрофида сув, ҳаво, нур каби у маънавий дарахтга хизмат қилмоқ учун у шахсий ва жузъий хизмати куллий ва умумий ва қувватли бир қалам ўрнига минглаб қалам топиш ҳикмати ила бир парча муз каби манманлигини у муборак ҳовуз ичида эритиш билан ҳақиқий ихлосни қўлга киритиш ва бу тарзда иймонга хизмат қилиш ҳикматига биноан бўлган. 


.
Қардошингиз 
Саид Нурсий.

* * *

Мадинаи Мунавваралик ва Нурнинг ҳақиқатини
тўлиқ англаган ва Исломиятга хизмат қилган
Бир Зотнинг Мактубидир.

Кўнгиллар фотиҳи муҳтарам ва мукаррам Устодимиз Ҳазратлари!
Муборак қўлларингиздан ўпиб, барча азиз ва садоқатли талабаларингиз билан бирга доимо соғ-саломат бўлишингизни Даргоҳи Кибриёдан тилаб қоламан. Мусулмонлар учун фақат энг буюк байрам дея таърифлаш мумкин бўлган оқланишингиз барча Нурчиларни шоду-хуррам айлаганидек, бу бандаи бечорани ҳам олам-олам мамнун ва масрур айлади... Қандай мамнун қилмасин. Ахир сизнинг асарларингиз билан биргаликда оқланишингиз, руҳнинг моддиёт устидан, нурнинг зулмат устидан, иймоннинг куфр устидан, ҳақнинг ботил устидан, тавҳиднинг ширк устидан ва ирфоннинг жаҳолат устидан ғолиб келгани демакдир. 
Кўп йиллардан бери олдида улкан тоғлар каби тўсиқлар, қўрқинчли жарлик каби монеликлар қўйилган Нур Булоғи, ниҳоят мўъжизавий бир шаклда барча тўсиқларни енгиб, монеликларни ошиб ўтган, нур ила барча зулматларни тор-мор қилган.
"Мўъжизавий ажойиботларла туғилган Илоҳий жилоларни сифатлашда қаламлар синади, фикрлар гуркирайди, илҳомлар ёниб кул бўлади," дейдилар. Ҳақиқатан ҳам бу бандаи бечора ҳозир бу мустасно зафарнинг қаршисида бутун борлиғим ила айни ожизликни ҳис қиляпман. Зеро тафаккур ва илҳомимга чексиз бир уфқ очилмоқда... назаримда олам, муҳташам бир Нур масжиди кабидир. Атрофимдаги ҳар нарса, ҳар ер кучли Илоҳий ишқ ва муҳаббатга ғарқ бўлган бир ҳолдадир... Ҳар заррада нинг Субҳоний сири намоён бўлмоқда.
Бунга биноан, билмадим, бу севинчли ҳодисани, шонли бир зафар, шоҳона бир фатҳ, Илоҳий бир ғалаба, оламшумул бир байрам дея таърифласаммикин?! Зеро, қудсий даъвони қозонган бу Илоҳий зафар, бутун Ислом ва инсоният дунёсидаги мужоҳидларнинг азмларига қувват, руҳларига жон, иймонларига жадаллик ва ҳаяжон берган.
Ҳа, азм ва иймонлари, ишқ ва умидлари ҳанузгача камолга эришмаган бир қанча мусулмонлар, афсуски ачинарли бир умидсизлик ичра эдилар. Бундай бир зафарнинг амалга ошишини ҳаёл ва амри-маҳол деб билардилар. Аммо барча файз ва нурини, инсониятни ёритиш ва тўғри йўлга етаклаш учун Илоҳий бир қуёш ҳолида Арши Аъзамнинг пурнур уфқларидан инган Қуръони Кариймдан олган Нур нашриёти, турғун кўлларга ўхшаб қолган кўнгилларни дарёлар каби жўштириб юборган, қийинчилик ва ҳижрон йилларининг орзу-умидларга солган мудҳиш кишанларини парчалаб ташлаган. У нур булоғидан пишқирган ва бошдан охиргача файз ва ҳикматлар сочган ул асарлар, ҳисларнинг, фикрларнинг ва хусусан алангалар ичра ёнган руҳ ва виждонларнинг азалий ва абадий эҳтиёжларига жавоб бергани каби, уларни тўлқинланиб турган бўғувчи қоронғуликлар муҳитидан тиниқ ва ярқ-ярқ нур уфқларига чиқарган.
Кўп йиллардан бери давом этиб келаётган узун бир сукут, чуқур бир ғафлат ва бўғувчи бир зулматдан сўнг Илоҳий бир қуёш ҳолида порлаган бу қудсий зафар, нур учун йўл қидираётган паришон башариятга яқин бир келажакда уйғонишининг хушхабарини бераётир. Чунки динга бўлган эҳтиёж фақат мусулмонларники эмас, балки умум инсонларнинг азалий ва абадий эҳтиёжидир. 
Бугун, бахтиқаро инсоният дин неъматидан махрум бўлишининг давомли ҳижрон ва фалокатларини бағри ёниб чекмоқдадир. Бу ачинарли инқирознинг қўрқинчли натижасидирки, чорак асрдан бери икки жаҳон урушига дучор бўлди ва учинчисининг ҳам эшигини қоқишдек телбалик кўрсатиб турибди. 
Энди барча инсонларни бир-бирига биродар қилиб, ям-яшил Жаннатларнинг нурли уфқларидан эсган севинч ва саодат, ҳузур ва осойишталик шабадаси ила мавжланган оламшумул бир байроқ остида тўплай оладиган ягона қувват, Исломдир. Зеро башариятнинг бугунги ҳоли, худди Исломдан аввалги инсон жамиятларининг ҳолига ўхшайди. Шунинг учун, инсониятни у кунги абадий фалокатдан қутқарган Ислом, бугун ҳам қутқара олади... Ҳа, миллионлаб, миллиардлаб инсонларнинг қалбида асрлардан бери қонаб турган у чуқур ярани даволайдиган ягона мушфиқ қўл Исломдир. Уфқларда вақти-вақти билан баъзи сохта нурлар қанчалик кўринмасин, келажак барча нур ва файзини қуёшлардан эмас, балки тўғридан-тўғри Роббул Оламийндан олган азалий ва абадий "Юлдуз"никидир. У юлдуз дунёлар борича туради ва уни сўндирмоқ истаганларни ер билан яксон қилади.
Қимматли Устодим!
Малуми фозилоналаридирки, сўнгги кунларда муқаддас даъвога хизмат этган баъзи танвир ва иршод ҳаракатлари туғилган, фақат афсуски ҳеч биттаси "Рисолаи Нур" куллиёти бажарган муҳим ишни бажаролмаган ва у эришган Илоҳий зафарни қозонолмаган. Зеро бу йўл пайғамбарларнинг, валийларнинг, орифларнинг, солиҳларнинг ва хусусан, жонини жононга севиб фидо қилган ва сони миллионлардан ошган қаҳрамон шаҳидларнинг муқаддас йўлидир. Бундан буён бу мушкул йўлдан юрмоқ истаганлар, ҳар он қаршиларида турган мудҳиш тўсиқларни доимо назарда тутишлари лозим.
Ҳа, бу йўлдан юрадиганларнинг, сиздаги тебранмас иймон, юксак ва Илоҳий ирфон ва хусусан соф ихлос ва фидоийлик ила жиҳозланмоғи керак. Чунки бу муҳим водийда Нур даъвоси тақиб қилаётган таблиғ, танвир ва иршод усули бутунлай бошқа хусусиятларга эга. Бундан буён инсоннинг ҳис ва фикрига, руҳ ва виждонига бутунлай бошқа уфқлар очадиган бу чуқур баҳсни, дуо қилингда, мустақил ва муфассал бир асарда азиз диндош ва кўнгилдошларимизга арз этмак шарафига ноил бўлайин... Чунки бу нурли баҳс шунчалик чуқур ва муҳимдирки, бундай бир неча саҳифалик мактуб ва мақолаларла асло ифодалаб бўлмайди.
Иймон ва Қуръон нури ила соф кўнгилларини фатҳ этганингиз ёшлар, Илоҳий зафарингизнинг энг порлоқ далилини ташкил қилган энг муҳим бойлик ва энг қийматли гавҳардир..." "Нурдан Саслар"нинг деярли ҳар мисрасида соф, асл ва шуурли руҳига хитоб қилганим софдил ёшлар, ушбу ҳақ ва ҳақиқатнинг оташқалб ошиғи бўлган ёшлардир.
Нурли даъвони қозонган бу сўнгги зафардан олиб, ишққа тўла бир илҳом ила ёзган шу манзумамни тақдим этаман. Қабулини ўтиниб сўраб умид қиламан.
Такрор қўлларингиздан ўпиб, қийматли дуоларингизни кутаман, муҳтарам Устодим Ҳазратлари.
Маънавий Авлодларингиздан
Али Улвий.

* * *

ЙИГИРМА БИРИНЧИ СЎЗНИНГ 
ИККИНЧИ МАҚОМИ
(Қалбнинг бешта ярасига бешта малҳам кўрсатади.)
......(ар.)
Эй васваса дардига мубтало бўлган одам! Биласанми васвасанг нимага ўхшайди? Мусибатга ўхшайди. Аҳамият берганинг сари шишар, аҳамият бермасанг сўнар. Унга катта деб қарасанг, катталашади. Кичик деб билсанг, кичраяди. Қўрқсанг оғирлашади, хаста қилади. Хавфсирамасанг, енгил бўлади, маҳфийлигича қолади. Моҳиятини билмасанг, давом этади, ўрнашиб қолади. Моҳиятини билсанг, уни танисанг, кетади. Шундай экан, бу мусибатли васвасанинг кўплаб қисмининг энг кўп учрайдиган "Беш жиҳат"ини баён этаман. Балки сенга ва менга шифо бўлар. Зеро бу васваса шундай нарсаки, билимсизлик уни чақиради, илм уни ҳайдайди. Танимасанг келади, танисанг кетади.

Биринчи Жиҳат — Биринчи Яра.
Шайтон аввало шубҳани қалбга отади. Агар қалб қабул қилмаса, шубҳадан сўкишга айланади. Ҳаёлда сўкишга ўхшаш баъзи ифлос хотираларни ва беадаб чиркин ҳолатларни тасвирлайди. Қалбни "Эйвоҳ," дедиради. Тушкунликка туширади. Васвасали одам ўз қалбини Роббига нисбатан беадаблик қиляпти деб ўйлайди. Мудҳиш бир ҳавотир ва ҳаяжон ҳис қила бошлайди. Бундан қутулмоқ учун ҳузурдан қочади, ғафлатга шўнғишни истайди. Бу яранинг малҳами шудир:
Боқ эй бечора васвасали одам! Ташвиш чекма, чунки сенинг хотирингга келган нарса, сўкиш эмас, хаёлдир. Куфрни хаёл қилиш куфр бўлмагани каби, сўкишни хаёл қилиш ҳам сўкиш эмасдир. Зеро мантиқ илмида, хаёл қилиш, ҳукм эмасдир. Сўкиш эса ҳукмдир. Ҳамда бу билан бирга у чиркин сўзлар сенинг қалб сўзларинг эмас. Чунки сенинг қалбинг ундан изтироб ва афсус-надомат чекмоқда. Балки у қалбга яқин бўлган луммаи шайтониядан, яъни шайтоннинг маконидан келаётир. Васвасанинг зарари ваҳмий зарардир. Яъни, уни зарарли деб ваҳима қилиш билан, қалбан изтироб чекмоқдир. Чунки бошқарилмас бир хаёлни ҳақиқат деб ваҳимага тушади. Ҳамда шайтоннинг ишини ўз қалбидан деб билади. Шайтоннинг сўзини қалбдан деб ўйлайди. Зарар деб англайди, зарарга тушади. Зотан шайтоннинг истагани ҳам шудир.

Иккинчи Жиҳат.
Шудирки: Маънолар қалбдан чиққан вақт, суратлари бўлмаган ҳолида хаёлга кирадилар. У ерда сурат киядилар. Ҳаёл эса, ҳар вақт бир сабаб остида ҳар хил суратларни чизиб туради. Аҳамият берган нарсаларнинг суратларини йўл устида қолдиради. Қайси маъно ўтса, ё унга кийдиради, ё илади, ё чаплайди, ё парда қилиб ёпади. Агар маънолар тоза ва пок бўлиб, суратлар эса ифлос ва разил бўлса, кийилмайди, фақат тегиб туриши мумкин. Васвасали одам тегишни кийиш билан чалкаштириб қўяди. "Эйвоҳ! — дейди, — Қалбим бунчалар бузилибди. Бу ярамас, бу пасткаш нафс мени барбод қилади." Шайтон унинг шу ҳиссидан кўп фойдаланади. Бу яранинг малҳами шуки:
Тингла эй бечора! Маълумки, сенинг намозингдаги покизалик одобининг сабабчиси бўлган зоҳирий таҳоратга, қорнинг ичидаги нажосат таъсир қилмас ва бузмас. Шунинг каби, муқаддас маъноларнинг ифлос суратларга қўшилиши зарар қилмас. Масалан, сен Илоҳий оятларни тафаккур қиляпсан. Бирдан бир иллат, ё бир иштаҳа, ё бавл (сийдик) каби бир ҳаяжонлантирувчи нарса шиддат билан сенинг ҳиссингга келиб тегди. Албатта сенинг хаёлинг бу иллатни бартараф этиш ва ҳожатни ушатиш учун лозим бўлган ишларга назар солади, боқади, уларга муносиб ифлос суратларни тасвирлайди. Келган маънолар уларнинг ораларидан ўтиб боради. Ўтаётганларга на ёмонлиги бор, ва на ифлосланиш ва на зарар ва на хатар бор. Биргина хатар борки, у ҳам бўлса, бутун назар-эътиборни у билан банд қилиш ва уни зарар деб ўйлашдир.

Учинчи Жиҳат.
Шудирки: Нарсалар орасида баъзи яширин муносабатлар бўлади. Ҳатто сен кутмаган нарсалар ичида муносабат иплари бўлади. Ё айнан ўзида бўлади ва ё сенинг хаёлинг машғул бўлган соҳасига кўра у ипларни тўқийди, уларни бир-бири билан боғлайди. Шу муносабат сири туфайли, баъзан бир муқаддас нарсани кўриш, бир ифлос нарсани эслатади. Баён фанида баён этилганидек, "Ташқарида бир-биридан узоқликнинг сабаби бўлган зиддият, ҳаёлда яқинликнинг сабабидир." Яъни, икки бир-бирига зид нарсанинг суратларини жамловчи восита - хаёлий бир муносабатдир. Бу муносабатлар орқали келган хотира, "тадоъийи афкор" деб аталади. Масалан, сен намозда, муножотда, Каъба қаршисида, ҳузури Илоҳийда туриб, оятларни тафаккур қилаётган бир ҳолингда, шу тадоъийи афкор сени олиб, энг узоқ разилона беъманигарчиликка етаклайди. Сенинг бошинг, бундайин тадоъийи афкорга мубтало бўлса, асло ташвиш чекма. Балки ўзингга келган вақтингдаёқ қайт. "Эҳ, қандайин қусур қилдима," дея диққат билан машғул бўлиб қолма. Токи у заиф муносабат, сенинг диққатинг ила қувват пайдо қилмасин. Зеро таъсирланган сари, аҳамият берганинг сари, у заиф хаёлинг малака ҳолига кела бошлайди. Хаёлий бир иллат бўлади. Қўрқма, қалбий иллат эмасдир. Бу хил хотиралар кўпинча беихтиёр келади. Айниқса ҳиссиётли асабий одамларда кўп учрайди. Шайтон бу хил васваса маъданини кўп ишлатади. Бу яранинг малҳами шуки:
Тадоъийи афкор, кўпинча беихтиёр келади. Унда масъулият йўқ. Ҳам тадоъийга яқин келиш бор, тегиш ва аралашиб кетиш йўқ. Шунинг учун фикрларнинг кайфиятлари бир-бирига кириб кетмайди, бир-бирига зарар бермайди. Масалан, шайтон ила илҳом фариштаси қалб атрофида бир-бирига яқин жойлашгани ҳамда фожирлар (ёмонлар) ва аброрлар (яхшилар)нинг бир-бирига қариндошлиги ва бир масканда туришлари зарар бермайди. Шунинг каби, тадоъийи афкор туфайли сен истамаган ифлос ҳаёллар келиб, пок фикрларнинг ичига кирса, зарар бермайди. Магар қасдан бўлса ва зарар деб ўйлаб у билан кўп машғул бўлса, зарар беради. Ҳам баъзан қалб чарчайди. Фикр ўзини овунтирмоқ учун тўғри келган бир нарса билан машғул бўлади. Шайтон фурсат топади. Ифлос нарсаларни олдига ёяди, у томон суради.

Тўртинчи Жиҳат.
Амалнинг энг яхши суратини излашдан келиб чиққан бир васвасадирки, тақво деб ўйлаб шиддатланган сари ҳолат оғирлашиб бораверади. Ҳатто шундай бир даражага келадики, у одам амалнинг энг яхшисини изларкан, ҳаромга йўлиқади. Баъзан бир суннатни излаш, бир вожибни тарк эттиради. "Ажабо, амалим тўғри бўлдимикин?" дейди, яна қайта қилади. Бу ҳол давом этади. оят тушкунликка тушади. Шайтон бу ҳолидан фойдаланиб уни яралайди. Бу яранинг икки малҳами бор.
Биринчи Малҳам: Бундай васвасалар, мўътазила аҳлига лойиқдур. Чунки улар дейдилар: "Шариат буюрган ва қайтарган ишлар ва нарсаларнинг ўз аслида, охират нуқтаи назарида ё ҳусни бор, шундан сўнггина ул ҳуснга биноан уни қилиш буюрилган; ва ё қабоҳати бор, шундан сўнггина унга биноан ундан қайтарилган. Демак, охират ва ҳақиқат нуқтаи назарида бор бўлган ҳусн ва қабоҳат, нарсаларнинг ўзидадир; Илоҳий амр ва наҳий (бўйруқ ва таъқиқ) эса унга тобедир." Бу мазҳабга кўра, инсон қилган ҳар бир амалида шундай бир васваса келади: "Ажабо амалим ҳақиқатан гўзал суратда қилинганмикин?" Аммо ҳақ мазҳаб бўлган Аҳли Суннат вал Жамоат дерларки: "Жаноби ҳақ бир нарсага буюради, сўнгра гўзал бўлади. Қайтаради, сўнгра қабиҳ бўлади." Демак амр ила гўзаллик, наҳий (таъқиқ) ила чиркинлик юзага чиқади. Ҳусн ва қабоҳат мукаллафнинг хабардорлигига қарайди ва унга кўра қарор топади. Шу ҳусни ва қабоҳати эса ўткинчи ва дунёга қарашли тарафида эмас, балки охиратга қарашли тарафидадур. Масалан сен намоз ўқидинг ва ё таҳорат олдинг. Ҳолбуки, намозингни ва таҳоратингни бузадиган бир сабаб ҳақиқатда юз берган. Локин сени ундан ҳеч хабаринг бўлмади. Сенинг намозинг ва таҳоратинг ҳам тўғридир, ҳам гўзалдир. Мўътазила дер: "Ҳақиқатда қабиҳ ва бузилган. Локин сендан қабул қилинади. Чунки номаълум бўлган, билмадинг ва узринг бор." Шундай экан, Аҳли Суннат мазҳабига кўра, шариатнинг зоҳирига мувофиқ ўлароқ қилган амалингда: "Ажабо тўғри бўлганмикин?" дея васвасага тушма. Фақат, "Қабул бўлганмикин?" де. урурланма, ужбга кирма (яъни, қилган амалингга ишониб қолма).
Иккинчи Малҳам: Динда қийинчилик йўқдир. ......(ар.) 
Модомики тўрт мазҳаб ҳақдир. Модомики истиғфорга ундовчи бўлган ўз қусурини англашлик, ғурурга олиб борувчи бўлган амалини гўзал кўришликдан кўра, айниқса бундай васвасали одам учун, афзалдир. Яъни, бундай васвасали одам, амалини гўзал кўриб ғурурга тушгандан кўра, амалини қусурли кўриб истиғфор келтиргани янада аълодир. Модомики бундай экан, сен васвасани от, шайтонга айтки: "Бу ҳол, қийинчиликдир. Ҳақиқий ҳолатдан хабардор бўлмоқ мушкулдир. Диндаги енгилликка тескаридир. ......(ар.) ......(ар.) асосига зиддир. Албатта бундай амалим ҳақ мазҳабларнинг бирига мувофиқ келади. У менга кифоя. Ҳам яна мен лоақал ожизлигимни эътироф этиб, ибодатни лойиғича адо этолмаганимдан, истиғфор ва тавба-тазарру ила марҳамати Илоҳия доирасига кириб, қусуримни авф этилиши, қусурли амалимни қабул қилиниши учун ёлвориб ниёз этишимга сабабдир."

Бешинчи Жиҳат.
Иймон масалаларига шубҳа тарзида келган васвасадир. Бечора васвасали одам, баъзан таҳайюлни тааққул билан чалкаштириб қўяди. Яъни, хаёлга келган бир шубҳани, ақлга кирган бир шубҳа дея ваҳима қилиб, ўз эътиқодига футур етди деб ўйлайди. Ҳам баъзан таваҳҳум этган бир шубҳани иймонга зарар берувчи бир шак деб гумон қилади. Ҳам баъзан тасаввур қилган бир шубҳани, ақл тасдиқлаган бир шубҳа деб ўйлайди. Ҳам баъзан бир куфр ишни фикрлаб кўришни, куфр келтирдим деб гумон қилади. Яъни, залолатнинг сабабларини англамоқ суратида, тафаккурнинг жўш уришини ва тадқиқотини ва бетарафона муҳокамасини, иймонга хилоф деб ўйлайди. Ниҳоят шайтоний талқинотларнинг асари бўлган мана шу гумонлардан ҳуркиб: "Эйвоҳ! Қалбим бузилибди, эътиқодимга футур етибди," дейди. У ҳоллар кўпинча ихтиёрсиз равишда бўлганидан ва уни ўзининг кичик ихтиёри билан ислоҳ этолмаганидан тушкинликка тушади. Бу яранинг малҳами шудирки:
Куфрни хаёлга келтириш куфр бўлмагани каби, куфр деб гумон қилиш ҳам куфр эмас. Залолатни тасаввур қилиш залолат бўлмагани каби, залолатни тафаккур қилиш ҳам залолат эмас. Чунки хаёлга келтириш ҳам, гумон қилиш ҳам, тасаввур қилиш ҳам, тафаккур қилиш ҳам ақлий тасдиқдан ва қалбан ишонишдан айридир, бошқадирлар. Улар бир даража эркиндирлар. Инсонга берилган жузи ихтиёрни кўпинча тингламайдилар. Кўпинча диний мажбурият остига киролмайдилар. Тасдиқ ва ишонч эса ундай эмас. Бир низомга тобедирлар. Ҳам яна ҳаёл, ваҳима, тасаввур, тафаккур каби ҳислатлар, тасдиқ ва ишонч бўлмаганидек, шубҳа ва иккиланиш деб ҳам ҳисобланмайди. Бироқ, агар кераксиз равишда такрор қила-қила ўрнашиб қолса, у вақт ундан ҳақиқий бир шубҳа пайдо бўлиши мумкин. Ҳам яна бетарафона муҳокама номи билан ва ё инсоф номидан дея, қарши тарафни лозим кўраверса, шундай бир ҳолга келадики, беихтиёр қарши тарафни маъқуллайдиган бўлиб қолади. Унга вожиб бўлган ҳақни лозим деб билиш ҳисси синади. Ўзи эса таҳликага тушади. Рақиб ва ё шайтоннинг бекорчи бир вакили бўладиган ҳолат зеҳнида ўрнашиб қолади. Бу хилдаги васвасанинг энг аҳамиятли жойи шудирки: Васвасали одам, имкони зотий ила имкони зеҳнийни бир-бири билан чалкаштириб қўяди. Яъни, бир нарсани моҳиятида мумкин деб билса, у нарсани зеҳнан (ҳақиқатда) ҳам мумкин ва ақлан шак-шубҳали деб таваҳҳум этади. Ҳолбуки, Илми Каломда шундай қоида борки, моҳиятида мумкин бўлган бир нарса, илмий тасдиққа зид эмас ва зеҳний заруратга зиддияти йўқ. Масалан, ҳозирги дақиқада Қора денгизнинг ерга тортилиб кетиши моҳиятида мумкиндир ва моҳиятан мумкинлиги туфайли унинг эҳтимоли бор. Ҳолбуки, қатъиян ул денгизнинг жойида эканини тасдиқлаймиз, шубҳасиз биламиз. Ва у эҳтимоли мумкин бўлган иш ва у имкони зотий бизга шак бермайди, бир шубҳа туғдирмайди, қатъий ишончимизни бузмайди. Масалан, шу қуёшнинг моҳиятида бугун ботмаслиги ва эртага чиқмаслиги мумкин. Ҳолбуки бу имкон ишончимизга зарар бермайди, шубҳа туғдирмайди. Мана шунинг каби, масалан, иймон ҳақиқатларидан бўлмиш, дунё ҳаётининг ботишига ва охират ҳаётининг чиқишига имкони зотий жиҳатида келган ваҳималар, иймондаги қатъиятга зарар бермайди. Ҳамда ......(ар.) яъни: "Бирон далилдан келиб чиқмаган бир эҳтимолнинг ҳеч аҳамияти йўқдур," дейилган машҳур қоида, ҳам дин усули, ҳам фиқҳ усулининг муқаррар қоидасидандир.
Агар десанг: "Мўъминларга бунчалик зарарли ва сиқувчи бўлган васваса, қайси ҳикматга биноан бошимизга бало бўлган?"
Алжавоб: Ҳаддан ошмаслик ҳамда ғолиб келмаслик шарти билан, васвасанинг асли ҳушёр қилишга сабабчи, изланишга чорловчи, жиддиятга воситадир. Лоқайдликни кетказади, бепарволикни даф қилади. Шунинг учун Ҳакийми Мутлақ бу имтиҳон ерида, бу мусобақа майдонида, бизга ташвиқ қамчиси сифатида, васвасани шайтоннинг қўлига берган. Инсоннинг бошига уради. Шояд кўпроқ ранжитса, Ҳакийми Раҳиймга шикоят қилмоғимиз ва ......(ар.) демоғимиз лозим... 

* * *

("Ишоратул-Иъжоз"дан.)
...... (ар.) 
Яъни: "Эй инсонлар! Сизни ва сиздан аввалгиларни яратган Раббингизга ибодат қилингизки, тақво мартабасига восил бўласиз. Ва яна Раббингизга ибодат қилингизки, ерни сизга тўшак, самони биноингизга том қилган ва сизларга ризқ бўлсин, дея ердан мева ва бошқа озуқаларни чиқариш учун самодан сувларни туширган. Шундай экан, Аллоҳга мисл ва шерик келтирмангиз. Билингизки, Аллоҳдан бошқа маъбуд ва холиқингиз йўқдир."

МУҚАДДИМА
Ақоидий ва иймоний ҳукмларни қувватли ва мустаҳкам қилиб, малака ҳолига келтирган фақат ибодатдир. Ҳа, Аллоҳнинг амрларини қилмоқ ва наҳийларидан тийилмоқдан иборат бўлган ибодат билан виждоний ва ақлий бўлган иймоний ҳукмлар тарбиялаб ва қувватлаб турилмаса, асарлари ва таъсирлари заиф бўлиб қолади. Бу ҳолга Ислом оламининг ҳозирги вазияти шоҳиддир.
Ва шунингдек, ибодат, дунё ва охират саодатларига васила бўлгани каби, маош ва маода, яъни дунё ва охират ишларини тартибга солишга ҳам сабабдир. Ҳамда шахсий ва умуминсоний камолотга ҳам воситадир. Ҳамда Холиқ ила банда орасида жуда юксак бир нисбат ва шарафли бир робитадир.

Ибодатнинг дунё саодатига васила 
эканини изоҳ этган жиҳатлар.
Биринчиси: Инсон барча ҳайвонлардан мумтоз ва мустасно ўлароқ, ажиб ва латиф бир табиатда яратилган. У табиати туфайли инсонда хилма-хил майллар, орзулар юзага келган. Масалан, инсон энг мунтаҳаб нарсаларни истайди, энг гўзал нарсаларга майл кўрсатади, зийнатли нарсаларни орзу қилади. Инсониятга лойиқ бир маишат ва бир шараф ила яшамоқ истайди.
Шу майлларнинг тақозосига биноан, ейиш, кийиш ва бошқа эҳтиёжларини истаганича гўзал бир шаклда қўлга киритишда кўп санъатларга (яъни ҳунарларга) муҳтож. У санъатларга салоҳияти етмагани учун, бошқа инсонлар билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўладики, ҳар бири меҳнатининг самараси билан олди-берди суратида ўзаро ёрдам қилсин. Ва шу аснода эҳтиёжларини таъминлай олсин.
Аммо инсондаги "шаҳват", "ғазаб", "ақл" ҳислари Сониъ тарафидан чеклаб қўйилмаганидан ва инсоннинг жузи ихтиёри билан тараққий этмоғини таъминлаш учун бу ҳислар ўзига ҳавола қилинганидан, муомалада зулм ва тажовузлар юзага келади. Бу тажовузларнинг олдини олмоқ учун, инсон жамияти меҳнатларининг самараларини олди-берди қилишда адолатга муҳтождир.
Локин, ҳар бир шахснинг ақли адолатни идрок этишдан ожиз бўлгани туфайли, юксак бир ақлга эҳтиёж бордирки, ул юксак ақлдан истифода қилсинлар. Бундай юксак ақл фақат қонун шаклида бўлади. Бундай бир қонун — фақатгина Шариатдир.
Сўнгра, ул Шариатнинг таъсирини, ижросини, татбиқини таъминлайдиган бир маржиъ, бир соҳиб лозимдир. У маржиъ ва у соҳиб эса — фақатгина Пайғамбардир.
Пайғамбар бўлган зотнинг эса, зоҳиран ва ботинан халққа бўлган ҳокимиятини давом эттирмоқ учун, моддий ва маънавий устунликка ва имтиёзга эҳтиёжи бўлгани каби; Холиқ билан бўлган муносабат ва алоқасини кўрсатмоқ учун эса, бир далилга эҳтиёжи бордир. Бундай бир далил эса — фақатгина мўъжизалардир.
Сўнгра, Жаноби Ҳақнинг амрларига ва наҳийларига итоат ва бўйсунишни таъмин ва таъсис этмоқ учун, Сониънинг азаматини зеҳнларда тасбит этиш, яъни ўрнаштириш учун эҳтиёж бордир. Бу тасбит эса — фақатгина ақоид ила, яъни иймоний ҳукмларнинг тажаллиси (юзага чиқиши) билан бўлади. 
Иймоний ҳукмларни қувватлаш ва ўстириш — фақатгина такрорланиб янгиланиб турган ибодат билан бўлади.
Иккинчиси: Ибодат фикрларни Сониъи Ҳакиймга қаратмоқ учундир. Банданинг Сониъи Ҳакиймга бўлган юзланиши, итоат ва бўйсунишини натижа қилиб беради. Итоат ва бўйсуниш эса бандани мукаммал интизом остига киритади. Банданинг интизом остига кирмоғи ила ҳикматнинг сири очилади. Ҳикмат эса коинот саҳифаларида порлаган санъат нақшлари ила юзага чиқади.
Учинчиси: Инсон худди бир ўзак сингари, бутун хилқатнинг низомларига ва фитрат қонунларига ва коинотдаги Илоҳий қонунларнинг шуълаларига бир марказдир. Бинобарин, инсон у қонунларга боғланмоғи ва алоқа қилмоғи ва уларнинг этакларига ёпишиб маҳкам тутмоғи лозим бўладики, умумий жараённи таъмин этсин. Ва олам табақаларида айланаётган ғилдиракларга зид равишда ҳаракат қилиб, у ғилдиракларнинг чархлари остида эзилмасин. 
Бунга ҳам, фақатгина ул амр ва наҳийлардан иборат бўлган ибодат билан эришилади.
Тўртинчиси: Амрларни адо этиш, наҳийлардан тийилиш соясида, бир шахс ижтимоий ҳаётда кўп мартабалар билан муносабат пайдо қилади ва боғланади. Бохусус, диний ҳукмлар ва умумий манфаатлар хусусида, бир шахс бир тоифа ҳукмига ўтади. Яъни, жуда кўп ҳуқуқлар, мартабалар, иршодлар, таълимлар, ислоҳлар сингари вазифалар бир шахсга юкланади. Агар бу амрни адо этган, наҳийлардан тийилган ул шахс бўлмаса, у вазифалар поймол бўлади.
Бешинчиси: Инсон Исломият соясида, ибодат туфайли барча мусулмонларга нисбатан собит бир муносабат пайдо қилади ва қувватли бир алоқа ва боғланиш ҳосил қилади. Булар эса, тебранмас бир биродарликка, ҳақиқий бир муҳаббатга сабаб бўлади. Зотан ижтимоий ҳаётнинг камолига ва тараққиётига илк ва энг биринчи поғона, биродарлик ила муҳаббатдир.

Ибодатнинг шахсий камолотга сабаб эканининг изоҳи.
Инсон жисман кичик, заиф ва ожиз бўлиши билан бирга, ҳайвонотдан саналса-да, 
жуда юксак бир руҳга эгадир; 
ва жуда буюк бир истеъдодга моликдир; 
ва беҳисоб даражада майллари бордир; 
ва чексиз орзулар соҳибидир; 
ва сон-саноқсиз фикрлари бордир; 
ва ҳудудсиз шаҳват ва ғазаб сингари ҳис-туйғулари бордир; 
ва шундай ажойиб бир табиати бордирки, гўё барча навлар ва оламларга мундарижа қилиб яратилгандек.
Мана бундай бир инсоннинг ул юксак руҳини кенгайтирадиган омил — ибодатдир. 
Истеъдодларини очган — ибодатдир. 
Майлларини саралаб поклаган — ибодатдир. 
Орзуларини амалга оширган — ибодатдир. 
Фикрларини кенгайтирган ва интизом остига олган — ибодатдир. 
Шаҳвоний ва ғазабий ҳисларини ҳад остига олган — ибодатдир. 
Зоҳирий ва ботиний аъзоларини ва туйғуларини кирлатган табиат ғуборларини кетказган — ибодатдир. 
Инсоннинг тақдирида ёзилган камолотига етказган — ибодатдир. 
Банда билан Маъбуд орасида энг юксак ва энг латиф бўлган нисбат — фақатгина ибодатдир.
Ҳа, инсон камолотининг энг юксаги, шу нисбат ва муносабатдир.
Эслатма: Ибодатнинг руҳи ихлосдир. Ихлос эса қилинадиган ибодат фақат буюрилгани учун қилинмоғидир. Агар бошқа бир ҳикмат ва бир фойда ибодатга иллат (яъни, асосий ғоя) қилинса, у ибодат ботилдир. Фойдалар, ҳикматлар фақатгина муражжиҳ (ибодатнинг афзаллигини англатувчи) бўла олади, иллат бўлолмайди. 


ЛУҒАТ

аҳбоб - севимли инсонлар
аҳли Завқ — 
аҳли Кашф —
байъат - боғлиқлигини эълон қилмоқ
барзох - икки дунё ораси; қабр
даҳрий - давр ва замонга оид
иллат — асосий сабаб
Жалол - ҳайбатли
Ламязал - заволсиз
Лоязал - завол топмас
мубарро - соф
мубоҳ — савоби ҳам, гуноҳи ҳам йўқ амал.
муназзаҳ - пок
нафси саркаш - исёнкор, қайсар, кеккайган, осий нафс. 
Самадоний - Самад бўлган Аллоҳга оид.
тақдис - муқаддас кўрмоқ
Рубубият - Аллоҳнинг бутун махлуқотини бошқариши, тарбия ва парвариш қилиши.
тажаллиёт - кўриниш, намоён бўлиш
тарки мосиво - Аллоҳдан ўзга ҳамма нарсани тарк қилиш
ташаҳҳуд - намозда ўтирганда шаҳодат келтириш
таҳийёт - саломлар; маънавий ҳаёт ҳадялари
тоййиба - гўзал, хуш нарсалар
Улуҳият - ибодат ва итоат қилишга лойиқ ягона зот. 
ўққа — 1кг-282гр.га тенг бўлган оғирлик ўлчови.