iman

ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ
ТЎРТИНЧИ СЎЗ

 

 

Намоз нақадар қийматли ва муҳимлигини, ҳам нақадар арзон ва оз бир сарфиёт ила қозонилишини, ҳамда бенамоз одам нақадар телба ва зарарли эканини икки карра икки тўрт эканлигини билиш даражасида қатъий англамоқ истасанг, бу мисолий ҳикоячага боқ, кўр...

Бир замон бир буюк ҳоким икки хизматкорини ҳар бирига йигирма тўрттадан олтин бериб, икки ойлик масофа узоқлигидаги хос ва гўзал бир гўшага истиқомат қилишлари учун юборади. Ва уларга амр этади: "Бу пулни йўл ва чипта харажатига ишлатинг. Ҳамда у ердаги масканингизга лозим бўлган нарсаларни сотиб олинг. Бир кунлик масофадан сўнг бир бекат келади. Ҳам машина, ҳам кема, ҳам поезд, ҳам тайёра бор. Сармоянгизга қараб мининг".

Икки хизматкор дарс олганларидан сўнг йўлга равона бўладилар.

Бири бахтиёр эдики, бекатга етгунга қадар бир олтин сарфлайди ва шу сарф ичида ҳокимига ёқадиган шундай гўзал бир тижоратни қўлга киритадики, сармояси бирдан мингга чиқади.

Иккинчи хизматкор бадбахт, бетайин бўлганидан, бекатга қадар йигирма уч олтинини сарфлаб юборади. Қимор-миморга бериб, сармояси зое кетади ва ниҳоят бир дона олтини қолади. Ҳамроҳи унга дейди: "Эй, сен бу олтинингни бир чиптага бер, токи бу узун йўлда яёв ва оч қолмагайсан. Ҳам бизнинг ҳокимимиз карамли, балки раҳм қилар, қилган қусурингни афв этар ва сени тайёрага миндирарлар. Бир кунда истиқомат қиладиган масканимизга етамиз. Йўқса, икки ойлик бир чўлда оч, яёв, ёлғиз кетмоққа мажбур бўласан".

Ажабо, бу одам қайсарлик қилиб, у бир олтинини хазина калити ҳукмида бўлган бир чиптага бермай, вақтинчалик бир лаззат учун кайфу-сафога сарф этса, ғоят ақлсиз, зарарли, бадбахт эканини энг ақлсиз одам ҳам англамасми?!

Хуллас, эй бенамоз одам! Ва эй намоздан хушланмаган нафсим!

Ул ҳоким — Раббимиз, Холиқимиздир.

Унинг хизматкори бўлган ул икки йўлчи эса, бири — намозини шавқ ила адо этувчи диндор мусулмон; иккинчиси — ғофил, бенамоз инсондир.

Ул йигирма тўрт олтин - йигирма тўрт соат — ҳар кунги умрдир.

Ул гўзал гўша — жаннатдир.

Ул бекат эса — қабрдир.

Ул саёҳат — қабрга, қиёматга, абадиятга кетиладиган инсон сафаридир. Амалга кўра, тақво қувватига кўра ул узун йўлни фарқли даражаларда босиб ўтадилар. Бир қисм тақво аҳли минг йиллик йўлни яшин каби бир кунда кесиб ўтади. Бир қисми эса эллик минг йиллик бир масофани бир кунда босиб ўтади. Қуръони Азимушшон бу ҳақиқатга икки ояти ила ишора қилади.

Ул чипта эса — намоздир. Беш вақт намоз учун, таҳорати ила, ёлғиз бир соатгина вақт кифоя қилади.

Ажабо, йигирма уч соатини бу қисқагина дунёвий ҳаётга сарфлаган ва ул узун абадий ҳаётга бир соатини ҳам сарфламаган инсон нақадар зарар қилади, нақадар нафсига зулм этади, нақадар ақлига хилоф иш тутади! Зеро, минг одам иштирок этган бир лоторея қиморига, гарчи ютиш эҳтимоли мингдан бирга тенг бўлса ҳам, ярим молини тикишни ақли қабул қилса-ю, аммо йигирма тўртдан бир молини юздан тўқсон тўққиз эҳтимол ила ютиши тайин бўлган бир абадий хазинага бермаслик нақадар ақлга ва ҳикматга хилоф ҳаракат эканини, нақадар ақлдан узоқ бўлишини, ўзини оқил ҳисоблаган ҳар одам англамасми?

Ҳолбуки намозда руҳнинг, қалбнинг ва ақлнинг буюк бир роҳати бор. Баданга ҳам у қадар оғир иш эмас.

Ҳам намоз ўқиганнинг мубоҳ* бўлган бошқа дунёвий амаллари гўзал бир ният ила ибодат ҳукмини олади. Бу шаклда бутун умр сармоясини охиратга мулк қила олади, фоний умрини бир жиҳатда боқийлаштиради.

* * *

ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ

Эй биродар! Мендан намознинг шу муайян беш вақтга махсуслигининг ҳикматини сўрамоқдасан. Жуда кўп ҳикматларидан ёлғиз биргинасига ишора қиламиз.

Ҳа, ҳар бир намознинг вақти, муҳим бир инқилобнинг бошланишидир. Шунингдек, азим бир Илоҳий тасарруфнинг ойнаси ва ул тасарруф ичида, барча Илоҳий эҳсонларнинг биттадан акс этадиган замонидир ва шу сабабдан Қодийри Зулжалолга ўша вақтларда янада зиёда тасбеҳ ва таъзим қилмоқ, ҳадсиз неъматларининг икки вақт ўртасида тўпланган захираси учун шукр ва ҳамд этмоқ маъносида ибодат қилишга - намозга амр этилгандур. Бу нозик ва чуқур маънони бир оз фаҳмламоқ учун қуйидаги "Беш Нукта" (Нозик сир)ни нафсим ила бирга тингламоқ лозим.

БИРИНЧИ НУКТА: Намознинг маъноси, Жаноби Ҳақни поклаб ёд этмоқ, унга таъзим ва шукр қилмоқдир. Яъни, Жалоли ҳузурида сўзи ва ҳаракати ила "Субҳаноллоҳ" деб, "ни муқаддас тутмоқ...

Ҳам Камоли қаршисида лафзан ва амалан "Аллоҳу Акбар" деб таъзим қилмоқ...

Ҳам Жамоли қаршисида қалбан ва тил ва бадан ила "Алҳамдулиллоҳ" деб шукр этмоқдир.

Демак, Тасбеҳ ва Такбир ва Ҳамд намознинг мағзлари ҳукмидадир. Шунинг учун намознинг ҳар бир ҳаракат ва зикрларида бу уч нарса бордир. Ҳам шунинг учун намоздан сўнг намознинг маъносини таъкид ва қувватлаш ниятида бу муборак калималар ўттиз уч мартадан такрорланади. Намознинг маъноси бу мухтасар хулосалар ила таъкидланади.

ИККИНЧИ НУКТА. Ибодатнинг маъноси, банданинг даргоҳи Илоҳийда ўз қусурини ва ожизлиги ва фақирлигини кўриб, камоли Рубубиятнинг ва қудрати Самадониянинг ва раҳмати Илоҳиянинг олдида ҳайрат ва муҳаббат ила сажда этмоғидир. Яъни, Рубубиятнинг салтанати ибодат ва итоатни истаганидек, Рубубиятнинг муқаддаслиги, поклиги ҳам истайдики, банда ўз қусурини кўриб, истиғфор ила ва Раббини барча нуқсонлардан пок ва мубарро* ва аҳли залолатнинг ботил фикрларидан муназзаҳ* ва аъло ва коинотнинг барча қусурларидан муқаддас ва юксак эканини тасбеҳ ила "Субҳоналлоҳ" дея эълон этсин.

Ҳамда Рубубиятнинг камоли қудрати эса, банда ўз заифлигини ва махлуқотнинг ожизлигини кўриш орқали Самадоний қудратнинг азаматли асарлари қаршисида таҳсин ва ҳайрат ичра "Аллоҳу Акбар" деб ҳузу ила рукуга бормоғини, унга илтижо ва таваккул этмоғини истар.

Ҳам Рубубиятнинг бениҳоя раҳмат хазинаси истарки, банда ўз эҳтиёжини ва бутун махлуқотнинг фақирлиги ва эҳтиёжларини савол ва дуо ила изҳор этсин ва Роббининг эҳсон ва инъомларини шукр ва сано ила "Алҳамдулиллоҳ" ила эълон қилсин.

Демак, намознинг ҳаракат ва зикрлари бу маъноларни ўз ичига олгандур ва шунинг учун тарафи Илоҳийдан тайинлангандур.

УЧИНЧИ НУКТА. Инсон - бу улкан оламнинг кичик бир намунаси ва Фотиҳаи шарифа - Қуръони Азимушшоннинг бир мунаввар тимсоли бўлгани сингари, Намоз ҳам бутун ибодат навларини ўз ичига олган бир нуроний мундарижадир. Ва бутун махлуқот синфларининг хилма-хил ибодатларига ишора қилган бир муқаддас харитадир.

ТЎРТИНЧИ НУКТА. Ҳафталик бир соатнинг сония, дақиқа, соат ва кунларини кўрсатувчи миллари бир-бирларига қандай боғлиқ бўлсалар, бир-бирларига қандайин ўхшаш бўлсалар ва қанчалик бир-бирларининг ҳукмида бўлсалар;.

Шунга ўхшаб, Жаноби Ҳақнинг улкан соати бўлмиш бу олами-дунёнинг сонияси ўрнидаги кеча ва кундузнинг айланиб туриши, дақиқалар ўрнидаги йиллар, соатлари ўрнидаги олам умрининг даврлари, бир-бирига шундай ўхшайдилар ва бир-бирининг шунчалик ҳукмидадирлар ва бир-бирини эслатадилар. Масалан:

Бомдод вақти кун чиққунга қадардир. Баҳорнинг аввал замонига, ҳам инсоннинг она қорнига тушган онларига, ҳам Самовот ва Ернинг олти кунда яратилишидан биринчи кунига ўхшайди ва шуни эслатади. Ҳамда улардаги Илоҳий фаолиятни хотирлатади.

Пешин вақти ёз мавсумининг ўртасига, ҳам ёшликнинг камолига, ҳам дунё умридаги инсоннинг илк яратилиш даврига ўхшайди ва шунга ишора қилади. Ҳамда улардаги Раҳматнинг зуҳурини ва неъматнинг файзларини хотирлатади.

Аср вақти куз мавсумига ҳам кексалик вақтига ҳам охирзамон Пайғамбарининг (Алайҳиссалоту Вассалом) Саодат Асрига ўхшайди. Ҳамда улардаги Илоҳий фаолиятни ва Раҳмоний инъомларни хотирлатади.

Шом вақти куз мавсумининг охирида жуда кўп махлуқотнинг йўқолиб кўздан ғойиб бўлмоғини, ҳам инсоннинг вафотини, ҳам дунёнинг қиёмат бошланишидаги харобиятини хотирлатиш билан, Жалолий тажаллиётни англатади ва инсонни ғафлат уйқусидан уйғотади, танбеҳ беради.

Ҳуфтон вақти зулмат олами наҳор оламининг бутун асарларини қора кафани ила беркитмоғини, ҳам қишнинг оппоқ кафани ила ўлган ернинг юзини ўрамоғини, ҳам вафот этган инсоннинг орқасида қолган асоратининг ҳам вафот этиб, унутилиш пардаси остига кирмоғини ва ҳам имтиҳон уйи бўлган бу дунёнинг бутунлай беркилмоғини хотирлатиш билан Қаҳҳори Зулжалолнинг жалолли тасарруфотини эълон қилади.

Тун вақти қишни, ҳам қабрни, ҳам Барзох оламини фаҳмлатиш билан инсон руҳи Раҳмати Раҳмонга қай даража муҳтож эканини инсонга хотирлатади.

Ва тундаги таҳажжуд намози эса, қабр кечасида ва барзох қоронғилигида нақадар фойдали бир чироқ эканини билдиради, танбеҳ беради. Ҳамда бутун бу инқилоблар ичра Жаноби Мунъими Ҳақиқийнинг бениҳоя неъматларини хотирлатиш орқали қай даража ҳамду-санога лойиқ эканини эълон этади.

Иккинчи бомдод эса қиёматнинг тонгини эслатади. Ҳа, бу кечанинг тонги ва бу қишнинг баҳори нақадар маъқул ва лозим ва қатъий бўлса, қиёмат тонги ҳам, Барзохнинг баҳори ҳам шу қадар қатъийдир.

Демак, бу беш вақтнинг ҳар бири, бир муҳим инқилобнинг боши эканини ва буюк инқилобларни хотирлатгани каби, Қудрати Самадониянинг ҳар кунги азим тасарруфларининг ишораси ила, ҳам йиллик, ҳам асрий, ҳам даҳрий* Қудратнинг мўъжизаларини ва Раҳматнинг ҳадяларини хотирлатади.

Демак, фитратнинг асл вазифаси ва ибодатнинг асоси ва қатъий қарз бўлган фарз намози, бу вақтларга лойиқдир ва жуда муносибдир.

БЕШИНЧИ НУКТА. Инсон фитратан ғоят заифдир. Ҳолбуки ҳар нарса унга Ҳужум қилади, уни ранжитади ва алам беради. Ҳам ғоят ожиздир. Ҳолбуки, балолари ва душманлари жуда кўпдир. Ҳам ғоят фақирдир. Ҳолбуки эҳтиёжлари жуда кўпдир. Ҳам танбал ва иқтидорсиздир. Ҳолбуки, ҳаётнинг таклифлари ғоят оғирдир. Ҳам инсонийлиги уни коинот ила боғлаган. Ҳолбуки, севганларининг, кўникиб қолган нарсаларининг завол ва фироқлари доимо уни ранжитади. Ҳам ақл унга юксак мақсадлар ва боқий меваларни кўрсатмоқда. Ҳолбуки, қўли қисқа, умри қисқа, иқтидори қисқа, сабри қисқадир.

Бундай бир вазиятда руҳнинг, бомдод вақтида бир Қодийри Зулжалолнинг, бир Раҳийми Зулжамолнинг даргоҳига ниёз ила, намоз ила мурожаат этиб, арзи-ҳол этмоғи, тавфиқ ва мадад истамоғи нақадар даркор ва олдидаги кундуз оламида бошига келадиган, зиммасига юкланадиган ишларга, вазифаларга бардош бермоқ учун нақадар лозим бир суянч нуқтаси экани яққол англашилади.

Ва пешин вақтида-ки, у вақт кундузнинг камолга етиб, заволга мойиллиги ва кундалик ишларнинг такомил замонлари ва машғул бўлган ишларнинг тазйиқидан вақтинчалик бир истироҳат вақтидир ва Илоҳий инъомларнинг кўринган бир онидир. Шундай онда инсон руҳи у тазйиқдан қутулиб, у ғафлатдан сидирилиб, у маъносиз ва боқий бўлмаган нарсалардан чиқиб, Қайюми Боқий бўлмиш Мунъими Ҳақиқийнинг даргоҳига бориб, қўл боғлаб, неъматларининг якунига шукр ва ҳамд этиб ёрдам исташи ва Жалол ва Азамати олдида руку ила ожизлигини изҳор этиши ва безавол камоли ва бемисол жамоли қаршисида сажда этиб, ҳайрат ва муҳаббат ва камтарлигини эълон қилиши маъносидаги пешин намозини ўқимоқ - нақадар гўзал, нақадар хуш, нақадар лозим ва муносиб эканини англамаган инсон, инсон эмасдир!

Аср вақтида-ки, у вақт ғамгин куз мавсумини ва кексаликнинг маҳзун ҳолатини ва охирзамоннинг аламли мавсумини эслатади ва хотирлатади. Ҳам кундалик ишларнинг натижаланган замони, ҳам у кунда сазовор бўлган сиҳат ва саломатлик ва хайрли хизмат каби Илоҳий неъматларнинг бир буюк якун топган замони, ҳам у улкан Қуёшнинг ботмоққа мойиллик кўрсатмоғининг ишораси ила инсон бир мусофир маъмур ва ҳар нарса ўткинчи, беқарор эканини эълон қилмоқ замонидир.

Эндиликда абадиятни истаган ва абад учун яратилган ва эҳсон учун чексиз муҳаббатини изҳор этган ва фироқдан алам топган инсон руҳи, туриб, таҳорат олиб, бу аср вақтидаги намозини ўқимоқ учун Қадийми Боқий ва Қайюми Сармадийнинг даргоҳи Самадониясига муножотини арз этиб, заволсиз ва бениҳоя раҳматининг илтифотига илтижо этиб, беҳисоб неъматлари қаршисида шукр ва ҳамд этиб, рубубиятнинг иззати қаршисида камтарона сажда қилиб, ҳақиқий бир қалб тасаллиси ва руҳнинг роҳатини топиб, кибриёсининг ҳузурида ибодатга камарбаста бўлиш маъносидаги аср намозини ўқимоқ - нақадар юксак бир вазифа, нақадар муносиб бир хизмат, фитрат қарзини нақадар жойида адо этиш, балки ғоят хуш бир саодатга эришиш эканини инсон бўлган англаб етади!

Шом вақтида-ки, у замон ҳам қишнинг бошланиши олдидан ёз ва куз оламининг нозанин ва гўзал махлуқотининг ҳазинона видолашиб кўздан ғойиб бўлиш замонини эслатади.

Ҳам инсон вафоти туфайли барча севганларидан аламли бир фироқда айрилиб, қабрга кириш замонини хотирлатади.

Ҳам дунёнинг ўлим онидаги зилзиласи ичра вафот этган барча аҳолисининг бошқа оламларга кўчиши ва бу имтиҳон уйи чироғининг сўндирилиш замонини эслатади, хотирлатади ва бу заволда ғойиб бўладиган маҳбубларга сиғинганларга шиддат ила танбеҳ берадиган бир замондир.

Хуллас, шом намози учун бундай бир вақтда фитратан бир Жамоли Боқийга муштоқ ойна бўлган инсон руҳи, бу азим ишларни қилган ва бу буюк оламларни айлантирган, ўзгартирган Қадийми Ламязал* ва Боқийи Лоязалнинг* арши азаматига юзини қаратиб, бу фонийларнинг устида "Аллоҳу Акбар" дея, улардан қўлини тортиб, Мавло хизмати учун қўл боғлаб, Доими Боқийнинг ҳузурида қиёмда туриб, "Алҳамдулиллоҳ" дейиш ила қусурсиз камоли, мислсиз жамоли ва бениҳоя раҳмати қаршисида ҳамду сано этиб:   дейиш бирла муовинсиз Рубубияти, шериксиз Улуҳияти ва вазирсиз Салтанати қаршисида ибодатини арз этиб ёрдам исташ; ҳам бениҳоя кибриёси, ҳадсиз қудрати ва ожиз бўлмаган иззати қаршисида рукуга бориб, бутун коинот билан бирга заифлиги ва ожизлигини, фақирлигини ва ҳақирлигини изҳор этиб: деб Рабби Азиймини барча нуқсонлардан поклаб, ҳам заволсиз Жамоли Зоти, ўзгармас Сифати Қудсияси, бебадал Камоли Сармадияти қаршисида сажда қилиб, ҳайрат ва камтарлик ичра тарки мосиво* ила муҳаббат ва ибодатини эълон этиб, бутун фонийларга бадал тариқасида бир Жамийли Боқий, бир Раҳийми Сармадийни топиб,   дейиш билан завол ва қусурдан пок бўлган Рабби Аълосини тақдис* қилиш...

Сўнгги ташаҳҳудда ўтириб, барча махлуқотнинг муборак таҳийёт*ларини ва саловоти тоййиба*ларини ўз номидан У Жамили Ламязал ва Жалили Лоязалга ҳадя этиб ва Расули Акрамига салом бермоқ ила байъат*ини янгиламоқ ва амрларига итоатини изҳор этмоқ. Ҳамда иймонини янгиламоқ ва нурлантирмоқ учун бу коинот қасрининг ҳикматли интизомини кўриб, Сониъи Зулжалолнинг яккаю-ягоналигига гувоҳлик бериш...

Ҳам Салтанати Рубубиятининг даллоли ва рози бўладиган амалларини билдирувчи ва Китоби Коинот оятларининг таржимони бўлмиш Муҳаммади Арабий Алайҳиссалоту Вассаломнинг Рисолатига шаҳодат этиш маъносидаги шом намозини ўқимоқ - нақадар азиз, лазиз бир хизмат, нақадар хуш ва гўзал бир ибодат, нақадар жиддий бир ҳақиқат ва бу фоний меҳмонхонада боқий бир суҳбат ва доимий бир саодат эканини англамаган одам, қандай қилиб одам бўла олади!

Ҳуфтон вақтида-ки, у вақт кундузнинг уфқдаги асарлари ҳам йўқолиб, тун олами бутун коинотни қоплайди ва бўлган Қодийри Зулжалолнинг у оппоқ саҳифани бу қора саҳифага айлантирмоғидаги Раббоний Тасарруфот ила ёзнинг зийнатланган яшил саҳифасини қишнинг совуқ ва оқ саҳифасига айлантирмоғидаги бўлган Ҳакийми Зулкамолнинг Илоҳий ижроотини хотирлатади.

Ҳам замон ўтиши билан қабр аҳлининг орқасида қолган асарлари ҳам, бу дунёдан алоқаси узилиб, бутунлай бошқа оламга ўтмоғидаги "Ҳаёт ва Ўлимнинг Холиқи"нинг Илоҳий фаолиятини эслатади.

Ҳам тор ва фоний ва ҳақир дунёнинг тамоман хароб бўлиб, азим сакароти ила вафот этиб, кенг ва боқий ва азаматли охират оламининг очилишида "Ер ва Самовот Холиқи"нинг Жалолий тасарруфотини ва Жамолий тажаллиётини хотирлатади.

Ҳам бу Коинотнинг Ҳақиқий Маъбуди ва Маҳбуби ул Зот бўла олурки, кеча ва кундузни, қиш ва ёзни, дунё ва охиратни бир китобнинг саҳифалари сингари осонлик билан варақлайди, ёзади, бузади, алмаштиради. Хуллас, буларнинг ҳаммасига ҳукми ўтадиган бир Қодийри Мутлақ борлигини исботлайдиган бир вазиятдир.

Хуллас, бениҳоя ожиз, заиф ва бениҳоя фақир, муҳтож ва бениҳоя бир истиқбол зулматига чўмаётган ва туганмас ҳодисалар ичида чайқалаётган инсон руҳи Ҳуфтон намозини ўқиш учун шу маънодаги ҳуфтон вақтида Иброҳим алайҳиссалом сингари деб Маъбуди Ламязал, Маҳбуби Лоязалнинг даргоҳига намоз ила илтижо этиб ва бу фоний оламда, фоний умрда ва қоронғи дунёда ва қоронғи истиқболда бир Боқийи Сармадийга муножот қилиб, бир онлик бир боқий суҳбат, бир неча дақиқалик бир боқий умр ичра дунёсига нур сочадиган, истиқболни ёритадиган, мавжудотнинг ва аҳбобининг фироқ ва заволидан пайдо бўлмиш яраларига малҳам сурадиган Раҳмони Раҳиймнинг илтифоти Раҳматини ва нури ҳидоятини кўриб сўрамоқ...

Ҳам вақтинчалик уни унутган ва кўздан яширинган дунёни у ҳам унутиб, дардларини қалбининг йиғиси ила даргоҳи Раҳматига тўкиб, ҳам эҳтиётан ўлимга ўхшаш уйқуга кирмасдан аввал, сўнгги бандалик вазифасини бажо келтириб, кундалик амал дафтарини чиройли хотима ила ёпиш учун Намозга турмоқ, яъни, барча фоний севганларининг ўрнига бир Маъбуд ва Маҳбуби Боқийнинг, ожиз махлуқотларга тиланчилик қилиш ўрнига бир Қодийри Кариймнинг, ёмонлигидан қўрққан барча зиёнкорлардан халос бўлиш учун бир Ҳафийзи Раҳиймнинг ҳузурига чиқмоқ...

Ҳам Фотиҳа ила бошламоқ, яъни ҳеч бир нарсага ярамаган, қусурли, фақир махлуқларни ўринсиз мадҳ этиб, улардан миннатдор бўлиш ўрнига бир Комили Мутлақ ва Ғанийи Мутлақ ва Раҳийм ва Карийм бўлмиш Раббул Оламийнни мадҳу-сано этмоқ...

Ҳам хитоби даражасига юксалмоқ, яъни кичиклиги, ҳечлиги, кимсасизлиги билан бирга, азал ва абад Султони бўлмиш Молики Явмиддинга боғланиш билан бу коинотда нозли бир меҳмон ва аҳамиятли бир вазифадор мақомига кириб, дейиш билан бутун махлуқот номидан коинотнинг буюк жамоати ва азим жамиятидаги ибодат ва дуоларни Унга тақдим этмоқ...

Ҳам дейиш билан истиқбол қоронғилиги ичра Абадий Саодатга олиб борадиган нуроний йўл бўлмиш сироти мустақиймга ҳидоят истамоқ...

Ҳам ҳозирда уйқуга кетган ўсимликлар ва ҳайвонот каби кўздан яширинган қуёшлар, ҳушёр юлдузлар ҳар бири биттадан аскар сингари амрига бўйсунган ва бу олам меҳмонхонасидаги биттадан чироғи ва хизматкори эканларидан Зоти Зулжалолнинг буюклигини тафаккур этиб, "Аллоҳу Акбар" деб рукуга бормоқ...

Ҳам бутун махлуқотнинг улкан саждасини фикрлаб, яъни, бу кечада уйқуга кетган махлуқот каби, ҳар йилда, ҳар асрдаги мавжудот навлари, ҳатто ер, ҳатто дунё, ҳар бири биттадан мунтазам лашкар, балки биттадан итоатли аскар сингари амри ила дунёдаги ибодат вазифасидан озод этилган, яъни ғайб оламига жўнатилаётган он, завол вақтида сўнгги бор жойнамозида ниҳоят даражада интизом ила "Аллоҳу Акбар" деб сажда этганларидек...

Ҳам амридан келган бир тирилтириш ва уйғотиш ила яна баҳорда қисман айнан ўзи, қисман мисли бўлиб қайта тирилиб, қиёмда туриб, Мавло хизматига камарбаста бўлганларидек, бу кичик инсон уларга иқтидо қилиб, Ул Раҳмони Зулкамолнинг, Ул Раҳийми Зулжамолнинг даргоҳи ҳузурида ҳайратолуд бир муҳаббат, бақоолуд бир камтарлик, иззатолуд бир ҳақирлик бирла "Аллоҳу Акбар" деб саждага бормоқ, яъни бир нави Меърожга чиқиш маъносидаги ҳуфтон намозини ўқимоқ нақадар хуш, нақадар гўзал, нақадар ширин, нақадар юксак, нақадар азиз ва лазиз, нақадар маъқул ва муносиб бир вазифа, бир хизмат, бир ибодат, бир жиддий ҳақиқат эканини албатта англадинг.

Демак, бу беш вақт ҳар бири биттадан азим инқилобнинг ишоралари, Роббимизнинг улкан ижроотининг белгилари ва барча Илоҳий инъомларнинг аломатларидирлар ва шунинг учун бурч ва қарз бўлган фарз Намозининг у вақтларга хос бўлиши ниҳоят даражада ҳикматлидир...

 

* * *




ЎН ЕТТИНЧИ ЁҒДУ.

"Зуҳра"дан келган Ўн Беш Мулоҳазадан 
иборат

Муқаддима.

(Бу Ёғдунинг чоп қилинишидан) ўн икки йил аввал(*) Раббоний иноят ила, Илоҳий маърифатда бир фикрий ҳаракат ва бир қалбий саёҳат ва бир руҳий тараққиётда кўринган баъзи Тавҳидий Ёғдуларни, арабий ўлароқ, Мулоҳазалар тарзида "Зуҳра", "Шуъла", "Ҳабба", "Зарра", "Қатра" каби рисолаларда қайд этгандим. Узун бир ҳақиқатнинг биргина учини кўрсатмоқ ва порлоқ бир нурнинг биргина шуъласини кўз олдига келтириш тарзида ёзилганидан, фақат ўзим учун бир хотира ва бир эслатма шаклида бўлганидан, бошқаларнинг фойдаланиши чекланиб қолган эди. Хусусан, энг мумтоз ва энг хос қардошларимнинг кўпчилик қисми Арабча ўқимаганлар. Буларнинг қаттиқ илтимослари ва хоҳишлари ила у мулоҳазаларнинг, у Ёғдуларнинг қисман изоҳли ва қисман қисқа бир мазмунини Туркий ўлароқ ёзишга мажбур бўлдим. Шу мулоҳазалар ва Арабий рисолалар, ёнги Саиднинг ҳақиқат илмидан бир даража шуҳуд суратида кўрганларининг энг аввалгиси бўлгани учун маънолари ўзгартирилмай ёзилди. Шунинг учун, баъзи жумлалар бошқа сўзларда зикр этилиши билан бирга, бу ерда ҳам зикр этилади. Бир қисми ғоят мужмал бўлганига қарамай, изоҳланмадики, то асл латофатини йўқотмасин. 
------------- 
* Ўн икки йил аввал дейилган сана Хижрий 1340, Милодий 1921 йилларидир. 
-------------
БИРИНЧИ МУЛОҲАЗА.
Ўз нафсимга хитобан дегандим: Эй ғофил Саид! Билки, шу оламнинг фаносидан сўнгра сенга шериклик қилмаган ва дунё хароб бўлгандан сўнг сени ташлаб кетадиган бир нарсага қалбингни боғламоқ сенга лойиқ эмас. Хусусан сенинг асринг инқирозга учраганда сени тарк этиб орқа ўгирган ва хусусан барзох* сафарида ҳамроҳлик қилмаган ва хусусан сени қабр эшигига қадар кузатолмаган, хусусан бир икки йил ичида сендан абадий фироқ ила айрилиб, гуноҳини сенинг бўйнинга юклаган, хусусан, сенга зид равишда, ҳосил бўлган онида сени тарк этган фоний нарсаларга қалбингни боғламоқ ақлдан эмас.
Агар ақлинг бўлса, охиратга оид улкан ўзгаришларингда, барзохий ҳолларингда ва дунёвий инқилобларингнинг тўқнашувлари остида эзилган, бузилган ва абадий сафарда сенга дўстликка ярамаган ишларни ташла, аҳамият берма, уларнинг заволидан қайғурма.
Сен ўз моҳиятингга боқ. Сенинг туйғуларинг ичида шундай бир туйғу борки, абадиятдан ва Абадий Зотдан бошқасига рози бўлолмас. Ундан бошқасига юзланолмас, Аллоҳдан бошқасига таназзул этмас. Бутун дунёни унга берсанг, у фитрий эҳтиёжни тўйдиролмас. У нарса эса, сенинг туйғуларинг ва латифаларингнинг султонидир. Фотири Ҳакиймнинг амрига итоатли бўлган у султонингга итоат қил, қутил!

ИККИНЧИ МУЛОҲАЗА
Ҳақиқатли бир тушда кўрдимки, инсонларга дердим: "Эй инсон! Қуръоннинг дастурларидандирки, Жаноби Ҳақнинг яратганларидан ҳеч бир нарсани унга сиғинадиган даражада ўзингдан буюк деб билма. Ҳам, сен ўзингни ҳеч бир нарсадан такаббурлик қиладиган даражада буюк тутма. Чунки, махлуқотлар маъбудликдан узоқлик нуқтасида тенг бўлганлари каби, яратилишлик нисбатида ҳам бирдирлар."

УЧИНЧИ МУЛОҲАЗА.
Эй ғофил Саид! Билки, ғалати бир ҳиссинг туфайли, ғоят вақтинчалик дунёни ўлмайдиган ва доимий кўряпсан. Атрофингга ва дунёга назар солганингда, уни бир даража собит ва доимий кўрганингдан, фоний нафсингни ҳам у назар ила собит деб ўйлаганингдан, фақат қиёматнинг келишидангина даҳшатга тушасан. Гўё қиёмат келгунга қадар яшайдигандай, ёлғиз ундан қўрқасан.
Ақлингни йиғ! Сен ва хусусий дунёинг, доимий завол ва фано зарбасига дучорсизлар. Сенинг бу ғалати ҳиссинг ва ҳийланг шу мисолга ўхшайди: Бир одам қўлидаги ойнасини бир уй ва ё шаҳарга ва ё бир боғга қарата тутса, бир уй, бир шаҳар, бир боғнинг мисоли у ойнада кўринади. Ойнада оддий бир ҳаракат ва кичик бир ўзгариш рўй берса, у мисолий уй ва шаҳар ва боғ остин-устун ва аралаш-қуралаш бўлиб кетади. Ойнадан ташқаридаги ҳақиқий уй, шаҳар ва боғнинг давом ва бақоси сенга фойда бермайди. Чунки, сенинг қўлингдаги ойнада кўринган уй ва сенга оид шаҳар ва боғ, фақат ойнанинг сенга берган миқёс ва мезони биландир.
Сенинг ҳаётинг ва умринг ойнадир. Сенинг дунёингнинг устуни ва ойнаси ва маркази сенинг умринг ва ҳаётингдир. Ҳар дақиқада у уй ва шаҳар ва боғ ўлиши мумкин ва хароб бўлиш эҳтимоли борлигидан ҳар дақиқа сенинг бошингга йиқиладиган ва сенинг қиёматинг бўладиган бир вазиятдадир. Модомики бундай экан, сен бу ҳаётинг ва дунёинг тортолмайдиган ва кўтаролмайдиган юкларни унга юклама! 

ТЎРТИНЧИ МУЛОҲАЗА.
Билки, Фотири Ҳакиймнинг одатидирки, аксарият ҳолда аҳамиятли ва қийматли нарсаларни айнан ўзини қайта тирилтиради. Яъни, мавсумларнинг ва асрларнинг ўзгаришида аксар нарсаларни ўзига ўхшашлари билан янгилагани ҳолда, у қийматли, аҳамиятли нарсаларни эса айнан ўзини қайта тиклайди. Кунлик ва йиллик ва асрий ҳашр (қайта тирилиш)ларнинг барчасида, шу одатуллоҳ қоидаси аксариятла бир хилда кўринади.
Ушбу собит қоидага биноан деймизки: Модомики, фанларнинг иттифоқига кўра ва илмларнинг шаҳодатига кўра, яратилиш дарахтининг энг мукаммал меваси инсондир. Ва махлуқот ичида энг аҳамиятлиси инсондир. Ва мавжудот ичида энг қийматлиси инсондир. Ва инсоннинг биргинаси, бошқа ҳайвонотнинг бир тури ҳукмидадир. Албатта, қатъий бир қаноат ила ҳукм этиладики, ҳашр ва нашри акбарда (қиёматда), инсоннинг ҳар бири айнан ўзи, жисми ила, исми ила, расми ила қайта тирилажакдир.

БЕШИНЧИ МУЛОҲАЗА
Бу Мулоҳазада Оврупа фанлари ва маданияти Эски Саиднинг фикрида бир даража ўрнашиб қолгани учун ёнги Саид фикрий ҳаракатларида сайр этган вақт Оврупанинг фанлари ва маданияти у қалбий саёҳатда қалбий яраларга айланиб мушкулликларни зиёдалашмоғига сабаб бўлганидан, мажбуран ёнги Саид зеҳнини силкитиб, ичи пуч фалсафани ва ахлоқсиз маданиятни отиб ташлашни истаркан, ўз руҳида Оврупага тарафдор бўлган нафсоний ҳиссиётни даф қилиш учун Оврупанинг шахси маънавий*си билан, бир жиҳатда ғоят қисқа, бир жиҳатда узун, қуйидаги суҳбатга мажбур бўлган. ёнглиш англашилмасин, Оврупа икки қисмдир. Бири, ҳақиқий Исавийлик динидан олган файзи ила башариятнинг ижтимоий ҳаётига нафи тегувчи саноатларни, адолат ва ҳаққониятга хизмат қилган фанларни таъқиб этган бу биринчи Оврупага хитоб қилмаяпман. Балки, табиатпарастлик фалсафасининг зулмати ила, маданиятнинг ёмонликларини яхшилик деб ўйлаб башариятни бузуқчиликка ва залолатга етаклаган, бузилган иккинчи Оврупага хитоб қиляпман. Шундайки:
У вақт, ўша руҳий саёҳатда, маданиятнинг яхшиликлари ва нафи тегувчи фанлардан бўлмаган бефойда ва зарарли ва бузғунчи маданиятни қўлида тутган Оврупанинг шахси маънавийсига қарата дегандим:
Бил, эй иккинчи Оврупа! Сен ўнг қўлинг билан янглиш ва залолатли бир фалсафани ва чап қўлинг билан бузуқ ва зарарли бир маданиятни тутиб даъво қиляпсанки, "Инсоннинг саодати бу иккиси биландир." Сенинг бу икки қўлинг синсин ва шу икки ифлос ҳадянг, сенинг бошингни есин ва еяжак! 
Эй куфр ва куфронни ёйиб нашр этган бадбахт руҳ! Ажабо, ҳам руҳи, ҳам виждони, ҳам ақли, ҳам қалби даҳшатли мусибатларла мусибатзада бўлган ва азобда қолган бир одамнинг жисми, юзаки бир суратда, алдовчи бир зийнат ва сарват ичида бўлгани билан саодатга эриша оладими? Уни бахтли дейиш мумкинми?
Аё, кўрмаяпсанмики, бир одамнинг кичик бир амрдан маъюс бўлиши ва ушалмас бир орзудан умиди кесилиши ва аҳамиятсиз бир ишдан хаёллари бузилиб кетиши туфайли, тотли хаёллари аччиқлашмоқда, ширин вазиятлар унга азоб бермоқда, дунё кўзига тор кўринмоқда, зиндон бўлмоқда. Ҳолбуки, сен бу бадбахтлигинг билан қалбининг ич-ичларида ва руҳининг то асосида залолат зарбасини еган ва у залолат туфайли барча орзу-умидлари кесила бошлаган ва ундан барча аламлари келиб чиққан бир бечора инсонга қандай саодатни бера оласан? Ажабо, жисми завол топгувчи, ёлғончи бир жаннатда бўлган ва қалби, руҳи жаҳаннамда азоб чеккан бир инсонни бахтли дейиш мумкинми? Хуллас, сен бечора башариятни шунчалик йўлдан чиқардинг. Ёлғончи бир жаннат ичида жаҳаннамий бир азоб чектиряпсан.
Эй инсоннинг нафси аммораси! Бу мисолга боқ, инсонни қаерга бошлаганингни бил. Масалан, бизнинг олдимизда икки йўл бор. Биридан кетяпмиз. Кўряпмизки, ҳар қадамда бечора, ожиз бир одам бор. Золимлар ҳужум қилиб молини, ашёсини тортиб олиб кулбасини хароб қилмоқдалар. Баъзан ўзларини ҳам шундай бир тарзда яраламоқдаларки, ачинарли ҳолига само йиғлайди. Қаерга қаралмасин, айни ҳолат такрорланмоқда. У йўлда эшитилган овозлар: золимларнинг шовқин-суронлари, мазлумларнинг йиғилари бўлганидан, умумий бир мотам у йўлни қоплаган. Инсон, инсонийлиги туфайли бошқаларнинг аламидан ўзи ҳам алам чеккани учун ҳадсиз бир аламга гирифтор бўлади. Ҳолбуки, виждон бунчалик аламларга чидаб туролмаганидан, у йўлда юрганлар икки нарсадан бирига мажбур бўлади: Ё инсонийликдан чиқиб ва ниҳоясиз ваҳшийликни ўзига лозим деб билиб, шундай бир қалбга эга бўладики, ўзи саломат бўлса барчанинг ҳалокати унга таъсир қилмайди ва ёҳуд қалб ва ақл тақозо қилган нарсаларни йўққа чиқаради.
Эй бузуқчилик ва залолатла бузилган ва Исавий динидан узоқлашган Оврупа! Дажжол каби бир кўзли, кўр даҳоинг ила инсон руҳига бу жаҳаннамий ҳолатни ҳадя этдинг. Сўнгра англадингки, бу шундайин бедаво бир дардки, инсонни Аълойи Иллийин*дан Асфали Софилийн*га отади, ҳайвониятнинг энг бадбахт даражасига туширади. Бу дардга топган давоинг, вақтинчалик ҳисларни сездирмай қўядиган жозибадор ўйинчоқларинг ва маст қилувчи ҳаваслар ва фантазияларингдир. Сенинг бу иложинг, сенинг бошингни есин ва еяжак! Хуллас, башариятга очган йўлинг ва берган саодатинг бу айтилган мисолга ўхшайди.
Иккинчи йўлки, Қуръони Ҳакийм ҳидояти ила уни башариятга ҳадя этган. Шундайдир: Кўряпмизки, у йўлнинг ҳар бир манзилида, ҳар маконида, ҳар шаҳрида Одил бир Султоннинг мустақим аскарлари ҳар тарафда бор, кезиб юрибди. Ора-сира у Султоннинг амри ила ул аскарларнинг бир қисмини хизматдан бўшатмоқдалар. Қуролларини, отларини ва давлат лавозимларини олиб, уларга рухсатномасини бермоқдалар. У хизматдан бўшаган аскарлар, гарчи кўникиб қолган от ва қуролларини қайтиб беришдан зоҳиран маҳзун бўлсалар-да, бироқ ҳақиқатан хизматдан бўшаганларидан севиниб, Султоннинг зиёратига ва Подшоҳнинг пойтахтига қайтиб, Подшоҳни зиёрат қилганларидан ғоят мамнун бўлмоқдалар.
Баъзан хизматдан озод қилувчи маъмурлар нотаниш бир аскарга дуч келадилар. Аскар уларни танимайди. "Қуролингни топшир," дейдилар. Аскар дейди: "Мен подшоҳнинг аскариман. Унинг хизматидаман. Хизматдан сўнг унинг ёнига қайтаман. Сизлар кимсизлар? Агар унинг изни ва ризоси ила келган бўлсангиз, ҳуш келибсиз. Амрини кўрсатингиз, йўқса даф бўлинг, мендан узоқлашингиз. Мен ёлғиз ўзим, сизлар минглаб бўлсангиз ҳам, барибир сиз билан жанг қилавераман. Ўз нафсим учун эмас, чунки нафсим ўзимники эмас, менинг султонимникидир. Балки мендаги нафсим ва қуролим моликимнинг омонатидир. Омонатни муҳофаза ва султонимнинг шарафини ҳимоя ва иззатини сақлаш учун сизга бош эгмайман!"
Хуллас, у иккинчи йўлдаги бахт ва саодатга сабаб бўлган минглаб аҳволдан бу ҳол бир намунадир. Қолган аҳволни ўзинг қиёслаб кўр. У иккинчи йўлдаги бутун сафар давомида, таваллуд дейилган, севинч ва хурсандчилик ичра бир шодиёна йиғин ва аскарликка чақириқ бор ва вафот деб аталувчи сурур ва мусиқа ила аскарларнинг хизматдан озод қилиниши кўринади. Хуллас, Қуръони Ҳакийм башариятга бу йўлни ҳадя этган. Бу ҳадяни кимки тўлиқ қабул қилса, икки жаҳоннинг саодатига эриштирадиган бу иккинчи йўлдан юради. На ўткинчи ишлардан маҳзун бўлади ва на келажак нарсалардан қўрқади.
Эй иккинчи, бузуқ Оврупа! Сенинг чирик ва асоссиз асосларингнинг бир қисми шуларки: "Энг буюк малакдан энг кичик самакка (балиққа) қадар ҳар бир жонзот ўз нафсига эгадир ва ўзи учун ишлайди ва ўз лаззати учун чопиб юради. Унинг яшашга ҳаққи бор. Ҳиммат ва мақсадининг асоси яшамоқ ва тирикчилигини таъминламоқдан иборат," — дейсан. Ва Холиқи Кариймнинг карам дастурларидан ва коинот рукнлари камоли итоатла бўйсунаётган ўзаро ёрдам дастурларига кўра, ўсимликлар ҳайвонотнинг мададига ва ҳайвонот инсонларнинг ёрдамига етишмоғидан кўриниб турган умумий қонуннинг раҳиймона, кариймона жилваларини кураш деб ўйлаб, "Ҳаёт бир курашдир," дея ахмоқона ҳукм чиқаргансан.
Ажабо, у ўзаро ёрдам дастурининг жилвасидан бўлган, таом зарраларининг камоли шавқ ила бадан ҳужайраларининг озуқлантирилиши учун югуришлари қанақасига кураш бўлсин? Қандайин кураш? Балки у мадад ва у югуришлик, Карийм бир Раббнинг амри ила бир ёрдамдир.
ёна бир чирик асосинг, "Ҳар нарса ўз нафсига эгадир," дейсан. Ҳеч бир нарса ўз нафсига эга эмаслигига қатъий бир далил шудирки:
Сабабларнинг ичида энг шарафлиси ва ихтиёр нуқтасида энг кенг иродалиги инсондир. Ҳолбуки, бу инсоннинг ўйламоқ, сўйламоқ ва емоқ каби энг яққол ихтиёрий фаолиятларининг юз бўлагидан унинг дасти ихтиёрига берилган ва иқтидор доирасига киргани, у ҳам бўлса шубҳали бўлган, бор-йўғи биргина бўлагидир. Бундайин энг яққол фаолиятнинг юздан бирига эга бўлмаганни, қандай қилиб ўзига эга дейиш мумкин?
Бундай энг шарафли ва ихтиёри энг кенг бўлган инсон, ҳақиқий тасарруфдан ва эгаликдан бу даража қўли боғланган бўлса, "Бошқа ҳайвонот ва жонсизлар ўзи ўзига эгадир," деган, ҳайвондан баттар ҳайвон ва жонсизлардан кўра жонсизроқ ва онгсиз эканини исботлайди.
Сени бу хатога йўлиқтириб бу жарликка туширган, бир кўзли даҳоингдир. ёъни, хориқо, наҳс босган заковатингдир. У кўр даҳоинг ила ҳар нарсанинг яратувчиси бўлган Раббингни унуттинг, мавҳум бир табиатга боғладинг, асарларини сабабларга бердинг, у Холиқнинг молини ботил маъбуд бўлмиш бутларга тақсимладинг. Шу нуқтада ва у даҳоинг назарида ҳар бир жонзот, ҳар бир инсон, ёлғиз ҳолда ҳадсиз душманларга бас келмоғи ва чексиз эҳтиёжларнинг ҳосил қилинишига югурмоғи лозим бўлади. Ва заррача бир иқтидор, нозик симчалик бир ихтиёр, завол топгувчи жилва каби бир шуур, тез сўнувчи шуъла каби бир ҳаёт, тез ўтувчи дақиқа каби бир умр ила у ҳадсиз душманларга ва эҳтиёжларга дош беришга мажбур бўлади. Ҳолбуки, у бечора жонзотнинг сармояси минглаб талабларининг биттасига ҳам етмайди. Мусибатга гирифтор бўлган вақти кар, кўр сабаблардан бошқа дардига дармон кутмайди.  сирини ўзида кўрсатади.
Сенинг қоронғи даҳоинг инсониятнинг кундузини кечага айлантирган. Аммо у қайғули, зулмли ва зулматли кечани ёритиш учун, ёлғончи, вақтинчалик чироқларла ёритдинг. У чироқлар севинч ила башарнинг юзига табассум қилмайдилар. Балки башарнинг йиғлаши керак бўлган аччиқ ҳолларида аблаҳона кулишини — у чироқлар — ҳақоратомуз кулиб масхара қилмоқдалар.
Ҳар бир жонзот, сенинг шогирдларинг назарида золимларнинг ҳужумига дучор бўлган биттадан мискин мусибатзадалардир. Дунё бир умумий мотамхона. Дунёдаги садолар ўлимлардан, аламлардан келган дод-фарёдлардир. Сендан тўлиқ дарс олган шогирдинг бир фиръавн бўлади. Фақат энг қийматсиз нарсага ибодат қилган ва манфаат кўрган ҳар нарсасини ўзига рабб деб қабул қилгувчи бир хор фиръавндир. Ҳам яна, сенинг шогирдинг қайсардир. Фақат бир лаззат учун бениҳоя хорликни қабул этган мискин бир қайсардир. Кичик бир манфаат учун шайтоннинг оёғини ўпадиган даражада пасткашлик қилади! Ҳам яна, жаббордир. Фақат қалбида бир суянч нуқтаси тополмагани учун, зотида ғоят ожиз бир ҳудфуруш жаббордир. У шогирднинг ғояи ҳиммати нафсоний ҳавасларни қондиришга ва ҳамият ва фидокорлик пардаси остида ўз нафсининг манфаатини излашга ва ҳирс ва ғурурини таскин топдиришга интилган бир ҳийлакордир. Нафсидан бошқа ҳеч бир нарсани жиддий ўлароқ севмайди; ҳар нарсани нафсига фидо қилади.
Аммо Қуръоннинг холис ва чинакам шогирди эса, бир қулдир. Фақат махлуқотнинг энг каттасига ҳам ибодат қилиш даражасига тушмайдиган ва Жаннат каби энг буюк ва улкан бир манфаатни ибодатларига ғоя қилмайдиган бир азиз қулдир. Ҳам яна ҳалим салимдир. Фақат Фотири Зулжалолидан бошқасига, изни ва амри бўлмай туриб, хорлик даражасига тушмайдиган бир ҳалими олийҳимматдир. Ҳам яна фақирдир. Фақат унинг Молики Карийми унга келажакда тайёрлаб қўйган мукофоти бор бўлган бир фақири беҳожатдир. Ҳам яна заифдир. Фақат қудрати чексиз бўлган Саййидининг қувватига суянган бир қувватли заифдирки, Қуръон ҳақиқий бир шогирдига абадий Жаннатни ҳам ғояи-мақсад қилдирмагани ҳолда, бу заволли, фоний дунёни унга ҳеч ғояи-мақсад қилдирадими? Мана энди икки шогирднинг ҳимматларининг қанчалик бир биридан фарқли эканини англа!
Ҳам янглиш фалсафанинг шогирдлари ила Қуръони Ҳакиймнинг талабаларининг ҳамияткорлик ва фидокорликларини бу билан муқояса этишингиз мумкин. Шундайки: 
Фалсафанинг шогирди, ўз нафси учун қардошидан қочади, унга қарши даъво очади. Қуръоннинг шогирди эса, самовот ва ердаги барча солиҳ бандаларни ўзига қардош дея қабул этиб, ғоят самимий бир суратда уларга дуо қилади. Саодатларидан бахтиёр бўлади. Руҳида уларга нисбатан шиддатли бир алоқа ҳис қиладики, дуосида дейди. Ҳамда энг буюк жисм бўлган Арш ва Қуёшни биттадан итоаткор маъмур ва ўзига ўхшаган бир банда, бир махлуқ деб қабул қилади.
Ҳам яна, икки шогирднинг руҳларининг олийлигини ва кенглигини бундан қиёс қилки: Қуръон ўз шогирдларининг руҳига шундай бир кенглик ва улуғворлик берадики, тўқсон тўққиз донали тасбеҳ ўрнига, тўқсон тўққиз Илоҳий Исмларнинг жилваларини кўрсатган тўқсон тўққиз оламларнинг зарраларини, биттадан тасбеҳ доналари ўлароқ шогирдларининг қўлларига беради, "Вирдларингизни бунингла ўқингиз," дейди. Хуллас, Қуръоннинг талабаларидан Шоҳи Гийлоний, Руфоий, Шозалий (Р.А.) каби шогирдлари, вирдларини ўқиганларида тингла, боқ! Қўлларида зарралар силсилаларини, қатралар сонини, махлуқот ададини тутганлар, авродларини унингла ўқийдилар, Жаноби Ҳаққа зикр ва тасбеҳ айтадилар.
Ушбу Қуръони Мўъжизул Баённинг мана бу мўъжизона тарбиясига боқки, оддий бир ташвиш ила ва кичик бир ғамга боши қотиб эсини йўқотган ва кичик бир микробга мағлуб бўлган бу кичик инсон, Қуръон тарбияси ила нақадар юксалади. Туйғулари шунчалик кенгаядики, улкан дунё мавжудотини вирдига тасбеҳ бўлишда қисқа кўради. Жаннатни зикр ва вирдига ғоя бўлишга оз деб кўргани ҳолда, ўз нафсини Жаноби Ҳақнинг оддий бир махлуқидан устун қўймайди. Ниҳоятда иззат ичида ниҳоятда камтарликни жамлайди. Фалсафа шогирдларининг бунга нисбатан қанчалик паст ва тубан эканини қиёслашинг мумкин. 
Хуллас, Оврупанинг носоғлом фалсафасининг бир кўзлик даҳосига янглиш кўринган ҳақиқатлар ҳақида, икки жаҳонга боққан ва ғайбни кўргувчи порлоқ икки кўзи ила икки оламга назар солган ҳамда инсон учун икки саодатга икки қўли билан ишора қилган Қуръон ҳидояти дейдики:
Эй инсон! Сенинг қўлингда бўлган нафс ва молинг ўз мулкинг эмас, балки сенга омонатдур. У омонатнинг молики ҳар ишга қодир, ҳар ишни биладиган бир Раҳийми Кариймдир. У сендаги мулкини сендан сотиб олмоқ истайди, то сен учун муҳофаза этсин, зое кетмасин. Келажакда сенга муҳим бир ҳақ беради. Сен вазифа топширилган ва маъмур бир аскарсан. Унинг номи билан ишла ва унинг кўрсатмаси ила амал қил. У шундай зотки, муҳтож бўлган нарсаларингни сенга ризқ ўлароқ жўнатаётир ва сенинг тоқатинг етмайдиган нарсалардан сени муҳофаза этмоқда. Сенинг шу ҳаётингнинг ғояси, натижаси, ул Моликнинг исмларини ва фаолиятини кўрсатадиган кўзгу бўлишдир. Сенга бир мусибат келган вақт, де.   ёъни, "Мен Моликимнинг хизматидаман. Эй мусибат! Агар унинг изни ва ризоси ила келган бўлсанг, марҳабо, хуш келдинг. Чунки, албатта бир вақт келиб Унга қайтамиз ва Унинг ҳузурига кетамиз ва Унга муштоқмиз. Модомики, ҳар қандай ҳолда, барибир бир вақт келиб, бизни ҳаёт вазифаларидан озод этажакдир. Майли, эй мусибат, ул рухсат ва ул озод этишлик сенинг қўлинг билан бўлсин, розиман. Агар менга берган омонатни муҳофаза қилишимни ва вазифапарварлигимни тажриба қилиш суратида сенга амр ва ирода этган-у, аммо сенга таслим бўлишимга изн ва ризоси бўлмаса, мен тоқатим етгунча, амин бўлмаганга, Моликимнинг омонатини топширмайман," дейди.
Хуллас, мингдан бир намуна ўлароқ, фалсафа даҳосининг ва Қуръон ҳидоятининг берган дарсларининг даражаларига боқ. Ҳа, икки тарафнинг ҳақиқий ҳолати, юқорида баён этилган тарзда кетади. Фақат ҳидоят ва залолатда инсонларнинг даражалари бир-биридан фарқ қилади, ғафлатнинг мартабалари хилма-хилдир. Ҳар ким ҳар мартабада бу ҳақиқатни тамоман ҳис этолмас. Чунки ғафлат ҳисни, увуштириб сездирмай қўяди. Ва бу замонда ҳисларни шундай сездирмай қўйганки, бу оғир аламнинг аччиғини маданият аҳли ҳис қилмайди. Фақат илмий ҳассосликнинг зиёдалашмоғи ила ва ҳар куни ўттиз минг жаноза кўрсатган ўлимнинг танбеҳлари ила у ғафлат пардаси парчаланади. Ажнабийларнинг бутлари ва табиатпарастлик фанлари ила залолатга тушганларга ва уларни кўр-кўрона тақлид қилиб эргашганларга минглаб лаънат ва афсуслар бўлсин!
Эй бу ватан ёшлари! Оврупаликларни тақлид қилишга интилмангиз! Аё, Оврупанинг сизга қилган ҳадсиз зулм ва адоватларидан сўнгра, қайси ақл ила уларнинг бузуқ ва ботил фикрларига эргашиб ишонч билдирасизлар? Йўқ! Йўқ! Бузуқликларига тақлид қилганлар тобе эмас, балки шуурсиз ўлароқ уларнинг сафига қўшилиб, ўзингизни ва қардошларингизни қатл қилмоқдасиз. Огоҳ бўлингизки, сиз ахлоқсизларча тобе бўлган сари, ватанпарварлик даъвосида ёлғончилик қилмоқдасиз! Чунки шу суратда эргашишингиз, миллатингизни камситиш ва масхара қилишдир!


ОЛТИНЧИ МУЛОҲАЗА.
Эй кофирларнинг кўплигидан ва уларнинг баъзи иймон ҳақиқатларининг инкор қилишдаги иттифоқларидан ташвишга тушган ва эътиқоди бузилган бечора инсон! Билки, қиймат ва аҳамият камиятда, яъни сонда эмас. Чунки инсон агар инсон бўлмаса, ҳайвон суратидаги бир шайтонга айланиб қолади. Инсон баъзи оврупаликлар ва оврупапарастлар каби ҳайвоний эҳтиросларда тараққий этган сари, янада шиддатли бир ҳайвоният мартабасини эгаллайди. Сен кўряпсанки, ҳайвонотнинг камият ва сон жиҳатидан беҳад кўп экан, унга нисбатан инсон ғоят оз бўлгани ҳолда барча ҳайвонот навлари устидан султон ва халифа ва ҳоким бўлган. 
Демак, зарарли кофирлар ва кофирларнинг йўлида юрган бузуқлар Жаноби Ҳақнинг ҳайвонотидан бир нави фасодчиларки, Фотири Ҳакийм уларни дунёнинг иморати учун яратган. Мўъмин бандасига берган неъматларининг даражаларини билдириш учун, у кофирларни қиёслаш учун бир ўлчов қилиб, охир-оқибат лойиқ бўлган Жаҳаннамларига топширади. 
Демак, куффорнинг ва залолат аҳлининг бир иймон ҳақиқатини инкор ва рад қилишларида қувват йўқ. Чунки рад қилиш сирига кўра иттифоқлари қувватсиздир. Мингта рад қилувчи битта шахс ҳукмидадир. Масалан: Бутун Истамбул аҳолиси Рамазоннинг бошида Ойни кўрмагани туфайли рад қилса, икки шоҳиднинг исботи ила у кўп сонли омманинг инкор қилишдаги иттифоқи йўққа чиқади. Модомики, куфрнинг ва залолатнинг моҳияти рад ва инкор ҳамда нодонлик ва йўқликдан иборат экан, куффорнинг кўп сонли иттифоқи аҳамиятсиздир. Аҳли ҳақнинг ҳақ ва собит ва субути исбот бўлган юқоридаги иймоний масалаларда ўз кўрганига суянган икки мўъминнинг ҳукми, ўша ҳадсиз залолат аҳлининг иттифоқидан устун келади, ғалаба қозонади. 
Бу ҳақиқатнинг сири шудирки: Рад қилувчиларнинг даъволари суратан бир экан, аслида хилма-хилдир; бир-бири билан бирлашолмайдики, қувватланса. Исботловчиларнинг даъволари эса бирлашади.. Бир-биридан қувват олади. Чунки кўкдаги Рамазон Ҳилолини кўрмаган одам дейдики: "Менинг назаримда Ой йўқ, мен тарафда кўринмаяпти." Бошқаси ҳам "Назаримда йўқ," дейди. Ҳар бири ўз назарида "йўқ" дейди. Ҳар бирининг назарлари бошқа-бошқа ва назарларига парда бўлган сабаблар ҳам бошқа-бошқа бўлиши мумкинлигидан, даъволари ҳам бошқа-бошқа бўлади, бир-бирига қувват беролмайди. 
Бироқ исбот этувчилар, "Менинг назаримда ва кўзимда Ҳилол бор," демаяптилар. Балки: "Ҳақиқатда, кўк юзида Ҳилол бордир, кўринаётир," дейди. Кўрганларнинг ҳаммаси айни даъвода бўлиб, "ҳақиқатда бордир," дейди. Демак, барча даъволар бир. Рад қилувчиларнинг назарлари бошқа-бошқа бўлганидан, даъволари ҳам бошқа-бошқа бўлади. Ҳақиқатга ҳукм беролмайдилар. Чунки ҳақиқатда йўқ нарса исбот этилмайди. 
Чунки кенг қамров лозимдир. бир қоидаи усулдир. Ҳа, бир нарсани дунёда бор десанг ва уни кўрсатсанг шунинг ўзи кифоя. Агар йўқ деб инкор қилсанг, бутун дунёни элакдан ўтказиб кўрсатиш лозим бўладики, то у инкоринг исбот этилсин. 
Ушбу сирга биноан, куфр аҳлининг бир ҳақиқатни инкор этиши, бир масалани ҳал қилиш ва ёҳуд тор бир тешикдан ўтиш ва ёҳуд бир хандақдан сакрашга ўхшайдики, минг ҳам, бир ҳам баробардир. Чунки бир бирига ёрдамчи бўлолмайди. Бироқ исботлаганлар ҳақиқатга қараганлари учун муддаолари бирлашади... Қувватлари бир-бирига ёрдам беради. Катта бир тошнинг кўтарилишига ўхшайдики, нақадар кўп қўллар ёпишса кўтарилиши шунчалик осонлашади ва бир-бирига қувват беради.

ЕТТИНЧИ МУЛОҲАЗА.
Эй мусулмонларни дунёга шиддатла ташвиқ этган ва ажнабийларнинг санъат ва тараққиётига жабр ила етаклаётган бадбахт ҳамиятфуруш! Диққат қил, бу миллатнинг баъзиларининг дин ила боғланган алоқалари узилмасин! Агар бундайин аҳмоқона, кўр-кўрона тўқмоқлар остида баъзиларнинг алоқалари диндан узилса, у вақт у динсизлар ижтимоий ҳаётга бир заҳарловчи қотилдек зарар етказадилар. Чунки муртаднинг виждони тамоман бузилганидан, ижтимоий ҳаётга заҳар бўлади. Шунинг учундирки, "Муртаднинг яшашга ҳаққи йўқ. Кофир агар зиммий бўлса (куфрини ёймаса) ва ё сулҳ тузса, яшашга ҳаққи бор" деган Шариат Усулининг бир дастури бор. Ҳамда Ҳанафий мазҳабида аҳли зиммадан бўлган бир кофирнинг гувоҳлиги мақбулдир. Аммо фосиқнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Чунки хоиндир. 
Эй бадбахт фосиқ одам! Фосиқларнинг кўплигига қараб алданма ва "аксариятнинг фикри меникидай" дема! Чунки фосиқ одам фисқни истаб ва шахсан ўзи талаб қилиб кирмаган; балки ичига тушиб қолган, чиқолмайди... Ҳеч бир фосиқ йўқдирки, солиҳ бўлишни орзу қилмасин ва амирини ва раисини диндор бўлишини истамасин. Фақат, Аллоҳ сақласин, муртадлик билан виждони чириган бўлиб, илон каби заҳарлашдан лаззат оладиган бўлмаса бас.
Эй девона бош ва бузуқ қалб! "Мусулмонлар дунёни севмайдилар... ва ёҳуд ўйламайдиларки, фақир ҳолга тушганлар.. ва эслатиб туришга муҳтождирлар, токи дунёдан ҳиссасини унутмасинлар," деб ўйлайсанми? 
Ўйинг янглишдир, тахмининг хатодир. Балки ҳирс шиддатланган, шунинг учун фақир ҳолга тушадилар. Чунки мўъминда ҳирс, зиён кўриш ва қашшоқликка сабабдир. зарбул масал бўлиб кетган. 
Ҳа, инсонни дунёга чақирган ва бошлаган, етаклаган сабаблар кўп. Аввало нафс ва ҳавоси, эҳтиёж ва ҳислари ва туйғулари ва шайтони ҳамда дунёнинг ўткинчи лаззатлари ва яна сенингдек ёмон дўстлари каби кўп даъватчилари бор. Ҳолбуки, боқий бўлган охиратга ва узун абадий ҳаётга даъват этган оз. Агар сенда заррача бу бечора миллатга нисбатан ҳамият бўлса ва олий ҳимматликдан оғиз кўпиртиришинг ёлғон бўлмаса, боқий ҳаётга ёрдам берувчи озчиликка мадад бермоқ лозим. Йўқса, у озчиликни овозини ўчириб, кўпларга ёрдам қилсанг шайтонга ошно бўласан. 
Аё, бу миллатнинг фақир ҳоли диндан келган бир зуҳд ва тарки дунёдан келган бир танбалликдан келиб чиқади деб ўйлайсанми? Бу фикринг хатодир. Ажабо кўрмаяпсанмики, Чин ва Ҳинддаги Мажусий ва Бароҳима ва Африкадаги занжилар каби Оврупанинг ҳукмронлиги остига кирган миллатлар биздан ҳам фақирдирлар. Ҳам кўрмаяпсанмики, зарурий озуқадан бошқа мусулмонларнинг қўлларида ҳеч бир нарса қолдирилмаётир. Ё Оврупанинг кофир золимлари ва ё Осиё мунофиқлари ҳийлалари ила ўғирламоқда ва ё тортиб олмоқда. 
Сизнинг бундай "мим"сиз маданият*га аҳли иймонни жабран етаклашдан мақсадингиз, агар мамлакатда осойишталик ва ўзаро ишонч ва осонлик билан идора этиш бўлса, қатъиян билингизки, хато қиляпсиз, янглиш йўлга бошлаяпсиз. Чунки эътиқоди заифлаган, ахлоқи бузилган юз фосиқни бошқариш ва уларнинг ичида осойишталик ўрнатиш, минглаб аҳли солиҳни бошқаришдан кўра мушкилроқдир. 
Ушбу асосларга биноан, аҳли Ислом дунёга ва ҳирсга даъват ва ташвиқ қилинишга муҳтож эмаслар. Тараққиёт ва осойишталикни бу билан таъминлаб бўлмайди. Балки аҳли Ислом ҳаракатларини бир низом остига келтиришга ва ўзаро ишончнинг тикланишига ва бир-бирига ёрдам дастурининг осонлаштирилишига муҳтожлар. Бу эҳтиёжнинг қондирилиши эса диннинг муқаддас амрлари ила ва тақво ва салобати диния (соғлом ва жиддий равишда динга амал қилмоқ) ила бўлади


САККИЗИНЧИ МУЛОҲАЗА
Эй саъй ва меҳнатдаги лаззат ва саодатни билмаган танбал инсон! Билки, Жаноби Ҳақ, камоли карамидан хизматнинг мукофотини хизмат ичига жо этган. Меҳнатнинг ажрини унинг ичига жойлаштирган. Ушбу сир учундирки, мавжудот, ҳатто бир нуқтаи назарга кўра жонсизлар ҳам, коинот қонунлари деб аталувчи хусусий вазифаларда, камоли шавқ ила ва ўзига хос лаззат ила Раббоний амрларни бажарадилар. Аридан, чивиндан, товуқдан тортиб, то қуёш ва ойгача ҳар нарса камоли лаззат ила вазифасига интилади. Демак, хизматларида бир лаззат борки, ақллари бўлмаса ҳам, оқибатни ва натижаларни ўйламаса ҳам, вазифаларини мукаммал равишда бажарадилар.
Агар десанг: "Жонзотларда лаззатланиш бўлади. Жамодотда (яъни жонсизларда) қандай шавқ ва лаззат бўлиши мумкин?"
Алжавоб: Жамодот ўзлари учун эмас, балки уларда кўринган Илоҳий Исмлар ҳисобидан бир шараф, бир мақом, бир камол, бир гўзаллик, бир интизом истайдилар, излайдилар. Ўша фитрий вазифаларини бажаришда Нур-ул Анворнинг* исмларига бир кўзгу, бир ойна бўлганидан, ёришади, тараққий қилади.
Масалан, бир томчи сув, бир зарра шиша парчаси, ўзи зиёсиз, аҳамиятсиз бўлгани ҳолда, соф қалби ила юзини қуёшга қаратса, у аҳамиятсиз, зиёсиз томчи ва шиша парчаси ўзига яраша қуёшнинг бир арши бўлиб сенинг юзингга кулиб табассум қилади. Ушбу мисол каби зарралар ва мавжудот, жамоли мутлақ ва камоли мутлақ соҳиби бўлган Зоти Зулжалолнинг исмларига вазифапарварлик жиҳатида ойна бўлиши билан, ўша томчи ва зарра шиша каби ғоят паст бир даражадан ғоят юксак бир кўриниш ва ёришиш даражасига чиқмоқдалар. Модомики, вазифа жиҳатида ғоят нуроний ва юксак бир мақом олмоқдалар; лаззатланиш мумкин бўлса, яъни омма ҳаётидан ҳиссадор бўлсалар, у вазифаларни ғоят лаззат ила бажармоқдалар дейиш мумкин.
Вазифада лаззат борлигига энг очиқ бир далил, сен ўз аъзо ва туйғуларингнинг хизматларига боқ. Ҳар бирининг ўзининг ва навининг ҳаёти давом этиши учун қилган хизматларида алоҳида-алоҳида лаззатлари бор. Хизматга бўлган иштаҳа, улар учун лаззатланиш ҳукмига ўтади. Ҳатто хизматни тарк этмоқ, у аъзонинг ўзига хос бир азобидир.
Ҳамда энг очиқ яна бир далил, хўроз ва она товуқ каби ҳайвонотнинг вазифаларида кўрсатган фидокорона ва мардона вазиятларидирки, хўроз оч бўлса-да, товуқларни ўз нафсидан устун қўйиб, топган ризқига аввал уларни чақиради, ўзи емай, уларга едиради. Бундан у вазифани бир шавқ ва ифтихор ва лаззат ила бажарганлиги кўринади. Демак, у хизматда ейишдан кўра кўпроқ лаззат олади. Ҳамда жажжи жўжаларига чўпонлик қилган товуқ ҳам фарзандлари учун жонини фидо қилади, итга ташланади. Ўзи оч қолиб уларни тўйдиради. Демак, у хизматдан шундай бир лаззат оладики, очлик аччиғидан ва ўлим аламидан устун келади, зиёда бўлади.
Ҳайвоний волидалар фарзандларини кичиклигида вазифаси бўлгани учун лаззат билан ҳимоя қилишга интилади. Улғайгандан сўнг вазифа тугайди, лаззати ҳам кетади. Фарзандини чўқиб, оғзидан донини тортиб олади. Бироқ, инсон навидаги волидаларнинг вазифалари кўпроқ давом этади. Чунки инсонларда заифлик ва ожизлик бўлганидан, доимо бир нави болалик бор. Ҳар вақт шафқатга муҳтождир.
Хуллас умум ҳайвонотнинг хўроз каби чўпонлик қилган эркакларига ва товуқ каби волидаларига боқ, англаки, булар у вазифани ўзлари учун ва ўз номидан, ўз камоллари учун бажармайдилар. Чунки вазифада, керак бўлса, ҳаётини фидо қиладилар. Балки вазифаларни, уларни у вазифа билан вазифалантирган ва у вазифа ичида ўз раҳмати билан бир лаззат берган Мунъими Карийм учун ва Фотири Зулжалол номидан бажарадилар.
Ҳамда, хизматда ажр борлигига яна бир далил шудирки: Ўсимликлар ва дарахтлар, бир шавқ ва лаззатни ҳис қилган тарзда Фотири Зулжалолнинг амрларини бажарадилар. Чунки, таратган хушбўй ҳидлари ва муштариларнинг назарларини жалб этадиган зийнатларла безанишлари ҳамда гуллари ва мевалари учун чириб кетгунгача ўзларини фидо этишлари диққат аҳлига кўрсатадики, уларнинг Илоҳий амрнинг бажаришидан оладиган шундайин лаззатлари борки, ўз нафсини маҳв этиб чиритади.
Боқ, бошинг устида кўплаб сут консерваларини кўтариб турган ҳиндистон ёнғоғи ва анжир каби мевали дарахтлар раҳмат хазинасидан ўз ҳолати билан сут каби энг гўзал бир озуқани истайди, олади, меваларига едиради, ўзи эса балчиқ ейди. Анор дарахти соф бир шаробни хазинаи раҳматдан олиб мевасига едиради, ўзи балчиқли ва лойқа сувга қаноат қилади.
Ҳатто уруғларда ҳам ниҳол бўлиш вазифасида очиқ бир иштиёқ кўринади. Бамисоли тор бир жойларда ҳибс этилган бир зот бир бўстонга, кенг бир ерга чиқишни муштоқона истаганидек, уруғларнинг ниҳол бўлиш вазифасида ҳам шундай севинчли бир вазият, бир иштиёқ кўринади.
Ушбу "Суннатуллоҳ" деб аталган, коинотда жараён этган бу сирли узун дастурга кўра, ишсиз, танбал, истироҳатла яшаган ва роҳат тўшагида ётганларнинг аксарияти меҳнат қилган, ишлаганлардан кўра кўпроқ заҳмат ва қийинчилик кўради. Чунки, доимо ишсизлар умридан шикоят қилади, ўйин-кулгу билан тез ўтишини истайди. Меҳнат қилган ва ишлаган эса шукр қилади, ҳамд айтади, умрнинг ўтишини истамайди. умумий дастурдир.
Ҳамда у сир туфайли "Роҳат заҳматда, заҳмат роҳатдадир," жумласи зарбул-масал бўлиб кетган.
Ҳа, жонсиз нарсаларга диққатла назар солинса, билқувва, яъни фақатгина истеъдод ва қобилият жиҳатида ноқис қолиб ривожланмаганларнинг, катта бир ғайрат ва ҳаракат билан кенгайиб қобилиятдан фаолият суратига ўтишида мазкур суннати Илоҳия дастурига мувофиқ бир ҳолат кўринади. У ҳолат эса шунга ишора қиладики, у фитрий вазифада бир шавқ ва у масалада бир лаззат бор. Агар у жонсизларнинг умумий ҳаётдан ҳиссаси бўлса, шавқ ўзиники бўларди, йўқса у жонсизнинг тимсоли бўлган, назорат қилиб турган нарсага оиддир. Ҳатто бу сирга биноан дейиш мумкинки, латиф, нозик сув музлаш амрини олган вақт, шундайин шиддатли бир шавқ ила у амрга бўйсунадики, темирни бўлиб ташлайди, парчалайди. Демак, музлашлик ва нўл градус остидаги совуқнинг тили билан оғзи берк темир идишдаги сувга "Кенгай!" деган амри Раббоний келганда, шиддатли шавқ ила идишини парчалайди. Темирни ёриб ташлаб ўзи музга айланади.
Ва ҳоказо, ҳар нарсани бунга қиёслаки, қуёшларнинг кезиб юришидан ва сайру-саёҳатларидан тортиб, то зарраларнинг мавлавий каби давр этишларига ва айланишларига ва тебранишларига қадар коинотдаги барча саъй-ҳаракатлар, тақдири Илоҳий қонуни узра жараён этади ва Илоҳий қудрат қўли билан содир бўлган ва ирода ва амр ва илмни ўзида жамлаган коинотдаги қонун тарзида кўринади.
Ҳатто ҳар бир зарра, ҳар бир мавжуд, ҳар бир жонзот, бир нафар аскарга ўхшайдики, қўшин ичида мухталиф доираларда, у нафарнинг бошқа-бошқа нисбатлари, вазифалари бўлгани каби, ҳар бир зарра, ҳар бир жонзотнинг ҳам ҳоли шундайдир. Масалан сенинг кўзингдаги бир зарра, кўзнинг ҳужайрасида ва кўзда ва кўз билан алоқадор асабларда ва баданнинг шароин деб аталувчи артериал томирларида бирор алоқаси ва у алоқага кўра бирор вазифаси ва у вазифага кўра бирор фойдаси бор. Ва ҳоказо, ҳар бир нарса, бир Қодийри Азалийнинг вужуби вужудига (мавжуд бўлишининг қатъиян зарурлигига) икки жиҳатла шаҳодат этади.
Бири: Тоқатидан минглаб даража устун вазифаларни бажаришдаги мутлақ ожизлиги билан у Қодийрнинг борлигига гувоҳлик беради.
Иккинчиси: Ҳар бир нарса оламнинг тузилишини ташкил қилган дастурларга ва мавжудотнинг мувозанатини доимий тутиб турган қонунларга ҳаракатини татбиқ қилиш билан у Алийми Қодийрга гувоҳлик беради.
Чунки заррадек бир жонсиз, аридек кичик бир ҳайвон Китоби Мубиннинг муҳим ва нозик масалалари бўлган низом ва мезонни билмайди. Жонсиз бир зарра, аридек кичик бир ҳайвон қаёқда-ю, самовот табақаларини бир дафтар саҳифаси каби очиб, беркитиб тўплаган Зоти Зулжалолнинг қўлидаги Китоби Мубиннинг муҳим, нозик масалаларини ўқиш қаёқда? Агар сен телбалик қилиб заррада у китобнинг нозик ҳарфларини ўқий оладиган бир кўз бор деб ҳисобласанг, шундагина у зарранинг гувоҳлигини рад қилишга уринишинг мумкин!
Ҳа, Фотири Ҳакийм Китоби Мубиннинг дастурларини ғоят гўзал бир суратда ва мухтасар бир тарзда ва ўзига хос бир лаззатда ва махсус бир эҳтиёжда жамлаб жойлайди. Ҳар нарса шундай ўзига хос бир эҳтиёж ила амал қилса, у Китоби Мубиннинг дастурларини билмаган ҳолда уларга бўйсунади. Масалан, тумшуғида игнаси бўлган чивин дунёга келган дақиқада инидан чиқиб, жим турмайди, инсоннинг юзига ҳужум қилади, узун ҳассасини санчиб, оби ҳаётни жўштириб ичади. Ҳужумдан қочишда моҳир жангчи каби маҳорат кўрсатади. Ажабо, бу кичик, тажрибасиз, эндигина дунёга келган махлуққа бу санъатни ва бу харб фанини ва сув чиқариш санъатини ким ўргатган? Ва у қаердан ўрганган? Мен, яъни бу бечора Саид, эътироф этаманки, агар мен у хартумли чивиннинг ўрнида бўлсайдим, бу санъатни, бу карру-фар* харбини ва сув чиқариш хизматини жуда узун дарслар ва жуда кўп тажрибаларла зўрға ўрганган бўлар эдим.
Хуллас, илҳомга сазовор бўлган ари, ўргимчак ва уясини пайпоққа ўхшатиб тўқиган булбул каби ҳайвонотни бу чивинга қиёсла. Ҳатто ўсимликларни ҳам айнан ҳайвонотга қиёслашинг мумкин. Ҳа, Жавводи Мутлақ (Жалла Жалолуҳу), ҳар бир жонзотнинг қўлига лаззат ва эҳтиёж сиёҳи билан ёзилган бир хатни берган, у билан коинот қонунларининг программасини ва хизматларининг мундарижасини омонат қилиб топширган. Қара, Ҳакийми Зулжалол Китоби Мубиннинг дастурларидан, ари вазифасига оид миқдорини бир парча хатда ёзиб, арининг бошидаги сандиқчага қай тарзда жойлаган. У сандиқчанинг калити эса вазифапарвар арига хос бир лаззатдир. У билан сандиқчани очади, программасини ўқийди, амрни олади, ҳаракат қилади. оятининг сирини изоҳлайди. Хуллас, агар бу Саккизинчи Мулоҳазани тамоман эшитган ва тўлиқ англаган бўлсанг, бир ҳадси иймоний ила нинг бир сиррини, нинг бир ҳақиқатини, нинг бир дастурини, нинг бир нозик маъносини англаб етасан. 

ТЎҚҚИЗИНЧИ МУЛОҲАЗА.
Билки, нави башарда пайғамбарлик, башардаги хайр ва камолотнинг хулосаси ва асосидир. Дини Ҳақ, саодатнинг мундарижасидир. Иймон пок ва тенги йўқ бир ҳусндир. Модомики шу оламда порлоқ бир ҳусн, кенг ва юксак бир хайр, аниқ бир ҳақ, юксак бир камол кўринаётган экан. Билбадоҳа (Аниқ айтиш мумкинки), ҳақ ва ҳақиқат, пайғамбарликдадир ва набийларнинг қўлидадир. Залолат, ёмонлик ва зиён унинг мухолифидадир.
Ибодатнинг минглаб яхшиликларидан биргина шунисига боқки, Набий Алайҳиссалом ибодат жиҳатида муваҳҳидлар (ёккаю ягона Аллоҳга сиғинувчилар)нинг қалбларини ҳайит ва жума ва жамоат намозларида бирлаштиради. Ва тилларини бир калимада жамлайди. Шундай бир суратдаки, бу инсон Маъбуди Азалийнинг хитобининг азаматига ҳадсиз қалблардан ва тиллардан чиққан саслар, дуолар, зикрлар билан жавоб қайтаради. У саслар, дуолар, зикрлар бир бирига суяниб ва бир бирига ёрдам бериб, иттифоқ қилиб шундай кенг бир суратда Маъбуди Азалийнинг улуҳияти олдида бир ибодат намоён қиладиларки, гўё ер куррасининг ўзи ул зикрни сўйлаётгандай, у дуони қилаётгандай ва ҳар тарафлари билан намоз ўқиётгандай ва атрофлича самовотдан ҳам устун бир иззат ва азамат билан нозил бўлган амрини бажараётгандай. Бу бирлашиш сири ила коинот ичида бир заррадек заиф, кичик бир махлуқ бўлган бу инсон ибодатнинг азамати туфайли, Ер ва самовот Холиқининг севимли бир бандаси ва ернинг халифаси, султони ва ҳайвонотнинг раиси, коинот яратилишининг натижаси ва ғояси бўлади.
Ҳа, агар намозларнинг сўнгида хусусан байрам намозларида, бир онда "Аллоҳу Акбар" деган юз миллионлаб инсонларнинг саслари, олами ғайбда бирлашганидек, олами шаҳодатда ҳам бир-бири билан бирлашиб жамланса, ер курраси бутунлай бир инсон бўлиб, у саслар ер куррасининг катталиги нисбатида юксак бир садо ила сўйлаган "Аллоҳу Акбар"ига тенг келган бўларди. У ҳолда ул муваҳҳидларнинг бирлашуви ила бир онда "Аллоҳу Акбар" дейишлари, ер куррасининг буюк бир "Аллоҳу Акбар"и ҳукмига ўтади. Гўёки байрам намозларида олами Исломнинг зикр ва тасбеҳи ила замин улкан ларзага келиб, ақтору атрофи ила "Аллоҳу Акбар" дея, қибласи бўлган Каъбаи Мукарраманинг самимий қалби ила ният қилиб, Макка оғзи билан, Арофот тоғининг тили билан "Аллоҳу Акбар" дейди. У биргина калима, ер атрофидаги барча мўъминларнинг ғор мисол оғизларидаги ҳавода аксини топади. Биргина "Аллоҳу Акбар" калимасининг акс-садоси ила ҳадсиз "Аллоҳу Акбар" воқеъ бўлгани каби, у мақбул зикр ва такбир, самовотни ҳам жаранглатиб барзох оламларига ҳам мавж уриб садо беради.
Хуллас, Ерни бундайин ўзига сажда қилувчи ва обид ва бандаларига масжид ва махлуқларига бешик ва ўзига тасбеҳ ва такбир айтувчи қилган Зоти Зулжалолга, ернинг зарралари ададича ҳамд ва тасбеҳ ва такбир айтиб ва мавжудоти ададича ҳамд айтамизки, бизга бу нав ибодатни дарс берган Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаломига уммат айлаган.

ЎНИНЧИ МУЛОҲАЗА. 
Бил, эй ғофил, мушавваш Саид! Жаноби Ҳақнинг маърифат нурига етишмоқ ва боқмоқ ҳамда оятлар ва шоҳидларнинг ойналарида жилваларини кўрмоқ ҳамда ҳужжатлар ва далиллар панжараларидан тамошо қилмоқ истасанг, сенинг устингдан ўтган, қалбингга келган ва ақлингга кўринган ҳар бир нурни танқид бармоқлари ила титкилама ва тараддуд (шубҳа) қўли ила танқид қилма. Сенга ёришган бир нурни тутмоқ учун қўлингни узатма. Балки ғафлат сабабларидан ўзингни торт, у нурларга юзлан, тўхта. Чунки, мен мушоҳада этдимки, маърифатуллоҳнинг шоҳидлари, ҳужжатлари уч хилдир:
Бир қисми: Сув кабидир. Кўринади, ҳис қилинади, лекин бармоқлар билан тутилмайди. Бу қисмда ҳаёллардан воз кечиб, бутунлай унга шўнғимоқ керак. Танқид бармоқлари ила яширинча қидирилмайди, қидирилса оқиб кетади, қочади. У оби ҳаёт бармоқларни макон деб қабул қилмайди.
Иккинчи қисм: Ҳаво кабидир. Ҳис қилинади, фақат на кўринади ва на тутилади. Сен у раҳмат шабодасига юзинг, оғзинг, руҳинг билан юзлан, ўзингни унга қарата тут. Танқид қўлини узатма, тутолмайсан. Руҳингла нафас ол. Тараддуд қўли билан боқсанг, танқид билан қўл узатсанг, у юриб кетади. Сенинг қўлингни маскан ўлароқ қабул қилмайди, унга рози бўлмайди.
Учинчи қисм эса: Нур кабидир. Кўринади, бироқ на ҳис этилади ва на тутилади. Шундай экан, сен қалб кўзи билан, руҳинг назари билан ўзингни унга қарата тут ва кўзингни унга тик ва кут. Балки ўз ўзидан келади. Чунки нур қўл билан тутилмайди, бармоқлар билан овланмайди. Балки у нур фақат басират (қалб кўзи) нури билан овланади. Агар хирсли ва моддий қўлингни узатсанг ва моддий мезонларла тортсанг, сўнмаса ҳам яширинади. Чунки бундай нур моддада ҳибс этилишга рози бўлмагани каби, қайд остига ҳам киролмас, нурсиз моддани ўзига эга ва саййид деб қабул қилмас.

ЎН БИРИНЧИ МУЛОҲАЗА.
Билки, Қуръони Мўъжизул Баённинг ифодасида кўп шафқат ва марҳамат бор. Чунки, мухотабларнинг аксарияти авом тоифасидир. Уларнинг зеҳнлари соддадир. Назарлари ҳам нозик нарсаларни кўрмаганидан, уларнинг содда фикрларини эркалатмоқ учун, қайта-қайта самовот ва ернинг юзларида ёзилган оятларни такрорлайди. У буюк ҳарфларни осонликча ўқиттиради. Масалан, самовот ва ернинг яратилиши ва самодан ёмғирнинг ёғдирилиши ва ернинг тирилиши каби очиқдан очиқ ўқилган ва кўринган оятларни дарс беради. У улкан ҳарфлар ичида кичик ҳарфларла ёзилган нозик оятларга назарни камдан-кам буради, токи заҳмат чекмасинлар.
Ҳам яна, Қуръон услубида шундай бир тотлилик ва оҳангдорлик ва фитрийлик борки, гўё Қуръон бир ҳофизу, қудрат қалами билан коинот саҳифаларида ёзилган оятларни ўқийди. Гўё Қуръон коинот китобининг қироатидир ва низомларининг тиловатидир ҳамда Наққоши Азалийсининг фаолиятини ўқийди ва феълларини ёзади. Бу баёндаги тотлиликни кўрмоқчи бўлсанг, ҳушёр ва диққатли бир қалб билан Сураи Амма ва оятлари каби фармонларни тингла!

ЎН ИККИНЧИ МУЛОҲАЗА
Эй бу Мулоҳазаларни тинглаётган дўстларим! Билингизки, мен ғайриодатий бир тарзда, яширилиши лозим бўлган қалбимнинг Роббим олдидаги ёлвориш ва ниёз ва муножотларини баъзан ёзганимнинг сабаби, ўлим тилимни ўчирган вақтларда, тилимнинг ўрнига китобимнинг сўйлашини қабулини Раҳмати Илоҳиядан умид қилмоқдир. Ҳа, қисқа бир умрда ҳадсиз гуноҳларимга каффорат бўладиган, вақтинчалик тилимнинг тавба ва надоматлари кифоя қилмайди. Собит ва бир даража доимий бўлган китобнинг тили у ишга кўпроқ ярайди. Хуллас ўн уч йил (Изоҳ) аввал, ташвишли бир руҳий ҳолат натижасида, Эски Саиднинг кулишлари ёнги Саиднинг йиғиларига айланган ҳангомда, ёшликнинг ғафлат уйқусидан кексалик тонгида уйғонган бир онимда, шу муножот ва ниёз, Арабий ёзилганди. Бир қисмининг Туркий мазмуни шудирки:
-------------------------------------------
(Изоҳ): Бу рисоланинг ёзилишидан ўн уч йил аввал.
------------------------
Эй Рабби Раҳиймим ва эй Холиқи Кариймим! Ихтиёримнинг суиистеъмоли ила менинг умрим ва ёшлигим зое бўлиб кетди. Ва у умр ва ёшликнинг меваларидан қўлимда алам берувчи гуноҳлар, хорлик берувчи аламлар, залолат берувчи васвасалар қолгандир. Ва бу оғир юк ва хаста қалб ва ҳижолатли юз ила қабрга яқинлашяпман. Бил-мушоҳада, кўра-кўра, ғоят суръатла, ўнгу-чапга қайрилолмай, ихтиёрсиз бир тарзда вафот этиб кетган ёру-дўст ва қариндошу ақраболарим каби, қабр эшигига яқинлашяпман.
У қабр бу фоний дунёдан абадий фироқ ила абадул-обод йўлида қурилган, очилган илк манзил ва биринчи эшикдир. Ва мен боғланган ва мафтун бўлган шу дори дунё ҳам, қатъий бир ишонч ила англадимки, ҳалокатга маҳкумдир — кетар; фонийдир — ўлар. Ва билмушоҳада, ичидаги мавжудот ҳам кетма-кет, тўп-тўп бўлиб кўчиб кетиб ғойиб бўлади. Хусусан, мен каби нафси аммораси борларга бу дунё кўп ғаддордир, маккордир. Бир лаззат берса, минг алам беради, чектиради. Бир узум едирса, юз тарсаки уради.
Эй Рабби Раҳиймим ва эй Холиқи Кариймим! сирри ила мен ҳозирдан кўряпманки, яқин бир замонда мен кафанимни кийдим, тобутимга миндим, дўстларим билан видолашдим. Қабримга юзланиб кетар эканман, Сенинг даргоҳи раҳматингда, жасадимнинг ҳоли ила, руҳимнинг тили билан бақириб дейманки: «Ал-омон! Ал-омон! Ё Ҳаннон! Ё Маннон! Мени гуноҳларимнинг ҳижолатидан қутқар!»
Мана, қабримнинг бошига етиб келдим. Бўйнимга кафанимни илиб, қабрим бошида узанган жисмим узра турдим. Бошимни даргоҳи раҳматингга кўтариб, бор қувватим ила фарёд этиб нидо этяпманки: «Ал-омон! Ал-омон! Ё Ҳаннон! Ё Маннон! Мени гуноҳларимнинг оғир юкларидан халос айла!»
Мана, қабримга кирдим, кафанимга ўрандим. Кўтариб келганлар мени ташлаб кетдилар. Сенинг авфу-раҳматингга интизорман. Ва билмушоҳада кўрдимки, Сендан бошқа халоскор ва нажот берувчи йўқ. Гуноҳларимнинг чиркин юзидан ва маъсиятнинг ваҳший шаклидан ва бу маконнинг торлигидан бор қувватим-ла нидо этиб, дейман:
«Ал-омон! Ал-омон! Ё Раҳмон! Ё Ҳаннон! Ё Маннон! Ё Дайён! Мени чиркин гуноҳларимнинг ҳамроҳлигидан қутқар! Еримни кенгайтир! Илоҳий! Сенинг раҳматинг халоскоримдир ва Раҳматан лил-Оламийн бўлган Ҳабибинг Сенинг раҳматингга эришиш учун василамдир. Сендан шикоят эмас, балки нафсимни ва ҳолимни Сенга шикоят қиламан».
«Эй Холиқи Кариймим ва эй Рабби Раҳиймим! Сенинг Саид исмли махлуқинг ва маснуъинг ва банданг ҳам осий, ҳам ожиз, ҳам ғофил, ҳам жоҳил, ҳам хаста, ҳам хор, ҳам нолойиқ, ҳам кекса, ҳам гуноҳкор, ҳам ҳожасидан қочган бир қул ҳолида қирқ йилдан кейин надомат қилиб Сенинг даргоҳингга қайтишни истайди. Сенинг раҳматингга илтижо этяпти. Ҳадсиз гуноҳ ва хатоларини эътироф этяпти. Ваҳималарга ва турли-туман касалликларга мубтало бўлган, энди Сенга тазарру ва ниёз этяпти. Агар камоли раҳматинг ила уни қабул қилсанг, мағфират айлаб раҳматингга олсанг, зотан бундай қилиш Сенинг шанингдир, чунки Арҳамур-Роҳимийнсан. Агар қабул этмасанг, Сенинг эшигингдан бошқа қай эшикка бораман? Қай эшик бор? Сендан бошқа Рабб йўқки, даргоҳига борилса. Сендан бошқа ҳақ маъбуд йўқки, унга илтижо этилса!»


ЎН УЧИНЧИ МУЛОҲАЗА.
Чалкашиб кетган Беш Масаладир.
Биринчиси: Ҳақ йўлида юрганлар ва мужоҳада этганлар, ўзигагина тегишли бўлган вазифаларни ўйлаши лозим экан, Жаноби Ҳаққа оид вазифани ўйлаб, ҳаракатини унга бино қилиб хатога йўлиқадилар. Одобуд-Дин вад-Дунё Рисоласида бордирки: Бир пайтлар шайтон Ҳазрати Исо Алайҳиссаломга эътироз билдириб деганки: "Модомики ажал ва ҳар нарса тақдири Илоҳий билан экан; сен ўзингни бу баланд ердан от, кўрасан қандай ўлишингни." Ҳазрати Исо Алайҳиссалом деганки: яъни: "Жаноби Ҳақ бандасини тажриба қилиб кўради ва дейдики: "Сен шундай қилсанг, сенга бундай қиламан. Кўраман сени, қила олармикинсан?" дея тажриба қилади. Бироқ банданинг ҳаққи йўқ ва ҳадди эмаски, Жаноби Ҳақни тажриба қилса ва деса: "Мен шундай иш қилсам, сен бундай иш қилармикинсан?" дея тажрибаворий бир суратда Жаноби Ҳақнинг Рубубиятини имтиҳон қилиш тарзини олмоқ, адабсизликдир, бандаликка зиддир."
Модомики ҳақиқат будир; инсон ўз вазифасини бажариб, Жаноби Ҳақнинг вазифасига аралашмаслиги керак.
Машҳурдирки, бир пайтлар Ислом қаҳрамонларидан ва Чингизнинг қўшинини кўп маротаба мағлуб қилган Жалолиддин Ҳоразмшоҳ жангга кетаётганда, вазирлари ва қўл остидагилари унга деганлар: "Сен музаффар бўласан, Жаноби Ҳақ сени ғолиб қилади." У деган: "Мен Аллоҳнинг амри ила жиҳод йўлида ҳаракат қилишга буюрилганман. Жаноби Ҳақнинг вазифасига аралашмайман. Музаффар қилмоқ ва ё мағлуб қилмоқ Унинг вазифасидир. Мана шу зот бу таслимият сирини англагани учун, хориқо бир суратда кўп марта музаффар бўлган.
Ҳа, инсоннинг қўлидаги оз бир ихтиёри ила қилган ишларида, Жаноби Ҳаққа оид натижани ўйламаслиги керак. Масалан, қардошларимиздан бир қисм зотлар, халқларнинг Рисолаи Нурга қўшилишидан шавқлари зиёдалашади, ғайратга келадилар. Одамлар тингламай қўйган вақт эса, заифларнинг маънавий қуввати синади, шавқлари бир даража сўнади. Ҳолбуки, Устоди Мутлақ, Муқтадои Кулл (барча иқтидо қиладиган Зот), Раҳбари Акмал бўлган Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалом, бўлган фармони Илоҳийни ўзига раҳбари мутлақ қилиб, инсонларнинг чекингани ва тингламагани сари янада кўпроқ саъю-ғайрат ва жиддиятла таблиғ этган. Чунки сири ила англаб етганки, инсонларга тинглаттирмоқ ва ҳидоят бермоқ Жаноби Ҳақнинг вазифасидир. Жаноби Ҳақнинг вазифасига аралашмас эди.
Шундай экан, эй дўстларим! Сиз ҳам, сизга оид бўлмаган вазифага ҳаракатингизни бино қилиб аралашманг ва Холиқингизни тажриба қилишдек вазият олмангиз!
Иккинчи Масала: Ибодат Илоҳий амр бўлгани учун ва Аллоҳнинг ризолиги учун қилинади. Ибодатнинг асл сабаби Илоҳий амрдир ва натижаси Ҳақ ризолигидир. Самаралари ва фойдалари охиратда берилади. Бироқ асосий ғоя бўлмаслик, ҳам қастан истанилмаслик шарти билан, дунёга оид фойдалар ва ўз-ўзидан келиб чиқадиган ва истанилмай берилган самаралар ибодатга зид бўлмайди. Балки заифлар учун шавқ берувчи ва устун қўйилишига сабабчи ҳукмига ўтадилар. Агар у дунёга оид фойдалар ва манфаатлар ул ибодатга, у вирдга ва ё у зикрга асосий мақсад ва ё ул мақсаднинг бир бўлаги бўлса, у ибодатни қисман йўқ қилади. Балки у ҳосиятли вирдни бефойда қилиб қўяди, натижа бермайди.
Мана бу сирни англамаганлар, масалан юз ҳосияти ва фойдаси бўлган Шоҳи Нақшбандийнинг "Авроди Қудсия"сини ва ё минг ҳосияти бўлган "Жавшанул Кабир"ни, у фойдаларнинг баъзиларини айнан ўзини мақсад қилиб ўқийдилар. У фойдаларни кўрмайдилар ва кўролмайдилар ва кўришга ҳақлари ҳам йўқ. Чунки у фойдалар у авродларнинг асосий мақсади бўлолмайди ва ундан улар қастан ва айнан ўзи истанилмайди. Чунки улар у холис вирддан талаб қилинмайди, балки фазлий бир суратда берилади. Уларни ният қилса, ихлоси бир даража бузилади. Балки ибодатликдан чиқади ва қийматидан тушади. Бироқ бу масаланинг бу тарафи ҳам борки, бундайин ҳосиятли авродни ўқишлик учун, заиф инсонлар бир шавқ берувчи ва устун қўйдирувчи сабабга муҳтождирлар. У фойдаларни ўйлаб, шавққа келиб, ул авродни фақат Аллоҳнинг ризолиги учун, охират учун ўқиса, зарар бўлмайди. Ҳамда мақбулдир. Бу ҳикмат тушинилмагани учун, кўпчилик, қутблардан ва салафи солиҳийн*дан ривоят қилинган фойдаларни кўрмаганлигидан шубҳага тушади, ҳатто инкор ҳам қилади.
Учинчи Масала: Яъни, "Қандай бахтли ул одамки, ўзини билиб ҳаддидан ошмайди." Масалан, бир зарра шишадан, бир томчи сувдан, бир ҳовуздан, денгиздан, ойдан сайёраларга қадар қуёшнинг жилвалари бўлади. Ҳар бири қобилиятига кўра ўзида қуёшнинг аксини, мисолини тутади ва ҳаддини билади. Бир томчи сув, ўз қобилиятига кўра "Қуёшнинг бир акси менда бор," дейди. Бироқ "Мен ҳам денгиз каби бир ойнаман," деёлмайди. Худди шунинг каби, Илоҳий Исмларнинг жилвасининг хилма-хиллигига кўра, авлиёларнинг мақомларида шундай мартабалар бор. Илоҳий Исмларнинг ҳар бирининг бир қуёш каби қалбдан аршга қадар жилвалари бор. Қалб ҳам бир аршдир. Бироқ "Мен ҳам Аршдекман" деёлмайди.
Хуллас, ибодатнинг асоси бўлган, ожизлик ва фақр ва қусур ва нуқсонини билиш ва ниёз ила даргоҳи Улуҳият қаршисида сажда этиш ўрнига, ноз ва фахр суратида кетаётганлар, заррача қалбини Аршга тенглаштирадилар. Томчидек мақомини, денгиз каби авлиёнинг мақомлари билан чалкаштириб қўядилар. Ўзини у буюк мақомларга лойиқ қилиш ва у мақомда ўзини ушлаб туриш учун, тасаннуларга (сунъийликка), такаллуфларга, маъносиз худфурушликка ва бир қанча мушкулликларга тушади.
Алҳосил, ҳадисда бордирки: 

Яъни, мадори нажот ва халос, фақат ихлосдадир. Ихлосни қозониш жуда муҳимдир. Бир зарра ихлосли амал ботмонлаб холис бўлмаганидан афзалдир. Ҳаракатларида ихлосни қозониш учун у ҳаракатларининг сабаби фақат бир Илоҳий амр ва натижаси Аллоҳнинг ризолиги эканини ўйлаши керак ва вазифаи Илоҳияга аралашмаслиги лозим.
Ҳар ишда бир ихлос бор. Ҳатто муҳаббатнинг ҳам ихлос ила бир зарраси ботмонлаб расмий ва эвазига ажр берилган муҳаббатдан устун келади. Бир зот бу ихлосли муҳаббатни бундай ифодалаган:
Яъни, "Мен муҳаббат эвазига бир ҳақ, бир ажр, бир жавоб, бир мукофот истамайман." Чунки эвазига бир мукофот, бир савоб истанилган муҳаббат заифдир, давомсиздир. Бундай холис муҳаббат, инсон фитратида ва барча волидаларда бор. Ушбу холис муҳаббатга том маънода волидаларнинг шафқатлари сазовор бўлган. Волидалар, у шафқат сирига кўра, авлодларига бўлган муҳаббатлари эвазига бир мукофот, бир ҳақ истамаганларига ва талаб қилмаганларига далил: руҳини, керак бўлса охират саодатини ҳам улар учун фидо этишларидир. Товуқнинг бутун сармояси ўз ҳаёти экан, жўжасини итнинг оғзидан қутқармоқ учун - Ҳусровнинг мушоҳадаси ила - бошини итга қоптиради.
Тўртинчи Масала: Зоҳирий сабаблар қўли билан келган неъматларни у сабаблар номидан олмаслик керак. Агар у сабабнинг ихтиёри ўзида бўлмаса — масалан, ҳайвон ва дарахт каби — тўғридан тўғри Жаноби Ҳақ номидан беради. Модомики у ўз ҳолати билан Бисмиллоҳ деб, сенга берар экан. Сен ҳам Аллоҳ номидан Бисмиллоҳ де, ол. Агар у сабабнинг ихтиёри ўзида бўлса, у Бисмиллоҳ дейиши керак, сўнгра ундан ол. Йўқса олма.
Чунки оятининг очиқ маъносидан бошқа бир ишорий маъноси шудирки: "Мунъими Ҳақиқийни хотирга келтирмаган ва Унинг номидан берилмаган неъматни емангиз," деганидир. У ҳолда ҳам берган, ҳам олган Бисмиллоҳ демоғи лозим. Агар у Бисмиллоҳ демаса, аммо сен олишга муҳтож бўлсанг, сен Бисмиллоҳ де, унинг боши устида раҳмати Илоҳиянинг қўлини кўр, шукр ила ўп, ундан ол. ёъни неъматдан инъомга боқ, инъомдан Мунъими Ҳақиқийни ўйла. Бу ўйлашинг бир шукрдир. Сўнгра у зоҳирий воситага истасанг дуо қил; чунки у неъмат сенга унинг қўли билан юборилди.
Зоҳирий сабабларга сиғинувчиларни алдаган нарса иқтирондир, яъни икки нарсанинг баробар келишини ва ё ёнма-ён бўлишини, бир бирига иллат (асосий сабаб) деб ўйлашларидир. Ҳамда бир нарсанинг йўқлиги, бир неъматнинг йўқ бўлишига иллат бўлганидан, у нарсанинг борлиги ҳам у неъматнинг бор бўлишига иллатдир дея янглиш тушунади. Шукрини, миннатдорлигини у нарсага беради, хатога йўлиқади. Чунки бир неъматнинг бор бўлиши, у неъматнинг барча муқаддималарига ва шароитига боғлиқ. Ҳолбуки у неъматнинг йўқ бўлиши, биргина шартнинг йўқ бўлиши билан бўлади.
Масалан, бир боғчага сув келадиган ариқнинг оғзини очмаган одам, у боғчанинг қуришига ва у неъматларнинг йўқ бўлишига сабаб ва иллат бўлади. Бироқ у боғча неъматларининг бор бўлиши, у одамнинг хизматидан ташқари, юзлаб шароитнинг бор бўлишига боғлиқлиги билан бирга, ҳақиқий иллат бўлган қудрат ва иродаи Раббония ила вужудга келади. Ушбу алдовчи ҳийланинг хатоси нақадар яққол эканини англа, сабабпарастлар эса нақадар хато қилганларини бил! Ҳа, иқтирон* бошқа, иллат* бошқа. Бир неъмат сенга келади. Бироқ бир инсоннинг сенга нисбатан эҳсон нияти у неъматга яқинлашиб мос келиб қолган. Аммо иллат бўлмаган. Иллат, раҳмати Илоҳиядир. Ҳа, у одам эҳсон қилишни ният қилмасайди, у неъмат сенга келмас эди, неъматнинг йўқлигига иллат бўларди. Бироқ мазкур қоидага биноан, у эҳсон хоҳиши юзлаб шароитнинг бир шарти бўла олади холос.
Масалан, Рисолаи Нурнинг шогирдлари ичида Жаноби Ҳақнинг неъматларига сазовор бўлган баъзи зотлар (Ҳусров, Раъфат каби) иқтиронни иллат билан чалкаштириб, Устодига ортиқча миннатдорчилик билдирадилар. Ҳолбуки, Жаноби Ҳақ Қуръоний дарсларда, уларга берган фойдаланиш неъмати билан Устозларига эҳсон этган ифода неъматини баробар қилган, бир-бирига яқин қилган. Улар дейдиларки: "Агар Устозимиз бу ерга келмасайди, биз бу дарсни ололмасдик. Шундай экан унинг ифодаси, истифода этишимизга иллатдир." Мен эса дейман:
"Эй қардошларим! Жаноби Ҳақнинг менга ҳам, сизларга ҳам берган неъмати баробар келган. Икки неъматнинг ҳам иллати, раҳмати Илоҳиядир. Мен ҳам сиз каби иқтиронни иллат билан чалкаштириб, бир вақт Рисолаи Нурнинг сизлар каби олмос қаламли юзлаб шогирдларидан кўп миннатдор бўлардим. Ва дер эдимки: "Булар бўлмаса эди, мен каби ярим уммий бир бечора қандай қилиб хизмат қиларди?" Сўнгра англадимки, сизларга қалам воситаси ила берилган қудсий неъматдан сўнгра, менга ҳам бу хизматда муваффақият эҳсон этган. Бир бирига иқтирон қилган, бир бирининг иллати бўлолмайдилар. Мен сизга ташаккур эмас, балки сизни табриклайман. Сиз ҳам менга миннатдорчилик ўрнига дуо қилиб табриклангиз."
Бу Тўртинчи Масалада ғафлатнинг нақадар даражалари борлиги англашилади.
Бешинчи Масала: Бир жамоатнинг моли бир одамга берилса зулм бўлганидек ва ё бир жамоатга оид мулкларни бир одам ўзиники деса зулм қилганидек, жамоатнинг ҳаракати билан ҳосил бўлган бир натижани ва ё жамоатнинг ҳасанотлари ила ҳосил бўлган бир шарафни, бир фазилатни у жамоатнинг раисига ва ё устозига беришлик, ҳам жамоатга, ҳам у устозга ва ё у раисга зулмдир. Чунки манманлигини эркалайди, ғурурга етаклайди. Дарвозабон экан, ўзини подшоҳ деб тасаввур қилдиради. Ўз нафсига ҳам зулм қилади. Балки бир нави яширин ширкка йўл очади.
Ҳа, бир қалъани фатҳ этган бир қўшиннинг ўлжасини ва музаффариятини ва шарафини мингбоши ўзига ололмас. Ҳа, устоз ва муршид* масдар* ва манба деб ўйланмаслиги керак. Балки сазовор бўлган ва ўзида акс этувчи бир ойна эканлигини билмоқ лозим. Масалан, ҳарорат ва зиё сенга бир ойна воситаси ила келади. Сен қуёшдан миннатдор бўлиш ўрнига, ойнани манба деб ўйлаб, қуёшни унутиб, ойнадан миннатдор бўлишинг девоналикдир.
Ҳа, ойна муҳофаза этилмоги лозим, чунки у орқали кўрсатилади. Устознинг руҳи ва қалби эса бир ойнадир, Жаноби Ҳақдан келган файзни ўзида акс эттиради. Шогирдига акс эттирилишига ҳам сабабчи бўлади. Файз нуқтасида сабабчиликдан ортиқ мақом берилмаслиги лозимдир. Ҳатто баъзан бўладики, манба деб ўйланган бир устоз, на ойнадир, на манбадир. Балки шогирдининг ихлосининг софлиги ила ва алоқасининг қуввати ила ва унга диққатни қаратишлик ила у шогирд, бошқа йўлда олган файзларини устозининг руҳ ойнасидан келган деб билади. Бамисоли баъзи одам, гипноз йўли билан бир ойнага диққат қила-қила хаёлида олами мисолга қараган бир дарча очилиб, у ойинада кўп ғаройиб манзараларни мушоҳада этгандек. Ҳолбуки ойнада эмас, балки ойнага қаратилган диққат назари туфайли, ойнанинг ташида ҳаёлига бир дарча очилганки, кўринмоқда. Шунинг учундирки, баъзан ноқис бир шайҳнинг холис муриди, шайҳидан кўра комилроқ бўлиши мумкин. Ва қайтиб келиб, шайҳини иршод этади ва шайҳининг шайҳи бўлади.

ЎН ТЎРТИНЧИ МУЛОҲАЗА
Тавҳидга доир тўрт кичик рамздир.
Биринчи Рамз: Эй сабабпараст инсон! Ажабо, ғаройиб гавҳарлардан иборат бир ажойиб қаср қурилаётганини кўрсанг. Унинг биносига сарфланган гавҳарларнинг бир қисми фақат Чинда бўлса, бошқа қисми Андалусда, бир қисми ёманда, бир қисми Сибирдан бошқа жойда топилмаса. Бинонинг қурилиш даврида, бир куннинг ўзида шарқ, шимол, ғарб, жанубдан у гавҳар тошлар осонликча келтирилиб қурилганини кўрсанг. Ул қасрнинг устаси бутун ер куррасига ҳукми ўтадиган бир мўъжизакор ҳоким эканига ҳеч шубҳанг қоладими? 
Демак, ҳар бир ҳайвон шундай бир илоҳий қасрдир. Хусусан инсон, ўша қасрларнинг энг гўзали ва у саройларнинг энг ажибидир. Ва бу инсон деб аталувчи саройнинг гавҳарлари бир қисми руҳлар оламидан, бир қисми олами мисолдан ва лавҳи маҳфуздан ва бошқа бир қисми эса ҳаво оламидан, нур оламидан, унсурлар оламидан келгани каби, эҳтиёжлари абадиятга қадар узанган, орзулари самовот ва ернинг ҳар тарафига таралган, робиталари, алоқалари дунё ва охиратга ёйилган бир ажойиб сарой ва бир ғаройиб қасрдир.
Хуллас, эй ўзини инсон деб ўйлаган инсон! Модомики моҳиятинг бундай экан, сени фақат шундай Зот ярата оладики, дунё ва охиратни биттадан манзил, еру-кўкни бир саҳифа, азал ва абадни кечаги ва эртанги кундек бошқариб турадиган Зот бўла олади. Шундай экан, инсоннинг маъбуди ва малжаи (илтижо қиладигани) ва ҳалоскори еру-кўкка ҳукми ўтадиган, дунё ва охират тизгинларига эга бўлган Зотдир.
Иккинчи Рамз: Баъзи аҳмоқлар борки, қуёшни танимагани учун бир ойнада қуёшни кўрса, ойнани сева бошлайди. Шиддатли бир ҳис ила уни муҳофаза қилишга уринади, токи ичидаги қуёши йўқолмасин. Қачонки у аҳмоқ, қуёш ойнанинг ўлиши билан ўлмаслигини ва синиши билан фано топмаслигини тушиниб етса, бутун муҳаббатини кўкдаги қуёшга қаратади. У вақт англайдики, ойнада кўринган қуёш, ойнага тобе эмас, бақоси унга боғлиқ эмас. Балки қуёш у ойнани ўша тарзда тутади ва унинг порлашига ва нурига мадад беради. Қуёшнинг давомийлиги у билан эмас, балки ойнанинг ҳаётдор порлашининг давомийлиги, қуёшнинг жилвасига тобедир.
Эй инсон! Сенинг қалбинг ва ҳувият ва моҳиятинг бир ойнадир. Сенинг фитратинг ва қалбингдаги боқийликка бўлган шиддатли муҳаббат у ойна учун эмас ва у қалбинг ва моҳиятинг учун эмас. Балки у ойнада истеъдодга кўра жилваси кўринган Боқийи Зулжалолнинг жилваси учун берилган муҳаббатдирки, аҳмоқлигинг туфайли у муҳаббатнинг юзи бошқа тарафга қаратилган. Модомики бундай экан, "Ё Боқий Антал Боқий," де. ёъни, модомики Сен бор ва боқий экансан, фано ва йўқлик бизга хоҳлаганини қилсин, аҳамияти йўқ!
Учинчи Рамз: Эй инсон! Фотири Ҳакийм сенинг моҳиятингга жойлаштирган энг ғариб бир ҳолат шудирки, баъзан дунёга сиғмай кетасан. Зиндонда бўғилаётган одам каби "уф, уф," дея дунёдан кўра кенгроқ бир ер истаганинг ҳолда, заррача бир иш, бир хотира, бир дақиқа ичига кириб овуниб қоласан. Улкан дунёга сиғмаган қалб ва фикринг у заррачага сиғиб кетади. Энг шиддатли ҳиссиётинг ила у биргина дақиқа ва хотира ичра ўралашиб қоласан.
Ҳам сенинг моҳиятингга шундай маънавий жиҳозлар ва туйғулар берганки, баъзилари дунёни ютса тўймайди, баъзилари бир заррани кўтаролмайди. Бош бир ботмон тошни кўтаргани ҳолда, кўз бир сочни кўтаролмагани каби; у туйғу бир соч толасичалик юкни, яъни ғафлат ва залолатдан келган кичик бир ҳолатга чидай олмайди. Ҳатто баъзан сўнади ва ўлади.
Модомики шундай экан, ҳазар қил, диққатла бос, ботмоқдан қўрқ. Бир луқма, бир калима, бир дона, бир шуъла, бир ишора, бир ўпишда ботма! Дунёни ютган буюк туйғуларингни унда ботирма. Чунки кўп кичкина нарсалар борки, жуда буюк нарсаларни бир жиҳатда ютиб юборади. Бамисоли, кичик бир ойна парчасида кўк, юлдузлари билан бирга ичига ғарқ бўлиб кетганидек ва мошдек кичкинагина хотирангда сенинг умр ва амал саҳифаларингнинг аксарияти сиғиб кетгани сингари, кўп кичик нарсалар борки, шундайин буюк нарсаларни бир жиҳатда ютади, ўз ичига олади.
Тўртинчи Рамз: Эй дунёпараст инсон! Жуда кенг деб тасаввур қилган дунёинг тор бир қабр ҳукмидадир. Бироқ у тор қабр каби манзилнинг деворлари шишадан бўлгани учун, бир-бири ичида акс этиб, кўз кўра олган даражагача кенгаяди.
Ўзи қабр каби тор бўла туриб, бир шаҳар қадар кенг кўринади. Чунки у дунёнинг ўнг девори бўлган ўтмиш замон ва сўл девори бўлган келажак замон, иккиси ҳам йўқ ва ғайри мавжуд бўлганлари ҳолда, бир-бири ичида акс этиб ғоят қисқа ва тор бўлган ҳозирги замоннинг қанотларини очиб юборадилар. Ҳақиқат ҳаёлга аралашиб кетади; мавжуд бўлмаган бир дунёни мавжуд деб ўйлайсан.
Бамисоли бир чизиқ тезликда ҳаракат қилиш натижасида бир текислик каби кенг кўрингани ҳолда, вужудининг асли нозик бир чизиқдан иборат бўлганидек, сенинг ҳам дунёинг аслида тор, бироқ сенинг ғафлат ва ваҳм ва ҳаёлингла деворлари жуда кенгайиб кетган. У тор дунёда бир мусибатнинг ҳаракатга келтириши туфайли қимирлаб кетсанг, бошингни жуда узоқ деб ўйлаган деворга урасан. Бошингдаги хаёлингни учиради, уйқингни қочиради. Шунда кўрасанки, у кенг дунёинг қабрдан ҳам тор, кўприкдан ҳам энсиз. Сенинг вақтинг ва умринг чақмоқдан ҳам тез ўтади, ҳаётинг сойдан ҳам суръатлироқ оқади.
Модомики дунё ҳаёти ва жисмоний яшаш ва ҳайвоний ҳаёт бундай экан. Ҳайвониятдан чиқ, жисмониятни ташла, қалб ва руҳнинг ҳаёт даражасига кир. Таваҳҳум этган кенг дунёингдан ҳам кенг бир ҳаёт доираси, бир нур оламини топасан. Ушбу оламнинг калити маърифатуллоҳ ва ваҳдоният сирларини ифода этган - - - муқаддас калимаси билан қалбни сўйлаттирмоқ, руҳни ишлаттирмоқдир.

ЎН БЕШИНЧИ МУЛОҲАЗА
Уч Масаладир.
Биринчи Масала: Исми Ҳафиз*нинг тўлиқ намоён бўлишига ишора қилган оятидир. Қуръони Ҳакиймнинг бу ҳақиқатига далил истасанг, Китоби Мубиннинг мистари* устида ёзилган шу коинот китобининг саҳифаларига боқсанг, Исми Ҳафизнинг жилваи аъзамини ва бу ояти кариманинг улкан бир ҳақиқатининг мисолини кўп жиҳатлари билан кўра оласан.
Жумладан: Дарахт, гул ва ўтларнинг хилма-хил уруғларидан бир сиқим ол. У хилма-хил ва бир-биридан фарқли уруғларнинг жинслари бир-биридан ўзгача, навлари бир-биридан бошқача бўлган гул ва дарахт ва ўтларнинг сандиқчалари ҳукмида бўлган у бир сиқим уруғларни қоронғу кечада ва қоронғи ва оддий ва жонсиз бир тупроқ остида дафн эт, сеп. Сўнгра мезонсиз ва нарсаларнинг фарқига бормайдиган ва юзини қаерга бурсанг у тарафга кетадиган оддий сув билан суғор.
Сўнгра, йиллик хашр(қайта тирилиш)нинг майдони бўлган баҳор мавсумида кел, боқ! Чақмоқ фариштасининг баҳорда Исрофилворий тарзда сур чалгандек ёмғирга бақириши, ер остида дафн этилган уруғларга жон киритиш хушхабарини бераётган даврига диққат қилки, ўша ниҳоят даража қоришиб кетган ва бир-бирига ўхшаш уруғлар исми Ҳафизнинг намоён бўлиши остида, камоли итоат ила, хатосиз ўлароқ, Фотири Ҳакиймдан келган коинотдаги қонунларни қабул қиладилар. Ва шундай мувофиқ ҳаракат қиладиларки, уларнинг у ҳаракатларида бир шуур, бир басират, бир мақсад, бир ирода, бир илм, бир камол, бир ҳикмат порлагани кўринади. Чунки кўряпсанки, у бир-бирига ўхшаш уруғлар, бир-биридан ажралиб турибди.
Масалан, бу уруғ бир анжир дарахти бўлди. Фотири Ҳакиймнинг неъматларини бошларимиз узра нашр қила бошлади. Новдаларининг қўллари билан бизларга узатиб улашмоқда. Кўринишда унга ўхшаган мана бу икки уруғдан эса кун ошиғи исмли бир ўсимлик билан хушбўй бинафша каби гуллар ўсиб чиқди. Бизлар учун безанди. †зимизга кулмоқдалар, ўзларини бизга севдирмоқдалар.
Бу ердаги бошқа бир қисм уруғлар, бу гўзал меваларни берди. Ва ниҳол ва дарахт бўлдилар. Ширин мазаси ва ҳиди ва шакллари ила иштаҳамизни очиб, ўз нафсларига бизнинг нафсларимизни чорламоқдалар. Ва ўзларини муштарийларига фидо қилмоқдалар. Токи ўсимлик ҳаёт мартабасидан ҳайвоний ҳаёт мартабасига тараққий қилсинлар.
Ва ҳоказо қиёсла. У уруғлар шундай бир тарзда етишдиларки, у бир сиқимгина уруғ, хилма-хил дарахтлар ва чечаклар билан тўлган бир боғча шаклини олди. Ичида ҳеч бир ғалатилик ва қусур йўқ.
сирини кўрсатади. Ҳар бир уруғ Ҳафиз исмининг жилваси ва эҳсони ила унга падарининг ва аслининг молидан берган ирсиятни янглишсиз, нуқсонсиз тарзда муҳофаза қилиб кўрсатмоқда. Мана бу ҳадсиз даражадаги ажойиб муҳофаза, уни қилган Зоти Ҳафизнинг қиёмат ва хашрда муҳофаза қилишнинг энг улкан манзарасини кўрсатишига қатъий бир ишорадир.
Ҳа, бу аҳамиятсиз, заволга маҳкум, фоний ҳолатларда бу даража қусурсиз, ғалатсиз бўлган ҳофизият жилваси шунга қатъий бир ҳужжатдирки, абадий таъсирга ва азим аҳамиятга эга бўлган, энг улкан омонатни зиммасига олган ва Ернинг ҳалифаси бўлган инсонларнинг фаолиятлари ва асарлари ва сўзлари ва яхшилик ва ёмонликлари камоли диққатла муҳофаза қилинади. ва ҳисоб-китоби кўрилади.
Аё, бу инсон бебошлигимча қоламан деб ўйлайдими? Асло! Балки инсон абадиятга вакилдир ва абадий саодатга ва доимий хорликка номзоддир. Каттаю-кичик, озу-кўп, ҳар бир амалига жавоб беради. Ё илтифот кўради ва ё таъзир ейди.
Хуллас, муҳофаза қилишнинг улкан жилвасига ва мазкур оятнинг ҳақиқатига гувоҳларнинг ҳадду-ҳисоби йўқ. Бу масаладаги кўрсатган гувоҳимиз денгиздан бир томчи, тоғдан бир заррадир.




* * *

ЛУҒАТЧА

Аълойи Иллийин – жаннатнинг энг юксак мартабаси
Асфали Софилийн – жаҳаннамнинг энг паст табақаси
Исми Ҳафиз – сақлаб турувчи, муҳофаза қилувчи бўлган Аллоҳнинг исми.
масдар – бир нарсанинг келиб чиққан манбаи 
«Мим»сиз маданият – арабчадаги "маданият" сўзининг бошидаги "мим" ҳарфи олиб қўйилса, "данийят" сўзи қоладики, бунинг маъноси "пасткашлк" деганидир.
мистар – сатр остидан сатр чизиқларини билдириб турадиган қолип
муршид – рушди-ҳидоятга бошловчи; устоз.
Нур-ул Анвор – нурларнинг нури; Аллоҳ (Ж.Ж.)нинг сифати.
салафи солиҳийн – Аҳли Суннат ва Жамоатнинг илк раҳбарлари.
шахси маънавий – битта шахс бўлмай, дунёқарашлари бир бўлган бир жамоанинг маънавий шахси