New Page 1

УСТОД БАДИУЗЗАМОН САИД НУРСИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ

ТАРЖИМАИ ҲОЛИ

"Рисолаи Нур Куллиёти" номли асарлари ила Ислом дунёси ва умуман инсонлик оламида буюк бир шуҳрат ёйган ва асартари дарслар ҳолида буюк бир иштиёқ ва ишқла ўқилаётган Бадиуззамон Саид Нурсий кимдир? Ҳаёти қаерларда ўтган, қандай даюм этган? Устоднинг ҳаёт сафҳаларини батафсил ҳикоя қилмоқ, Дини Мубини Ислом йўлида умрини фидо қилиб чеккан жабру жафоларининг ҳаммасини баён этмоқ ниҳоятда мушкулдир Жаноби Ҳақ бу зотни шундай муҳташам ва ажиб ва хориқо ҳаёт йўлларидан кечирганки, худди бу зот бир жамоатдир ва худди буюк Усмонли давлатининг олти юз йиллик тарихини бу эот саксон йиллик умри давомида яшаб ўтгандек. Турли хил ситамли воқеа ва ҳодисаларни бошидан ўтказиб, фаолият ва ғайрат билан ҳақ йўлда давом этган бир инсондир Бу зотнинг ҳаёт кечмишлари тадқиқ этилса ва асарлари диққатла кузатилса, шу нарса аён бўладики, Устод ҳазратларининг ўз таьбирлари билан айтганда: "Рисолаи Нур бу асрни ва келажак асрларни нурлантирган бир мўъжизаи Қуръонийядир.

 

Бадиуззамон Саид Нурсий румий тақвим буйича 1293 (мил. 1876-77) йили Битлис вилояти Ҳизон туманидаги Испарит ноҳиясининг Нурс қишлоғида таваллуд топганлар. Оталари Мирзо, оналари Нурия Хонимдир.

Болаликдан жуда фаол ва ғайратли бўлганлари сабабли ёлғиз бир устоздан ва бир мадрасада дарс олиш билан чекланиб қолмасдан, Шарқнинг бутун уламо ва машойихидан истифода этмоқ учун дарслар олганлар. Бир икки йилда сарф-наҳв мабодийсини қўлга олиб, асос илмларини Дўгубоязиддаги Шайх Жалолий ҳузурида уч ойгина вақт ичида таҳсил этиб тамомлаганлар. Шундан сўнг қандай бир китобни кўлга олсалар, ҳеч кимга мурожаат этмасдан англаб етар эдилар. "Жамъул жавомиъ" "Шарҳул мавоқиф" "Ибнул ҳажар" каби тушунилмоғи қийин булган энг мушкул китобларни икки юз саҳифадан йигирма тўрт соат ичида англамоқ шарти билан мутолаа қилар эдилар. Ўзларини илмга шу даражада бахшида эттан эдиларки, ташқи дунё билан алоқани бутунлай узган эдилар.

Хуллас, Нурсий маьрифати илоҳийяда эришган, тараққиётининг асли асоси бўлган сайри илмининг моҳияти шулардан иборатдир. Ҳар кеча уч соат ёддан ўқиб, уч ойда тўқсон китобни давр этганлар. Бу китоблар Исломийятнинг энг йирик ва асфиё мақомига эришган эотларнинг ҳақиқатга доир асарлари эди. "Шарҳул мавоқиф" ва "Мақосид" каби асарлар шулар жумласидандир Саид Нурсий ҳаётларининг сўнгги йилларида бу хусусда муносабат билдириб: "Жаноби Ҳаққа шукрлар бўлсин, қардошларим. Менинг бу маҳфузотим, такроротим Қуръоннинг ҳақоиқига чиқмоғим учун менга поғоналар бўлди. Сўнг мен Қуръонга (токи Қуръоннинг аршиясига) чиқдим, у вақт боқдим ва ҳар бир ояти Қуръонийя коинотни камраб олаётганини кўрдим. Энди Қуръон менга кофий келди. Бошқа китобларга эҳтиёжим қолмади", деганлар.

Саид Нурсий ҳазратлари Ван шаҳрида булган кезларида илми мусаббита деб аталган бутун фанларни татаббуь этмоққа бошлаб, жуда қисқа бир замон ичида тарих, жуғрофия, риёзиёт, кимё, физик, биология, фалакиёт илмларининг асосини кўлга киритдилар. Хусусан, Исломийят билан, Ислом дунёси билан алоқада бўлдилар.

Ван шаҳридалик чоғларида нашриёт ва газетларни ҳам кузатиб борардилар. Бир куни волий Тоҳир Пошшо бир гаэетда босилган мудҳиш бнр хабарни Устодга кўрсатади. Унда инглиз пардаменти мажлисида Англия Мустамлака нозири Қуръони Кариймни бош узра силкиб туриб: "Токи бу Қуръон мусулмонларнинг қўлида қолар экан, биз уларга ҳақиқий ҳоким бўлолмаймиз. Ё Қуръонни ўртадан олиб ташламоғимиз, ёки уларни Қуръондан совутмоғимиз дозим", деган сўзи ёзилган эди.

Буни ўқиган Устод ҳазратлари: "Қуръоннинг сўнмас ва сўндирилмас маънавий бир қуёш ҳукмида эканини мен дунёга исбот этажакман ва кўрсатажакман!", дея жиддий бир ғайратга келадилар ва Аллоҳнинг инояти ила Қурьоннинг иъжози маьнавийси у кишига бу йўлда раҳбар муршид ва устоз бўлди.

Устод ҳазратлари Анқара ҳукуматининг даьвата билан Анқарада бўлиб ўтган Паряамент Мажлисида иштирок этадилар. Ибодат ва намоз учун ташвиқларига доир баёнотлари билан бу мажлисда ҳусни қабул кўриладилар. Аммо жумҳурият раиси Мустафо Камол намоз ўқилмоғига эътироз билдиради. Шунда Устод: "Пошшо, пошшо, шуни билки, Исломийятда иймондан сўнгра энг юксак қақиқат - намоздир. Намоз ўқимаган хоиндир. Ва хоиннинг ҳукми мардуддир. Адо қилинмоғи, Қуръони Кариймнинг юз ерида амр этилган намоздан ҳам буюк бир ҳақиқат бўлганида эди, Жаноби Ҳақ иймондан сўнгра уни амр эттан бўларди", дея жавоб берадилар.

Устод бир узлат орзусида Ванга кетаб, у ерда хилватнишин турар эканлар мамлакатнинг шарқий қисмидаги нотинч ҳаракатлар сабаби билан Ғарбга, яъни, Испарта шаҳрига сургун қилинадилар. Испартанинг Барла ноҳиясида сургундалик чоғларида саккиз йил давомида "Рисолаи Нурлар"ни таьлиф этдилар. "Сўзлар", "Мактубот" ва "Ламьалар"нинг ўн учинчисигача Барлада, сўнг такрор Испартага келиб, "Йигирма олтинчи Ламъа'гача таьлиф этдилар. 1935 йиллари эса, бир юз йигирма талабалари билан биргаликда Эскишаҳар Оғир Жазо Маҳкамасига ҳибсга юбориладилар Ҳибсда "27 28, 29, 30-Ламъалар"ни ва "Иккинчи Шуьа"ни таьлиф этадилар. Бир йиллик ҳибсдан сўнг Қастамўну вилоятига яна сургун қилинадилар ва у ерда саккиз йил давомида миршабхона қаршисида, наэорат остида яшайдилар. Хуллас, умри давомида доимо миршаб ва жандарма наэорати осгида ҳаёт кечирган Бадиуззамон ҳазратлари сургундами, қамоқхоналардами, қаерда бўлмасинлар, Қуръон ҳақиқатларини тарғибот этаб, ғайрат ва шижоат ила "Рисолаи Нурлар"нинг таьлифи билан машғул бўладилар.

Устод ҳазратлари сўнг ҳаётларини Испарта шаҳрида, хизматларидаги талабалари орасида ўтказадилар. Анқара ва Истамбулда нашр этилган бутун "Нур" мажмуалари Устой ҳузурларига варақалар шаклида келтирилиб, ўқилар эди. Устод хатга Қуръон ила ёзилган "Рисолалар"ни кузатиб борар ёнларидаги талабалари ўқир ва шу ҳолда тузатилган варақалар кетар матбуотда босилар эди. Устодимизнинг амр ва мусоадалари билан расман талабалари тарафидан "Рисолалар" Анқара ва Истамбулда чоп ва нашр этилмоққа бошлади. Ва тез сурьат билан ҳар тарафга ёйилди.

Афсус, бу ораларда зимдан Устодга қарши яна янги маҳаллий маҳкамалар очилди. Аммо у дин душманлари, сургунлар қамоқхоналар оғир жаэо маҳкамалари ҳам "Рисолаи Нурлар"нинг порлоқ ҳақиқатларини сўндира олмади, аксинча, бу оғир даврларда "Нур" талабалари кўпайиб борди, "Рисолалар"нинг ҳар ерда инташор бўлмоғи учун жиддият ва фаолият кўрсатиб, бу хизмат учун маҳкам бел боғладилар. Аллоҳнинг инояти ила "Нурлар"нинг ўзи ҳам, унинг талабалари ҳам оқландилар.

Шу тариқа "Сўзлар" "Мактубот", "Ламъалар", "Шуъалар", "Асои Mусо", "Маснавийи Нурийя", "Ишоротул Иъжоз", "Тарихчаи Ҳаёт; "Сиккаи Тасдиқи Ғайбий" китоблари мажмуьалар шаклида чоп эталди ва бошқа рисолaлари ҳам нашр қилинди.

Ҳазрати Устоднинг Анқара ва Истамбулга илк ташрифларини кўролмаган, ўзига сингдира олмаган аҳли залолат ва Исломийятнинг ривожланмоғини истамаган манқурт матбуот ходимлари идора аҳлига ваҳима билдириб хабар етказади ва натижада Устоднйнг Испарга ва Амирдоғда иқомат этмоқ муддатларини яна чўзадилар, ва эшикларида кечаю кундуз миршаб пойлатадилар.

Ҳазрати Устод 1960 йил марг ойида Рамазони шарифнинг бир тэнгида хизматларидаги бир гуруҳ талабалари ила бирга ғоят хаста ҳолларида Урфага йўл оладилар. Урфада икки кун қолиб, ниҳоят Рамазоннинг йигирма бешида, яъни, 1960 йилнинг йигирма учинчи мартида абадий ҳаётга интиқол этадилар.

Устоднинг баёнотларидаги ижобатга биноан, вафотларидан сўнг Хизмати Нурийя янада ҳар тарафга порлоқ нурини сочмиш ва тарқатмишдир. Устод айтганларидек: "Рисолаи Нур" Қуръоннинг қўлида бир олмос қилич бўлиб, куфр ва илҳодга ва динсизлик жараёнларига қарши маънавий бир атом бoмбаси каби моҳият қозониб, инкор ва залолат жараёнларига муқобала этмоқдадир".

Хизмати Қуръонийя ва Иймонийяда маьнан биз билан бирга давом этаётган ва яшаётган Устодимиз бундай деганлар "Мен билан кўришмоқ истаган азиз қардошларимга баён этаманки, инсонлар ила заруратсиз кўришмоққа бардошим қолмаганидан ва ҳозир заҳарланганим, заифлигим, кексалигим ва хасталигим сабабидан кўп гапира олмадим. Бунга муқобил сизга қатъиян хабар бераманким, "Рисолаи Нур"нинг ҳар бир китоби бир Саиддир. Сиз қайси китобга боқсангиз, мен билан юзмаюз кўришмоқдан ўн маротаба зиёда фойда оласиз ҳам ҳақиқий суратда мсн билан кўришгандай бўласиз. Мен шунга қарор берган эдимки, Аллоҳ учун мен билан кўришмоқ истаганларни кўришолмаганлари эвазига ҳар тонгдаги мутолааларимга ва дуоларимга дохил қиламан ва қилмоқда давом этаман".

Мустафо Сунгур*

 

 

* Бадиуззамон Саид Нурсий ҳазратларининг ҳозир Туркияда истиқомат қилаётган ҳамнафас талабаларидан бири.