23_Soz

ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ 

Бу сўз икки баҳсдан иборатдир

Биринчи баҳс

Бу баҳсда имоннинг мингларча махосинидан фақат бештасини "Беш нуқта" ичида баён этамиз.

§ Биринчи нуқта. Инсон имон нури ила аълойи ъиллиййинга чиқади - Жаннатга лойиқ бир қиймат олади. Ва куфр зулмати ила асфали софилинга тушади - Жаҳаннамга аҳл бўладиган бир вазиятга киради. Чунки имон инсонни Сониъи Зулжалолига боғлайди. Имон бир интисобдир. Шундай экан, инсон имон нури ила инсонда намоён бўлган Илоҳий санъат ва Раббоний исмларнинг нақшлари эътибори билан бир қиймат олади. Куфр эса ул боғлиқликни кесади. Ундай кесилиш натижасида Раббоний санъат яширинади. Қиймати ҳам фақатгина модда эътиборичалик бўлади. Модда эса, ҳам фониқ, ҳам зоила, ҳам муваққат бир ҳайвоний ҳаётдан иборат бўдгани учун қиймати ҳам йўқ ҳукмидадир.

Бу сирни бир мисол ила баён этамиз.

Масалан, шундай бўладики, инсонларнинг санъатлари ичида модданинг қиймати билан санъатнинг қиймати айри-айридир. Баъзан иккисининг қиймати баробар, баъзан модда кўпроқ қийматли, баъзан учрайдики, беш тийинлик темир каби бир моддада беш сўмлик санъат топилади. Айни чоқда, баъзан антиқа бўлган бир санъат бир милёнлик қийматни олгани ҳолда, моддаси беш тийинга ҳам арзимайди. Антиқачиларнинг ёйма бозорига борилса, мана шундай антиқа бир санъатни ҳариқапеша ва жуда эски ҳунарманд санъаткорига боғлаб туриб, у санъаткорни ёд этмоқ билан ва унинг санъати ила номи машҳур қилинса, бир милёнлик нархга сотилади. Агар йирик уста темирчиларнинг ёйма бозорига борилса, беш тийинлик бир темир баҳосида ҳам олиниши мумкин.

Хуллас, инсон Жаноби Ҳақнинг шундай антиқа бир санъатидир. Ва энг нозик ва нозанин бир мўъжизаи қудратидирки, инсонни бутун исмларининг жилвасига мазҳар ва нақшларига мадор қилиб ва коинотга бир кичик мисол суратида яратгандир.

Агар унинг ичига имон нури кирса, устидаги бутун маъноли нақшлар ул нур ила ўқилур. Ул мўъмин уни шуур ила ўқир. Ва ул интисоб ила ўқитади. Яъни, "Сониъи Зулжалолнинг маснуъиман, махлуқиман, раҳмат ва карамига мазҳарман", каби маънолар билан инсондаги Раббоний санъат намоён бўлади. Демак? Сониъига интисоб этмоқдан иборат бўлган имон инсодаги бутун санъат асарларини изҳор этади. Инсоннинг қиймати ул Раббоний санъатга кўра бўлади. Ва бу эса оинаи Самадоний эътибори биландир. Бу ҳолда аҳамиятсиз бўлган инсон шу боис бутун махлуқот узра бир илоҳий мухотаб ва Жаннатга лойиқ бир меҳмони Раббоний бўлур.

Агар интисобни кесишдан иборат бўлган куфр инсоннинг ичига кирса, у вақт бутун ул маънодор илоҳий исмларнинг нақшлари қоронғуликка тушади, ўқилмайди. Зеро, Сониъ унутилса, Сониъга мутаважжиҳ бўлган маънавий жиҳатлар ҳам тушунилмайди. Гўё оёқ осмондан бўлади. Ул маъноли олий санъатларнинг ва маънавий олий нақшларнинг кўпи яширинади. Боқий қолган ва кўз билан кўринган бир қисми эса, тубан сабабларга ва табиатга ва тасодифга боғланиб, ниҳоят қийматини йўқотади. Порлоқ олмос каби бўлган ҳар бири биттадан хира шишага айланадилар. Аҳамияти фақат моддаи ҳайвонийяга қарайди. Модданинг ғояси ва меваси эса, айтганимиздек, қисқача бир умрда ҳайвонотнинг энг ожизи ва энг муҳтожи ва энг қайгулиси сифатида фақат жузъий бир ҳаёт кечирмоқдан иборат бўлиб қолади. Сўнгра бузилиб кетади. Мана, куфр шундай бир инсоний моҳиятни йиқитади, олмосни кўмирга айлантиради.

§ Иккинчи нуқта. Имон шундай бир нурки, у инсонни чароғон этади, устига битилган бутун Самадоний мактубларни ўқиттиради. Шунингдек, коинотни ҳам чароғон этади. Мозий ва келажак замонни зулумотдан қутқаради. Бу сирни бир пайтлар

Ояти каримасининг бир сирига доир кўрганим воқеадаги тамсил ила баён этаман:

Бир ҳаёлий воқеада кўрдимки, бир-бирига қараган икки юксак тоғ бор... Унинг устига даҳшатли бир кўприк қурилган. Кўприкнинг тагида жуда чуқур бир жарлик... мен у кўприкнинг устидаман. Дунёнршг ҳам ҳар тарафи қоронғулик, зимистон бир зулумот истило этган. Мен ўнг тарафимга боқдим: ниҳоясиз бир зулумот ичра бир буюк мозорни кўрдим (яъни, хаёл этдим). Сўл тарафимга боқдим: мудҳиш зулумот тўлқинлари ичра азим тўфонлар, дагдагалар, балои офатлар тайёрлаб қўйилганини кўраётгандай бўлдим. Кўприкнинг тагига боқдим: ғоятда чуқур бир жарлик кўряпман, дея гумон қилдим. Бу мудҳиш бир зулумотга қарши хира ёнадиган бир чўнтак чироғим бор эди. Ундан фойдаландим. Ярим-ёрти ёруғида боқдим. Менга жуда мудҳиш бир вазият кўринди. Ҳаттоки, ёнимдаги кўприкнинг бошида ва атрофида шундай мудҳиш аждарҳолар, арслонлар, йиртқичлар кўриндики, кошки бу чироғим бўлмаса эди, бундай даҳшатларни кўрмасайдим, дедим. У чироқни қай тарафга тутсам, шундай даҳшатлар кўрдим. "Эй воҳ! Бу чироқ бошимга балодир", дедим. Унга жаҳл қилдим. Ва уни ерга урдим, синдирдим. У синган заҳоти, гўё дунёни чароғон этган улкан электр лампасининг тугмасига тегиб кетганимдек, бирдан у зулумот тарқалди. Ҳар тараф у лампанинг нурига тўлди. Ҳар нарсанинг ҳақиқатини кўрсатди. Боқдимки, у кўрган кўпригим ғоят мунтазам жойда текисликдаги бир кенг йўлдир. Ҳа, ўнг тарафимдаги кўрган буюк мозорим эса, бошдан-охиригача гўзал, яшил боғчалар ила нуроний инсонларнинг тахти раёсатидаги ибодат ва хизмат ва суҳбат ва зикр мажлислари эканини фарқладим. Ва сўл тарафимдаги тўфонли, дағдағали деб гумон қилган чўққилар эса, зийнатли, севимли, жозибадор бўлган тоғларнинг орқаларида азим бир зиёфатгоҳ, гўзал бир сайргоҳ, юксак бир нузҳатгоҳ бор эканини хаёлан кўрдим. Ва мудҳиш йиртқичлар, аждарҳолар, дея мен гумон қилган махлуқларим эса, мунис туя, ҳўкиз, қўй, эчки каби уй хайвонлари эканини кўрдим.

 

деб,

ояти каримасини ўқидим, бу воқеадан ўзимга келдим.

Хуллас, у икки тоғ - ҳаётнинг бошланиши ва ниҳояси, яъни, олами ар ва олами барзоҳдир. Ул кўприк эса - ҳаёт йўлидир. Ул ўнг тараф - ўтмиш замондир. Сўл тараф эса - истиқболдир. Ул чўнтак чироғи - худбин ва билганига эътимод этган ва самовий ваҳийни тингламаган анонияти инсонийядир. Йиртқич деб гумон қилинган у нарсалар эса - олам ҳодисалари ва ажиб махлуқларидир. Хуллас, анониятига эътимод этган, ғафлат зулумотига тушган, залолат қоронғусига мубтало бўлган одам у воқсадаги аввалги ҳолимга ўхшайдики, у чўнтак чироғи каби нуқсонли ва залолатолуд бир маълумот нла мозий замонни бир буюк мозор суратида, адамолуд бир зулумот ичида курмоқда. Истиқболни эса, ғоят тўфонли ва тасодифга боғлиқ бўлган бир ваҳшатгоҳ ҳолида кўради. Ҳам ҳар бири Ҳакийми Роҳиймнинг биттадаи мусаххар маъмури бўлган ҳодисот ва мавжудотни зарарли йиртқичлар қилиб билдиради.

ҳукмнга мазҳар этади.

Агар Илоҳий ҳидоятга зришса, қалбига имон кирса, нафснинг фирьавиияти қирилса, Китобуллоҳни тиигласа. у воқеадаги иккинчи ҳолимга ўхшаяжакдир. У вақт бпрдан коинот кундуз рангини олади. Илоҳий нур ила тўлади. Олам

 

Оятини ўқийди. Мозий замониии бир улкан мозор сифатида кўрмайди, балки ҳар бир асрни бир Набийнинг ва ёки Авлиёнинг тахти раёсатида қуллик вазифасини бажо келтирган, ҳаёт вазифаларини битирган мусаффо руҳлардан ташкил топган жамоатларнинг "Аллоҳу Акбар" деб олий мақомларга учишларини ва мустақбал тарафига ўтмоқларини қалб кўзи ила кўради. Сўл тарафига назар ташлаб, тоғлар мисол баъзи барзоҳий ва ухровий инқилоблар орқаларида Жаннат боғларидагй саодат саройларида ташкил этилган бир Раҳмоний зиёфатни ул имон нури ила узоқдан фарқлаб етади. Ва тўфон. вабо, зилзила каби ҳодисаларни зиммасига вазифа юкланган ҳодисалар деб билади. Баҳордаги тўфонни ва ёмғир каби ҳодисаларни суратан қалбга озор бергувчи, маъиан эса, жуда латиф ҳикмагларга сабаб суратида кўради. Ҳатто ўлимни абадий ҳаётнинг муқаддимаси ва қабрни абадий саодатнинг эшиги деб кўради. Яна бошқа жиҳатларини сен ўзинг қиёс айла. Ҳақиқатни шу мисолга татбиқ эт...

§ Учинчи нуқта. Имон - ҳам нурдир, ҳам қувватдир. Ҳа, ҳақиқий имонга эришган инсон бутун коинотга бас кела олади ва имоннинг қуввати ёрдамида ҳодпсалариинг тазйиқларидан халос бўла олади. "Таваккалту ъаллаллоҳ", дейди, ҳаёт кемасида комил ишонч ила ҳодисаларнинг буюк тоғлар каби тўлқиилари ичида сайр этади. Бутун оғирликларини Қодири Мутлақнинг қудрат қўлига омонат топширади, роҳат ила дунёдан ўтади, барзоҳда истироҳат қилади. Сўнгра абадий саодатга кириш учун жаннат сари уча олади. Йўқса, таваккул қилмаса, бу дунёнинг оғирликлари уни учмоғига эмас, балки асфали софилинга тортади. Демак, имон тавҳидни, тавҳид таслимни, таслим таваккулни, таваккул эса, икки дунё саодатини келтириб чиқаради.

Фақат, янглиш англама. Таваккул сабабларни бутунлай рад қилиш дегани эмасдир, балки уларни қудрат қўлининг пардаси деб билиб, унга риоя этиш, сабабларни ўринлатишни эса, дуои феълийнинг бир тури деб қабул қилиш билан бирга, мусаббаботни ёлғизгина Жаноби Ҳақдан исташ ва натижаларни Ундан деб билиш ва Унга миннатдор бўлиш демакдир.

Таваккул қилган ва қилмаганнинг мисоллари, ушбу ҳикояга ўхшайди:

Бир пайт икки олам белларию бошларига оғир юкларни ортишиб, чипта олиб, катта бир кемага кирдилар. Бири кираркирмас юкини кемага қўйиб, устига ўтириб олиб, атрофни. томоша қила бошлади. Бошқаси аҳмоқ, мағрур бўлганидан юкини ерга қўймади. Унга айтилди: "Оғир юкингни кемага қўйиб, роҳат қил". У деди: "Йўқ, мен қўймасман. Беҳуда иш бўлади. Мен қувватлиман. Молмулкимни белимда ва бошимда муҳофаза этарман". Яна унга айтилди: "Султоннинг бизни ва сизни кўтариб турган шу ишончли кемаси кўпроқ қувватлидир. Янада зиёда, яхшироқ муҳофаза қилади. Акс ҳолда, бошинг айланади, юкинг билан бирга денгизга тушиб кетасан. Ҳам борган сари қувватдан қоласан. Бу букилган белинг, шу ақлсиз бошинг тобора оғирлашган бу юкларга тоқат қилолмайди. Кема йўлбошиси ҳам, агар сени бу ҳолда кўрса, ё телбамикан дея сени қувиб юборади, ё хоиндир, кемамизни иттиҳом этяпти, бизни калака қиляпти, ҳибс этилсин, дея амр қилади. Бунинг устига, ҳаммага масхара бўласан. Чунки диққат аҳлининг назарида, заифликни кўрсатган такаббуринг ила, ожизликни кўрсатган ғуруринг ила, риёни ва зиллатни кўрсатган сунъий ҳаракатинг ила ўзингни халққа кулги қилдинг. Ҳамма сенинг устингдан кулмоқда", дейилганидан сўнг у бечоранинг ақли бошига келди. Юкини ерга қўйди, устига ўтирди. "Оҳ... Аллоҳ сендан рози бўлсин, заҳматдан, ҳибсдан, масхараликдан қутулдим", деди.

Хуллас, эй таваккулсиз инсон! Сен ҳам бу одам каби ақлингни бошингга ол, таваккул қил. Токи коинотнинг тиланчилигидан ва ҳар ҳодисанинг қаршисида титрашдан ва худфурушликдан ва масхараликдан ва ухровий шақоватдан ва дунёвий тазйиқларнинг исканжасидан қутуласан...

 § Тўртинчи нуқта. Имон инсонни инсон этади. Балки инсонни султон этади. Шундай экан, инсоннинг асл вазифаси имон ва дуодир. Куфр эса инсонни ғоятда ожиз бир жонивор ҳайвон этади.

Бу масаланинг мингларча далиллари орасида фақат ҳайвон ва инсоннинг дунёга келишидаги фарқларнинг ўзи у масала учун очиқ бир далилдир. Ва бир қатъий бурҳондир. Ҳа, инсоният имон ила инсоният бўлганини инсон билан ҳайвоннинг дунёга келишидаги фарқлари кўрсатиб туради. Чунки ҳайвон дунёга келган вақтида худди бошқа бир оламда камолга етгандек, истеъдодига кўра мукаммал бўлиб келади, яъни, юборилади. Ё икки соатда, ё икки кунда ва ёки икки ойда бутун ҳаётий шароитини ва коинот билан бўлган муносабатини ва ҳаётининг қонунларини ўрганади. Малака соҳиби бўлади. Инсоннинг йигирма йилда қозонадиган ҳаётий иқтидорини ва амалий малакасини чумчуқ ё ари каби бир ҳайвон йигирма кунда ўрганади, яъни унга илҳом қилинади. Демак, ҳайвоннинг асл вазифаси ўрганиш. билан камолга етмоқ эмасдир. Ва маърифат қозониб тараққий этмоқ эмасдир ва ожизлигини кўрсатиб мадад истамоқ ё дуо қилмоқ эмасдир. Балки унинг вазифаси истеъдодига кўра таъаммулдир, амрни бажаришдир, феълий убудийятдир.

Инсон эса, дунёга келишидан бошлаб ҳар нарсани ўрганишга муҳтож ва ҳаёт қонунларига нисбатан жоҳил, ҳатто йигирма йилда тамоман ҳаёт шароитини ўрганолмайди. Балки умрининг охирига қадар ўрганишга муҳтож. Ҳам ғоят ожиз ва заиф бир суратда дунёга юборилиб, бирикки йилда фақатгина оёққа тура олади. Фақатгина, ўн беш йилда зарар ва манфаатнинг фарқига етади. Башарий ҳаётнинг ёрдами ила фақатгина манфаатларини жалб эта ва зарарлардан сақлана олади.

Демакки, инсоннинг фитрий вазифаси таълим билан камолга етишдир. Дуо билан убудийятдир. Яъни: "Кимнинг марҳамати би-лан бундай ҳакимона идора қилинмоқдаман? Кимнинг карами билан бундай мушфиқона тарбия қилинмоқдаман? Қандай бир лутф билан бундай нозанинона тўйдирилмоқдаман ва идора қилинмоқдаман?" - шуларни билишдир. Ва мингдан фақат бирига ҳам қўли етиша олмаган хожатлари хусусида Қозиюл Ҳожатга ожизлик ва фақирлик тили ила ёлворишдир. Ва исташ ва дуо қилишдир. Яъни, ожизлик ва фақирликнинг қанотлари ила убудийятнинг энг аъло мақомига учишдир.

Демак, инсон бу оламга илм ва дуо воситаси билан камолга етиш учун келгандир. Моҳият ва дстеъдод эътибори билан ҳар нарса илмга боғлиқдир. Ва бутун ҳақиқий илмларнинг асоси ва маъдани ва нури ва руҳи - Маърифатуллоҳдир. Ва унинг уссул асоси эса - Имони Биллоҳдир.

Ҳам инсон ниҳоясиз ожизлиги ила ниҳоясиз балои мусибатларга маъруз ва ҳадсиз душманларнинг ҳужумига мубтало... Ҳам ниҳоясиз фақирлиги билан бирга ниҳоясиз ҳожатларга гирифтор ва ниҳоясиз истакларга муҳтож бўлганидан асл фитрий вазифаси имондан сўнгра дуодир. Дуо эса -убудийятнинг асосидир.

Шундай бўладики, бир кичкинтой бола қўли етиша олмаган мақсадини, орзуини қўлга киритмоқ учун ё йиғлар, ё истар. Яъни ё феълий, ё қолий ожизлик лисони ила бир дуо қилади. Мақсудига муваффақ бўлади. ШунингДек, инсон ҳам бутун зиҳаёт олами ичра нозик, нозанин, ноздор бир кичкинтой бола ҳукмидадир. Роҳманур Роҳиймнинг даргоҳида ё заифлик ва ожизлиги ила йиғламоқ ва ёки фақирлиги ва эҳтиёжи ила дуо қилмоқ керакдир. Токи мақсадлари унга мусаххар бўлишининг шукрини адо этсин. Иўқса, бир пашшадан доду фарёд этган аҳмоқ ва бебош бир бола каби: "Мен бўйсундирилиши мумкин бўлмаган ва минг даража ундан қувватли бўлган ажиб нарсаларни қувватим билан бўйсундиряпман, фикр ва тадбирим ила ўзимга итоат эттиряпман", деб куфрони неъматга юз тутиш инсониятнинг асл фитратига зид бўлиши билан бирга уни шиддатли бир азобга ҳам дучор этади.

§ Бешинчи нуқта. Имон дуони бир қатъий васила қилиб иқтизо этгани ва инсон фитрати дуо қилишликни қаттиқ истагани каби Жаноби Ҳақ ҳам: "Дуоингиз бўлмаса, нима аҳамиятингиз бор?" деган маънода

деб фармон этмоқда, ҳам

 

дея амр қилмоқда.

Агар десанг: "Кўп маротаба дуо қилмоқдамиз, қабул бўлмаётир. Ҳолбуки, Оят барча учундир. Ҳар дуога жавоб бор".

Ал-жавоб: Жавоб бериш бошқа, қабул этиш бошқадир. Ҳар дуо учун жавоб бериш бор, лекин қабул этиш ва айни матлубни *бериш Жаноби Ҳақнинг ҳикматига тобеъдир. Масалан: хаста бир бола ҳакимни чақириб, дейди:

- Эй ҳаким! Менга боқ! Ҳаким:

- Лаббайк, - дейди. - Нима истайсан, жавоб бер.

Бола: - Менга бу дорини бер, - дейди.

Ҳаким эса, ё худди истаганини беради, ёхуд унинг маслаҳатига биноан ундан ҳам яхшироғини беради. Ёки хасталигига зарар эканини билса, ҳеч бермайди.

Хуллас, Жаноби Ҳақ - Ҳакийми Мутлақ, доим ҳозиру нозир бўлгани учун абднинг дуосига жавоб беради. Ваҳшат ва кимсасизлик даҳшатини ўзининг борлиги ила ва жавоби ила дўстликка айлантиради. Аммо инсоннинг ҳавопараст ва ҳаваскорона таҳаккуми билан эмас, балки ҳикмати Раббонийянинг иқтизоси билан ё матлубини, ёки янада аълосини беради; ва ёки ҳеч бермайди.

Ҳам дуо бир убудийятдир. Убудийятнинг маҳсули эса Охиратга тааллуқлидир. Дунёвий мақсадлар - у хилдаги дуо ва ибодатнинг вақтларидир. Лекин дунёвий мақсадлар асосий ғоялари эмасдир. Масалан, ёмғир намози ва дуоси бир ибодатдир. Ёмғирсизлик - у ибодат вақтидир. Йўқса, у ибадат ва у дуо бир ёмғирни келтириш учун эмасдир. Агар ёлғиз у ният учун бўлса, у дуо билан у ибодат холис бўлмаганидан қабул этилмоққа лойиқ бўлмас. Худди қуёшнинг ботиши шом намозининг вақти бўлгани каби, қуёш ва ойнинг тутилишлари ҳам кусуф ва хусуф намозлари деб аталган икки махсус ибодатнинг вақтларидир. Яъни, кеча ва кундузнинг нуроний оятларининг пардаланиши бир Илоҳий азаматнинг эълон этилмоғига сабаб бўлганидан Жаноби Ҳақ қулларини ўша вақтда ибодатнинг бир навъига даъват этади. Лекин у намоз тутилган ой ва қуёшнинг очилиши учун эмасдир, чунки бусиз ҳам уларнинг очилиши ва қай вақтгача давом этиши ҳар бир мунажжам ҳисоб - китобидан аёндир.

Худди шунинг каби, ёмғирсизлик ҳам ёмғир намозининг вақтидир. Ва балои мусибатларнинг истилоси ва зарарли нарсаларнинг мусаллат бўлмоғи баъзи дуоларнинг махсус вақтларидирки, инсон у вақтларда ожизлигини англайди, дуо ила, ниёз ила Қодийри Мутлақнинг даргоҳига илтижо этади. Агар дуо кўп маротаба қилингани ҳолДа балои мусибатлар даф қилинмаса, "Дуо қабул бўлмади", дейилмаслиги керак. Агар Жаноби Ҳақ фазли ва карами билан балони орамиздан кетказса, нурун ъала нур; у вақтда дуонинг вақти битади - қазо бўлади.

Демак, дуо убудиятнинг бир сиридир, Убудийят эса, холисан ливажҳиллоҳ бўлмоғи лозим. Ожизлигини изҳор этиб, дуо ила фақатгина Унга илтижо этиш, Рубубийятига аралашмаслик, чора-тадбирни Унга ҳавола қилиш, ҳикматига эътимод этиш, раҳматига туҳмат қилмаслик лозим.

Ҳа, чиндан ҳам ояти баййинотнинг баёни ила собит бўлган бутун мавжудот ҳар бири биттадан махсус тасбиҳ ва биттадан хусусий ибодат, биттадан хос сажда этганлари каби, бутун коинотдан Даргоҳи Илоҳийяга кетадиган нарса - дуодир. Ул дуо бутун набобот ва ҳайвонот ҳар бири истеъдод лисони ила Файёзи Мутлақдан бир сурат талаб этиб ва исмларининг инкишофига мазҳар бўлмоқни истаб қилаётган дуолари каби, ё истеъдрд лисони билан бўлади ва ёки фитрий эҳтиёжларининг лисони билан бўлади (бутун зиҳаётнинг иқтидори доҳилида бўлмаган зарурий ҳожати учун қиладиган дуоларидирки, улар ҳар бири у фитрий эҳтиёж лисони билан Жавводи Мутлақдан ҳастларининг давом этмоғи учун бир навъ ризқ ҳукмида бўлган баъзи матлубларни истайдилар). Ва ёки ночорлик лисони билан қилинган бир дуодирки, (ночор қолган ҳар бир зируҳ, қатъий бир илтижо ила дуо этади, бир ноаниқ ҳомийсига илтижо қилади, балки Робби Роҳиймига юзланади). Бу уч турдаги дуо, бир монеълик бўлмаса, доимо мақбулдир.

Тўртинчи турдаги бир дуо бордирки, энг машҳуридир, яъни, бу бизнинг дуоимиздир. Бу ҳам икки қисмдир. Бири - феълий ва ҳолий бўлса, иккинчиси - қалбий ва қолийдир.

Масалан, сабабларни ўринлатиш - бир феълий дуодир, сабабларнинг йиғиндиси натижаларни яратиш учун эмас, балки у натижаларни лисони ҳоли ила Жаноби Ҳақдан исташ учун бир розилик вазиятини олишдир. Ҳатто ер ҳайдаш - раҳмат хазинасининг эшигини қоқишдир. Бу навъдаги феълий дуо Жавводи Мутлақнинг исм ва унвонига мутаважжиҳ бўлганидан, қабул этилишга ноил бўлмоғи, албатта, янада зиёдадир.

Иккинчи қисм - лисон ила, қалб ила дуо этишдир. Қўли етиша олмаган айрим матлубларни исташдир. Бунинг энг муҳим жиҳати, энг гўзал ғояси, энг тотли меваси шудирки, дуо қилган одам унинг қалб хотираларини эшитадиган, ҳар нарсага қурби етадиган, ҳар бир орзусини рўёбга чиқара оладиган, ожизлигига марҳамат қиладиган, фақирлигига мадад этадиган бир Зот борлигини англайди.

Хуллас, эй ожиз инсон ва эй фақир башар! Дуо каби раҳмат хазинасининг калити ва туганмас бир қувватнинг мадори бўлган бир василани қўлдан чиқарма. Унга ёпиш, инсониятнинг аълои ъиллийинига чиқ. Бир султон каби бутун коинотнинг дуоларини ўз дуоинг ичига ол. Бир абди куллий ва бир вакили умумий каби

 

деб айт. Коинотнинг гузал бир тақвими бўл!

 

Иккинчи баҳс

Ушбу баҳс инсоннинг соадати ва бахтсизлигига сабаб бўлган "Беш Ҳикмат"дан иборатдир.

Инсон, мавжудотлар ичра энг аълоси қилиб яратилгани ва унга ғоятда кўп истеъдод берилгани учун асфали софилиндан то аълои ъиллиййинга, фаршдан то аршга, заррадан то шамсга қадар тизилган мақомларга, мартабаларга, даражаларга, даракаларга чиқиб ва тушиб кета оладиган бир имтиҳон майдонига отилган, ниҳоясиз тубанлик ва юксаклик сари кетувчи икки йўл унинг олдида очилиб, бир қудрат мўъжизаси ва хилқат натижаси ва санъат ажойиботи қилиниб бу дунёга юборилгандир. Энди инсонниш бу даҳшатли тараққиёти ва инқирозининг сирини "Беш Ҳикмат" ичида баён этамиз.

t Биринчи Ҳикмат. Инсон коинотнинг аксар жиҳатларига муҳтож ва алоқадордир. Эҳтиёжлари оламнинг ҳар тарафига тарқалган, орзулари абадга қадар узайган. Бир чечакни истагани каби улкан бир баҳорни ҳам истайди. Бир боғчани орзу этгани каби, абадий Жаннатни ҳам орзу этади. Бир дўстини кўрмоққа муштоқ бўлгани каби, Жамийли Зулжалолни ҳам кўрмоққа муштоқдир. Бошқа бир манзилда яшайдиган бир суйганини зиёрат этмоқ учун у манзилнинг эшигини очишга муҳтож бўлгани каби, барзоҳга кўчиб кетган юздан тўқсон тўққиз аҳбобини зиёрат этиш абадий фироқдан халос бўлиш учун бу улкан дунёнинг эшигини беркитадиган ва бир ажойиб маҳшар бўлмиш охират эшигини очадйган, дунёнц кўтариб ташлаб, унинг ўрнига Охиратни қурадиган ва қўядиган Қодирий Мутлақнинг даргоҳига илтижо этишга муҳтождир. Хуллас, шу вазиятда инсонга ҳақиқий маъбудликка лойиқ Зот керак бўлади ва бундай Зот ҳар нарсанинг тизгини қўлида, ҳар нарсанинг хазинаси ўз ҳузурида, ҳар нарсанинг ёнида нозир, ҳар маконда ҳозир, макондан муназзаҳ, ожизликдан мубарро, қусурдан муқаддас, нуқсондан муалло ёлғиз бир зот - Қодийри Зулжалол, бир Роҳийми Зулжамол, бир Ҳакийми Зулкамолдир. Чунки, инсоннинг, ниҳоясиз бир қудрат ва муҳит ва илм соҳибигина бажо келтириши мумкин, холос. Бас, шундай экан, маъбудийятга лойиқ бўлган Зот ёлғиз Удир.

Хуллас, эй инсон! Агар ёлғиз Унга қул бўлсанг, бутун махлуқотнинг устида бир мавқе қозонасан. Агар Унга қулликдан бош тортсанг, ожиз махлуқотга залил бир қул бўласан. Агар ўзлигингга ва иқтидорингга ишониб, таваккул ва дуони ташлаб, такаббур ва даъвога юз тутсанг, у вақт яхшилик ва ижод жиҳатида ари ва чумолидан ҳам паст, ўргимчак ва пашшадан ҳам заиф бир ҳолатга тушасан. Ёмонлик ва тахриб жиҳатида тоғдан ҳам оғир, вабодан ҳам зарарли бўласан.

Ҳа, эй инсон! Сенда икки жиҳат бор:

Бири - ижод ва вужуд ва хайр ва мусбат ва феъл жиҳатидир.

Бошқаси - тахриб, адам, шарр, нафиъ инфиъол жиҳатидир.

Биринчи жиҳат туфайли аридан, чумчуқдан ҳам паст, пашшадан, ўргимчакдан ҳам заифсан.

Иккинчи жиҳат туфайли тоғ, ер, кўклардан ўзасан. Улар кўтаришдан оғринган ва ожизлик қилган юкларини кўтарасан, уларга қараганда кенг ва буюк бир ўрин оласан. Чунки сен яхшилик ва ижод қилган вақтинг ёлғизгина вусъатнинг нисбатида қўлинг етадиган даражада, қувватинг етишадиган мартабада яхшилик ва ижод эта оласан. Агар ёмонлик ва тахриб қилсанг, у вақтда ёмонлигинг тажовуз бўлади ва тахрибинг ёйилади. Масалан: куфр-бир ёмонликдир, бир тахрибдир, бир ғайри тасдиқдир. Аммо у бир ёмонлик бутун коинотнинг таҳқирини ва бутун Илоҳий Исмларнинг ҳақоратини, бутун инсониятнинг разолатини ўз ичига олади. Чунки бу мавжудотнинг олий бир мақоми, аҳамиятли бир вазифаси бордир. Зеро, улар мактуботи Раббонийя ва ойнаи Субҳонийя ва маъмурийни Илоҳийялардир. Куфр эса, уларни оинаидорлик ва вазифадорлик ва маънодорлик мақомидан тушириб, абасийят ва тасодифнинг тезда бузилиб ўзгарадиган фоний моддаларга ва аҳамиятсизлик, қийматсизлик, йўқлик мартабасига туширгани каби, бутун коинотда ва мавжудотнинг ойналарида нақшлари ва жилвалари ва жамоллари кўрилган Илоҳий Исмларни инкор қилиш билан ҳақоратлайди. Ва инсонлик деб аталган бутун Илоҳий, Қудсий Исмларнинг жилваларини гўзал равишда эълон этган бир ҳикмат манзумасининг қасидаси ва бир боқий шажаранинг жиҳозларини ичида жамлаган данак(уруғ) мисол ошкора мўъжизаси ва энг буюк омонатни ўз аҳдига олган; ер, кўк, тоғлардан устун келган ва малакларга қарши юксаклик қозонган ер юзидаги халифалик мартабасининг соҳибини энг залил, бир фоний ҳайвондан ҳам янада залил, янада заиф, янада ожиз, янада фақир бир даражага отади. Ва маъносиз, аралаш-қуралаш, тезда бузиладиган оддий бир лавҳа даражасига туширади.

Ал-ҳосил: Нафси аммора бузғгунчилик ва ёмонлик маъносида ҳисобсиз жиноятларни келтириб чиқаради. Лекин агар инсон худбинликни ташласа, хайрни ва вужудни Илоҳий тавфиқдан истаса, ёмонликдан, бузғгунчиликдан ва нафсга эътимод қилишдан воз кечса, истиғфор айтадиган тўлиқ абд бўлса, у вақт

 

нинг сирига етади. Ундаги ниҳоясиз бўлган ёмонлик қобилияти ниҳоясиз яхшилик қобилиятига айланади. "Мавжудотларнинг энг аълоси" қийматини олади, аълои ъиллиййинга чиқади.

Хуллас, эй ғофил инсон! Жаноби Ҳақнинг фазлига ва карамига боқ: ганоҳларни бир бўлса минг ёзиш, савобларни бир ёзиш ва ёки ҳеч ёзмаслик адолат бўлгани ҳолда бир гуноҳни бир ёзади, бир савобни ўн, баъзан етмиш, баъзан етти юз, баъзан етти минг ёзади. Ҳам бу ҳикматдан англаки, у мудҳиш Жаҳаннамга кириш - амалнинг жазсюидир. Одилликнинг ўзгинасидир. Аммо Жаннатга кириш - фақат фазлдир.

t Иккинчи ҳикмат. Инсонда икки жиҳат бор:

Бири аноният нуқтаи назаридан дунёвий ҳаётга қарашлидир.

Иккинчиси Убудийят нуқтаи назаридан абадий ҳаёгга қарайди.

Биринчи важҳ эътиборидан қаралса, инсон шундай бир бечора махлуқдирки, сармояси ғоят чекланган, яъни, ихтиёр нуқтаи назаридан қаралганда, бир соч толаси каби жуда кичик бир жузъи ихтиёрий, иқтидор нуқтаи назаридан қаралганда, заиф бир касб, ҳаёт нуқтаи назаридан қаралганда, дарҳол сўнувчи бир шуъла ва умр нуқтаи назаридан қаралганда, зудлик-ла ўтгувчи қисқа муддат ва мавжудийят ҳолати нуқтаи назаридан қаралганда, тезда чиригувчи бир жисмдир. Шу ҳоли ила баробар коинотнинг табақаларига ёйилган ҳадсиз навъларнинг, ҳисобсиз фардларидан ҳам нозик, заиф бир фард сифатида билинмоқда.

Иккинчи важҳ эътибори ила ва, хусусан, убудийят қаршисида бўлган ожиз ва фақирлиги жиҳатидан ғоят буюк ўрни бордир. Ғоят катта бир аҳамияти топилмоқда, чунки Фотирий Ҳакийм инсоннинг маънавий моҳиятига ниҳоясиз азим бир ожизлик ва ҳадсиз жасим бир фақирликни жойлаштиргандир. Токи ул инсон қудрати чексиз бир Қодирий Роҳийм ва бойлиги ниҳоясиз бир Ғаниййи Карийм бўлган бир Зотнинг ҳадсиз тажаллийларини ўзида жамлаган кенг бир ойна бўлсин.

Ҳа, инсон шундай бир уруғга ўхшайдики, у уруғга токи у тупроқ остида ишлаб, тор оламдан чиқиб, кенг бўлган ҳаво оламига кириб, истеъДод лисони ила Холиқидан бир дарахт бўлмоғини сўраб, ўзига лойиқ бир камол топиши учун қудратдан маънавий ва аҳамиятли жиҳозот ва қадардан нозик ва қийматли дастур берилгандир. Агар у уруғ унга берилган маънавий жиҳозотни суий мизожи туфайли тупроқ остида баъзи зарарли моддаларни ўзига жалб этишга сарфласа, у тор жойда қисқа бир замонда бекордан бекорга бижгиб, чириб кетажакдир. Агар у уруғ ул маънавий жиҳозотини    нинг яратувчи амрига бўйинсуниб, гўзал равишда имтеъмол этса, тор оламдан улкан бир мевали дарахт бўлиб етишиш билан бирга, унинг кичкинагина жузъий ҳақиқати ва маънавий руҳи буюк бир куллий ҳақиқат суратини ҳам олажакдир.

Худди шу каби, инсоннинг моҳиятига қудратдан аҳамиятли жиҳозот ва қадардан қийматли дастурлар омонат қилиб қолдирилган. Агар инсон бу тор Ер оламидаги дунёвий ҳаётнинг тупроғи остида у маънавий жиҳозотини нафснинг ҳавасларига сарф этса, айниган уруғ каби бир жузъий лаззат учун қисқа бир умрда, тор бир ерда ва диққинафас бир ҳолда чириб, бижғиб, унинг бадбахт руҳига маънавий масъулият юкланадиган бу дунёдан кўчиб келажакдир.

Агар бу истеъдод уруғини Исломийятнинг суви ила, имоннинг зиёси ила, убудийят тупроғи остида тарбия қилмоқ ила Қуръон амрларига тобеъ бўлиб, маънавий жиҳозотини ҳақиқий ғояларига айлантирса, албатта, Мисол ва Барзоҳ оламида шох ва навда берадиган, Охират ва Жаннат оламида ҳадсиз камолат ва неъматларга сабаб бўладиган бир боқий шажаранинг ва бир доимий ҳақиқатнинг жиҳозотини жамлайдиган қийматли бир уруғ ва равнақдор бир ускуна ва бу коинот шажарасининг муборак ва мунаввар бир меваси бўлажакдир.

Ҳа, ҳақиқий тараққий Инсонга берилган қалб, сир, руҳ, ақл, ҳатто хаёл ва бошқа ҳис-туйғу қувватларини абадий ҳаётга йўналтириш билан бирга, ҳар бири ўзига лойиқ хусусий бир убудийят вазифаси ила машгул бўлмоқликдадир. Йўқса, аҳли залолат тараққий деб ўйлаган дунёвий ҳаётларнинг бутун икир-чикирларига кириш ва завқларининг ҳар турини, ҳатто энг тубанини топиш учун бутун латофатини, қалб ва ақлини нафси амморага тобеъ этиб, ёрдамчи қилиб берса, у тараққий эмас, пастликка қулашдир. Бу ҳақиқатни бир ҳаёлий воқеада шундай бир тамсилда кўрдим:

Мен катта бир шаҳарга кириб келяпман. Қарасам, у шаҳарда улкан саройлар бор. Баъзи саройларнинг эшигига назар ташлайман, ғоят шонли порлоқ бир томошагоҳ саҳнаси каби диққат назарини жалб этади. Ҳар кимни томоша қилдирадиган бир жозибадорлик бор уларда. Диққат қилсам, у саройнинг хўжайини остонага келиб ит билан ўйнаяпти. Ва итнинг ўйнамоғига ёрдамлашмоқда. Аёллар бегона ёшлар билан тотли суҳбатлар қилмоқдалар. Бўйи етган қизлар ҳам болаларнинг ўйинини тартибга солиб турибдилар. Дарвозабон уларга қўмондонлик қилаётгандек, бир сунъий ҳолатда турибди. Шунда англадимки, бу улкан саройнинг ичкариси бўм-бўш, ҳамма нозик вазифалар ишсиз қолган. Ахлоқлари суқут этгандирки, остонада бундай суратни олганлар.

Сўнгра кетдим. Яна бир катта саройга дуч келдим. Кўрдимки, ташқарида узанган вафодор бир ит ва қўпол, дагал ва сокин бир дарвозабон бор. Сўник бир вазият ҳукмрон. Қизиқишим уйғонди. Нима учун у ундай, бу эса бундай! Ичкарига кирдим. Боқдимки, ичкариси жуда шонлик. Қават-қават хоналар устида сарой аҳли айри-айри нозик вазифалар ила машғулдирлар. Биринчи қават хоналаридаги одамлар саройнинг идорасига, тадбирига қараяптилар. Уст қаватдаги хонада қизлар, болалар дарс ўқияптилар. Яна устида аёллар ғоят латиф санъатлар, гўзал нақш ишлари билан машгул. Энг юқорида эса, хўжайин билан подшоҳ ўзаро маълумотлар алмаштириб, халқнинг истироҳатини таъминлаш учун ўзига хос ва улкан вазифалар билан банд эканини кўрдим. Мен уларга кўринмаганим учун "тақиқ" демадилар, бемалол кеза олдим.

Сўнгра чиқдим. Боқдим: у шаҳарнйнг ҳар тарафида бу икки саройга ўхшаш саройлар бор эди. Сўрдим. Дедилар: "Ташқариси шонлик, ичкариси бўш бўлган у саройлар кофирларнинг арбобларига ва залолат аҳлларига қарашлидир. Бошқалари эса номусли мусулмонларнинг раҳнамолариникидир". Сўнгра бир бурчакда бир саройга дуч келдим. Устида "Саид" исмини кўрдим. Қизиқишим уйғонди. Яна диққат қилдим. Устида суратимни кўраётгандек бўлдим. Камоли таажжубимдан бақириб юбордим, ақлим бошимга келди. Ўзимни билдим.

Хуллас, бу хаёлий воқеани сенга таъбир этайин. Аллоҳ хайрли қилсин.

У шаҳар - башариятнинг ижтимоий ҳаётидир. Ва инсониятнинг маданият шаҳридир. У саройларнинг ҳар бири - бир инсондир. Ул сарой аҳли эса - инсондаги кўз, қулоқ, қалб, сир, руҳ, ақл каби сезимлар ва нафс, ҳаво, қувваи шаҳавийя ва қувваи ғазабийя каби нарсалардир. Ҳар бир инсонда ҳар бир сезимнинг айри-айри убудийят вазифаси, айри-айри лаззатлари, аламлари бор, Нафс ва ҳаво, қувваи шаҳавийя ва газа-бийя бир дарюзабон ва ит ҳукмидадирлар.

Хуллас, у юксак туйғуларни нафс ва ҳавога бўйинсундириш ва асл вазифаларини унуттириш, албатта, маҳв бўлишдир, тараққий эмасдир. Бошқа жиҳатларни сен таъбир қила олишинг мумкин.

t Учинчи Ҳикмат. Инсон феъл ва амал жиҳатидан ва моддий саъй эътибори билан бир ҳайвондир, ожиз бир махлуқдир. Унинг у жиҳатдаги тасарруфот ва мулкдорлик доираси шу қадар тордики, қўлини узатса, унга етиша олади. Х,атто ўз тизгинини инсоннинг қўлига бериб қўйган уй ҳайвонлари ҳам инсоннинг заиф ва ожиз ва танбаллигидан унчамунча ҳисса олгандирларки, ёввойи турдошларига қиёс қилинса, турларида ораларида катта фарқ кўринади. Масалан, уй ҳайвонлари бўлган эчки ва ҳўкиз билан ёввойи эчки ва ҳўкиз орасидаги фарқ каби.

Лекин у инсон инфиъол ва қабул ва дуо ва савол жиҳатидан бу дунё карвонсаройида азиз бир йўлчидир. Ва ниҳоясиз раҳмат хазиналарини унга очган шундай бир Кариймнинг меҳмони бўлгандир. Ва унга ҳадсиз, мислсиз гўзал маснуотини ва хизматкорларини мусаххар қилган. Ва ул меҳмоннинг таназзуҳи ва томошаси ва фойдаланиши учун шундай катта бир ажиб жойни муҳайё этгандирки, у жойнинг нисфи қутри, яъни, марказдан муҳит чизигига қадар ораси кўзнинг кесган миқдори, балки хаёлнинг етган еригача кенг ва узоқдир.

Хуллас, агар инсон ўзлигига берилиб, дунёвий ҳаётни хаёлнинг ғояси қилиб, маишат дардида баъзи муваққат лаззатлар билан машгул бўлса, ғоят тор бир жойда бўғилиб кетади. Унга берилган бутун жиҳозлар ва қуроллар ва сезимлар ундан шикоят этиб, ҳашир кунида унга қарши шоҳидлик билдиражакдирлар. Ва даъвогар бўлажакдирлар. Агар ул инсон ўзини меҳмон деб билса, мезбони бўлган Зоти Кариймнинг изни доирасида умр сармоясини сарф этса, шундайин кенг бир жойда узоқ бир абадий хаёт учуп гўзал равишда ҳаракат қилади на танаффус олиб, истироҳат этади. Сўнгра аълои ъиллийинга қадар кета олади. Ҳамда бу инсонга берилган бутун жиҳозлар ва қуроллар ундан мамнун бўлиб, Охиратда унинг фойдасига шоҳидлик билдирадилар.

Ҳа, Инсонга барча ажиб -жиҳозлар бу аҳамиятсиз дунёвий ҳаёт учун эмас, балки жуда ҳам аҳамиятли бўлган боқий ҳаёт учун берилгандир. Чунки инсонни ҳайвонга нисбат қилсак, кўрамизки, Инсон жиҳозлар ва нарсалар борасида жуда бойдир. Ҳайвондагидан юз даража ҳам янада зиёддир. Дунёвий ҳаёт лаззатини тотиш ва ҳайвоний ҳаёт кечириши борасида эса юз даража пастга қулайди. Чунки ҳар кўрган лаззатида мингларча алам изи бордир. Утмиш замоннинг аламлари ва келажак замоннинг қўрқувлари ва ҳар бир лаззатнинг завол бўлиб кстиши алами унинг завқларини бузади ва лаззатида бир из қолдиради. Лекин ҳайвон бундай эмас. Аламсиз бир лаззат олади. Ғам-ғуссасиз На ўшиш замоннинг аламлари уни инжитади, на келажак замоннинг қўрқувлари уни ҳуркитади. Роҳат ила яшайди, ётади, Холиқига шукр қилади.

Демак, Аҳсани Тақвим суратида яратилган инсон бутун фикри ила дунёвий ҳаётга шўнгиса, ўзи ақли ҳайвондан юз даража юксак бўлгани ҳолда, чумчуқдек бир ҳайвондан ҳам юз даража пастга тушади. Бошқа бир жойда бир мисол билан бу ҳақиқатни баён этган эдим. Муносабат келди, яна у мисолни такрор этаман. Яъни:

Бир одам бир хизматкорига ўн олтин бериб, "Махсус бир газмолдан бир дона кўйлак тиктир", дея амр этади. Йккинчи хизматкорига минг олтин бериб, баъзи нарсалар ёзилган бир қибланомани унинг яўнтагига солиб қўяди. Аввалги хизматкор ўн олтин билан аъло газмолдан мукаммал бир кўйлак олади. Иккинчи хизматкор телбалик қилиб, аввалги хизматкорга қараб, чўнтагига солиб қўйилган ҳисоб қибланомасини ўқимасдан, бир дўкончига минг олтин бериб, бир дона кўйлак истади, инсофсиз дўкончи ҳам газмолнинг энг чириганидан бир дона кўйлак берди. У бадбахт хизматкор хўжайинининг ҳузурига келди. Ва қаттиқ бир танбеҳ эшитдй: Ва даҳшатли бир азоб чекди.

Хуллас, озгина оиги бор одам ҳам англарки, иккинчи хизматкорга берилган минг олтин бир дона кўйлак олиш учун эмас, балки муҳим бир тижорат учун эди.

Шунингдек, инсондаги маънавий жиҳозлар ва инсоний сезимлар ҳайвонга нисбатан юз даража кенг тарқалган. Масалан, гузалликнинг барча мартабаларини фарқлаб етадиган кўзи ва таомларнинг бутун турли-туман махсус завқларини ажратиб оладиган лисоний зоиқоси ва ҳақиқатнинг бутун нозик нуқталарига сўзи ўтадиган ақли ва камолотнинг бутун навъларига муштоқ бўлган қалби ва боп!қа шу каби жиҳозлари, қуроллари қаёқда-ю, ҳайвоннинг жуда оддий, фақатгина бирикки маротаба инкишоф этган қуроллари қаёқда?! Фарқи шуки, ҳайвон ўзига хос бир амалда, фақатгина бир махсус жиҳоз унда зиёда инкишоф этади. Аммо у инкишоф хусусийдир.

Инсоннинг жиҳозот жиҳатидан бойлиги ушбу сирдандир:

Ақл ва фикр сабабидан инсоннинг ҳислари, туйғулари ортиқ даражада инкишоф ва инбисот пайдо қилган. Ва эҳтиёжларининг кўплиги боисидан унда жуда кўп ва турли-туман ҳиссиёт пайдо бўлган. Ва бу ҳиссиётлари кўп ранг-баранглашган. Ва фитратнинг кўп нарсаларга алоқадорлиги сабабидан жуда кўп мақсадларга қаратилган орзуларга сабаб бўлган. Ва жуда кўп фитрий вазифалари борлиги боисидан қуроллари ва жиҳозоти зиёда инбисот пайдо қилган. Ва ибодатнинг бутун навъларига истеъдодли бир фитратда яратилгани учун унга бутун камолотнинг уруғларини ичида жамлаган бир истеъдод берилган. Хуллас, бу даража бой жиҳозот ва кўп сармоя, албатта, аҳамиятсиз, муваққат бу дунёвий ҳаётнинг таҳсили учун берилмаган. Балки шундай инсоннинг асл вазифаси - ниҳоясиз мақсадларга қаратилган ишларни бажариб, ожизлик ва фақирлигини ва қусурини убудийят суратр!да эълон этиш ва куллий назари ила мавжудотнинг тасбиҳотини кўриб, шоҳидлик билдириш ва неъматлар ичра Раҳмоний мададни кўриб, шукр этиш ва маснуот ва Раббоний қудратнинг мўъжизаларини томоша қилароқ ибрат назари билан тафаккур этишдир.

Эй дунёпараст ва дунёвий ҳаётга ошиқ ва Аҳсани тақвим сиридан ғофил қолган Инсон! Бу дунсвий ҳаётнинг ҳақиқатини аввалги Саид бир хаёлий воқеада кўрмиш. Уни ҳозирги Саидга айлантирган бу тамсилий воқеани тингла.

Кўрдимки, мен бир йўлчиман. Узоқ бир йўлга кетмоқдаман. Яъни юборилмоқдаман. Хўжайиним 'бўлган зот мен учун ажратган олтмиш олтиндан тадрижан бир миқдор пул берган эди. Мен ҳам сарфлаб, жуда кайфу сафоли бўлган бир карвонсаройга келдим. У карвонсаройда бир кечанинг ичида ўн олтинни қимор-симорга, кайфу сафога ва шуҳрат йўлига сарфладим. Эрталабгача қўлимда ҳеч қандай пул қолмади. Бир тижорат қилолмадим. Борадиган жойим учун ҳам бир мол ололмадим. У пулдан менга фақат аламлар, гуноҳлар қолди ва у кайфу сафолардан яра-чақалар, ғам-ғуссалар келди. Мен шундай ҳазин ҳолда эканман, бйрдан у ерда бир одам пайдо бўлди. Менга деди:

- Ҳамма сармоянгни зое кетказдинг, шапалоқ ейдиган бўлдинг. Борадиган жойингга ҳам хонавайрон бўлган ҳолда, қўлинг бўш кетажаксан. Аммо ақлинг бўлса, тавба эшиги очиқдир. Бундан кейин сенга бериладиган ўн беш олтиндан ҳар вақт қўлингга кирган сари ярмисини эҳтиётан асраб қўй. Яъни, борадиган жойингда сенга лозим бўладиган баъзи нарсаларни ол. Қарасам, нафсим рози бўлмаётир.

- Учдан бирини, - деди.

Бунга ҳам нафсим кўнмади. Сўнгра:

- Тўртдан бирини асра бўлмаса, - деди.

Қарасам, нафсим ўзи мубтало бўлган одатини тарк этмаяпти. У одам қаҳр билан мендан юз ўгириб кетди.

Бирдан бу ҳол ўзгарди. Боқдимки, мен тунел ичра пастга қулаб тушардек суръат билан кетаётган бир поезднинг ичидаман. Хавотирга тушдим. Аммо, начораки, ҳеч бир тарафга қочиб бўлмас. Гаройиб тарзда у поезднинг икки тарафида жуда жозибадор чечаклар, лазиз мевалар кўринмоқда эди. Мен ҳам эси паст кишиларга ўхшаб, уларга қўлимни узатдим. У чечакларни узиш, у меваларни олиш учун ҳаракат қилдим. Лекин у чечаклар ва мевалар тиканли эди; қўлимга ботди, қонатди. Улар поезд юрган сари ортда қоларкан, қўлимни тилка-пора қилар, менга жуда қимматга тушар эдилар. Шу пайт поезднинг бир хизматчиси деди:

- Беш тийин бер, сенга у чечак ва мевалардан истаганингча олиб бераман. Акс ҳолда, беш тийин ўрнига қўлингнинг тилиниши оқибатида юз тийинга зарар қиласан. Унинг устига, жазоси бор. Изнсиз узолмайсан.

Сиқилганимдан, қачон тунел битаркан, дея бирдан бошимни чиқариб, олдинга қарадим. Кўрсам, тунел эшиги ўрнига жуда кўп туйнуклар кўринмоқда. Рўпарамда бир туйнук кўрдим. Икки тарафига икки мозор тоши тикилмиш. Қизиқувчанлик ила диққат қилдим. У мозор тошида катта ҳарфлар билан "Саид" исми ёзилганини кўрдим. Таассуф ва ҳайратимдан "Эй, воҳ" деб юбордим. Бирдан у карвонсарой эшигида менга насиҳат этган зотнинг овозини эшитдим. Деди:

- Ақлинг бошингга келдими? Дедим:

- Ҳа, келди, лекин қувватим қолмади, чорасизман.

Деди:

- Тавба қил, таваккул қил.

Дедим:

-Тавба қилдим, таваккул қилдим.

Ўзимга келдим... Аввалги Саид йўқ бўлмиш. Ҳозирги Саид ҳолида ўзимни кўрдим.

Мана шундай. Бу хаёлий воқеани Аллоҳ хайрли қилсин. Мен бирикки қисмини таъбир этай. Бошқа жиҳатларни эса сен ўзинг таъбир қил.

Ул сафар - Руҳлар оламидан, раҳми модардан, ёшликдан, кексаликдан, қабрдан, барзоҳдан, ҳаширдан, кўприкдан ўтиб абадул-обод тарафига борадиган бир сафардир.

Ул олтмиш олтин эса - олтмиш йиллик умрдирки, бу воқеани кўрган вақтимда ўзимни қирқ беш ёш дея тахмин қилган эдим. (Яна ўн беш йил яшашимга) Ҳужжатим йўғ-у, лекин Қуръони Ҳакиймнинг холис бир талабаси ортиб қолган ўша ўн беш олтиндан ярмисини Охиратга сарфлашга мени иршод этди.

Ул карвонсарой мен учун Истанбул эмиш.

Ул поезд - замондир. Ҳар бир йили бир вагондир.

Ул тунел - дунёвий ҳаётдир.

Ул тиканли чечаклар ва мевалар эса - ношаръий лаззатлардир. Ва ҳаром этилган нафсоний ўйинкулгилардирки, одам улар билан машгул бўларкан, булар бир кун тугайди, деган тасаввурдан пайдо бўлган алам, қалбни қонатади. Айрилиги билан парчалайди. Жазони ҳам чектиради. Поезд хизматчиси: "Беш тийин бер, улардан истаганингча бераман", деб айтган эди. Унинг таъбири будирки, инсоннинг ҳалол саъйи ила, шаръий доирада кўрган завқлари, лаззатлари кайф учун кифоядир. Ҳаромга киришга эҳтиёж қолдирмайди. Бошқа қисмларни сен таъбир эта олурсан.

t Тўртинчи Ҳикмат. Инсон бу коинот ичида жуда нозик ва нозанин бир болага ўхшайди. Заифлигида буюк бир қувват ва ожизлигида буюк бир қудрат бордир. Чунки ул заифликнинг қуввати ила ва ожизликнинг қудрати ила бу мавжудот унга мусаххар бўлгандир. Агар инсон заифлигини англаб, сўзи, ҳоли, ҳаракати ила дуо қилса ва ожизлигини билиб, мадад тиласа, бу тобеълик шукрини адо қилиш билан бирга, матлубига шундай муваффақ бўлур ва мақсадлари унга шундай тобеъ бўлурки, зотий иқтидорининг ўзи билан унинг юздан бирига ҳам муваффақ бўлолмас эди. Фақат баъзи вақт лисони ҳол дуоси туфайли ҳосил бўлган бир матлубини янглиш ҳолда ўз иқтидоридан деб билади, холос.

Масалаи, товуқ боласининг заифлигида бир куч борки, шу куч товуқни арслонга ташлантиради. Дунёга янги келган арслоннинг боласи у ваҳший ва оч арслонни (онасини) ўзига мусаххар этиб, уни оч қолдириб, ўзи эса тўқ бўлади. Мана, диққат қилинадиган нуқта - заифликдаги бир қуъват ва томоша қилишга муносиб бўлган бир жилваи раҳмат...

Бу шундайки, нозли бир бола йиғлаш ё исташ ва ё ҳазин ҳоли билан ўзи истаган нарсаларига шундай муваффақ бўлур ва шундай қуъватлилар унга тобеъ бўлурларки, у нарсаларнинг мингдан бирига минг бора қувватли бўлганда ҳам ўзи етиша олмас эди. Демак, заифлик ва ожизлик ўзларига нисбатан шафқат ва ҳимоятни ҳаракатга келтиргани учун жажжигина бармоғи билан қаҳрамонларни ўзига тобеъ этади. Энди, шундай бир бола, у шафқатни инкор ва у ҳимоятни иттиҳом этиб, аҳмоқона бир ғурур билан: "Мен ўз кучим билан буларни ўзимга бўйинсундирмоқдаман", деб айтса, албатта, бир тарсаки еяжакдир.

Шунингдек. инсон ҳам Ҳолиқининг Раҳматини инкор ва ҳикматини иттиҳом этадиган бир тарзда куфрони неъмат маъносида Қорун каби     ъни, "Мен ўз илмим ила, ўз иқтидорим ила эришдим", деб айтса, албатта, азоб тўқмоғига ўзини дучор қилади. Демак, шу кўриниб турган салтанати инсоният ва тараққиёти башарийя ва камолоти маданият жалб билан эмас, галаба билан эмас, жидол билан эмас, балки заифлиги учун унга мусаххар этилган, ожизлиги учун унга кўмак қилинган, фақирлиги учун унга эҳсон этилган, илмсизлиги учун унга илҳом қилинган, эҳтиёжи учун унга икром этилган. Ва у салтанатнинг сабаби қувват ва илмий иқтидор эмас, балки Раббоний шафқат ва раъфат ва Илоҳий Раҳмат ва Ҳикматдирки, нарсаларни унга тобеъ этгандир.

Ҳа, кўзсиз бир чаён ва оёқсиз бир илон каби махлуқртга мағлуб бўлган инсонга бир кичик қуртдан ипакни кийдирган ва заҳарли бир қўнгиздан асални едирган нарса у инсоннинг иқтидори эмас, балки заифлиги учун Робби томонидан таъмин этилган тобеълик ва Раҳмоний икромдир.

Эй инсон! Модомики ҳақиқат шундай экан, ғурурни ва худбинликни от. Улуҳийят даргоҳида ожизлигинг ва заифлигингни мадад лисони билан. фақирлигини ва ҳожатингни тазарру ва дуо лисони билан эълон қил ва банда бўлганингни кўрсат. Ва

 

дегин, юксал.

Лекин: "Мен ҳеч нарса эмасман. қандай аҳамиятим борки, бу коинот бир Ҳакийми Мутлақ тарафидан менга қасддан мусаххар этилсин, мендан бир куллий шукр истанилсин?" демагин. Чунки сен чиндан ҳам нафсинг ва суратинг эътибори ила ҳеч нарса бўлмасанг ҳам, вазифа ва мартаба жиҳатидан бу ҳашаматли коинотнинг диққатли бир томошабини, бу ҳикматли мавжудотнинг балоғатли бир нотиқ лпсони ва бу олам китобининг онгли бир мутолаачиси ва тасбиҳ этаётган бу махлуқотнинг ҳайратли бир кузатувчиси ва ибодат этаётган бу маснуотнинг ҳурматли бир устабошиси ҳукмидасан.

Ҳа, эй инсон! Сен наботий жисмониятинг ва ҳайвоний нафсинг жиҳатидан кичик бир жузъ, ҳақир бир жузъий, фақир бир махлуқ, заиф бир ҳайвонсанки, ҳамма даҳшатли ўткинчи мавжудотнинг тўлқинлари ичра чайқалиб кетмоқдасан. Лекин Илоҳий муҳаббат зиёсини ўз ичига олган имон нури билан мунаввар бўлган Исломиятнинг тарбияси-ла камолга етган инсонийлик жиҳатидан абдийят ичра бир султонсан. Ва жузъиятинг ичра бир куллийсан, кичиклик ичра бир оламсан. Ва ҳақорат ичра мақоминг шундай буюк ва назорат доиранг кенг бўлган бир нозирсанки: "Менинг Робби Роҳиймим дунёни менга бир хона қилди. Ой ва қуёшни ул хонамга бир чироқ, баҳорни бир даста гул ва ёзни бир неъмат дастурхони, ҳайвонни менга хизматкор этиб, набототни у хонамнинг зийнатли лавозимоти қилгандир", деб айта оласан.

Натижаи калом шуки, сен агар нафс ва шайтонни тингласанг, асфоли софилинга тушасан. Агар Ҳақ ва Қуръонни тингласанг, аълои ъиллиййинга чиқиб, коинотнинг бир гўзал тақвими бўлурсан.

t Бешинчи Ҳикмат. Инсон бу дунёга бир маъмур ва меҳмон қилиб юборилган. Унга кўп аҳамиятли истеъдод берилган. Ва у истеъдодларга яраша аҳамиятли вазифалар унга омонат қилиб топширилган ва инсонни у ғояга ва у вазифаларга ишлаттириш учун қаттиқ ташвиқ ва даҳшатли таҳдидлар қилинган. Биз бошқа ерда изоҳ этган инсоният ва убудийят вазифасининг асосларини бу ерда хулосалаймиз. Токи "Аҳсани Тақвим"нинг сири англашилсин. Хуллас, бу оламга келган инсоннинг икки хил убудийяти бордир:

Бир хили - унинг гойибона шаклдаги бир убудийяти, бир тафаккури бор.

Иккинчи хили - ҳозирона мухотаб шаклидаги бир убудийят бир муножоти бордир.

Биринчиси - коинотда кўринган Салтанати Рубубийятни итоаткорона тасдиқ этиб, унинг камолоти ва яхшиликларига бўлган ҳайратона назоратидир.

Яна, Илоҳий, Қудсий Исмларнинг нақшларидан иборат бўлган мислсиз гўзал санъатларни бир-бирларининг ибрат назарларига кўрсатиб, даллоллик ва жарчилик қилмоқ;

яна, ҳар бири биттадан яширин маънавий хазина ҳукмида бўлган Раббоний Исмларнинг жавҳарларини идрок тарозусида тортиб қалбан тақдирли бир қиймат бермоқ;

яна, қудрат қаламининг мактублари ҳукмида бўлган мавжудот саҳифаларини, Ер ва Осмон япроқларини мутолаа этиб, ҳайратона тафаккур қилмоқ;

яна, бу мавжудотдаги зийнатларни ва латиф санъатларни ёқтириб томоша қилиш билан уларнинг Фотири Зулжамолининг маърифатига муҳаббат изҳор этмоқ ва уларнинг Сониъи Зулкамолининг ҳузурига чиқишга ва илтифотига эришишга бир иштиёқдир.

Иккинчиси - асардан муассирга ўтадиган ҳузур ва хитоб мақомидир. Кўрадики, бир Сониъи Зулжалол ўз санъатининг мўъжизалари ила ўзини таниттиришни ва билдиришни истаяпти. Бунга у ҳам имон билан, маърифат билан жавоб қилади.

Яна кўрурки, бир Робби Роҳийм раҳматининг гўзал мевалари ила ўзини севдиришни истаяпти. Бунга жавобан у ҳам Унга қаттиқ муҳаббати ва хусусий ибодати билан ўзини Унга севдиради.

Яна кўрадики, бир Мунъими Карийм моддий ва маънавий неъматларнинг лазизлари билан уни парвариш қилади. У ҳам унга жавобан фъели, ҳоли, сўзи ва ҳатто, қўлидан келса, бутун туйғулари ва аъзолари билан шукр ва ҳамду сано айтади.

Яна кўрурки, бир Жалийли Жамийл бу мавжудотнинг оиналарида кибриё ва камолини, жалол ва жамолини изҳор этиб, диққат назарини жалб этмоқда. У ҳам Унга жавобан "Аллоҳу Акбар, Субҳаналлоҳ", деб камтарлик ичра, ҳайрат ва муҳаббат ила сажда қилади.

Яна кўрадики, бир Ғаниййи Мутлақ чексиз саховат билан ўзининг ниҳоясиз бойлигини, хазиналарини кўрсатмоқда. У ҳам Унга жавобан таъзим ва сано ичра камоли тавозеъ ила сўрайди ва истайди.

Яна кўрурки, ул Фотири Зулжалол ер юзини бир кўргазмадай ёйиб, бутун антиқа санъатларини у ерда намойиш этяпти. У ҳам Унга: "Мошааллоҳ" деб тақдир ила, "Барокаллоҳ" деб таҳсин ила, "Субҳаналлоҳ" деб ҳайрат ила, "Аллоҳу Акбар" деб истеҳсон ила жавоб қилади.

Яна кўрадики, бир Воҳиди Аҳад бу коинот саройида тақлид қилинмас муҳрлари ила, Ўзига махсус нишонлари, тамгалари ва Ўзига хос фармонлари билан бутун мавжудотга ваҳдад тамгасини қўймоқда ва тавҳиднинг оятини нақш этмоқда ва олам офоқининг ҳар тарафида Ваҳдонийят байроғини тикмоқда ва Рубубийятни эълон этмоқда. У ҳам Унга тасдиқ ва имон ила тавҳид ва заковат ила, шаҳодат ва убудийят ила жавоб қилади.

Хуллас, инсон бу хилдаги ибодат ва тафаккурот билан ҳақиқий инсон бўлади. Аҳсони Тақвимда эканини кўрсатади. Имоннинг қувват ва баракоти ила омонатга лойиқ бўлган ишончли бир халифаи Арз бўлади.

Эй Аҳсани Тақвимда яратилган ва суи ихтртёри ила Асфали Софилин тарафига кетган инсон!

Тингла. Мен ҳам сенинг каби ёшликнинг сархушлиги ила ғафлат ичинда дунёни хуш ва гўзал деб билган бўлсам, ёшликнинг сархушлигидан сўнг, кексаликнинг тонгида уйғонган вақтимда, ул гўзал деб ўйлаганим дунёнинг Охиратга қарамаган юзини нақадар чиркин кўрганимни ва охиратга қараган ҳақиқий юзи нақадар гўзал эканини Ўн еттинчи Сўзнинг Иккинчи Мақомидаги икки ҳақиқат лавҳаларида ёзганман, ўшанга боқ, сен ҳам кўр. , .

Биринчи лавҳа аҳли залолат каби, лекин сархуш бўлмаган ғафлат пардаси билан аввалдан кўрганим аҳли ғафлат дунёсининг ҳақиқатини тасвирлайди:

Иккинчи лавҳа ҳидоят ва ҳузур аҳлининг дунс ҳақиқатларига ишора қилади. Аввал қандай тарзда ёзилган бўлса, шу тарзда қолдирдим. Шеърга ўхшайди, лекин шеър эмасдир...

 

Йигирманчи Мактуб

 

Бомдод ва шом намозларидан сўнг такрорланишида жуда кўп фазилати бўлган ва, бир саҳиҳ ривоятга кўра, Исми Аъзам мартабасига эга бўлган бу тавҳидий жумланинг ўн бир калимаси бор. Ҳар бир калимасида биттадан хушхабар ва башорат ва биттадан мартабаи Тавҳиди Рубубиййат ва ҳам бир Исми Аъзам нуқтасида бир Кибриёи Ваҳдад ва бир Камоли Ваҳдониййат бордир.

Бу буюк ва улкан ҳақиқатларнинг изоҳини бошқа "Сўзлар"га ҳавола килиб, бир ваъдага биноан, ҳозирча мухтасар оир хулоса суратида, "Икки Мақом" ва бир "Муқаддима" ила унга бир мундарижа ясаймиз.

Муқаддима

Қатъиян билки, хилқатнинг энг юксак ғояси ва фитратнинг энг улкан натижаси - "Имони Биллоҳ"дир. Ва инсониятнинг энг олий мартабаси ва башариятнинг энг буюк мақоми - имони Биллоҳ ичиндаги "Маърифатуллоҳ"дир. Жин ва инснинг энг порлок; саодати ва энг тотли неъмати - ул Маърифатуллоҳ ичидаги "Муҳаббатуллоҳ"дир. Ва башар руҳи учун энг холис сурур ва инсон қалби учун энг соф севинч - ул Муҳаббатуллоҳ ичиндаги "Руҳоний Лаззатдир".

Ҳа, бутун ҳақиқий саодат ва холис сурур ва ширин неъмат ва соф лаззат, албатта, Маърифатуллоҳ ва Муҳаббатуллоҳдадир. Улар бу икки нарсасиз бўлолмас. Жаноби Ҳақни таниган ва севган киши ниҳоясиз саодатга, неъматга, нурларга, сирларга ё қувват ила ва ёки феъл ила ноил бўлган бўлади. Уни ҳақиқий танимаган, севмаган киши эса, маънан ва жисман ниҳрясиз шақоватга, аламларга ва ваҳималарга мубтало бўлади.

Ҳа, бу паришон дунёда, овораи сарсон башар навъи ичида самарасиз бир ҳаётда, соҳибсиз, ҳомийсиз бир ҳолатдаги ожиз, мискин бир инсон агар бутун дунёнинг султони бўлса ҳам, неча пулга арзир? Хуллас, бу овораи сарсон башар навъи ичида, бу паришон ва фоний дунёда инсон агар соҳибини танимаса, моликини топмаса, нақадар бечора саргардон эканини ҳар ким англайди. Агар соҳибини топса, моликини таниса, у вақт раҳматига илтижо қилади, қудратига истеънод этади ва бу ваҳшатгоҳ дунё бир таназзуҳгоҳга айланади, бир тижоратгоҳ бўлади.

 

 

Биринчи мақом

Бу тавҳидий каломнинг ўн бир калимасидан ҳар бирида биттадан хушхабар бор. Ва ул хушхабарда биттадан шифо ва ул шифода биттадан маънавий лаззат топилади.

Биринчи калима бўлмиш         Да шундай бир хушхабар бор: ҳадсиз ҳожатга мубтало, ниҳоясиз душманларнинг ҳужумига нишон бўлган инсон руҳи бу калимада шундай бир мадад нуқтаси топадики, бутун ҳожатини таъминлайдиган бир Раҳмат Хазинасининг эшиги унга очилади. Ва шундай бир таянч нуқтасини топадики, бутун душманларнинг ёмонлигидан бехавотир қиладиган бир мутлақ қудрат эгаси бўлган ўз Маъбудини ва Холиқини билдиради ва таниттиради, соҳибини кўрсатадй. Молики ким эканини намоён этади. Ва шу намоён этиш билан қалбни мутлақ ваҳшатдан ва руҳни аламли ҳазинликдан қутқариб, абадий бир фараҳ, доимий бир сурур билан таъминлайди.

Иккинчи калима     

Бу калимада шифоли, саодатли бир хушхабар бордир.

Яъни, коинотнинг жуда кўп аъзолари билан алоқадор ва ул алоқадорлик туфайли паришон ва қарорсизлик ичида бўғилиш даражасига келган инсон руҳи ва қалби    калимасида ўзига бир паноҳ, бир халоскор топадики, у уни бутун қарорcизликдан ва паришониятдан қутқаради.

Яъни,    калимаси маънан бундай дейди: "Аллоҳ бирдир". Бошқа нарсаларга мурожаат этиб, ўзингни чарчатма; уларга ўзингни ҳақорат эттириб, миннат чекма; уларга тавозеъ кўрсатиб, бўйин эгма; уларнинг орқасидан йиқилиб, заҳмат чекма: улардан Қўрқиб титрама! Чунки Коинот Султони бирдир. Ҳар нарсанинг калити унинг ҳузурида, ҳар нарсанинг тизгини Унинг қўлидадир, ҳар нарса Унинг амри ила ҳал қилинади. Уни топсанг, ҳар матлубингни топдинг, ҳадсиз миннатлардан, қўрқувлардан халос бўлдинг.

 Учинчи калима    

 Яъни Улуҳиййатда ва Салтанатида шериги йўқдир. "Аллоҳ бир бўлади, бирдан ортиқ бўлолмас..." Худди шунингдек, Рубубиййатида ва ижрооти ва ижодотида ҳам шериги йўқдир. Баъзан учрайдики, султон бир бўлади, салтанатида шериги бўлмайди, лекин ижроотидаги маъмурлари унинг шериги ҳисобланадилар. Ва султоннинг ҳузурига ҳар кимнинг киришига монеъ бўладилар. "Бизга ҳам мурожаат қил", дейдилар. Лекин Азал-Абад султони бўлган Жаноби Ҳақнинг салтанатида шериги бўлмаганидек, Рубубиййатининг ижроотида ҳам у ўринбосарларга, шерикларга муҳтож эмасдир. Унинг амр ва иродаси, куч ва қудратидан ташқарида ҳеч нарса ҳеч нарсага мудохала қилолмайди. Ҳар ким тўғридан-тўғри Унга мурожаат эта олади. Шериги ва ўринбосари бўлмагани учун мурожаатчи одамга ҳеч ким: "Мумкин эмас, Унинг ҳузурига кирмагин", дея олмайди.

Хуллас, бу калима башар руҳига шундай бир хушхабар беради:

Имонни қўлга киритган башар руҳи монеъликсиз, дахлсиз, тўсиқсиз, қаршиликсиз, истаган ҳолида, истаган умидда, ҳар онда, ҳар ерда ул Азал ва Абад, Раҳмат Хазиналарининг Молики ва Саодат Дафиналарининг Соҳиби бўлган Жамийли Зулжалол, Қодийри Зулкамолнинг ҳузурига кириб, ҳожатини арз қила олади ва раҳматини топиб, қудратига таслим бўлиш билан фараҳ ва сурур камолини қозона олади.

Тўртинчи калима:  

Яъни: мулк умуман Уникидир. Сен ҳам Унинг мулкисан, ҳам мамлукисан, ҳам Унинг мулкида ишлайсан. Бу калима шундай шифоли бир хушхабар бермоқда ва демоқдаки:

"Эй инсон! Сен ўзингни ўзингга молик ҳисоблама. Чунки сен ўзингни идора қилолмайсан. У юк огирдир, ўз бошинг билан муҳофаза қилолмайсан. Балолардан сақланиб, лавозимотингни ўрнига келтиролмайсан. Шундай бўлгач, беҳуда изтиробга тушиб, азоб чекма. Мулк бошқаникидир. У Молик ҳам Қодийрдир, ҳам Роҳиймдир. Қудратига бўйин сун, Раҳматини туҳмат этма. Ғам-ғуссани от кайфини сур; захматни от, сафони топ".

Яна дейдики, маънан севганинг ва алоқадар бўлганинг ва паришониятидан таъсирланганинг ва сен ислоҳ қилолмайдиганинг бу коинот бир Қодийри Роҳиймнинг мулкидир. Мулкни соҳибига таслим қил, Унга ҳавола эт; жафосини эмас, сафосини чек. У ҳам Ҳакиймдир, ҳам Роҳиймдир. Мулкини истаган шаклида сарфлайди, айлантиради. Даҳшатга тушган вақтинг Иброҳим Ҳаққи каби: "Мавло кўрайлик найлар, найларса гўзал айлар", дегин, деразалардан томоша қил, ичларига кирма.

Бешинчи калима 

 Яъни, ҳамд ва сано, мадҳ ва миннат Унга махсусдир. Унга лойиқдир. Демак, неъматлар Уникидир. Ва Унинг хазинасидан чиқар. Хазина эса, доимийдир. Бу калима шундай хушхабар бериб, демоқдаки:

"Эй инсон! Неъматнинг заволидан алам чекма. Чунки раҳмат хазинаси тугамайди. Ва лаззатнинг заволини ўйлаб, у аламдан фарёд этма. Чунки ул неъматнинг меваси чеки йўқ бир раҳматнинг самарасидир; дарахти боқий бўлса, меваси кетса ҳам, ўрнига келадигани бор. Неъматнинг лаззати ичра ул лаззатдан юз даража янада зиёда лаззатли бир раҳмат илтифотини ҳамд ила тафаккур этиб, лаззатни бир даражадан юз даражага чиқара олурсан. Масалан, бир шонли подшоҳ тарафидан сенга ҳадя қилинган бир олма лаззати ичида юз, балки минг олманинг лаззати устига яна сенга шоҳона илтифот лаззатини ҳам ҳис эттиради ва эҳсон этади. Шунингдек,  калимаси ила, яъни, ҳамд ва шукр ила, яъни неъматдан келган инъомни ҳис қилмоқ ила, яъни, Мунъимни танимоқ ва раҳматининг илтифоти, шафқатининг таважжуҳини ва инъомининг давомини фикр қилмоқ ила сенга неъматдан минг даража янада лазиз маънавий бир лаззат эшигини очади".

Олтинчи калима: 

Яъни, ҳаётни берган Удир ва ҳаётни ризқ ила давом эттирган ҳам Удир. Ҳаёт лавозимотини тайёрлаган ҳам Удир. Ва ҳаётнинг олий ғоялари Унга оиддир. Ва муҳим натижалари Унга қарайди. Юздан тўқсон тўққиз меваси уникидир. Хуллас, бу калима фоний ва ожиз башарга шундай нидо қилади, хушхабар беради ва дейдики:

"Эй инсон! Ҳаётнинг оғир таклифларини елкангга олиб захмат чекма, ҳаётнинг фонийлигани ўйлаб хазин бўлма. Ёлғиз дунёвий ва аҳамиятсиз меваларини кўриб, дунёга келганингдан пушаймонлик кўрсатма. Чунки у вужуд кемасидаги ҳаёт ускунаси Ҳаййи Қоййумга оиддир. Масрафлари ва лавозимотларини у тадорук этади. Ва бу ҳаётнинг жуда кўплаб ғоялари ва натижалари борки, Унга оиддир. Сен у кемада рул бошқарувчи бир аскарсан. Вазифангни гўзал бажар, ҳақинй ол, кайфингга боқ. Ул ҳаёт кемаси нақадар кийматдор эканини ва нақадар гўзал фойдалар оерганини, у кеманинтч соҳиби бўлган Зотнинг нақадар Карийм ва Роҳийм эканини ўйла, масрур бўл ва шукр қил. Ва англаки, вазифангни ҳаққоният ила бажарсанг, у кема берган бутун натижалар бир жиҳатдан сенинг дафтари аъмолингга ёзилади. Сени бир боқий ҳаёт билан таъминлайди, сени абадий тирилтиради".

Еттинчи калима: 

 Яъни, ўлимни берган Удир. Яъни, сени ҳаёт вазифасидан озод этади, фоний дунёдан жойингни алмаштиради. Хизмат кулфатидан бўшатади, яъни, фоний ҳаётдан сени боҳий ҳаётга олади. Хуллас, бу калима шундай фоний жин ва инсга баланд овоз билан дейдики:

"Сизларга хушхабар: ўлим йўқ қилиш эмас, йўқлик эмас, фано эмас, инқироз эмас, сўниш эмас, абадий фироқ эмас, адам эмас, тасодиф эмас, бажарувчисиз бир инъидом эмас, балки бир Бажарувчи Ҳакийми Роҳийм тарафидан берилган бир озодликдир, бир маконни ўзгартиришдир. Саодати абадиййа тарафига, асл ватанларига бир чорловдир. Юздан тўқсон тўққиз ёр биродарини жамлаган оралиқ олам учун бир висол эшигидир".

Саккизинчи калима:    

Яъни , бутун коинотнинг борлиғида кўринган ва муҳаббатга васила бўлган камол, ҳусн ва эҳсоннинг ҳадсиз даражаси устидаги бир жамол ва камол ва эҳсоннинг соҳиби ва бутун маҳбубларга жамолининг биргина жилваси кифоя бўлган Маъбуди Ламйазал, Маҳбуби Лойазалнинг азалий ва абадий бир ҳаёти борки, завол ва фано камчилигидан пок, ўткинчи нуқсон ва қусурлардан холидир. Хуллас, бу калима жин ва инсга, бутун онгли мавжудотга, муҳаббат ва ишқ аҳлига эълон қиладики:

Сизларга хушхабар бераман: маҳбубларингиздан ажралганингиз туфайли пайдо бўлган ниҳоятсиз яраларни даволаб малҳам суртадиган бир боқий Маҳбубингиз бор. Модомики У бор ва боқдий экан, бошқалари нима бўлса бўлсин, ташшш чекмангиз.Чунки у маҳбублардаги муҳаббатингизга сабаб бўлган ҳусн ва эҳсон, фазл ва камол ул Маҳбуби Боқийнинг боқий жамоли жилвасининг қават-қават пардалардан ўтиб орқасига тушган ғоят заиф соясининг соясидир. Уларнинг заволлари сизларни инжитмасин. Чунки улар бир оинага ўхшайдилар. Оиналарнинг алмашиши жамолнинг порлоқ жилвасини янгилайди, гўзаллаштиради. Модомики У бор экан, ҳар нарса бор".

Тўққизинчи калима:  

Яъни ҳар бир хайр Унинг қўлидадир. Қилган ҳар қандай хайрли ишингиз Унинг дафтарига ёзилади. Қилган ҳар қандай солиҳ амалингиз Унинг ҳузурида қайд этилади. Хуллас, бу калима жин ва инсга нидо қилиб, хушхабар бермоқдаки:

"Эй бечоралар! Мозористон сари кўчган вақтингизда "Эй воҳ! Молимиз хароб бўлиб, ҳаракатларимиз беҳуда кетди, бу гўзал ва кенг дунёдан кетиб, тор бир тупроққа кирдик", демангиз. Фарёд этиб, маъюс бўлмангиз. Чунки сизнинг ҳар нарсангиз муҳофаза қилинади. Ҳар амалингиз ёзилгандир. Ҳар хизматингиз қайд этилгандир. Хизматингизнинг мукофотини берадиган ва ҳар қандай хайр қўлида бўлган ва ҳар қандай хайрни бажара оладиган бир Зоти Зулжалол сизни ўзига жалб этиб, вақтинча ер остида қолдиради, сўнгра ҳузурига олдиради. Қандай бахтлисизларки, хизматингизни ва вазифангизни битирдингиз. Захматингиз битди, роҳат ва раҳмат сари кетмоқдасиз. Хизмат, машаққат тугади; энди ҳақингизни олиш унун бормоқдасиз.

Ҳа, ўтган баҳорнинг дафтари амалларининг саҳифалари ва хизматининг сандиқчалари бўлмиш уруру данакларни муҳофаза этган ва кейинги оаҳорда ғоят порлоқ, балки аслидан ҳам юз даража янада баракотли бир тарзда муҳофаза қилган ва қайтадан нашр этган Қодийри Зулжалол, алоатта, сизнинг ҳам ҳаёт натижангизни шундай муҳофаза қилмоқда ва хизматингиз эвазига жуда кўпайган бир суратда мукофот беражакдир".

Ўнинчи калима:  

У Воҳиддир, Аҳаддир. Ҳар нарсага қодирдир. Ҳеч бир нарса Унга огир келмас. Бир баҳорни яратиш Унга бир чечакни яратишдек осондир. Жаннатни яратиш Унга бир баҳорни яратишдек роҳатдир. Ҳар кунда, ҳар йилда, ҳар асрда ижод этаётган янгидан-янги ниҳоясиз маснуотлари чексиз қудратига сон-саноқсиз тиллари ила шоҳидлик билдирадилар. Хуллас, бу калима ҳам шундай хушхабар қилади, дейдики:

"Эй инсон! Қилган хизматинг, адо этган убудиййатинг бекорга кетмас. Бир мукофот уйи, саодат макони сен учун тайёрлангандир. Сенинг бу фоний дунёинг эвазига боқий бир жаннат сени кутади.

Ибодат қилганинг ва таниганинг Холиқи Зулжалолнинг ваъдасига имон келтир ва эътимод эт. Ваъдадан қайтиш Унинг учун маҳолдир. Қудратида ҳеч қандай жиҳатдан нуқсоният йўқдир. Ожизлик Унинг ишларига дахл қилолмайди. У сенинг кичик богчангни яратганидек, сен учун жаннатни ҳам ярата олади. Ва яратган, сенга ваъда қилган ҳам. Ваъда қилгани учун, албатта, сени Унинг ичига олажак.

Ўзимиз шоҳид бўлмоқдамизки у Зот ҳар йили ер юзида ҳайвонот ва набототнинг уч юз мингдан зиёд навъларини ва миллатларини мукаммал интизом ва мезон билан, мукаммал суръат ва суҳулат билэн ҳашр этиб, нашр қилади. Албатта, шувдай бир Қодийри Зулжалол ваъдасини ўрнига қўйишга ҳам қодирдир.

Модомики шундай бир Қодийри Мутлақ ҳар йили ҳашрнинг ва жаннатнинг намуналарини мингларча тарзда ижод этмоқда ва модомики бутун самовий фармонлари ила абадий саодатни ваъда қилиб, жаннат хушхабарини бермокда;

модомики оутун ижрооти ва шууноти ҳақ ва ҳақиқатдир ва сидқ ва жиддиятдир ва модомики асарларининг шаҳодати ила бутун камолот унинг ниҳоясиз камолига далолат ва шохидлик билдиради ва Унда ҳеч бир жиҳатда нуксон ва қусур йўқ экан;

модомики ваъдадан қайтиш ва хилоф ва ёлғон ва алдатмоқ энг хунук бир хислат ва нуқсон ва қусур экан,

албатта ва албатта ул Қодийри Зулжалол, ул Ҳакийми Зулкамол, ул Роҳийми Зулжамол ваъдасини ўрнига қўяжак, абадий саодат эшигини очажак, Одам отангизнинг асл ватани бўлган Жаннатга, эй Аҳли Имон, сизларни киргизажакдир

Ўн биринчи калима: 

Яъни тижорат ва маъмурият учун муҳим вазифалар юклатилиб бу имтиҳон уйи бўлмиш дунёга юборилган инсонлар тижоратларини қилиб, вазифаларини тугатиб ва хизматларини тамомлаганларидан сўнг уларни бу дунёга юборган Холиқи Зулжалолларига яна қайтиб борадилар. Ва Мавлойи Кариймларига қовушадилар. Яъни, сабабларнинг дағдағасидан ва воситаларнинг қоронғу пардаларидан қутулиб, Робби Роҳиймларига абадий салтанатининг қароргоҳида пардасиз равишда қовушажаклар. Ҳар ким тўғридан-тўғри ўз Холиқ ва Маъбуди ва Робби ва Саййиди ва Молики ким эканини билажак ва топажакдир, Хуллас, бу калима бутун хушхабарлар узра шундай хушхабар беради ва дейдики:

"Эй инсон! Қаерга кетаётганингни ва қаерга юборилаётганингни биласанми? Ўттиз иккинчи Сўзнинг охирида айтилганидек, "Дунёнинг минг йиллик масъудона ҳаёти бир соатлик Жаннат ҳаётига тенг келмайдиган ва у жаннат ҳаётининг ҳам минг йили бир соатлик Руъйати Жамолига тенг келмайдиган бир Жамийли Зулжалол раҳмати ва ҳузурининг мартабасига кетяпсан". Сизлар мубтало ва мафтун ва мушток; бўлган мажозий маҳбублардаги ва бутун дунёвий мавжудотлардаги ҳусн ва жамол Унинг жамоли жилвасининг ва исмлари ҳуснининг бир навъ сояси... ва бутун Жаннат бутун латофати ила бир раҳмат жилваси, бутун иштиёқлар ва муҳаббатлар ва инжизоблар ва жозибалар бир ламъаи муҳаббати бўлган Маъбуди Ламйазалнинг, Маҳбуби Лойазалнинг доираи ҳузурига кетяпсиз... Ва абадий зиёфатгоҳи бўлган жаннатга юбориляпсиз. Шундай экан, қабр эшигига йиғи билан эмас, кулиб кирингиз"

Бу калима яна шундай хушхабар бермоқда, демоқдаки:

"Эй инсон! Фанога, адамга, йўқликка, зулумотга, нисёнга, чиришга, парчаланишга ва кўпчилик ичида бўғилишга кетганингиздан ваҳималаниб, ўйга толмангиз. Сиз фанога эмас, бақога кетмоқдасиз. Адамга эмас, абадий мавжудликка чорланмоқдасиз. Зулумотга эмас, нур оламига кетмоқдасиз... Ҳақиқий молик ва соҳибнинг тарафига кетмоқдасиз ва Султони Азалнинг пойтахтига қайтиб бормоқдасиз. Кўпчилик ичида бўғилшига эмас, ваҳдад доирасида танаффус қилажаксиз. Фиро^а эмас, висолга мутаважжиҳдирсиз".

 

Дорилфунун

Нур талабаларининг

Рисолаи Нур асарлари

ҳақида қилган маърузаларидан бири

Ушбу маъруза профессор ва ноиблар ва покистонлик меҳмонлар ҳамда турли куллиёт талабаларининг ҳузурида, "Куллиёт Масжиди"да ярим кечагача давом этган бир мажлисда ўҳилинган ва катта қизиқиш ва аҳамият бериб тингланилган бир маърузадир.

 

Имон ва Исломиятнинг оби ҳаётига ташна бўлган қийматли қардошларим!

Аввало, эътироф этаманки, бу курсида ўтириб маъруза қилар эканман, сизлардан фарқим йўқдир. Сизларнинг бир қардошингизман. Ҳам бу маъруза менинг жуда муҳтож бўлган гоят манфаатли бир дарсимдир. Хитоб ҳам ўзимгадир. Музокара шаклида бўлгани боис дарсимни сиз муборак қардошларимга ўқийман. Қусурлар мендандир. Камол ва гўзалликлар эса мен истифода этаётган "Рисолаи Нур" асарларига оиддир. Бошимизга бирор монеълик келмаса, ҳафтада бир марта давом этадиган маърузаларимиздан бугунги биринчиси имонга доирдир. Чунки Бадиуззамон Саид Нурсийнинг Биринчи Миллат Мажлисида баён этганлари каби, "Коинотда энг юксак ҳақиқат имондир, имондан сўнг намоздир". Шунинг учун биз ҳам маърузаларимизнинг Қуръон, Имон, Пайғамбаримиз Жаноби Расули Акром (алайҳиссолату вассалам) ҳақларида бўлмоғини муносиб кўрдик.

Иккинчиси эса, иншооллоҳ, намоз ва ибодатга овд бўлажакдир.

Бу мавзулар ҳақида бизга дарс берадиган бир асар изладик. Ниҳоят, бу ҳаётий ва абадий эҳтиёжимизни асримизнинг фаҳмига уйғун ва инонтирувчи бир тарзда ўргатадиган ва яқин ярим асрдан бери буюк бир эътимод ва ишончга ноил бўлган мўътабар диний бир асар ҳисобланмиш "Рисолаи Нур"ни танладик. Илк маърузамиз нима учун имон мавзуида бўлганини изоҳлаш жараёнида бу асар ва унинг муаллифи ҳаҳида ғоят қисқа тарзда маълумот берамиз.

Бу асрда дин ва Исломият душманлари, аввало, имон асосларини заифлатиш ва йиқитиш режасини иш дастурларининг биринчи моддасига қўйганлар. Хусусан, бу йигирма беш сана ичида тарихда кўрилмаган бир ҳолда турли-турли мунофиқона маслаклар билан қуролланиб имон рукнларига қилинган суиқасдлар жуда даҳшатли бўлди, жуда кўп йиқитгувчи шакллар татбиқ этилди.

Ҳолбуки, имон рукнларининг бирисида ҳосил бўладиган бир шубҳа ва ёки инкор диннинг икир-чикирларида қилинган лоқайдликдан кўра кўп марта фалокатли ва зарарлидир. Шунинг учунки, ҳозир энг муҳим иш тақлидий имонни ҳақиқий имонга айлантириб, имонни қувватлантиришдир, имонни кучлантиришдир, имонни қутқаришдир. Ҳар нарсадан зиёд имоннинг асослари билан машғул бўлиш қатъий бир зарурат ва воз кечиб бўлмас бир эҳтиёж, ҳатто мажбуриёт ҳолига келди. Бу ҳол Туркиада қавдай бўлса, Ислом дунёсида ҳам шундайдир.

Ҳа, асослари нуратилган бир бинонинг хоналарини таъмирлаш ва безашга ҳаракат қилиш бу бинонинг қулаб тушмаслиги учун қай даража фойда беради? Илдизларини чиритишга тиришилган бир дарахтнинг қуримаслиги учун шох ва япроқларини дорилаш чоратадбирини кўришга уриниш у дарахтнинг ҳаётига бир фойда бера оладими?

Инсон сарой каби бир бинодир, асослари эса имоний рукнлардир. Инсон бир дарахтдир, илдизи эса имоний асослардир. Имон рукнларидан энг муҳими - Имони Биллоҳдир. Аллоҳга имондир. Сўнгра Нубувват ва Ҳаширдир. Шунинг учун ҳар бир инсоннинг қўлга киритишга ҳаракат қиладиган илми, энг биринчи навбатда, имон илми бўлиш лозим. Илмларнинг асоси, илмларнинг шоҳи ва подшоҳи - Имон илмидир.

Имон, кисқача бир тасдиқдангина иборат эмас. Имоннинг кўп мартабалари бор. Хусусан, бу замондаги имон тақлидий бир имондирки, залолат, адашишлик тўфонлари қаршисида бундай имон дарҳол сўнади. Ҳақиқий имон тебранмас, сўнмас бир қувватдир. Ҳақиқий имонни қўлга олган ҳар бир кимсанинг имон ва исломияти даҳшатли динсизлик гирдобларига учраса ҳам, у гирдоблар бу имон қуввати қаршисида ожиз қолишга маҳкумдир. Ҳақиқий имонни қозонган бир кимсани энг динсиз файласуфлар ҳам ҳеч фндай васваса ва ёки шубҳага тушура олмаслар. Хуллас, бу ҳақиқатларга биноан, биз ҳам ҳақиқий имондан дарс бериб, имонни қувватлантириб, инсонни абадий саодат ва саломатга олиб борадиган Қуръон ва имон ҳақиқатларини ўз ичвда жамлаган бир асарни сабот ва давом ва диққат билан ўқитишни қатъият ила лозим ва жуда даркор деб топдик. Акс тақдирда, бу замонда дунё ва охиратнинг даҳшатли мусябатлари ичига тушиб қолиш шубҳасиз бир ҳақиқатдир. Шунинг учун ягона қутулиш чорамиз - Қуръони Ҳакиймнинг имоний оятларини ва бу асрга тегишли бўлган ояти карималарини тафсир қилган юксак бир Қуръон тафсирига қучоқ очмоқдир.

"Шундай асар бу асрда борми?" деган бир саволнинг дилингизда пайдо бўлгани нуроний бир ҳаяжонни ифода этиб турган сиймоларингиздан англашилмоқда.

Ҳа, бу хилдаги эҳтиёжимизни тўлиқ қондира оладиган бир асарни жуда диққат ва эътибор билан изладик. Ниҳоят, умум мусулмонларга ва башариятга Қуръоний бир раҳбар ва бир муршиди акмал бўладиган асар Бадиуззамон Саид Нурсийнинг "Рисолаи Нур" асарлари эканига қаноат ҳосил қилдик. Бу ҳақиқатга биз билан бирга "Рисолаи Нур" воситаси ила имонини қутқарган юз мингларча кимсалар ҳам шоҳиддир.

Ҳа, йигирманчи асрда кулли ва умумий раҳбарлик вазифасини бажарадиган Қуръоний бир асар муаллифининг бу хусусиятларга эга бўлмоғини асос иттихоз этдик. Бу хусусиятлар эса тамомила "Рисолаи Нур"да ва унинг муаллифи Бадиуззамон Саид Нурсийда мавжуд эканини кўрдик.

Қайсилар?

БИРИНЧИСИ - Муаллифнинг фақатгина Қуръони Кариймни ўзига устод деб қабул этиши.

ИККИНЧИСИ - Қурьони Ҳакийм ҳақиқий илмларни ўз ичига олган муқаддас китобдир. Ва барча асрларда инсонларнинг барча табақаларига хитоб этган азалий бир хутбадир. Шунинг учун Қурьонни тафсир қилар экан, ҳақиқатнинг соф ҳолатда ифода этилмоғи ва шунақа бир ҳақиқий тафсир бўлмоғи учун муфассир ўзининг шахсий маслаги ва машрабининг таъсири остида қолмаган ва ҳаваси қоришмаган бўлиши лозимдир. Ҳамда Қуръоннинг маъноларини топиш ва кўриниб турган ҳақиқатларини исботлай олиш учун ул муфассир бўлмиш зот ҳар бир фанда мутахассис, кенг бир фикрга, нозик бир назарга ва тўла бир ихлосга эга бир аллома ва ҳам ғоятда олий бир даҳо ва сўзи таъсирли, чуқур даражада бир ижтиҳод ва бир қувваи қудсиййага соҳиб бўлиши жуда даркордир.

УЧИНЧИСИ - Қуръон тафсири тўлиқ ихлос ила таълиф этилган бўлиши ва ҳам муаллиф Жаноби Ҳақнинг ризосидан бошқа ҳеч бир моддий-маънавий манфаатни ғоя қилиб қабул этмаган бўлиши керак. Бу юксак ҳолат Бадиуззамон Саид Нурсийнинг ҳаётидаги воқеа ва ҳодисаларда кўрилган.

ТЎРТИНЧИСИ - Қуръоннинг энг буюк мўъжизаларидан бири шуки, у ўзининг навқиронлиги ва янгилигини муҳофаза эта олади. Ва шу асрда нозил бўлгандек, ҳар асрнинг эҳтиёжини қондира олади.

Хуллас, бу асрда майдонга келтирилган бир тафсирда Қуръони Ҳакиймнинг асримизга тааллуқли жиҳатлари кашф этилиб, авомдан то энг онглига қадар ҳар хил табақада фойдалана оладиган бир услубда изоҳ ва исбот қилинган бўлиши лозим.

БЕШИНЧИСИ - Муфассирнинг Қуръон ва имон ҳақиқатларини эскирмас далил ва ҳужжатлар ила исботлаб дарс бермоғи керак. Яъни, позитивизмни (исботиячиликни) бир асос тарзида қабул қилган бўлиши даркор.

ОЛТИНЧИСИ - Қуръонинг ҳаҳиқатларини дарс беришда муфассир ҳам ақлни, ҳам қалбни, ҳам руҳни ва виждонни танвир ва татмин ва нафсни тобеъ қилиши ва ҳатто шайтонни ҳам мулзам қиладиган даражада қувватли ва гоятда болиғ, нуфузли ва таъсирчан бўлиши лозим.

Еттинчиси - Ҳақиқатларнинг идрок этилишига монеъ бўладиган манманлик, гурур, ъужуб ва худбинлик каби ёмон хислатлардан қутқариб, тавозеъ ва маҳвият каби юксак ва гўзал ахлоқларга соҳиб қилиши керак.

Саккизинчиси - Қуръони Кариймни тафсир этган бир алломанинг Расули Акром (алайҳиссолату вассалам)нинг суннатига тобеъ бўлиши ва аҳли суннат вал жамоат мазҳаби ичра илми ила омил бўлиши ва аъзамий бир зуҳд, тақво ва аъзамий ихлос ва динига хизматда аъзамий сабот, аъзамий сидқ, садоқат ва фидокорликка, аъзамий иқтисод ва қаноатга молик бўлиши шартдир.

Хулоса шуки, муфассир Қуръоний рисолалари ила Рисолати Аҳмадиййа (алайҳиссалом)нинг аъзамий тақво ва аъзамий убудиййати ва қувваи қудсиййаси билан ҳам Валояти Аҳмадиййанинг нурларига эришган Ходими Қуръон бир зот бўлиши даркор.

Тўққизинчиси - Муфассир Қуръоний ва шаръий масалаларни баён этаркан, бирор тазйиқ ва исканжага писанд этмаган, ҳар қанақа бир таъсир олдида (янглиш) фатво бермаган ва ўлимни ҳам аҳамиятсиз кўриб, дунёга бас кела олувчи бир имон қуввати ила ҳақиқатни қўрқмасдан айттан, исломий шижоат ва жасоратга молик бўлган бир зот бўлиши керакдир.

Ҳам йўқотиш режалари татбиқ этилган ва бир дона ҳам диний рисола нашр эттирилмаган даҳшатли бир даврда, хусусан, йўқ қилиш ва сўндиришга мўлжалланган Қуръоний, Шаръий асосларни таълиф ва нашр этганлиги майдонда бўлиш билан бирга, бир муршиди комил ва Исломнинг бу асрда ҳақиқий бир комил раҳбари ва Қуръоннинг мўътабар бир улуғ муфассири бўлиши лозимдир.

Хуллас, бу замонда юқорида зикр қилинган тўққиз шарт ва хусусиятларнинг муаллиф Саид Нурсийда ва у зотнинг асарлари ҳисобланган "Рисолаи Нурлар"да айнан мавжуд эканй ҳақиқий бир мутабаҳҳир Ислом олимларининг умумий ва кенг тарқалган ва якдил фикрлари ила собит бўлгандир ва ҳамда уйғониш сари қадам қўяётган бу Ислом миллати тарафидан ҳам, Оврупа ва Амриқо тарафидан ҳам маълум ва тасдиқлангандир. Хуллас, дўстлар, биз шундай бир Қуръон тафсирини излаётган эдик.

 

 

aбасиййат - фойдасиз ва гоясиз нарсалар

абдиййат - қуллик, бандалик

алайҳ - бир киши ҳақида унинг зиддига сўз айтиш

аноният - менлик, худбинлик

антиқа - қийматли санъат асари; эски замондан қолган асар

арз - ер юзи; дунё, замин, тупроқ

арш - юксак ва буюк тахт

асфали софилийн - олчоқларнинг энг олчоги; Жаҳаннамнинг энг қуйи табақаси

аъзамий - ниҳоят даражада, энг кўп, жуда ортиқ

аълойи ъиллиййин -1) Жаннатдаги энг юксак даража; 2) Аллоҳнинг қошида энг яхшиларнинг ва комилларнинг даражаси

Аҳад - бир дона, яккаю ягона. Аллоҳ (Ж.Ж.)нинг бир исми

Аҳсани Тақвим - энг олий мақом; барча мавжудотлар ичида энг юксак даража

А^алоҳат - аҳмоқлик, фикрсизлик, нима қилганини яхши билмаслик

барокаллоҳ - Аллоҳ муборак қилди; Аллоҳ муборак этсин; Хайрли ва баракотли бўлсин

барзох - 1) парда; 2) дунё билан охират ораси - икки олам ораси, қабр

балиғ - мақсадини чиройли ва аниқ сўзлар билан ифода эта оладиган киши, гўзал сўзлашишга қодир кимса

бурҳон - далил, ҳужжат, исбот воситаси

дафина - 1) хазина; 2) қийматли пул ва ашёлар сақланадиган жой